Авторы

  • Мирзиёдилла Мирзачаев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ахборот-ресурс маркази бошлиғи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.115682

Ключевые слова:

рағбатлантириш чоралари ички ишлар органлари интизомий жавобгарлик кадрлар сиёсати меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар касбий самарадорлик маъмурий ҳуқуқ.

Аннотация

Ушбу мақолада ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилади. Ички ишлар  вазирлиги тизимида рағбатлантиришни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бундай чора-тадбирларнинг мақсад ва тамойиллари, касбий интизом ва самарадорликни оширишдаги ўрни таҳлил қилинади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

132

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ.

Мирзачаев Мирзиёдилла Миродилович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Ахборот-ресурс маркази бошлиғи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15773469

Аннотация:

Ушбу

мақолада

ички

ишлар

органларида

рағбатлантириш чораларини қўллашнинг ҳуқуқий асослари тадқиқ
этилади. Ички ишлар вазирлиги тизимида рағбатлантиришни тартибга
солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, бундай чора-тадбирларнинг мақсад
ва тамойиллари, касбий интизом ва самарадорликни оширишдаги ўрни
таҳлил қилинади.

Калит сўзлар:

рағбатлантириш чоралари, ички ишлар органлари,

интизомий жавобгарлик, кадрлар сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар,
касбий самарадорлик, маъмурий ҳуқуқ.

Ўзбекистон

Республикаси

Ички

ишлар

органларида

қўлга

киритилаётган ютуқларни, аввало, тизимда кечаётган ислоҳотлар
самараси сифатида бохолаш мумкин.

Давлат томонидан берилаётган

эътибор туфайли вазирликнинг соҳавий хизматларида туб ислоҳотлар
амалга оширилди.

Ислоҳотлар натижасида Ички ишлар органларининг барча таркибий

тузилмалари фаолияти бутунлай янги талаблар асосида ташкил этилди ва
хар бир таркибий тузилма фаолиятининг олий мақсади халқ
манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилди. Бу эса эл-юртимизнинг
ишончи ва мехрини қозонган, том маънодаги халқпарвар ички ишлар
тизимини яратишга хизмат қилмоқда

1

.

Маълумки, ҳар қандай давлат ташкилоти бошқарувида барқарорликни

таъминлаш мақсадида ишчан, виждонлик, ўрнак бўлаётган ходимларни
рағбатлантириш самарали йўллардан бири саналади. Жумладан
рағбатлантириш меҳнат сифати, интизомнинг яхшиланишига ёрдам
беради, ходимда ташаббускорлик, масъулият руҳини кучайтиради.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантириш

тартибининг ҳуқуқий асослари тобора янгиланиб бормоқда. Ушбу соҳада
етакчи хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, ижобий томонлари
ва механизмлари татбиқ этилмоқда. Ички ишлар органларида
рағбатлантириш чораларини қўллаш самарадорлигини ошириш, бу

1

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография – Т.,

2020. 27 б.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

133

йўналишдаги ҳуқуқий асосларни доимий ўрганиш, таҳлил қилиш ва
мониторинг қилиб бориш, уларнинг ижтимоий ҳаётга қай даражада
мослиги ва амал қилишини кузатиб боришни талаб этади. Бу ўз навбатида:
а) шу йўналишдаги қонуности норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг хусусан,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ идоравий хужжатларининг Конститутция ва
қонунларга мослигини ўрганиш ва текшириш; б) Янги тахрирдаги
Конституциямиз норма ва қоидаларининг қонунлар ва қонуности
норматив-ҳуқуқий хужжатларда тўлиқ рўёбга чиқарилиши ҳамда уларнинг
қўлланилишини кузатиш; в) қабул қилинаётган қонун хужжатларида
ҳуқуқий нормаларнинг ўзаро боғланиши, комплекслиги ва мослигини
кузатиш ва ўрганиш; г) сохага доир қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий
хужжатларнинг ижроси амалиётда қай даражада таъминланаётганлигини
ҳаётга татбиқ қилинаётганлигини ҳамда жамиятга фойдаси тегаётганини
ўрганиш; д) амалдаги айрим қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий
хужжатларнинг ижроси таъминланмай, фақатгина қоғозда қолиб кетишига
сабабчи бўлаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш ва бартараф этиш орқали
уларни такомиллаштириш чораларини кўришга имкон беради.

Ушбу ҳуқуқий асосларни амалга ошириш тартиби, шакл ва усуллари

ҳамда бошқа ижтимоий – ҳуқуқий муносабатларни белгилаб берувчи қонун
ва қонун ости хужжатлари – Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси
ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ташкил
этади.

Шу нуқтаи назардан айтишимиз мумкинки, ички ишлар органларида

рағбатлантириш чораларини қўллаш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир талайгина бўлиб, норматив-ҳуқуқий
хужжатларнинг устунлик даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги тўрт
таснифга ажратиш мумкин:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, фармойиш ва

қарорлари;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норматив-

ҳуқуқий ҳужжатлари;

4. Шу йўналишни тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатлар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

134

Ички

ишлар

органларида

рағбатлантириш

чораларининг

конституциявий асослари тўғридан-тўғри кўрсатилмаган. Бироқ айрим
конституциявий нормаларни мазкур масалага боғлаш мумкин.

Ҳусусан, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясининг 42-моддасида “Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва
фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб
берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай
камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам
миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек
ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш
даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади”

2

деб

белгилаб қўйилган.

Юқоридаги нормада муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини

эркин танлаш деганда маълум маънода рағбатлантириш чораларидан
фойдаланила оладиган шароитда ишлаш мумкинлигини англатади.

Ички ишлар органлари тизимидаги катта ислоҳотларнинг янги

босқичи бевосита 2016 йил 16 сентябрдаги Ўзбекистон Республикасининг
“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши билан
бошланди десак айни ҳақиқат бўлади. Хусусан, қонун билан ички ишлар
органларининг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари, мажбуриятлари ва
ҳуқуқлари, тизимда хизмат ўташ тартиби ва шартлари қонуний ҳуқуқий
асослари мустахкамланди десак муболаға бўлмайди.

Махаллий олимимиз Ў.Х. Мухамедов фикрича, “Ички ишлар органлари

тўғрисида”ги қонун қабул қилинишининг ахамияти мазкур қонун билан
тартибга солинадиган муносабатларнинг давлат ва жамият хаётида тутган
ўрни билан ўлчанади ва жамият хаётида тутган ўрни билан ўлчанади ва
қуйидаги муҳим муносабатларни солиши билан тарихий ахамиятга эга деб
ҳисоблайди: ИИОларининг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқмуносабатлар;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлпридан бири
сифатида фуқороларнинг конститутциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш,
мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсилигини мустахкамлашга
қаратилган фаолиятни; фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
қонуний мафаатларнини ҳимоя қилиш ва амалда таъминлаш ИИОларининг
иштроки; давлат ҳизматининг муҳим йўналишларидан бири ИИОларида
хизмат ўташ билан боғлиқ муносабатларни; инсон ҳуқуқлари бўйича

2

Ўзбекиcтoн Pеcпyбликacи Кoнcтитyцияcи. – Т.: Ўзбекиcтoн, 2023.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

135

ҳалқаро стандартларни миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига
босқичма-босқич имплементация қилишнинг навбатдаги муҳим босқичини
белгилаб беради

3

.

Бизнинг фикримизча, муаллиф “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

қонуннинг яна бир муҳим жиҳатини эътибордан четда қолдирган. Қонун
билан Ички ишлар органлари тизимида рағбатлантириш чораларининг
ҳуқуқий асослари ҳам белгиланган.

Жумладан, қонуннинг 30-моддасида “Хизмат фаолиятида юқори

натижаларга

эришганлик,

мажбуриятларни

намунали

тарзда

бажарганлик, бенуқсон хизмат қилганлик ва ички ишлар органлари
тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга катта ҳисса
қўшганлик, хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат
кўрсатганлик, шунингдек, бошқа алохида хизматлари учун ходимлар
Ўзбекистон

Республикасининг

давлат

мукофотлари,

шунингдек

қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ички
ишлар вазирлиги томонидан таъсис этиладиган фарқловчи идоравий
белгилар билан тақдирлашга тақдим этилиши мумкин”

4

деб кўрсатилган

бўлиб, тизимдаги ходимларни рағбатлантириш учун ҳуқуқий асос
сифатида хизмат қилмоқда.

Шунингдек, қонуннинг 7-боби “Ички ишлар органлари ходимларини

ҳуқуқи ва ижтимоий химоя қилиш” деб номланган бўлиб, ички ишлар
идоралари ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари, ижтимоий
химоя қилиш, ходимларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш,
уларни уй-жой майдони билан таъминлаш, ходимларнинг давлат
суғуртаси, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам
кўрсатиш сингари асосий ва қўшимча рағбатлантирувчи асослар
белгиланган.

Шу ўринда Ички ишлар органларида рағбатлантириш чораларини

қўллашга ҳуқуқий асос хисобланадиган Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармон ва Қарорларига тўхталсак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги

“Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш,
жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг

3

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография. – Т.,

2020. – 12-13 б.

4

Ўзбекистон Республикасининг “ички ишлар органлари тўғрисидаг”ги қонуни // қонунчилик маълумолари

миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

136

маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрида”ги ПФ-5005-сон
фармони билан, ички ишлар органлари тизими тубдан ислоҳ қилиш
белгиланди. Жумладан, Фармон билан ички ишларнинг моддий-техника
базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший
шароитларини янада яхшилаш

5

белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрель

кунидаги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2896-сон Қарорида ички ишлар органларининг
ҳуқуқбузарликлар барвақт профилактикаси ва олдини олиш бўйича
фаолиятини

тубдан

такомиллаштириш,

профилактика

инспекторларининг билим даража ва касбий тайёргарлигини ошириш,
улар учун муносиб шарт-шароитларни яратиш, уларни бевосита ўзларига
бириктирилган ҳудудда хизмат турар жойи билан таъминлаш,
зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш натижадорлиги учун
моддий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, профилактика
инспекторлари юқори даражадаги касбий кўникмалари ва ҳуқуқий
маданияти, фидокорона меҳнати, мардлиги ва кўрсатган жасорати учун
ўрнатилган тартибда рағбатлантирилиши шунингдек, профилактика
инспекторлари туман, шаҳар ички ишлар органларига ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида фаол иштрок этганлиги ёки алохида хизматлари учун
фуқароларни рағбатлантириш ҳақида таклиф киритишлари мумкинлиги

6

белгилаб қўйилган. Бу шубҳасиз ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини
олиш фаолиятига ижобий таъсир қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги

“Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини
ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3413-сон Қарори билан Ички ишлар вазирлиги
кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш; хизмат ўташни қатъий назорат
қилиш ва тарбиявий жараённи таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш;
иш тажрибасининг ворислигини, ёш ходимларнинг хизматга амалий
мослашишини, касбий шакилланиш жараёнини тезлаштириш ҳамда
улардан хизмат вазифаси бўйича зиммасига юклатилган тезкор-хизмат
вазифа ларини мустақил бажариш қобилиятини ривожлантиришни

5

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПФ-5005-сон Фармони. 10.04.2017й. // Ўзбекистон

Республикаси қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3159827-сон.

6

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2896-сон Қарори.18.04.2017й. // Ўзбекистон Республикаси

қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3175732-сон


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

137

таъминловчи

самарали

мураббийлик

тизимини

жорий

этиш;

ходимларнинг узоқ муддатли хизматини рағбатлантириш, шунингдек
шаҳсий таркибни унинг касбий малакаси, шахсий фазилатлари ва
қобилиятларни инобатга олган ҳолда лавозимларга оптимал тақсимлаш;
Қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарувчи
ходимларни рағбатлантириш, шунингдек маъсулиятсиз ходимларга
нисбатан ҳизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо тайинлаш
бўйича чораларни ўз вақтида кўриш орқали ички ишлар органларида
мустахкам хизмат интизомини таъминлаш вазифалари юклатилган.
Шунингдек, Қарорнинг 7-бандида Ички шлар органлари тизимида
ходимларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида
жамоатчилик асосида кўрсатувчи интизомий кенгашлар ташкил
қилиниши ва кенгашлар хизмат вазифаларини виждонан бажараётган ва
ишда ижобий натижаларга эришган ходимларни уларнинг фаолиятини
мукофотлаш чораларини кўриш ва ички ишлар органларида амалда
бўлган ижтимоий таъминот сохасидаги тегишли имтиёзларни бериш
тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш ва илтимосномалар киритиш
орқали рағбатлантириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Қорорнинг 17-
банди, иккинчи хатбошисида барча даражадаги ва сохавий ички ишлар
органларининг рахбарларига ходимларга нисбатан ўзвақтида ва холислик
билан рағбатлантириш ҳамда интизомий жазо чораларини кўриш,
уларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлаш вазифалари белгиланган.
19-банд, олтинчи хатбошисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
вазири рағбатлантириш тариқасида, ички ишлар органларида камида
икки йил хизмат стажига эга, олий маълумотли ва юклатилган
вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган, Ўзбекистон
Республикаси ички ишлар вазирлиги малака ошириш институтининг
касбий тайёргарлик факультетини ёки мудофаа вазирлигининг кичик
мутахасисларни тайёрлаш марказини тамомлаган сафдорлар таркибидаги
ходимларни ҳам, истесно тариқасида, сержантлар таркибидаги
лавозимларга тайинлашга ва “кичик сержант” махсус унвонини беришга
рухсат

бериши

мумкинлиги

кўрсатилган.

40-бандида

Хизмат

мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, жиноятчиликка
қарши курашишда, илмий-тадқиқот ва педагогик фаолиятда юқори
кўрсаткичга эришган, хизмат бурчини бажаришда қахрамонлик, жасорат
ва фидойилик кўрсатган ходимларга рағбатлантириш чораси тариқасида
ички ишлар органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

138

муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилган бир
поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилиши ҳам мумкинлиги
кўрсатитлган. Шунингдек, ички ишлар органлари профилактика, экспет-
криминалистика,

тергов

ва

тезкор

бўлинмалариходимларига

рағбатлантириш чораси тариқасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Малака ошириш институти ёки Махсус тайёргарлик ўқув
марказининг махсус малака ошириш курсларини муваффақиятли ўтаган
ходимларга эгаллаб турган лавозими билан кўзда тутилган махсус
унвондан қатъи назар навбатдаги махсус унвон берилиши мумкинлиги
кўрсатилган. Шу билан бирга, 59-бандида ходимларни лавозимидан юқори
лавозимга ўтказиш хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш
тартибида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Қарорнинг 8-
бандида профилактика (катта) инспекторларига бириктирилган ҳудудда
ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни, биринчи навбатда, оғир ва ўта оғир
жиноятларни барвақт олдини олиш, шунингдек жойлардаги муаммоларни
ҳал этишда аҳоли билан ишлашни ташкил этиш аҳволи учун ҳамда
бириктирилган ҳудудда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи
ички ишлар органлари тезкор вакилларига оғир ва ўта оғир жиноятларни
аниқлаш ва фош этиш, тергов, тергов ва сддан яширинган шахсларни
қидириш аҳволи учун, хар чорак якунлари бўйича лавозим маошининг 50
фоизигача бир мартталик мукофот таъсир чораси қўлланилиши
мумкинлиги белгиланган. Шунингдек, Қарор билан Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат интизоми ва бенуқсон
узлуксиз хизмати учун ташаббускор ва виждонли ходимларни тақдирлаш
мақсадида I, II, III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон
хизматлари учун” ва “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак
нишонлари таъсис этилган

7

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23-августдаги

“Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан
ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3919-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлигининг “Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро
ҳамкорликни мустахкамлагани учун” идоравий кўкрак нишонини таъсис
этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган бўлиб, ушбу кўкрак нишони
билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
кураш,шахсларни қидириш вакадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро

7

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 3413-сон Қарори.29.11.2017й. // Ўзбекистон Республикаси

қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3430641-сон


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

139

муносабатларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ички ишлар
органлари, шу жумладан хорижий полиция тузилмалари ходимлари ва
ҳарбий хизматчилари мукофотланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь

кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага
айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга
йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон
Қарорида ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси
сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг
фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин
ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжихатлик руҳида ишлашини таъминлаш,
маҳаллалар, ахоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устиворлиги,
тинчлик-осойишталикни янада мустахкамлаш вазифалари белгиланган.
Шунингдек, қарор билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий
маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланган. Кодекси билан ички
ишлар органлари ходимлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсантлари ва
тингловчиларининг хизмат ва хизматдан ташқари фаолиятида одоб-
ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талабларни белгилайди, бошлиқлар ва
ходимларнинг ўзаро муносабатларини, шунингдек, уларга нисбатан
рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш

8

масалалари

тартибга солинган.

Кодексда ходимларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари

қўлланилиши белгиланган

9

:

а) миннатдорлик эълон қилиш;
б) қимматбаҳо ёки эсдалик совғаси ёҳуд пул мукофоти билан

тақдирлаш;

в) фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
г) идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
д) муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш;
е) эгаллаб турган лавозими билан назарда тутилган бир поғона юқори

махсус унвон бериш.

Шунингдек, ИИВ таълим муассасаларида юқоридаги рағбатлантириш

чораларидан ташқари курсант-тингловчиларга нисбатан қуйидаги
рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланилади

10

:

8

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-10-сон Қарори. 20.01.2023 й. // Ўзбекистон Республикаси

қонунчилик маълумолари миллий базаси. 6364837-сон

9

Ўша манба.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

140

а) таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келишга

рухсат бериш;

б) “Ҳурмат тахтасига” киритиш;
в) курсант ва тингловчининг ота-онаси ёки турар жойига

миннатдорлик хати юбориш;

г) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ёки “Жалолиддин

Мангуберди” стипендиясини тайинлаш.

Алохида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикаси фахрий

унвонлари ва давлат муаофотларига тавсия этилиши мумкин

11

деб

кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 30-

мартдаги “Ички ишлар органларининг мукофотлаш ва геральдика
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги”155-сон буйруғи
биландавлат мукофотлари ва фаҳрий унвонларига тақдим этиш,
шунингдек, идоравий рағбатлантириш чораларини қўллашнинг аниқ
мезон, талаб ва тартибларини тасдиқлаш ҳамда геральдика фаолиятини
амалга ошириш тартиби тўрисидаги низом тасдиқланган. Буйруқ
талабларига кўра мукофотлаш учун номзодлар рўйхатини холислик ва
адолат мезонлари асосида шакиллантириш, номзодларнинг эришган
ютуқларини

ҳар

томонлама

ўрганиш

ва

уларга

нисбатан

жамоатчиликнинг ижобий фикрини инобатга олиш талаби ўрнатилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси ички

ишлар органларида рағбатлантириш чоралари битта норматив-ҳуқуқий
ҳужжат билан тартибга солинмайди. Ҳар бир давлат органи сингари
алоҳида норматив ҳужжат билан ўз хизмат фаолиятини амалга оширади.
Бундан кўриниб турибдики, ички ишлар идоралари ходимларини
рағбатлантириш ҳам, хизмат фаолиятини тартибга солувчи махсус
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда акс эттирилган ҳуқуқий асосларга таянган
ҳолда амалга оширилади

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини

яратиш истиқболлари: Монография – Т., 2020. 27 б;
2.

Ўзбекиcтoн Pеcпyбликacи Кoнcтитyцияcи. – Ўзбекиcтoн, 2023;

3.

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси // қонунчилик

маълумолари миллий базаси 30.04.23 й. 6257288-сон;

10

Ўша манба

.

11

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-10-сон Қарори. 20.01.2023 й. // Ўзбекистон Республикаси

қонунчилик маълумолари миллий базаси. 6364837-сон


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

141

4.

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини

яратиш истиқболлари: Монография. – Т., 2020. – 12-13 б;
5.

Ўзбекистон

Республикасининг

“ички

ишлар

органлари

тўғрисидаг”ги қонуни // қонунчилик маълумолари миллий базаси,
21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон;
6.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президентининг

ПФ-5005-сон

Фармони; 10.04.2017й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик
маълумолари миллий базаси. 3159827-сон;
7.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президентининг

2896-сон

Қарори.18.04.2017й.

//

Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилик

маълумолари миллий базаси. 3175732-сон;
8.

Ўзбекистон

Республикасининг

Президентининг

3413-сон

Қарори.29.11.2017й.

//

Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилик

маълумолари миллий базаси. 3430641-сон;
9.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-10-сон Қарори.

20.01.2023 й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумолари
миллий базаси. 6364837-сон.

Библиографические ссылки

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография – Т., 2020. 27 б;

Ўзбекиcтoн Pеcпyбликacи Кoнcтитyцияcи. – Ўзбекиcтoн, 2023;

Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси // қонунчилик маълумолари миллий базаси 30.04.23 й. 6257288-сон;

Мухамедов Ў.Х. Ўзбекистонда халқпарвар ички ишлар тизимини яратиш истиқболлари: Монография. – Т., 2020. – 12-13 б;

Ўзбекистон Республикасининг “ички ишлар органлари тўғрисидаг”ги қонуни // қонунчилик маълумолари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПФ-5005-сон Фармони; 10.04.2017й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3159827-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2896-сон Қарори.18.04.2017й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3175732-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 3413-сон Қарори.29.11.2017й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумолари миллий базаси. 3430641-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг ПҚ-10-сон Қарори. 20.01.2023 й. // Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумолари миллий базаси. 6364837-сон.