516
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
http://conference.sbtsue.uz/uz
ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ДИАГНОСТИКАСИ, ТАРҚАЛИШИ
ВА КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИ
Хушназаров Алишер Худойберди ўғли
1
Аннотация:
Ушбу мақолада эймероз билан зарарланган қуёнлар ва қуёнчилик
хўжаликларидаги маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар:
Спорозоа, эймериоз,кокцидия, ооцист, инвазия, диарея.
1
таянч докторант, Самарқанд ветеринария медицинаси институти
517
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
http://conference.sbtsue.uz/uz
Кириш.
Бугунги кунда қуёнчилик истиқболли соҳалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини хусусан, чорвачиликнинг муҳим
тармоқларидан бири ҳисобланган қуёнчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, соҳа вакилларига қатор
қулайликлар яратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тамонидан 2018 йил 12
декабрдаги 859-сўн билан Ўзбекистон насилли қуён етиштирувчилар ассоциацияси давлат
руйхатидан ўтказилганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Соғлом
овқатланишнинг замонавий тенденцияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг парҳез гўшт
истеъмол қилиш меъёри хусусидаги тавсиясини инобатга олсак, инсон йил давомида истеъмол
қиладиган гўшт маҳсулотларининг 5 фоизи, яъни 4,5 килограмини қуён гўшти ташкил қилиши
керак экан. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозирги кунда юртимиз бозорларида эхтиёж
жиҳатдан йилига 150 минг тонна қуён гўштига талаб бор.
Қуёнчилик бўйича жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу тармоқ
чорвачиликнинг самарали тармоқларидан бири бўлиб, уни ривожлантиришнинг асосий
ижрочиси шахсий томорқа хўжаликлари саналади. Қуёнчилик равнақи нафақат бозордаги
истиқболли талабни шакиллантиришдаги имкониятлари, балки унинг биологик хусусиятлари
туфайли ҳам юқори салоҳиятга эга. Яъни уй ҳайвонлари орасида энг тез етиладигани шу
жонворлар хисобланади. Мисол учун, бузоқ вазни 47 кунда икки баробар ошса, қуён боласи
бундай натижага 6 кунда эришади. Шунингдек, урғочи қуёнларни тўрт ойлигидан бошлаб
ўрчитиш мумкин. Боқиш ва парвариши яхши шароитда тирик вазни 5 килограмм бўлган бир бош
урғочи қуён йилига 7 мартагача болалаб, пировардида боқувга 42 бошгача қуёнча олиш мумкин.
Бу эса 100 килограммгача гўшт, 42 дона мўйна деганидир.
Ҳозирча Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш босқичида бўлиб
ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳам ҳали унчалик кўп эмас. Улар ҳам
етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини янада
жадаллаштириш зарур. Қуёнчилик саноатлашган даражага етиши лозим. Яъни боқувчи
маҳсулотини қаерга сотишини олдиндан билиши керак. Тармоқнинг озуқа базасини
шакллантириш ҳам долзарб масала. Шу боис ҳозир юртимизда мана шундай масалаларни ҳал
этишга, тармоқни ривожлантиришга ҳукумат раҳбарияти даражасида эътибор қаратилиб, жиддий
киришилмоқда.
Жумладан, 2019 йил 31-октябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтган
йиғилишда қуёнчиликни жадал ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама этилиб, тегишли
ташкилотлар зиммасига 2020 йил якунига қадар Республикамизда қуёнлар бош сонини 3
миллионтага етказиш, унинг ички истеъмолини, экспорт кўламини кенгайтириш бўйича
топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида ассоциация томонидан
Ўзбекистонда қуёнчиликни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020-2024-
йилларда Республикамизнинг барча ҳудудида қуёнчилик кластерларини йўлга қўйиш бўйича
дастур шакллантирилди.
Тадқиқотнинг мақсади.
Қуён эймериозининг диагностикаси, тарқалиши ва
кимёпрофилактикасига оид илмий адабиётлар манбаларини ўрганиш.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Эймериоз (кокцидиоз) лар – турли хил чорва
моллари, ўй ва ёввойи ҳайвонлар, балиқ ва паррандалар ҳамда одам организимида паразитлик
қилувчи
Coccidiida
туркумининг
Eimeriidae
оиласига мансуб бир ҳужайрали содда паразитлар –
эймерия (кокцидия) лар чақирадиган инвазион касаллик бўлиб, клиник жиҳатдан ҳолсизланиш
(карахтланиш), кучли, айрим ҳолда қон аралаш ич кетиши билан тавсифланади. Эймериоз
(кокцидиоз) лар паррандачилик ва қуёнчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказади. Бу
хўжаликларда ҳайвонлар, айниқса қуёнлар бир кеча-кундузда кўплаб қирилиб кетиш ҳоллари
кузатилиши мумкин [4].
Эймериоз касаллиги қуёнларда турли хил клиник кўринишда юз бериши мумкин.
Эймериоз билан қуён ичаги касалланганда ичи кетади ва қуённинг аҳволи кундан-кунга
оғирлашади. Кейинчалик у қуён ахлатида пайдо бўлади. Яхши озиқланмайди, озиб кетади, ёш
518
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
http://conference.sbtsue.uz/uz
қуёнчалар ўсмай кўяди. Юнги ҳурпаяди, корни катталашиб, осилибколади, танаҳарорати
кўтарилади, 15-20 кун ичида қуёнларнинг 90 % ўлади [5].
Эймериоз Республикамизнинг барча вилоятларида, айниқса Самарқанд, Қашқадарё,
Бухоро, Хоразм, Наманган вилоятларининг қуёнчилик фермаларида кенг тарқалган бўлиб,
тармоқни ривожлантиришда сезиларли тўсқинлик қилади. Касаллик қуёнларнинг ўткир ва
сурункали оқимда кечувчи протозооз касаллиги булиб, бир неча турдаги эймерияларнинг
ичакнинг эпителиал ҳужайраларида ва жигарда паразитлик қилиши оқибатида содир
бўлади[1;2;11].
Қуёнларда кокцидиозларнинг 10 тури паразитлик қилиши, шундан 9 тури ичаклар шиллиқ
пардасида 1 тури эса жигарда касаллик чақириши аниқланган [14].
Қуёнларда эймерияларнинг 9 тури паразитлик қилиши аниқланган. Улардан қўйидаги учта
тури
Eimeria stiedae, Eimeria perforans, Eimeria magna
лар кўп тарқалган [13].
Қуёнларнинг ичакларида 8 тур ва жигар ўт халтасида 1 турдаги эймериялар паразитлик
қилиб касалликни келтириб чиқаради. Шулардан энг кўп тарқалганлари бу
Eimeria stiedae,
Eimeria magna, Eimeria perforans
лардир [17] бундан ташқари
E.coecicola, E.intestinalis,
E.irresidua, Е.piriformis, E.media
турлари ҳам учраб туради.
Қуён эймерия ооцисталари узунлиги 12 мкм дан 35 мкм га етади. Ҳар бир ооцистада 4
тадан спорабласт (спорациста) лар бор. Ҳар қайси спорациста ичида эса 2 тадан ингичка
чувалчангсимон ҳаракатчан споразоитлар бўлади. Озиқ ёки сув билан ичакка тушган ооцисталар
ва спорацисталар қобиғи емирилиб, спорацисталар ичак бўшлиғига чиқади. Спорозоитлар фаол
ҳаракатланиб ичак, жигар, ошқозон ости бези ҳужайраларига кириб олади ва озиқланиб ўсувчи
давр – трофозоитларга айланади. Трофозоитлар тез ўсади, ядроси кўп марта кетма-кет бўлиниб,
кўп ядроли шизонтларни ҳосил қилади. Ўз навбатида, шизонт ҳам бўлиниб, кўп сонли
мерозоитларни ҳосил қилади [8;15].
Барча споралилар қайси йўл билан ривожланмасин, учта тараққиёт даврини бошдан
кечиради:
I давр – шизогония ёки жинссиз кўп марта бўлиниш йўли билан кўпайиш;
II давр – гаметогония ёки жинсий кўпайиш;
III давр – спорогония ёки жинссиз кўпайиш йўли билан спорозонтлар ҳосил қилиш ва
уларни бир хўжайин иштирокида рвожланувчиларида ташқи муҳит таасуротидан ҳимоя қилувчи
спора ҳосил қилиш даври [6].
Эймерияларнинг ривожланиши 3 босқичда бўлади. 1-фазаси
спорогония
босқичи бўлиб бу
ташқи муҳитда амалга ошади бу фазада ооцисталар спороцистага айланади, шундан кейингина
инвазион ҳолатга ўтади. 2-фазаси
шизогония
– бу фазада спорацисталардан спорозоидлар ҳосил
бўлади ва улар қуёнларнинг жигар ва ичаклар эпителиал хужайраларига киради ва у ерда
бўлиниш йўли билан меразоитлар ва шизонтлар ҳосил бўлади. Шизонтлардан етилган
паразитлар макрогаметлар (урғочи ҳужайралар) ва микрогометалар (эркак ҳужайралар) ҳосил
бўлади. 3-фазаси
гаметогония
дейилади. Бу фазада кўпайиш усули жинсий йўл билан амалга
ошади. Бу жараёнда
микрогамета
ичак йўлига чиқади ёки ўт йўлига чиқади ва
макрогамета
ичига киради кейин оталантиради. Шу йўл билан ооциста ҳосил бўлади, ооцисталар нажас билан
ташқи муҳитга ажралади. Ооцисталар ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига чидамли, лекин
юқори ҳароратга чидамсиз 80-100
0
С да 5-10 сонияда, 55
0
С даэса 15 дақиқада ўлади [7].
Касалликдан соғайган қуёнларда нострел иммунитет пайдо бўлади. Бу иммунитет қуёнлар
ҳаёти давомида ривожланиш туфайли умрбот давом этади. Иммунитет маҳсус, яни касаллик
қўзғатган эймерия турига қарши пайдо бўлади [12].
Қасалланган қуёнлар қорнининг шишиб кетиши, тез-тез сийиши, ичи кетиши ва
патологоанатомик ўзгаришларига қараб аниқланади. Аниқ диагноз қўйиш учун касалланган
қуённинг тезаги Фюллеборн усулида текшириб, ооцистларнинг бор ёки йўқлиги микроскоп
остида текширилади [18].
Патологоанотомик ёриб курилганда характерли бўлмайди. Қуён ичакларининг, айниқса, 12
бармоқли ичакнинг кенгайиб кетганлиги, деворининг қалинлашганлиги, ичакнинг газ билан
519
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
http://conference.sbtsue.uz/uz
тўлганлиги, ичак шиллиқ қаватининг оқарганлиги ва шиллиқ модда билан қопланганлиги ҳамда
нуқтасимон кўринишда қон қуйилганлиги кўринади [10].
Бундан ташқари ўлган ҳайвон танаси ва ички органларидаги патологоанотомик
ўзгаришларга қараб, бир қанча касалликлардан фарқланади. Бунда касалликни пастереллёз,
паратиф, колибактериоз, гастроэнтерит ва оддий диспепсиядан фарқлаш жуда муҳум.
Қуёнчилик хўжаликлари баланд, қуруқ жойларда ташкил этилиши ва қуёнлар алоҳида
катакларда боқилиши керак. Катаклар ахлат тўпланмайдиган ғалвирсимон қилиниши, охур ва
сув идишлари полдан юқорироққа ўрнатилиши лозим. Озиқ запаслари каламуш ва сичқонлар
тегмайдиган бинода сақланиши керак. Қуёнлар сифатли озиқалар билан боқилса, уларнинг
касалликка чидамлилиги ошади. Касалланган қуёнларга таркибида углеводлар кўп бўлган озиқ
бериш тезроқ соғайишга ёрдам беради [9].
Қуёнлар эймерозини даволашда турли хил кокцидиостатик вакимёвий препаратлар тавсия
этилган, жумладан:
Ампролиум ва унинг премикс шакллари –берилаётган озуқага нисбатан 0,0125%
миқдорида 10-15 кунлик ёшлигидан бошлаб 7-10 ҳафта давомида қўлланилади;
Зоален (кокцидин, ДОТ, кокцидот), генедот-25 – берилаётган озуқага нисбатан 0,125%
миқдорида 7-10 ҳафта давомида қўлланилади;
Ирамин – касалликни даволаш ва профилактика қилиш мақсадида ишлатилади;
Сульфадимезиннинг натрийли тузидан 0,1-2 г/л миқдорида сувга эритилиб, 7-9 кун
давомида қўлланилади;
Сульфамонометоксин (дайметон) – берилаётган озуқага нисбатан 0,1% миқдорда 3
маротаба 15-20 кун оралатиб 5 кун давомида қўлланилади;
Никарбазин (никарб, никоксин, никразин) – берилаётган озуқага нисбатан 0,0125%
миқдорда 3-2-3 схемаси бўйича 12 ҳафта давомида қўлланилади [3;16].
Хулоса.
Адабиёт маьлумотлари шуни кўрсатадики қуёнларнинг инвазион касалликлари
ичида эймироз кенг тарқалган бўлиб, соҳани ривожланиб бораётганлигини инобатга олиб унинг
тарқалиши диагностикаси ва замонавий кимёпрофилактикасини ўрганиш, амалиёт ва ишлаб
чиқариш учун муҳум аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
А.Ғ.Ғафуров., Р.Б.Давлатов., Ў.И.Расулов. // Ветеринария протозоологияси
(Ўқув қўлланма). Самарқанд-2013. 83-87 б.
2.
А.Ғ.Ғафуров., Р.Б.Давлвтов., Ў.И.Расулов. // Қишлоқ хўжалик
ҳайвонларининг протозой касалликлари. Самарқанд-2010. 80-83 б.
3.
А. Хенниг. / Минеральныевешества, витамины, биостимуляторы в
кормлении сельско хозяйственных животных. Москва Колос-1976. 430-448 б.
4.
Б.Сайитқулов., Ҳ.Салимов., А.Орипов., К.Норбоев. / Ветеринария
мутахассислари учун қисқача маълумотнома. Тошкент-2015. 213-215 б.
5.
Б.А.Элмуродов., А.К.Турдиев., Н.Набиева. // Қуёнчилик ўқув қўлланма.
Самарқанд-2018. 72-73 б.
6.
Б.С.Салимов., А.С.Даминов. / Зоология. Тошкент-2018. 35-38 б.
7.
В.Т.Рютова. // Болезни кроликов Россельхоз. Москва-1985. 104-109 б.
8.
Е.И.Пукин. / Зоология. Москива во Агропромиздат-1989. 50-52 б.
9.
Ж.Ш.Шопўлатов. / Ветеринария асослари. Тошкент-1993. 610-612 б.
10.
Ж.Ш.Шополатов., Э.Ҳ.Эргашев. / Ветеринария справочниги. Тошкент-
1989. 148-152 б.
11.
И.Ҳ.Иргашев., Р.Б.Давлатов., Р.Л.Каспаров., А.И.Иргашив.,
П.С.Ҳақбердиев. // Чорва молларининг протозоозлари. Самарқанд-1998 115-119 б.
12.
К.И.Абуладзе. / Паразитология и инвазионные болезни сельско-
хозяйственных животных. Москива во Агропромиздат-1990. 325-326 б.
520
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
http://conference.sbtsue.uz/uz
13.
К.И.Абуладзе. / Практикум по диагностике инвазионнқх болезней сельско-
хозяйственнқх животнқх. Москва Солос-1984. 160-162 б.
14.
Л.Г.Уткин. // Кролиководство справочник. Москива во Агропромиздат-
1987. 186-187 б.
15.
О.Мавлянов., К.Сапаров., Н.Тошманов. / Зоология. Тошкент-2018. 53-57
бет.
16.
П.С.Ҳақбердиев., Ф.Б.Ибрагимов. // Ветеринария протозоологияси ва
арахноэнтомологияси. Тошкент-2020. 94-99 б
17.
П.С.Ҳақбердиев., Ш.С.Қурбонов. / Паразитология фанидан амалий ва
лаборатория машғулотлари. Тошкент-2015. 149-152 б.
18.
Э.Ҳ.Эргашев., Ж.Ш.Шопўлатов. // Ҳайвонларнинг арахно-энтомозлари
билан протозоозлари. Тошкент-1973. 179-182 бет.