Авторы

  • Алишер Хушназаров
    Самаркандская ветеринарная медицина институт

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.archive.31184

Ключевые слова:

Чалабоев Абдусамат Джавмонов

Аннотация

Данная памятная статья посвящена памяти Чалабоева Абдусамата Джавмоновича.

background image

36

#01 (158) 2021

VETERINARIYA

MEDITSINASI

ХОТИРА

ШОГИРДЛАРИ КЎП ИНСОН ЭДИ

Қизириқ туманидаги «Сариқ шаҳарча” ветучастка бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган устоз Ту-

ропов Маҳмуд Пардаевич 63 ёшда вафот этди. Устознинг охиратлари обод бўлсин, фарзандларига

сабр-қаноат тилаймиз.

Асли яккабоғлик бўлган акамиз самимий инсон эди, шогирдларидан маслаҳатини, одамларга

қўлидан келган хизматини аямасди. У Ленинград ветеринария институтини ветеринария врачи

мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатгач, меҳнат фаолиятини Қизириқ тумани

ветеринария бўлимида бошлиқ ўринбосари лавозимида бошлаган эди. Сўнг 1999-2001 йилларда

Қизириқ туман ветеринария бўлими бошлиғи, 2001-2006 йилларда Сурхондарё вилояти ветерина-

рия бошқармаси бошлиғи, 2006-2008 йилларда Сурхондарё вилояти чегара ветеринария назорати

бошлиғи, 2008-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария

бош бошқармасида масъул вазифаларда меҳнат қилиб, соҳамиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшди, юзлаб, минглаб

шогирдлар орттирди. Ўзидан яхши ном қолдирган устозимизнинг охиратлари обод бўлсин.

Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бошқармаси жамоаси.

ЖОНКУЯР ВЕТВРАЧ ЭДИ

Чорвачилик тумани саналган Қўшработдаги Қийқим деган қишлоқни кўпчилик билса керак.

Бу ернинг одамлари қўй-қўзи, эчки-улоқ кўпайтиришга уста. Улар шу қишлоқда узоқ йиллар ве-

тучастка мудири бўлиб ишлаган Толлибой Умаровни ҳурмат билан эсга олишмоқда. Чунки у ким

чақирса йўқ демас, касал молни кўрганда имкон қадар уни оёққа турғазишга интилар, мол эгаси-

нинг кўнглини кўтаришга харакат қиларди. Шу боис уни сўроқлайдиган, илтимос билан эшигини

қоқадиганлар кўп эди. Биласиз, қишлов ҳар йили ҳам чорвадорга, айниқса, чўпонга осон бўлган

эмас. Моли хасталанган киши эса ўзини буткул йўқотиб қўяди, ветврачга тезроқ келинг, молим

ўлиб қолмасин, топган -тутганим шу, дейди. Ана шундай чақириқларга Толлибой ака об-ҳавонинг

қандай бўлишидан қатъий назар йўқ демас эди.

Аслида тақдир экан, Аллоҳнинг буюргани шу, дейди қариялар. «Шовона» ветучастка мудири саналган акамиз

ўтган йил 29 декабрь куни иш билан қўшни қишлоққа кетаётган маҳал автоҳалокатга учраб, оламдан ўтди.

Ҳамкасбимиз энди орамизда йўқ, аммо унинг ёрқин хотираси барчамизнинг юрагимизда сақланиб қолади.

Илоҳим руҳлари шод бўлсин.

Қўшработ туман ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш бўлими жамоаси.

ТАЖРИБАЛИ МУТАХАССИС ЭДИ

Асли Пайариқ туманида туғилган ҳамкасбимиз Чалабаев Абдусамат Жавманович ҳаёт

бўлганида 67 ёшга кирган бўларди. Шафқатсиз ўлим уни орамиздан олиб кетди. Самимий инсонни

хотирлаб Қуръону карим оятларидан тиловатлар қилдик, ҳурмат билан тилга олдик, эзгу ишлари кўз

ўнгимизда жонланди.

Абдусамат Жавманович 1978 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг ветеринария

факультетини битиргач, ҳарбий хизматга жалб этилади ва Афғонистондаги фуқаролар урушини

кўради. Не бахтки, у урушдан омон қайтди, илмга меҳри туфайли дастлаб Ўзбекистон ветеринария

илмий -тадқиқот институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлади. Сўнг ўзи ўқиб чиққан институтда

дастлаб ассистент, сўнгра катта ўқитувчи лавозимларида 40 йил самарали фаолият юритди.

Абдусамат Жавманович билимдонлиги боис кўп йиллар давомида Зоотехния ва қоракўлчилик факультетининг

ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ва курс раҳбари сифатида фаолият олиб борди, жамоа меҳрини

қозонди. Шу йиллар ичида у илмий ва ўқув -услубий қўлланмалар чоп эттирди, шогирдларига тўғри йўл кўрсатди.

Шунингдек устозимиз янгамиз Турсуной опа Шерназаровна билан 5 нафар фарзандни тарбиялаб, барчасини олий

маьлумотли қилишди. Фарзандлари айни пайтда турли жабҳаларда оталари руҳини шод этиб самарали фаолият олиб

боришмоқда.

Ўзининг меҳнатсеварлиги, билимдонлиги ва тиришқоқлиги билан жамоа орасида юксак ҳурмат қозонган жонкуяр

устоз, ёшларнинг меҳрибон мураббийси Абдусамат Жавмановичнинг охиратлари обод бўлишини Аллоҳдан сўраймиз.

Алишер Хушназаров, Самарқанд ветеринария медицинаси институти

таянч докторанти.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)

Алишер Хушназаров, Мадина Урокова, Мохигуль Курбонова, Защитим кроликов от эймерий , in Library: Том 21 № 1 (2021): Архив

Тожимурод Газнакулов, Алишер Хушназаров, Литературный обзор по истории развития эпизоотологии и изучения бешенства , in Library: Том 1 № 2 (2023): архив

Алишер Хушназаров, Равшан Давлатов, Эпизотология и меры лечения эмериоза кроликов , in Library: Том 22 № 4 (2022): Архив

Равшан Давлатов, Алишер Хушназаров, Эпизотология эймериоза (кокцидоза) кроликов, лечение и профилактика. , in Library: Том 22 № 4 (2022): Архив

Алишер Хушназаров, История и систематическое состояние изучения эмероза кроликов (обзор литературы) , in Library: Том 1 № 2 (2023): архив

Алишер Хушназаров, Бекназаров Нурман Бекназарович был трудолюбивым и добрым человеком. , in Library: Том 22 № 1 (2022): Архив

Алишер Хушназаров, Ш Ергашов , Р Давлатов , Препараты, широко используемые при лечении эймерий кроликов , in Library: Том 1 № 1 (2023): архив

Алишер Хушназаров, Р.Б. Давлатов, Эффективность вазурила при лечении эймериоза кролика , in Library: Том 22 № 2 (2022): Архив

Искандар Раимкулов, Алишер Хушназаров, Аскад Эшкораев, Способы кормления кроликов в современных клетках , in Library: Том 1 № 1 (2023): архив

Алишер Хушназаров, Маржона Акрамова, Фарход Телеманович, Аспекты снижения заболеваемости тениаринхозом на современном этапе , in Library: Том 20 № 3 (2020): Архив

1 2 3 4 5 6 7 > >>