Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш жараёнларини мониторинг қилиш тизимларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Илмий-техник тараққиётнинг ҳозирги замон даражаси бутун дунёда хавфсизликни самарали таъминлаш тизимининг энг муҳим механизмларидан бири сифатида компьютерда кўриш тизимлари, жумладан образларни автоматлаштирилган таниб олиш масаласининг ривожлантирилишини амалга оширилмокда. «Ҳар Йили автотранспорт воситалари иштирокидаги ҳалокатларда 1,3 миллиондан зиёд инсон хаётдан кўз юмади ва 20-50 миллион инсон турли тан жарохатини олади»1, бу эса ўз навбатида автотранспорт воситалари учун интеллектуал, атроф муҳитни ўзи баҳолай оладиган тизимларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Автотранспорт учун телевизион тасвирларни рақамли ишлов бериш усуллари ва мониторинг килиш тизимлари ривожланган мамлакатлар, жумладан Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистонда кенг ишлатилмокда.
Республикамизда аҳоли ва автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва турли хатарларни ўз вақтида бартараф этишда илмий инновацион ҳамда замонавий аудио-видео технологияларини тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада радионавигацион ва телевизион қурилмалар ёрдамида автомобилларни модернизация қилиш ва хавфсизлик мониторингини олиб боришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан интеллектуал видеокузатув тизимларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Шулар билан бир қаторга, жумладан статик ва динамик фазовий объектларни интеллектуал аниқлаш қурилмаларини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш талаб этилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида « ... йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш,... илгор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш»2 вазифалари белгиланган. Бу борада визуал кузатув тизимларини ривожлантириш, автотранспорт воситалари учун статик-фазовий объектларни мониторингини олиб боришда телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизимларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда турли телевизион тасвирларни рақамли ишлов бериш тизимлари, автотранспорт воситалари учун статик-фазовий объектларни автоматик аниқлаш ва таниш тизимларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири бўлиб, бу борада одамларнинг биометрик маълумотлари ёрдамида уларнинг шахсини идентификациялаш, автомобилларнинг рақамли белгиларини таниб олишни яратиш, кузатиладиган жойдаги хавфли предметларни аниқлашни такомиллаштириш, автомобиль йўлларидаги тўсиқларни аниқлаш тизими, йўл белгиларини таниш тизимларини ишлаб чиқиш каби мақсадли илмий-тадқиқотларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниб олиш жараёнини моделлаштириш, алгоритмлари ва фрэймворкини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларга ишлов бериш ва уларни таниш белгиларини масштабли инвариант ўзгартириш (SIFT) алгоритми евклид маконидаги векторли дескрипторлар ўртасидаги бурчакларни ҳисоблаш орқали такомиллаштирилган;
автотранспорт воситалари йўлларида тўсиқларни аниқлашда визуал мониторинг тизимлари учун абсолют катталик суммасини ҳисоблаш ёрдамида Брэйлен усули такомиллаштирилган ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
статик-фазовий объектлар белгиларини масштабли инвариант ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда график маълумотлар базаси асосида аниқлаш ва таниб олиш фрэймворки ишлаб чиқилган;
автотранспорт воситалари атрофида визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш техник қурилмасининг телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш схемаси ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизими” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этил ди:
1. Ҳақиқий оптик оқимни ҳисоблаш ва абсолют фарқ йиғиндиси методларидан фойдаланиб Брэйлен модели асосида статик-фазовий объектларни аниқлаш усули такомиллаштирилган, унинг ҳисобига шунга ўхшаш методларга нисбатан 1,5 баробар аниқлашнинг юқори аниқлигига эришиш имконини беради.
2. Мос маълумотлар базасидан фойдаланиладиган фазовий объектларни аниқлаш ва таниш учун универсал фрэймворк (тузилма, блок-схема) ишлаб чиқилган. Мазкур универсал фрэймворк илк бор инсонларнинг юзлари ва уларнинг ҳиссиётларини, автотранспорт атрофидаги тўсиқларни аниқлашда ва панорамали тасвирни яратишда ҳамда автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш имконини яратади.
3. Автотранспорт воситаси атрофини визуал мониторинг қилиш тизими учун фазовий объектларни аниқлаш қурилмаси ишлаб чиқилган. Объектларни аниқлаш қурилмасидан кенг бурчакли камералардан ташқари, ультратовушли сонарлар фойдаланилган бўлиб тўсиқларни 2 баровар тез аниқлаш имконини беради.
4. Инсон юзларининг тасвирлари, автотранспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақамлари каби потенциал объектларнинг маълумотлар базасида шакллантирилган. Натижада бошқа маълумотлар базаларига боғлиқлик камайтиради.
5. Такомиллаштирилган усуллар асосида автотранспорт воситалари атрофида панорамали тасвир яратиш, тўсиқларни аниқлаш, инсон юзи ва улар ҳиссиётларини, автотранстпорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш каби дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган. Бу натижалар ўз навбатида Ўзбекистонда дастурий таъминотлар бозорида экспорт ўрнини босиш имконини яратади.
6. Такомиллаштирилган усуллар ва алгоритмлар асосида олиб борилган тажрибалар натижасида статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш учун кетган вақт 1,4 секундни ташкил этади ва 97,5% фоиз тўғри аниқлаш имконини беради.
7. Узбекистан Республикаси иқтисодиётининг турли соҳаларидаги визуал мониторинг қилиш тизимлари учун ишлаб чиқилган методлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётда Узбекистан Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимида “Хавфсиз шахар” концепциясини ривожлантириш имкониятини яратади.
8. Визуал мониторинг тизими учун ишлаб чиқилган объектларни аниқлаш ва таниш фрэймворки асосида олинган натижалар иккита ташкилотда жорий қилинди ва апробациядан ўтказилди ҳамда йилига 60 млн. сўм ва 20 минг АҚШ долл, иқтисодий самарадорликни ташкил қилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда телевизион дастурлар медиа контентининг сифатини яхшилаш ва узатиладиган каналларнинг сонини оширишга имкон яратувчи юқори самарали сиқиш тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган тадкикотлар олиб борилмокда. «Агар 2025 йилга бориб дунё маълумотлар омбори 163 ЗБ (зеттабайт - триллион гигабайт) гача ортишини ҳисобга олсак»1, катта хажмни эгалловчи телевизион дастурлар аудио-видеосигналларининг товуш ва тасвирлари сифат даражасини сақлаган холда хажмини камайтириш долзарб муаммолардан бири хисобланади. Бу борада чет эл мамлакатларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Япония, Франция, Италия, Белгия, Испания, Швецария, Германия, Хитой, Россия ва бошқа давлатларда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда телевизион дастурларнинг медиа контентини юкори самарали сиқиш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, техник ва технологии тарзда рақамли телевидениега ўтиш ҳамда телевизион дастурлар медиа контентини узатиш ва кабул килиш тизимларини қўллашга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада, рақамли телеэшиттириш билан ахолига сифатли телевизион тасвир ва товуш сигналларни етказиб беришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан рақамли видеосигналларни кабул килиш курилмаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Шулар билан бир каторда тасвир ва товуш сигналларни сиқишнинг юкори самарали тизимларини замонавий талаблардан келиб чиккан холда такомиллаштириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, ... 66 та юкори кувватли ва 328 та кам қувватли рақамли телевидение узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш, ... аҳолини ракамли телевидение билан камраб олиш даражаси 100 фоизга етказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда узатиладиган телевизион сигналлар тасвир ва товушининг сифат даражасини ошириш, телевизион дастурлар медиа контентининг ҳажмини камайтириш, қўшимча хизмат турларини жорий этишга имкон яратиш мухим масалалардан бири ҳисобланади.
Жахонда тасвирларни модификацияланган дискрет-косинус, вейвлет ва уч ўлчамли ўзгартиришлар, масштаблаш алгоритмлари, бўлакларга бўлиш ёрдамида, товуш сигналларини тезкор Фурье ўзгартиришлари ва уларнинг комбинацияланган усулларидан фойдаланиб сиқиш тизимларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада максадли илмий тадқиқотлар, жумладан куйидагиларга алоҳида эътибор каратилмокда: товуш ва тасвирларнинг сифат даражасини сақлаган холда юз ва ундан ортиқ марта сиқишга эришиш имконини яратувчи телевизион дастурларнинг медиа контентини кодлаш тизимини ишлаб чиқиш, қайта тикланган тасвир ва товуш сигналларини сифатини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган тизимларни такомиллаштириш, лиги яратилган Н.265 стандарта билан аввалги Н.264 стандартини мослаштириш усулларини ишлаб чиқиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон «Узбекистан Республикасида ракамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорлари, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-сон «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот коммуникация технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора тадбирлар тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади телевизион дастурларнинг медиа контента ҳажмини тасвир ва товушнинг яхши сифат даражасини саклаган ҳолда юз ва ундан ортик марта камайтиришни таъминловчи юкори самарали сикиш тизимини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тасвирни ўлчами адаптив ўзгарувчан блоклар ёрдамида бир хил кўринишга келтирувчи ёрқинлик ўзгартириш усули яратилган;
ТВ дастурларнинг аудиосигналларини сиқиш коэффициентами оширувчи аудиокадрлараро қайта ишлаш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
видеосигналларни сиқишнинг катта коэффициентларида тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш алгоритми яратилган;
ТВ дастурлар видеосигналларини ўлчами ўзгарувчан блоклар ёрдамида ёрқинлик ўзгартиришларини амалга ошириб, тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш асосидаги сиқиш тизими ишлаб чиқилган;
аудио-видео кодекнинг структура схемаси ва шакллантирилган элементлар базаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Телевизион дастурларнинг медиа контентини сикишнинг юкори самарали тизимлари, сифатини бахолаш ва уларни такомиллаштириш услублари» мавзусидаги диссертация бўйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Блокларининг ўртача қийматини аниқлашни қўлловчи ёрқинлик ўзгаришларига асосланган ТВ дастурларининг аудио-видеосигналларини самарали сиқиш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган. Қўллаш натижасида ўзгартиришларнинг тезлигини оширишга ва маълумотларни йўқотмасдан сиқишга, мос равишда тикланган тасвирларнинг сифатини ўзгармаслигига имкон яратади.
2. Тасвирларнинг вақт бўйича ортиқлигини йўқотишга имкон берувчи кадрлараро масштаблаш алгоритми ишлаб чиқилган. Экспериментал тадқиқотлар кичик деталлари бўлмаган тасвирларга ушбу усулни кўллаш якуний юз марта сиқилганда тасвирнинг яхши сифатини саклаб колиш ва чиқувчи аудио-видео файлларнинг хажмини мавжуд кодекларга нисбатан 1,2 марта камайтириш имконини беради.
3. Товуш сигналининг вакт бўйича ортикчалигини йўкотишга асосланган аудиосигналларни сиқиш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, кўлланилиши натижасида мавжуд кодекларга нисбатан овоз сигналларининг умумий сикилишини 1,1 марта ошириш ва чикувчи файлларнинг хажмини дастур сюжетга боғлиқ ҳолатда 1,05-1,1 мартагача (5-10%) камайтириш имконини яратади.
4. Икки кадрнинг ўхшашлигини кўрсатувчи тасвирлар ўртача ёрқинлигини ўлчагич ишлаб чиқилган бўлиб ўхшаш кадрларни аниқрок топишга ёрдам беради.
5. Декодланган тасвирнинг сифатини корректори ишлаб чикилган бўлиб, тиклаш натижасида хосил бўлган қийматларни базис функциялари ёрдамида тўғирлаб сифатли тасвир олиш имконини яратади.
6. Бирламчи ва тикланган тасвирлар натижаларини бахолаш учун тасвир аниқлиги ва ўрта-квадратик оғишни ўлчагичлари ишлаб чикилган бўлиб, кодлашнинг ҳатоликларини объектив бахолаш имконини беради.
7. “O‘zbekiston MTRK mediamarkazi” давлат унитар корхонасида қўлланиладиган telestream pipeline dual HD микропроцессор курилмасида жорий этиш учун вейвлет ўзгартириш билан тасвирнинг ёрқинлигини кайта ишлаш асосида ва аудиосигналларнинг фрактал спектр ўзгартиришга асосланган телевизион сигнални сиқишнинг структура схемаси ишлаб чикилган. Ишлаб чикилган аудио-видеосигналларни самарали кодлаш тизимини қўллаш натижасида кодланган сигналларнинг хажмини 1,2 марта камайтириш ва серверда 20% кўпроқ маълумот саклаш имконини берди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ахборотнинг компьютерли таҳлили, маълумотларни таснифий қайта ишлаш ва тимсолларни таниб олиш усулларини ишлаб чикишга катта эътибор қаратилмокда. Ушбу йўналишларда таниб олиш ва тавсифлаш тизимлари, техник ташхислаш, робототехник тизимлар, материалшунослик, технологик жараёнлар, саноат объектларини бошкариш каби техник ва саноат иловаларини ишлаб чикиш муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмокда. Ҳозирги кунда таниб олиш ва таснифлашнинг детерминлашган, эҳтимолий, мантиқий, тузилмавий каби кўплаб усуллари ишлаб чикилган. Хорижий мамлакатларда, жумладан АҚШ, Германия, Россия, Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бошка мамлакатларда тимсолларни таниб олиш ва таснифлаш тизимларини назарий ва амалий масалаларини ечишга катта эътибор қаратилмокда.
Жахонда объект, ҳодиса ва жараёнларни бошкариш, башоратлаш, идентификациялаш масалаларини ечишга йўналтирилган ва таниб олиш алгоритмларига асосланган сунъий интеллект тизимларини яратишга қаратилган кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада, жумладан, маълумотлардаги бўшлиқларни тўлдириш, халакит ва сакрашларни бартараф этиш, ўзгарувчилар типларини унификациялаш усул ва алгоритмларини такомиллаштириш, маълумотларга дастлабки ишлов бериш ва кайта ишлаш усулларини ишлаб чикиш, объектларни информатив таснифлаш, таниб олиш, информатив белгиларни танлаш, ноинформатив белгиларни аниқлаш усул ва алгоритмларини яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Республикамизда иқтисодий, ижтимоий, халқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда корпоратив бошкаришга ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилмокда. Ушбу йўналишда маълумотларга дастлабки ишлов бериш ва компьютерли таҳлил қилишга, жумладан, объект, ҳодиса ва жараёнларнинг информатив таснифини шакллантириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... корпоратив бошкарувнинг замонавий стандарт ва усулларини жорий этиш, ... иктисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш»1 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, тимсолларни таниб олиш усулларидан фойдаланиб қарор кабул қилишни қўллаб-кувватлаш тизимларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада, карор кабул қилишда фойдаланиладиган бошлангич маълумотларга дастлабки ишлов бериш усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон “Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги” Фармонлари, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон «Ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиётнинг реал секторига янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов килиш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади эвристик информативлик мезонларининг хусусий ва умумий кўринишларидан фойдаланган ҳолда объектлар информатив тавсифини шакллантиришнинг усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
белгилар информативлиги ва ноинформативлигининг эвристик мезонлари ишлаб чикилган;
информатив ва ноинформатив белгилар мажмуасини аниқлаш усулларини яратишда фойдаланиладиган Фишер информативлик мезонларининг информативлик хусусиятлари аниқланган;
ягона информативлик мезонидан фойдаланиб, информатив ва ноинформатив белгилар мажмуасини аниқлаш усули компактлик гипотезаси асосида такомиллаштирилган ва алгоритмлари яратилган;
бир жинсли нолинчи ва ^-тартибли умумлашган информативлик мезонлари асосида информатив ҳамда ноинформатив белгилар мажмуасини аниқлаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чикилган;
информатив ва ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усуллари аралаш типли информативлик мезонлари асосида такомиллаштирилган ва алгоритмлари ишлаб чикилган;
эвристик мезонлар асосида бошлангич белгилар тўпламини информатив, кам информатив ва ноинформатив гурухдарга ажратиш коидаси яратилган.
Хулоса
“Маълумотларга дастлабки ишлов бериш усул ва алгоритмлари” мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Маълумотлар тахдили масалаларида белгилар фазоси ўлчамини камайтириш муаммоси формаллаштирилди. Бу информатив белгилар аниқлаш масаласини шакллантиришга хизмат килади. Белгилар информативлигининг ва ноинформативлигининг эвристик мезонлари ишлаб чиқилди. Ушбу мезонлар объектни характерловчи асосий кўрсаткичларни аниқлаш имконини беради.
2. Ягона информативлик мезонидан фойдаланиб, информатив ва ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усул ва алгоритмлари яратилган. Мазкур усул ва алгоритмлар информатив белгилар ишончлилигини оширишга хизмат килади.
3. Дастлабки белгилар фазоси ўлчамини камайтириш масаласи экстремал қийматларини берадиган шундай /-ўлчовли (J<N) белгилар кием системаси топишдан иборат оптималлаштириш масаласига келтирилди. Мазкур оптималлаштириш масаласининг ечими кам сонли белгиларда объектларни информатив таснифлашга хизмат килади.
4. Фишер ва Горелик эвристик информативлик мезонлари хоссалари тахлили асосида бу икки мезоннинг принципиал фарки аникланди. Бунда Горелик функционали хусусий мезонларини жамлашни амалга оширмайди, фақат битта максимал ёки минимал бўлганини танлаш имконини беради. Бу эса синфлар ажралиши ишончлилигини ошишига хизмат килади.
5. Фишер информативлик мезонининг хусусиятлари аникланди хамда кейинчалик ушбу хусусиятлардан информатив белгилар мажмуасини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш учун тузилмавий асос сифатида фойдаланилди. Хусусан, берилган /-информатив белгилар кием системаси учун Фишер мезонининг қуйи ва юқори чегаралари аналитик аникланди. Синфлар орасидаги масофани характерловчи вектор мос компоненталари объектларнинг синфлар орасидаги тарқоқлигини характерловчи вектор компоненталари муносабатининг максимал қийматини билдирувчи белги хар доим информативлик мезонининг максимал кийматини таъминловчи I-информатив белгилар қисм системасида мавжуд бўлади. Фишер мезонининг ушбу хоссаси /V-ўлчовли белгилар фазосидан /V-7-ўлчовли фазога ўтиш имкониятини беради.
6. Фишер информативлик мезони учун информатив белгилар мажмуасини аниқлашнинг регуляр, рекуррент, қисмий танлов, усуллари таклиф этилди. Информатив белгилар мажмуасини аниклашнинг Фишер информативлик мезонига оид оптималлаштириш масаласини регуляр усулда ечишда /(Л) функционални тезкор ўсиш йўналишини кўрсатувчи вектор функциядан фойдаланиши кўрсатиб берилди. Тартиблаш бажарилганда регуляр усулдан фаркли бўлган, чекли қадамларда «27V—/-ь 1) / 2) оптимал ечимни таъминловчи рекуррент усули ишлаб чиқилди. Бу оптималлаштириш масалани кисмий танлов усулини оркали ечиш имконини беради.
7. Тартиблаш усули ҳар доим хам Фишер информативлик мезонига оид оптималлаштириш масаласининг оптимал ечимини таъминламаслиги кўрсатиб берилди ва оптималлик шартлари аникланди. Бу шартлар субоптимал ечимлардан оптимал ечимни олиш имконини беради.
8. Танланган ечимнинг оптималлик зарурий ва етарлилик шартлари аникланди ва бу шартлар асосида тезкор “Дельта” усули ишлаб чикилди. “Дельта” усули Фишер типидаги содда мезон асосида информатив белгилар фазосини шакллантиришдан олинган натижаларни оптималлигини текшириш ва бошқа усуллардан олинган субоптимал ечимдан фойдаланиб тезкорлик билан оптимал ечим олишга хизмат килади.
9. Бир жинсли нолинчи тартибли умумлашган информативлик мезонлари асосида информатив хамда ноинформатив белгилар мажмуасини аниқлаш усул ва алгоритмлари ишлаб чикилган. Ушбу усул ва алгоритмдан олинган натижалар объектларни информатив таснифлашга хизмат килади.
10. Бир жинсли ^-тартибли умумлашган информативлик мезонлари асосида информатив хамда ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чикилган. Мазкур усул ва алгоритмлар хар бир синф орасидаги объектлар жойлашуви конуниятларини хисобга олган ҳолда объектларни информатив таснифлаш имконини беради.
11. Аралаш типли информативлик мезонлари асосида информатив ва ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чикилган. Мазкур усул ва алгоритмлар ўлчамлари турлича бўлган белгилар фазосидаги объектларни информатив таснифлаш имконини беради.
12. Эвристик информативлик мезони минимизацияси билан боғлиқ ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилди. Ушбу усулларнинг куриш тамойиллари мазмунига кура информатив белгилар мажмуасини аниклаш усулларини куриш тамойилларига яқин бўлиб, уларнинг фарқи информативлик мезони максимизация масаласи (информатив белгилар мажмуасини аниклашда) ўрнига минимизация масаласи (ноинформатив белгилар мажмуасини аниклашда) ечилади. Ноинформатив белгилар мажмуасини аниклаш усул ва алгоритмлари информатив белгилар мажмуасини аниклаш имконини беради.