Приоритетные направления бюджетной политики Республики Узбекистан

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
5-8
7

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураев, Ш. (2022). Приоритетные направления бюджетной политики Республики Узбекистан. in Library, 22(2), 5–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17061
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Основное направление и показатели макроэкономической политики на 2022 год сформированы исходя из возможности восстановления экономики после периода пандемии и возможности продолжения пандемии во всем мире. Основное внимание уделялось поддержанию макроэкономической стабильности, т.е. рост валового внутреннего продукта в последующие годы при сохранении его положительной динамики прогнозировался на уровне 839,9 трлн. сумов и приростом на 6,0%.


background image

264

byudjetdan mablag‘ oluvchilar kesimida byudjet mablag‘larini taqsimlash orqali
aniq tadbirlarini rejalashtirish imkoniyatlari ham kengayib boradi. Bunda asosiy
e’tibor byudjet mablag‘laridan foydalanish samaradorligini oshirishga qaratiladi.

Shundan kelib chiqqan holda, ajratilgan byudjet mablag‘laridan

foydalanishning samaradorligi va natijadorligini baholash ko‘rsatkichlarini
kengaytirish bo‘yicha tegishli choralar ko‘rilmoqda. Buning uchun davlat
moliyaviy nazorati tizimini yanada takomillashtirish masalasiga alohida e‘tibor
qaratish lozim.

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati

1.

O‘zbekiston Respublikasi Byudjet Kodeksi. (26.12.2013-y.)

2.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi “2022-2026 yillarga

mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning Taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida” PF-60-sonli
farmoni.

3.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 14-fevraldagi “O‘zbekiston

Respublikasi davlat byudjeti xarajatlarining samaradorligini yanada oshirish va davlat
moliyaviy nazorati organlari faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida” PQ-128 sonli Qarori.

4.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 24-martda “Moliya

vazirligi huzurida davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish hamda
byudjet tashkilotlarida moliyaviy nazoratni takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 129-
sonli qarori

.

5.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan 2020-yil 24-avgustda

“2020-2024-yillarda O‘zbekiston Respublikasi davlat moliyasini boshqarish tizimini
takomillashtirish Strategiyasini tasdiqlash to‘g‘risida”gi 506-sonli qarori.

6.

Nurmuxamedova B. Moliya. O‘quv qo‘llanma. T.:IQTISOD-MOLIYA. 2017-y.

7.

Nurmuxamedova B. Davlat byudjeti. O‘quv qo‘llanma. T.:IQTISOD-MOLIYA.

2017-y.

8.

Iqtisodiyotni barqarorligini ta’minlash bo‘yicha asosiy yo‘nalishlar belgilandi.//

“Xalq so‘zi”, 10.06.2020-y. №122

9.

N.N.Hakimov Davlat moliya tizimida davlat moliyaviy nazoratining ahamiyati va uni

amalga oshirish mexanizmlari. “Moliya” ilmiy jurnali. 2022-yil. 2-son.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Тўраев Шавкат Шухратович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

давлат бошқаруви академияси

Макроиқтисодий сиёсатнинг 2022 йил учун асосий йўналиш ва

кўрсаткичлари пандемия давридан кейин иқтисодиётнинг тикланиши ҳамда
бутун дунёда пандемия давом этиши эҳтимоли борлигидан келиб чиқиб
шакллантирилди. Бунда асосий эътибор макроиқтисодий барқарорликни
сақлаб қолишга, яъни ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда
унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 839,9 триллион сўмни
ташкил этиши ҳамда 6,0 фоизга ўсиши прогноз қилинди.


background image

265

“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

тўғрисида”ги Қонуни билан 2022 йилда консолидациялашган бюджет
даромадлари 254,6 триллион сўмни, харажатлари 280,1 триллион сўмни
ҳамда консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори
ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

Ўзбекистоннинг ўрта муддатга мўлжалланган бюджет сиёсати

мамлакатни

ижтимоий-иктисодий

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишларига мувофиқ равишда амалга оширилиши кўзда тутилган
бўлиб, устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:

бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганини, жумладан,

таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимояни ривожлантиришни
таъминлаш;

камбағалликни қисқартириш, маҳаллабай ишлаш тизимини

ривожлантириш, иш ўринларини яратиш;

бюджетни шакллантиришда «натижага йўналтирилган бюджет»

тизимини босқичма-босқич тўлақонли жорий этиш;

давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мақсадида илғор

хорижий тажрибадан ҳамда халқаро молия институтлари экспертларининг
тавсияларидан келиб чиққан ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг узоқ
муддатли чекловлари - «Фискал қоидалар»ни ишлаб чиқиб, бюджет
қонунчилигига киритиш;

бюджет очиқлигини янада ошириш, бюджет маблағлари

сарфланишида жамоатчилик назоратини кучайтиришни таъминлаш
мақсадида аҳолининг бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнидаги фаол
иштирокини янада кенгайтириш;

бюджет харажатларини барқарор ривожлантириш мақсадларига

боғлаш ва шу орқали барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий
мақсадларга эришишни жадаллаштириш.

Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, 2022 йил учун давлат бюджети

даромадлари 200 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли
жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 триллион сўм
миқдорида, давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 31,9 триллион сўм
миқдорида,

харажатлари

эса

58,7

триллион

сўм

миқдорида

режалаштирилган. Бунда жамғармаларга республика бюджетидан 26,5
триллион сўм трансфертлар ажратиш белгиланган.

Хусусан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 29,1

триллион сўм, харажатлари 43,9 триллион сўмни ташкил этган ҳолда давлат
бюджетидан 14 триллион сўм миқдорида трансферт ажратилиши
режалаштирилган.

Давлат молиясини бошқаришнинг ҳалқаро стандартларига мувофиқ

бюджет қамровини ошириш ҳамда тўлиқлигини таъминлаш мақсадида 2021
йилдан

бошлаб

ташқи

қарз

ҳисобидан

давлат

дастурларига


background image

266

режалаштирилаётган харажатлар консолидациялашган бюджет таркибига
киритилди. 2022 йилда ушбу харажатлар 10,7 триллион сўм миқдорида
бўлиши прогноз қилинмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 2022 йил учун

консолидациялашган бюджет тақчиллигининг (давлат бюджети, давлат
мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, ташқи қарз
ҳисобидан давлат дастурларига амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар
билан бирга) юқори чегараси 25,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга
нисбатан 3 фоиз миқдорида белгиланди. Бунда давлат бюджети ва давлат
мақсадли жамғармалари бюджетлари 16,2 триллион сўм ёки прогноз
қилинаётган ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,9 фоиз миқдорида тақчиллик
билан режалаштирилган. Давлат бюджети ва давлат мақсадли
жамғармаларининг тақчиллиги давлат ички ва ташқи қарзларини жалб
қилиш ҳамда бюджетларнинг йил бошига қолдиқ маблағлари ҳисобидан,
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг тақчиллиги жамғарманинг ўз
маблағлари ҳисобидан қопланади.

Шу билан бирга, қонуннинг 11-моддасига мувофиқ келгуси йилларда

консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳуслотга
нисбатан 3 фоиздан оширмаслик бўйича бюджет қоидаси киритилди.

Республика бюджети харажатлари қонуннинг 5-иловасида 58 та

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари (вазирлик ва
идоралар) кесимида тасдиқланди. Бунда давлат дастурларининг
режалаштирилган давлат харажатлари билан уйғунлигини таъминлаш,
уларни ижроси бўйича жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш
мақсадида қонун лойиҳасида биринчи даражали бюджет маблағларини
тақсимловчилари бюджетида давлат дастурлари учун ажратилаётган
маблағлар алоҳида кўрсатилди.

Бюджет

кодексининг

27-моддасига

мувофиқ,

маҳаллий

бюджетларнинг

харажатлари

худудий

бюджет

маблағларини

тақсимловчилари кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан мустақил
равишда

шакллантирилади

ҳамда

тегишлича

Қорақалпоғистон

Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент
шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланади.

Молия йили якуний санаси ҳолатига Ўзбекистон номидан ва унинг

кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори 2021
йил ялпи ички маҳсулотига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги белгилаб
қўйилди.

Бунда 2022 йил учун Ўзбекистон (Ўзбекистон ҳукумати) номидан ва

мамлакатнинг кафолати остида ташқи қарзни жалб қилиш бўйича йиллик
имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 4,5 миллиард АҚШ
доллари, шундан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни
амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш


background image

267

учун 2,5 миллиард доллар, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун
2 миллирд доллар миқдорида белгилаш режалаштирилган.

Қонуннинг 12-моддасида солиқлар ва солиқсиз тушумларнинг

бюджет бўғинлари ўртасида тақсимланиш қоидалари кўрсатиб ўтилган ва
2021 йилдаги тартибга қўшимча тарзда юридик шахсларнинг мол-мулкига
солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш мақсадида

мобил алоқа хизматлари ҳамда алкоголь маҳсулотлари (шу жумладан, пиво)
учун акциз солиғи бўйича тушумларга қўшимча тарзда тамаки маҳсулоти
учун акциз солиғи бўйича тушумлар Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолиси сонининг республика аҳолиси
сонидаги

улушига

мувофиқ

Қорақалпоғистон

Республикасининг

республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент
шаҳрининг шаҳар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади.

2022 йилда қуйидаги бюджет харажатлари маҳаллий бюджетлардан

молиялаштиришга ўтказиш белгиланган:

умумтаълим муассасаларини, мактабгача таълим ташкилотларини,

соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва
мукаммал таъмирлашга, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилашга оид тадбирлар доирасида объектларни қуриш,
реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларига доир
харажатлар;

кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш

харажатлари ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик
тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатлари;

аҳолининг

кам

таъминланган

ва

муҳтож

қатламларига

кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизматлари харажатлари.

Шунингдек, қонунда барча туман (шаҳар)ларда тегишли

бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини
жамоатчилик

фикри

асосида

шакллантирилган

тадбирларни

молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.

Эътиборлиси

шуки,

олиб

борилаётган

ислоҳотлар

фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш - давлат сиёсатининг
асосий йўналишлари сифатида белгиланган ва бу инсон қадрини
юксалтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.






inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов