Макрооптимизация налоговой нагрузки и приоритет микроэкономической оценки направления

CC BY f
5-6
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураев, Ш. (2021). Макрооптимизация налоговой нагрузки и приоритет микроэкономической оценки направления. in Library, 21(2), 5–6. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17023
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Формирование доходов государственного бюджетаи развитие экономики без создания эффективной налоговой системы, поощряющей рыночные реформы в экономикене приобретает смысла. Организация и формирование налоговой политики страны, народного хозяйства страныразвитие на стабильной, динамичной и социально ориентированной основе оптимального уровеня налоговой нагрузки для обеспечения определения , совершенствования методики его расчета, влияние налогов и других платежей на деятельность предприятий-требует изучения и анализа.

Похожие статьи


background image

№5. 2021

94

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

Қуёш коллекторларини бузилишдан ҳимоялаш учун

мавжуд 4-та асосий усуллари: дренаж, антифриздан

фойдаланиш, электр токи билан қиздириш, суст цирку

-

ляциядан фойдаланиш таҳлил қилинди, афзалликлари

ва камчиликлари аниқланди ва такомиллаштириш учун

биттаси танланди: гелиоқурилмаларнинг ўзини ўзи дре

-

наж усули.

Шариф ҚАРШИЕВ,

Тошкент архитектура-қурилиш

институти докторанти (PhD).

АДАБИЁТЛАР

1. Sharif Karshiev Sherkulovich, “Improving Efficiency of Solar Heating Systems with Flat Solar Collectors : Key Reserves and

Possible Ways of Their Implementation,” Impact Factor 6.1 . Int. J. Adv. Res. Sci. Eng. Technol. Vol. 6, Issue 8 , August 2019.ISSN 2350-

0328, vol. 6, no. 8, pp. 10361–10364, 2019. http://www.ijarset.com/upload/2019/august/08-usovoxaus-20.pdf [Accessed: 16-Oct-2020].

2. Sharif Karshiev Sherkulovich, “Prospective Ways Of Self-Draining Helio Structures In The Use Of Solar Energy,” Международ

-

ный Научно-Практический Журнал «Экономика И Социум» ISSN 2225-1545. №5(72)-2020 line, vol. 5, pp. 1–13, 2020. https://

www.iupr.ru/5-72-2020

3. Sharif Karshiev Sherkulovich, “Solar Collector’s Development Drain Back Systems” Impact Factor 5.7Int. J. Agric. Res.

ISSN NO2236-6124 Vol. IX, Issue IX, Sept., vol. 5,7, no. 9, pp. 229–233, 2020. http://www.ijrpublisher.com/VOLUME-9-ISSUE-9-

SEPTEMBER-2020/

4. Sharif Karshiev Sherkulovich, “Devices For Protecting Modern Solar Collectors,”Universum техническиенаукинаучныйжур

-

нал. – № 9(78). ISSN 2311-5122 Москва 2020, vol. 6, no. 7, pp. 96–99, 2020. http://7universum.com/ru/tech/archive/category/978

5. Sharif Karshiev Sherkulovich,“Seasonal testing of solar collectors in different conditions energy saving innovative laboratory

stand” УЧЕНЫЙ XXI ВЕКА Технические науки Международный научный журнал ISSN 2410 3586№ 11(70), ноябрь 2020 г.http://

www.uch21vek.com/assets/uch21vek_11_2020.pdf

6. Sharif Karshiev Sherkulovich,“Ways to increase the efficiency of self-drainage to protect solar collectors from freezing in winter

and boiling in summer” Monografia Pokonferencyjna Science, Research, DEVELOPMENT #31 Rotterdam pp. 146–149 /31.07.2020

http://xn--e1aajfpcds8ay4h.com.ua/files/1_viii_2020_s.pdf

Давлат бюджети даромадларининг шаклланиши

-

ни таъминлайдиган ва иқтисодиётнинг ривожланишини

рағбатлантирадиган самарали солиқ тизимини яратмай туриб

иқтисодиётда бозор ислоҳотларини мустаҳкамлаш ҳеч қандай

мазмун-аҳамият касб этмайди. Мамлакат солиқ сиёсатини таш

-

кил этиш ва шакллантириш, мамлакат миллий иқтисодиётининг

барқарор, динамик ва ижтимоий йўналтирилган асосда ривож

-

ланишини таъминлаш мақсадида оптимал солиқ юки даража

-

сини белгилаш, уни ҳисоблаш услубиётини такомиллаштириш,

солиқ ва бошқа тўловларнинг корхоналар фаолиятига таъсири

-

ни ўрганиш ва таҳлил этишни тақозо этмоқда.

Оптимал солиқ сиёсатини шакллантиришга бўлган учта

асосий институционал ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин:

- фискал ёндашув – солиқ солиқ юки миқдорини имкон қадар

орттиришга урғу берилиши бундай ёндашув учун характерли

-

дир. Ушбу ёндашув давлат ҳукуматидаги танглик туфайли, яъни

солиқ тизими билан уни амалга ошириш усуллари ўртасида

қарама-қаршилик пайдо бўлганда вужудга келади. Бундай

вазиятда солиқ юки ўсади, солиқларнинг реал йиғилувчанлиги

пасаяди, солиқ тўловчилар бўлса ўзлари учун яширин хўжалик

шаклларини танлашни афзал билишади.

- функционал-барқарорлаштирувчи ёндашув – жорий бюд

-

жет эҳтиёжлари таъминланиши ва ижтимоий жараёнларнинг

барқарорлашувига эътибор қаратилиши бундай ёндашув учун

характерлидир. Бунда мамлакат мудофааси, ташқи ва ички

хавфсизлик эҳтиёжлари, энг кескин ижтимоий муаммоларнинг

ҳал этилиши ва бошқа шу кабилар жуда муҳим ҳисобланади.

Шунинг билан бирга, давлат хусусий сектор билан “солиқ

ҳамкорлигини” ўрнатишга ҳаракат қилади, солиқ юки дара

-

жасини оширишга эҳтиёткорлик билан ёндашади, бир қатор

ҳолатларда солиқ юкини пасайтиришга ва солиқ тўловчиларнинг

манфаатларини ҳисобга олишга ҳаракат қилади.

- инвестицион ёндашув – бундай ёндашув ҳам давлат ва

ҳам шахсий манфаатларни ривожлантириш эҳтиёжларига

қаратилади. Бунда инвестицион жараёнга муҳим устуворлик

берилади, солиқлар ва бюджетга тушумлар кенгайтирилган

такрор ишлаб чиқариш жараёнларидан олинади. Шунингдек,

бюджетларнинг тўлдирилиши инвестицион жараён ва такрор

ишлаб чиқаришнинг биргаликдаги натижасига айланади. Бу

эса солиқ сиёсатининг давлат иқтисодий сиёсати билан бирла

-

шишига олиб келади. Инвестицион ёндашув замонавий жаҳон

иқтисодиётидаги динамик тарзда ривожланаётган мамлакатлар

учун характерлидир.

Оптимал солиқ сиёсати ва тизимини шакллантириш жа

-

раёнида иккита энг устувор йўналишни ажратиш лозим деб

ҳисоблаймиз:

солиқ салоҳияти даражаси;

солиқ юки даражаси.

СОЛИҚ ЮКИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИ МАКРО

ВА МИКРОИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ

УЎТ: 336.225.613

This article examines the issues of tax burden optimization, which discusses the macro and microeconomic aspects of tax

burden optimization. Different methods of calculating the tax burden have also been studied.

ИҚТИСОДИЁТ


background image

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

№5. 2021

95

Солиқ салоҳияти ва солиқ юки даражаларида давлат ҳамда

солиқ тўловчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ўзига хос турли

тарзда шаклланади.

Солиқ юки даражаси давлат томонидан шакллантирилади ва

белгиланади. Унинг асосини давлат ва жамият ривожланишининг

эҳтиёжлари йиғиндиси ташкил қилади.

Солиқ юки даражаси иқтисодий ривожланиш циклларининг

фазаларига боғлиқ равишда ўзгаради:

- инқироз шароитида солиқ юки даражаси давлат ва жами

-

ятнинг минимал амал қилиш эҳтиёжларидан устувор даражада

бўлади. Давлат бюджетидан харажат қилинаётган солиқ даро

-

мадлари иқтисодий ривожланиш ва ўсишга кам таъсир кўрсатади.

Расмий равишда белгиланган солиқ юки даражаси билан амалда

-

ги, ҳақиқатдаги солиқ юки даражаси ўртасида тафовутлар пайдо

бўлади ва кучайиб боради;

- депрессия шароитида юқорида айтиб ўтилган тафовут энг

юқори даражага етади. Солиқ юки даражаси солиқ тўловчиларнинг

реал даромадларига тўғри келмайди, яъни улар учун бу оғирлик

қилади. Ушбу ҳолатда солиқ тўловчиларнинг катта қисми, асосан,

кичик бизнес тизимидаги солиқ тўловчилар яширин иқтисодиётга

ўтиб кетади. Бу ҳолатда давлат мажбурий минимал эҳтиёжларини

қоплашга ҳаракат қилади ва солиқ юки даражаси пасаяди.

- жонланиш ва ўсиш шароитида амалдаги солиқ юки даража

-

си давлат ва жамиятнинг ривожланиши билан улар ўртасидаги

мувозанат тикланиб боради. Яъни, расмий солиқ юки даражаси

билан ҳақиқий солиқ юки даражаси ўртасидаги тафовут бартараф

қилиниб, илгари яширин иқтисодиётда фаолият юритган солиқ

тўловчилар ўз фаолиятларини қонунийлаштириб боради. Солиқ

юки даражаси аста-секин солиқ тўловчиларнинг даромад ва

имкониятларига мос кела бошлайди.

Иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблаш ва унинг иқтисодиётга

таъсирини ўрганиш масалаларига тўхталганда, авалламбор, солиқ

юкини қайси йўсинда ҳисоблашга ҳам эътибор қаратиш лозим.

Чунки, солиқ юкини иқтисодиётнинг барча босқич ва бўғинларида

ҳисоблаш методикалари ҳам бир-биридан фарқ қилади. Ва худди

шунингдек, таҳлил натижалари ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Олиб борилган тадқиқотлар давомида солиқ юкини ҳисоблаш

масаласида унга қуйидаги йўналишларда ёндашиш мумкин деб

ҳисоблаймиз, яъни макроиқтисодий даражада солиқ юки, мезода

-

ражада солиқ юки, микродаражада солиқ юки, солиқ тўловчилар

ўртасида солиқ юки, сотувчи ва истеъмолчи ўртасида солиқ юки,

алоҳида солиқ турлари бўйича солиқ юки, ҳудудлар бўйича солиқ

юки. Келтирилган йўналишларда иқтисодиётда солиқ юкини

ҳисоблаш хорижий адабиётларда ва ўзимизнинг маҳаллий ада

-

биётларда ёритилган. Шунга қарамасдан, ушбу кўрсаткичларнинг

ҳисоблаш усуллари ва муаллифларнинг турли ёндашувлари бир-

биридан фарқ қилади ва ягона тўхтамга келинмаган.

Дунёнинг турли мамлакатларида солиқ юкининг давлат

иқтисодиётига таъсири ўрганилганда, айрим мамлакатларда

солиқлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан ҳисобланса, айрим

мамлакатларда ялпи миллий даромадга нисбатан ҳисобланади.

Бу ўз-ўзидан кўрсаткичларнинг ноаниқлигига ва турли мамлакат

-

лардаги солиқ юкининг солиштирма қиёсий таҳлили натижалари

сифат ва миқдор жиҳатидан бузилишига олиб келади.

Одатда, солиқ назариясидан маълумки, мамлакат миқёсида,

яъни макродаражада солиқ юки кўрсаткичи жами солиқлар ва

йиғимлар суммасини ялпи ички маҳсулотга нисбати орқали

ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткич бутун жаҳонда кенг қўлланилиб, мамлакат

иқтисодиётида давлатнинг қанчалик аралашувини кўрсатиб

беради. Бунинг паст ёки баландлиги иқтисодиётнинг барқарор

ривожланишига ўзининг ижобий ёки салбий таъсирини кўрсатади.

Мезодаражада солиқ юки, яъни иқтисодиётнинг турли

тармоқлари ва соҳаларидаги солиқ юки, бу тармоқлар ва

соҳаларда солиқ юкининг қайдаражада эканлигини кўрсатиб

беради. У ҳар бир тармоқ ва соҳа бўйича давлатга тўланган

солиқ ва йиғимларнинг ушбу тармоқда яратилган қўшилган

қийматга нисбати орқали ҳисобланади. Давлат ушбу кўрсаткич

орқали иқтисодиётда оқсаб қолаётган тармоқлар ва соҳаларни

ривожлантириши ва аксинча секинлаштириши мумкин. Бу ўз-

ўзидан иқтисодий мувозанатни таъминлашга ҳамда иқтисодиётни

тартибга солишга ёрдам беради.

Микродаражада, яъни юридик шахслардаги солиқ юки,

иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган корхоналардаги

солиқ юкидир. Бу юридик шахснинг давлатга тўлаган барча солиқ

ва йиғимларининг ўзи яратган қўшилган қийматга нисбати орқали

аниқланади. Бу кўрсаткич орқали давлат юридик шахсларда солиқ

юкини пасайтириб, ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш

мумкин.

Солиқ юкининг солиқ тўловчилар ўртасида, яъни юридик ва

жисмоний шахслар ўртасида тақсимланиши, бу — корхоналар ва

аҳоли ўртасида солиқ юкининг тақсимланишини англатади. Ри

-

вожланган мамлакатларда солиқ юкининг бундай тақсимланиши

солиқ юкининг асосий оғирлиги жисмоний шахслар зиммасига

тушишини кўрсатади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республика

-

си давлат бюджети даромадларининг таҳлили ҳам айнан шуни

кўрсатмоқда.

Солиқ юкининг истеъмолчи ва сотувчи ўртасида тақсимланиши

алоҳида олинган товар (иш, хизмат) нинг охирги истеъмол

қийматига киритилган барча солиқлар ва йиғимларнинг қанча

қисмини истеъмол қилувчи ва қанча қисмини ишлаб чиқарувчи

тўлаётганини англатади. Бу бир қарашда тўғри солиқлар ишлаб

чиқарувчи зиммасига, эгри солиқлар эса истеъмолчи зимма

-

сига тушишини кўрсатади. Аммо амалиётда ҳар доим бундай

бўлавермаслиги мумкин. Бу талаб ва таклифнинг эластик ёки

ноэластиклигига бориб тақалади.

Алоҳида солиқ турлари бўйича солиқ юки ҳар бир солиқ тури

суммасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ифодалайди.

Микродаражада қараганимизда, бу солиқларнинг қўшилган

қийматдаги улуши ҳисобланади. Қўшилган қийматларнинг

мамлакат миқёсидаги йиғиндиси ялпи ички маҳсулотни бе

-

ради. Бу орқали иқтисодиётга қайси солиқ тури кўпроқ босим

кўрсатаётганини аниқлаш мумкин.

Солиқ юкининг ҳудудлар бўйича тақсимотини ўрганиш ҳам

иқтисодиётда муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Чунки солиқ

юкининг ҳудудлар бўйича тақсимоти ишлаб чиқариш ва меҳнат

ресурсларининг жойлашишига бориб тақалади. Бу ёрдамида

қолоқ ҳудудларни ривожлантириш ва уларнинг иқтисодий

салоҳиятларини тенглаштириш мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқорида биз келтириб ўтган

йўналишларда солиқ юкини ҳисоблаш мамлакат иқтисодий-

ижтимоий ҳолатини тўғри баҳолаб, барқарор ривожланишига

асос бўлади.

Шавкат ТЎРАЕВ,

и.ф.н., доц.,

Тошкент ахборот технологиялари университети

АДАБИЁТЛАР

1. Налоги. /Под редакцией Д.Г.Черника – М. Финансы и статистика, 1997. с. 160

2. Истории экономических учений / Под редакцией В. Автономова, О. Ананьина, Н.Макашовой. – М.: ИНФРА – М, 2002. с. 560

3. Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с. 341

4. Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993. – Ч. 3. с. 300

Библиографические ссылки

Налоги. /Под редакцией Д.Г.Черника – М. Финансы и статистика, 1997. с. 160

Истории экономических учений / Под редакцией В. Автономова, О. Ананьина, Н.Макашовой. – М.: ИНФРА – М, 2002. с. 560

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с. 341

Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993. – Ч. 3. с. 300

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов