Мазкур мақолада Ўзбекистонда яйлов ерларидан самарали фойдаланишни таъминлашда амалга оширилган ташкилий ва таркибий ислоҳотларнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Ислоҳотлар натижасида яйловлардан фойдаланишда ҳуқуқий-меъёрий база мустаҳкамланди, хўжалик юритиш шакллари такомиллашди ва инновацион ёндашувлар жорий этилди. Шу билан бирга, деградацияга қарши курашиш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича давлат ва халқаро ҳамкорликдаги чора-тадбирларнинг ижобий самаралари очиб берилган.