Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
Тўраев Шавкат Шухратович,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти ҳузуридаги Давлат
бошқарув академияси мустақил
изланувчиси
ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА СОЛИҚ ЮКИНИ БАҲОЛАШ
ВА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада иқтисодиёт тармоқларида солиқ юкини таҳлили илмий
тадқиқ этилган бўлиб, унда миллий иқтисодиёт тармоқларида солиқ
юкининг тақсимланиши, яъни, турли тармоқларда фаолият юритаётган
юридик шахсларда солиқ юки даражаси таҳлили кўриб чиқилган. Шунингдек,
турли солиққа тортиш режимлари ўртасида солиқ юки кўрсаткичи таҳлили
амалга оширилган.
Данная статья представляет собой научный анализ налоговой
нагрузки в отраслях экономики, в котором рассматривается распределение
налоговой нагрузки по отраслям национальной экономики, т.е. анализ уровня
налоговой нагрузки на юридических лицах, действующих в разные сектора.
Также был проведен анализ показателя налоговой нагрузки между
различными налоговыми режимами.
Тhis article is a scientific analysis of the tax burden in the sectors of the
economy, in which the distribution of the tax burden in the national economy, he
analysis of the level of the tax burden in legal entities operating in different
sectors. An analysis of the tax burden indicator between different tax regimes was
also performed.
Бугунги кунда миллий иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг асосий
вазифаларидан бири ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва шунинг негизида
хусусий секторнинг улушини оширишдир. Бу масалани ечишда асосий
эътиборни иқтисодиётга давлатнинг аралашувини камайтиришга, яъни солиқ
юкини камайтиришга қаратиш лозим. Солиқ юкини камайтириш учун эса,
аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва корхоналарида солиқ юкининг
қай даражада эканлигини аниқлаш талаб қилинади.
Иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш,
уларнинг инвестицион салоҳиятларини ошириш, албатта, солиқ сиёсати
билан чамбарчас боғлиқдир. Солиқларнинг хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятига таъсир этишнинг қулай иқтисодий воситаси бу солиқ юки
ҳисобланади.
Солиққа доир муаммолар ичида солиқ юки муаммоси марказий ўринни
эгаллайди. Чунки у хўжалик субъектларининг молиявий ҳолатига бевосита
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
таъсир этади. Уларнинг фойда олиш жараёни айнан солиқ юкига бориб
тақалади.
Иқтисодиёт тармоқларида солиқ юкининг ҳисоблашнинг моҳияти бу
тармоқлар тенденциясини ўрганиш, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини
ривожлантириш, иқтисодиётнинг орқада қолаётган соҳаларини иқтисодий
юксалтиришга шароит яратиш билан боғлиқ. Чунки миллий иқтисодиётнинг
айрим тармоқларида солиқ юкининг оғир ёки енгил бўлиши уларнинг ишлаб
чиқариш фаолиятига салбий ёки ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бугунги кунда миллий иқтисодиётнинг турли тармоқ ва корхоналарида
турли солиқ ставкалари амал қилади. Солиқларни ундириш механизмлари
ҳам турличадир. Шуни эътироф этиш керакки, барча тармоқларда солиқ
ставкаларини ёки ундириш механизмларини, солиқ имтиёзларини
ва пировардида солиқ юкини тенглаштиришнинг иложи йўқ. Агарда шундай
ҳолатни жорий керак бўлганда ҳам бу ишлаб чиқаришга салбий таъсир
кўрсатади.
Биз иқтисодиёт тармоқларида солиққа тортишни ва улардаги солиқ
юкини қиёсий баҳолашда уларни қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиб олдик:
саноат;
қишлоқ хўжалиги;
транспорт;
қурилиш;
савдо ва умумий овқатланиш.
Чунки юқоридагилар миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқлари
ҳисобланади ва улар ялпи ички маҳсулотнинг асосий қисмини ташкил этади.
Иқтисодиётнинг турли тармоқ ва корхоналарида солиқ юкини
аниқлашда асосий эътиборни солиқ юкини ҳисоблашнинг услубиётига
қаратиш лозим. Чунки, айрим тармоқларда солиқ юки бошқа бир формула
асосида ҳисобланиб, бошқа бир тармоқда яна бир бошқа формула асосида
ҳисоблаш солиқ юки кўрсаткичини ҳам миқдорий томондан, ҳам сифат
жиҳатидан бузиб кўрсатади. Бу ўз-ўзидан юритилаётган солиқ тизими
тўғрисида салбий хулосалар билдиришга олиб келиши мумкин. Шунинг учун
ҳам солиқ юкини ягона ҳисоблаш методологияси асосида аниқлаш лозим.
Илмий адабиётларда хўжалик юритувчи субъектлар учун солиқ юкини
ҳисоблашнинг бир неча хил услублари келтирилган. Шу мақсадда солиқ
юкини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган айрим услубларни кўриб чиқиб,
хўжалик юритувчи субъектлар зиммасидаги солиқ юкини аниқлаш бўйича
ягона методология йўқлигини гувоҳи бўлдик.
Мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектлар зиммасидаги солиқ
юкини аниқлаш айни пайтда расмий қабул қилинган усул ёрдамида
ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат
Солиқ қўмитаси томонидан чиқарилган йўриқнома ҳисобланади. Унга кўра
солиқ юки барча солиқлар ва ажратмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
тушумдаги салмоғи сифатида аниқланади.
Биз юқорида айтиб ўтган усул, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ
қўмитаси тавсия этган солиқ юкини ҳисоблаш формуласи асосида Давлат
солиқ қўмитаси томонидан солиқларнинг корхоналарнинг молиявий хўжалик
фаолиятига таъсири бўйича олиб борилган таҳлилларда кўрсатилишича
солиқларнинг салмоғи ўртача 46 фоизни ташкил этган [1]. Бу кўрсаткич
меъёр даражасидан анча юқори ҳисобланади. Шунингдек, солиқ юкининг
меъёрий даражаси тўғрисида профессор Т.С.Маликовнинг фикрига
таянишимиз мумкин. Яъни у “Фанда солиқ юкининг оғирлиги 30-33 фоизга
етгунга қадар унинг бу даражаси ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларига
салбий таъсир кўрсатмаслиги исботланган [2]” деган фикрни илгари суради.
Демак, Давлат солиқ қўмитасининг таҳлилий материалларига асосланадиган
бўлсак, хўжалик субъектларида солиқ юки анча юқорилигининг гувоҳи
бўламиз. Солиқ юкининг юқорилиги бу ишлаб чиқариш фаолиятига ҳам
ўзининг салбий таъсирини кўрсатаяпти деган хулоса келиб чиқади. Шунинг
учун солиқ юкининг тармоқлар бўйича таркибини ўрганиш лозим деган
фикрга келдик.
Б.Тошмуродованинг “Солиқ муносабатларини оптималлаштириш” ўқув
қўлланмасида иқтисодиётнинг айрим тармоқлари корхоналари учун солиқ
юки ҳисобланган. Муаллиф бу ерда солиқ ва тўловларни ялпи тушумдаги ва
қўшилган қийматдаги салмоғларини ҳисоблаб чиққан. Муаллиф фикрича,
қўшилган қиймат таркибида солиқлар ва тўловларнинг улуши 40 фоиздан
77 фоизгача тебраниб турибди. Демак, янгидан яратилган қийматнинг
23 фоизидан 60 фоизига қадари корхоналар ихтиёрида қолаяпти. Ваҳоланки,
қўшилган қиймат таркибида фойдадан ташқари бир нечта кўрсаткичлар бор.
Масалан, ишловчиларнинг иш ҳақи, амортизация, ижара ҳақи ва фоизлар
қўшилган
таркибида
бўлади. Демак,
мамлакатимизда
иқтисодиёт
тармоқларида фаолият юритаётган корхоналарда солиқ юки даражаси
юқорироқ экан.
А.Пардаев ва Б.Азимов ўзларининг “Корхоналар фаолиятини солиқлар
воситасида бошқариш” номли монографиясида иқтисодиёт тармоқлари
корхоналарида солиқ юкини ҳисоблашда улар солиқлар ва тўловларни
солиққа тортилиш давригача бўлган фойдага нисбатан ҳисоблаб чиқишган.
Муаллифлар келтираётган маълумотлар 1999-2002 йиллар давомида Бухоро
вилояти бўйича ҳисобланган. Вилоятда иқтисодиёт тармоқлари бўйича
ўртача солиқ юки 2000 йилда 35,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2002 йилга
келиб 22,6 фоизга тушган [3]. Муаллифларнинг фикрича, бундай ўзгаришга
сабаб биринчи навбатда корхоналар сотув рентабеллиги даражаларининг
ошиши бўлса, иккинчидан корхоналарнинг тобора кўпроқ қисми умумий
тартибда солиқ тўлашга ўтаётганлиги таъсир қилган.
Бизнингча, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида солиқ юкини
ҳисоблаш бўйича Б.Тошмуродова таклиф этган усул унинг моҳиятини
кенгроқ очиб беради. Унинг фикрича, солиқлар ва тўловларнинг солиқ
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
тўлагунча олинган фойдага нисбатан ҳисоблаб чиқсак, хўжалик субъектлари
учун аниқ солиқ юки кўрсаткичи келиб чиқмайди.
М.И.Альмардонов ўзининг “Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва
унинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга таъсири” мавзусидаги
докторлик диссертациясида солиқ юкини ҳисоблашга бошқача ёндашади.
Унинг фикрича, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида солиқ юкини
ҳисоблашда солиқлар ва тўловларнинг маҳсулот сотиш ҳажмига нисбатан
ҳисоблашни таклиф этади. Муаллиф ўзининг таклиф этган усул ёрдамида
иқтисодиётнинг турли тармоқ корхоналарида солиқ юкини ҳисоблаб чиққан.
Унга кўра, солиқ юки қишлоқ хўжалиги корхоналарида 1996-2002 йилларда
6-7 фоизни ташкил этган. Алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи
корхоналар учун эса 50-53 фоизгача тебранаётганини таъкидлайди [4].
Бизнингча, бу ерда солиқ юкини ҳисоблашда муаллифнинг ёндашуви солиқ
юки даражасини пасайтириб кўрсатмоқда. Чунки, маҳсулот сотиш ҳажмига
нисбатан иқтисодиёт тармоқларида ҳисобланган солиқ юки ҳақиқатдаги
солиқ юкидан анча паст бўлиб чиқади. Бу келажакда иқтисодиёт
тармоқларида ишлаб чиқариш пасайишига олиб келувчи омил бўлиши
мумкин.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш,
ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан тўлдириш ва
уни ташқи бозор тайзиқларидан ҳимоялаш мақсадида хукуматимиз солиқ
тизими орқали бир қанча ислоҳотларни олиб бормоқда. Бу иқтисодиёт
тармоқлари корхоналарида солиқлар орқали бир қанча иқтисодий имтиёзлар
бериб, келажакда уларни молиявий ҳолатини яхшилаб, рентабеллик
даражаларини кўтариб ва пировардида соҳаларда товар ва хизматларни
ишлаб чиқаришни кенгайтиришга олиб келади. Шуни ҳам айтиш жоизки,
иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида солиқ юкини ўрганаётганда уларнинг
давлат томонидан қанча имтиёзлар олаётганини ва бюджет олдидаги
боқимандалик суммаларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Чунки боқимандалик
суръатлари ҳам охирги йилларда мамлакатимизда ўсиб бормоқда. Бу солиқ
юкини ҳисоблаётганда солиқ ва тўловлар суммаси таркибида ҳисобга олиш
лозим. Бу яна бир бор солиқ юки кўрсаткичини бузиб кўрсатишга олиб
келади.
Мамлакатимиз солиқ ислоҳотларининг эътиборли томони шундаки,
солиқ тизимида солиқ тўловчилар учун муқобил махсус солиқ режимлари
ташкил қилинган ва уни тўловчилар эркин танлаш имкониятига эгадирлар.
Бу айниқса, қишлоқ хўжалиги корхоналари, кичик бизнес субъектлари, савдо
ва умумий овқатланиш корхоналари учун соддалаштирилган солиққа тортиш
тизимини ўрнатилганлигидир. Биз иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида
солиқ юкини қиёсий таҳлилида ушбу солиққа тортиш режимларига эътибор
қаратдик.
1-жадвал
Саноат ва қурилиш тармоқларида ўртача солиқ юки
[5]
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
Солиққа
тортиш
режими
Солиқ юки (қўшилган қийматга нисбатан фоизда)
2017 йил
2018 йил
2019 йил
2020 йил
Умумий
белгиланган
тартибда солиқ
тўловчи
корхоналар
25-30
30-32
30-33
30-35
Махсус режим
асосида солиқ
тўловчи
корхоналар
10-15
12-15
14-16
12-16
Яъни, умумий тартибда ва махсус режими асосида солиқ тўлаётган
солиқ тўловчилар фаолиятига солиқ юкининг таъсири қандайлигини
аниқлашга уриндик.
Миллий иқтисодиётнинг етакчи соҳалари ҳисобланган саноат
ва қурилиш соҳасида солиққа тортишнинг иккала тартибида солиқ юкини
ҳисоблаб чиқдик.
Таҳлил маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, солиққа тортиш
режимлари ўртасида катта фарқ мавжуд экан. Чунки, 2017 йилда
умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи саноат ва қурилиш корхоналарида
солиқ юки 25-30 фоизни ташкил этган. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич
30-35 фоизни ташкил этмоқда. Буни мамлакатимизда ўтказилаётган солиқ
ислоҳотларининг натижалари деб баҳолашимиз мумкин. Чунки, таҳлил
қилинаётган даврда хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий солиқларидан
ҳисобланган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ставкалари бир неча
пунктга камайтирилди. Яъни, ушбу солиқ ставкаси 2018 йилда 14 фоиз
бўлган бўлса, 2019 йилдан келиб 12 фоиз қилиб белгиланди. Шунингдек,
қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга тушурилди.
Солиқ ставкаларининг пасайиши хўжалик юритувчи субъектларнинг
зиммасидаги солиқ юкининг камайишига ўзининг сезиларли таъсирини
кўрсатди.
Махсус солиқ режими асосида солиқ тўловчи кичик корхоналарда
солиқ юки кўрсаткичи 2018 йилда 10-15 фоизни ташкил этган бўлса,
2020 йилга келиб бу кўрсаткич 12-16 фоизни ташкил этди. Шуниси
эътиборлики, битта фаолият билан шуғулланувчи корхоналарда солиқ юки
кескин фарқ қилмоқда. Бу биринчидан, солиққа тортишнинг тамойилларига
тўғри келмайди, яъни, бир фаолият шуғулланиб бир корхонанинг 35 фоизга
яқин даромади солиққа тортилса-ю, иккинчи бир корхонанинг 15 фоизга
яқин даромади солиққа тортилса, бу адолатсизликни келтириб чиқаради.
Иккинчидан, махсус солиқ режими асосида солиқ тўлаётган корхоналар
зиммасидаги солиқ юки умумий тартибда солиқ тўлаётган корхоналар
зиммасига юк бўлиб тушаяпти. Янада соддароқ қилиб айтсак, кичик
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
корхоналардаги солиқ имтиёзлари умумий тартибдаги солиқ тўловчилар
зиммасига юкланаяпти. Бу уларда солиққа тортиш сиёсатига нисбатан салбий
фикр уйғотиши мумкин ва пировардида яширин иқтисодиёт вужудга келади.
Бу эса, мавжуд солиқ объектини йўқолишига олиб келади.
Юқоридаги таҳлиллар тасдиғи сифатида бу борада илмий тадқиқот
олиб борган иқтисодчи-олим И.М.Ниязметовнинг илмий тадқиқотига
тўхталиб ўтишни лозим топдик. Муаллифнинг фикрича, “солиқ юки
умумбелгиланган режимда солиқ тўловчи корхоналарда асосан 50-60 фоиз,
соддалаштирилган солиқ режимларида эса 10-20 фоиз атрофида. Яъни, йирик
корхоналарда солиқ юки унинг назарий асосланган оптимал даражасидан
1,5-2 баробар кўп бўлса, соддалаштирилган солиқ режимларида бунинг акси”
[6].
Биз бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ва
секторларида
фаолият
юритаётган
қуйидаги
хўжалик
юритувчи
субъектларига нисбатан солиқ юкини таҳлилини амалга оширишни лозим
топдик:
-
қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги;
-
саноат;
-
қурилиш;
-
хизматлар;
-
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар;
-
ташиш ва сақлаш;
-
ахборот ва алоқа;
-
бошқа турдаги иқтисодий фаолиятлари.
Юқоридаги иқтисодиёт тармоқларида хўжалик юритувчи субъектлар
учун солиқ юкини ҳисолаб чиққанимизда, солиққа тортиш режимлари
ўртасида солиқ юки кўрсаткичлари бир-биридан анча фарқ қилади.
Шунингек,
иқтисодиётда
солиқ
юкини
таҳлил
қилишда
макродаражадаги солиқ юки даражаси мамлакатда фаолият юритаётган
алоҳида иқтисодий субъектларникидан фарқ қилиши мумкин. Яъни,
тармоқлар ва соҳалар бўйича, алоҳида олинган юридик шахслар бўйича бир-
биридан фарқ қилувчи натижаларга эга бўлишимиз мумкин. Бу миллий
иқтисодиётдаги солиқ юки давлат бюджетига тўланган солиқлар ва бошқа
тўловларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши билан белгиланса, тармоқлар
ва соҳалар бўйича ялпи қўшилган қийматга нисбатан улушини белгилаб
беради. Шу ўринда, макродаражадаги ўртача кўрсаткичдан юқори ёки паст
бўлиши мумкин.
2-жадвал
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида солиқ юки
[7]
(ялпи қўшилган қийматга нисбатан, фоизда)
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
т/р
Фаолият тури номи
2019 й.
2020 й.
2019 й.
1 чорак
2020 й.
1 чорак
2021 й.
1 чорак
1
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги
4,1
2,9
8,9
6,3
2,6
2
Саноат
24,6
38,0
30,1
35,0
40,7
3
Қурилиш
15,4
9,3
19,4
10,3
10,5
4
Хизматлар
44,3
41,3
47,6
47,9
40,9
5
Савдо яшаш ва
овқатланиш бўйича
хизматлар
23,7
19,1
21,8
20,2
19,7
6
Ташиш ва сақлаш
16,5
17,6
21,1
26,0
17,8
7
Ахборот ва алоқа
37,7
33,8
38,4
34,6
34,1
8
Бошқа турдаги
иқтисодий фаолиятлари
13,7
11,8
15,5
13,6
11,3
2-жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, солиқ юкининг
энг юқори даражаси хизмат кўрсатиш соҳаси (ўртача 40 фоиз атрофида)
ҳамда ахборот ва алоқа тармоғи (ўртача 34 фоиз атрофида) ҳиссасига тўғри
келмоқда. Яъни, ушбу тармоқлар томонидан тўланган солиқлар ва
тўловларнинг ялпи қўшилган қийматдаги улуши бошқа тармоқларга
нисбатан юқорилигини кўришимиз мумкин.
Шунингдек, солиқ юкининг энг паст даражаси қишлоқ, ўрмон ва балиқ
хўжалиги тармоғига (ўртача 3 фоиз атрофида) тўғри келишини кўришимиз
мумкин.
Иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида солиқ юки динамикасини
таҳлил қилишда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ҳисобга олиш
лозим деб ўйлаймиз. Чунки, мамлакат миқиёсида бир қанча солиқлар
ҳисобланиб, ундирилмасдан қолиб кетиши мумкин.
Таҳлил жараёнида яна ҳисобга олиш керак бўлган асосий омиллардан
бири борки, бу ҳам ўз навбатида солиқ юки динамикасининг ўзгаришига
бевосита таъсир кўрсатади. Давлат томонидан маълум бир тармоқ ва
соҳаларни жадал ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади. Бу ҳам
ўз навбатида тармоқ ва соҳалар томонидан тўланаётган солиқ тушумларига
ўз таъсирини кўрсатади ва натижада солиқ юки динамикаси ўзгаришига олиб
келади.
Солиқ имтиёзлари динамикасида таҳлил қилинаётган даврда энг паст
кўрсаткич қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида кузатилмоқда. Умуман
статистик таҳлиллардан кўринадики, миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ
ва соҳаларида солиқ имтиёзларининг ялпи қўшилган қийматга нисбатан
улуши динамикаси пасайиш тенденциясига эга. Шуни алоҳида таъкидлаш
лозимки, солиқ имтиёзлари берилиши келажакда янги солиққа тортиш
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
базаларини яратсагина уни самарали солиқ имтиёзи дейишимиз мумкин.
Яъни солиқ тўловчиларга берилган солиқ имтиёзлари маълум муддатдан
кейин бюджет учун янги солиққа тортиш базасини, янги солиқ тушумларини
шакллантириши лозим. Бу ўз навбатида иқтисодиётдаги солиқ юкини
оптималлаштиришда, уни енгиллаштиришда ва бошқа солиқ тўловчилар
зиммасидаги солиқ юкини пасайишига олиб келиши лозим. Шу мақсадда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Солиқ
маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-4389-сон қарорида “Солиқ имтиёзларининг самарадорлик
даражасини баҳолаш асосида уларни тақдим этишнинг аниқ мезон ва
механизмлаирини белгилаш” вазифаси қўйилган [8].
Шу ўринда иқтисодчи олим И.М.Ниязметов томонидан билдирилган
фикрни таъкидлаш лозим: “....аслини олганда тадбиркорлик субъектлари
учун энг яхши солиқ имтиёзи бу паст солиқ ставкалари, яъни енгил солиқ
юкидир. Корхоналарнинг айрим тоифаларига берилган, иқтисодий
асосланмаган ва самарасиз солиқ имтиёзлари рўйхати қанчалик
қисқартирилса саноат корхоналарининг солиқ юкини камайтиришга
шунчалик имконияти яралади. Шу сабабли, индивидуал характерда Солиқ
кодексидан ташқари берилган барча солиқ имтиёзларини бекор қилиб,
уларнинг ўрнига халқаро амалиётда синалган инновацион солиқ кредитлари,
солиқ таътилларини кўзда тутиш мақсадга мувофиқ” [9].
Фикримизча, солиққа тортиш амалиётида самарасиз ва индивидуал
характерга эга солиқ имтиёзларини бекор қилиниши иқтисодиётда солиқ
юкини оптималлашишига ва субъектлар ўртасида солиқ юкини мутаносиб
тақсимланишига олиб келади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тармоқлар ўртасидаги солиқ юки
нотекис тақсимланган. Солиқ юкининг айрим тармоқларда юқори бўлиши бу
ишлаб чиқаришни пасайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари
умумий тартибда солиқ тўловчи корхоналар ва махсус солиқ режимлари
асосида солиқ тўловчи корхоналар ўртасидаги солиқ юки ҳам бир-биридан
кескин фарқ қилишини кўрдик. Иқтисодиёт соҳаларида ҳам солиқ юки паст
ёки баландлиги билан ажралиб туради. Бу мамлакат макроиқтисодий
барқарорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади ва ишлаб чиқаришни ҳам
тармоқлар ўртасида нотекис тақсимланишига олиб келади ҳамда айрим
тармоқларда ўсиш суръатлари пасайиб кетишига олиб келади.
Солиқ юкини тармоқлар ва солиққа тортиш режимлари ўртасида
имконият даражасида тенглаштириш лозим. Бу ўз навбатида тармоқлар ва
соҳаларнинг бир хил иқтисодий ривожланишига олиб келади.
Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик
тадқиқотлар институтининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси” илмий электрон
журнали. 2021 йил, 2- сон
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Тошмуродова Б. Солиқ муносабатларини оптималлаштириш.
-Т.: 2005 й. 41 бет.
2.
Маликов Т.С.Солиқ юки. //“Халқ сўзи”. 2006 йил 24 январь, 15-сон.
3.
Пардаев А., Азимов Б. Корхоналар фаолиятини солиқлар воситасида
бошқариш. Zar qalam. -Т.: 2005 й. 68-бет.
4.
Альмардонов М.И. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва уни
тадбиркорлик фаолиятига таъсири. Иқтисод фанлари доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. -Т.: 2004 й.
22-бет.
5.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таҳлилий
материаллари асосида муаллиф томонидан ҳисобланган.
6.
Ниязметов
И.М.
Солиққа
тортиш
механизмларини
такомиллаштириш орқали солиқ тизими барқарорлигини таъминлаш.
Иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация автореферати. -Т.: 2018 й. 69-бет.
7.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги
“Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4389-сон қарори
9.
Ниязметов И.М.Инвестицион-инновацион фаолликни оширишда
солиқ механизмининг роли.// Ўзбекистон иқтисодиёти рақобатбардошлигини
оширишга банк-молия тизимининг самарали таъсирини кучайтириш.
Халқаро илмий-амалий конференция тезислари тўплами. Тошкент: Молия,
2017. 197 б.