Авторы

  • C.К. Пирниязов
    ўқутувчи Қорақалпоқ Давлат университети
  • Р.Т. Ибрагимов
    2-курс талаба Қорақалпоқ Давлат университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.119744

Ключевые слова:

Денгиз Мўйноқ Орол муаммолари гидропоника гуллар экологик фожеа.

Аннотация

Бу мақолада Қорақалпоғистоннинг иқлими ноқулай худудлари учун ўсимликларни танлаш ва уларни устириш тамоиллари ва қоидалари тахлил қилинган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

64

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ ИҚЛИМИ НОҚУЛАЙ ХУДУДЛАРИ

УЧУН ЎСИМЛИКЛАРНИ ТАНЛАШ ВА УЛАРНИ УСТИРИШ

ТАМОИЛЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ

C.К.Пирниязов

ўқутувчи

Р.Т.Ибрагимов

2-курс талаба

Қорақалпоқ Давлат университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.15846279

Аннотация:

Бу мақолада Қорақалпоғистоннинг иқлими ноқулай

худудлари учун ўсимликларни танлаш ва уларни устириш тамоиллари ва
қоидалари тахлил қилинган.

Таянч сузлар:

Денгиз, Мўйноқ, Орол муаммолари, гидропоника,

гуллар, экологик фожеа.

«Орол денгизининг қуриши инсоният тарихидаги дунёнинг энг йирик

экологик фожиаларидан бири бўлди. Саҳрога айланган денгиз тубидаги
тузлар, қум-чанг ва заҳарли ўғитлар инсонлар ҳаёти ва табиатни хавф
остига қўйган»[1].

«Денгиз чекинаётганини илғаган маҳаллий одамлар қирғоққа таёқ

тиқиб, орадан бир қанча вақт ўтгач, қайтиб келиб, денгиз қанчалик
узоқлашганини ўрганишганини айтишади. Сув камаяркан, туз миқдори
кўпайиб, Орол заҳарли денгизга айлана бошлаган. Орол денгизининг 90%
ҳудуди бугун саҳро. Бу-Ирландия ҳудудига тенг майдон. Денгизнинг
ўлими биргина турмуш тарзини ёки об-ҳавони ўзгартириб қолмаган.
Шифокор Йўлдошбой Досимов ҳали 1980-йиллари Мўйноқ касалхонасига
ишлашга келганда денгиз аллақачон ўз соҳилидан бир неча ўн чақиримга
узоқлашиб кетганди. У ўша йиллари кўпайган касалликларни яхши
эслайди. «Нафас йўллари ва буйрак хасталиклари, сил кўп тарқалганди.
Яқин йилларгача ҳам кўп болалар ичкетишдан нобуд бўлишган.

Орол қуригач, денгиз ўрнида ҳосил бўлган улкан саҳрони қоплаган

тузларни шамол юзлаб чақиримга учириб, тўзғита бошлаган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳар йили денгиз ўрнидаги саҳродан
100-150 миллион тоннадан кўпроқ чанг-туз осмонга кўтарила бошлаган ва
Орол бўйи минтақасида яшовчи аҳолининг касалланишига сабаб булган.
Жумладан, саратон турлари кўпайган, ўпка ва юрак касалликлари авж
олган. Ёш болалар ўртасидаги ўлим эса, 1990 йилларга келиб
Қорақалпоғистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан юқори бўлган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

65

Аммо 1980 йиллар охирларида кўп ва хўб ёзилган Орол муаммолари

1990-йилларга келиб, яна деярли эсланмай қўйилди. Туғрироғи, бу
муаммо бирон анжуман ё тадбир муносабати билангина гапириларди,
холос» [2].

Бу регионда тупрокларнинг экологик ва мелиоратив холатлари ўта

ёмонлашиб, кучли шўрланган ерлар майдонлари йил сайин ортиб бориши
минтакада мураккаб иктисодий ва социал муаммоларни келтириб
чикармокда. Бундан

нафакат кишлок хўжалиги, балки кадимий археология

ёдгорликлар, юкори кучланишдаги электр сими тармоклари ва симёроч
фундаментлари хам катга зарар кўрмокда, уларни таъмирлаш эса катта
маблаг ва меҳнат талаб этмокда. Якин вақтларгача Элликкалъа туманида
50 га яқин тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлган бўлса, хозирда уларнинг
сони 30 тага якин.

Тўрткул туманида эрамиздан олдинги IV аерда кўрилган

ва ўз фаолияти билан обсерватория хисобланган «Қўйкирилган қалъа»
бутунлай йўколиб кетди».

«Айни пайтда, Ўзбекистон муаммо миқёси ва оқибатларини яхши

билган.

Хусусан, Орол денгизини энди қутқариб ёки қайтариб бўлмаслиги ҳам

кундек аниқ бўлиб, Ўзбекистон учун бош вазифа Орол бўйи минтақасидаги
ҳаётни асраб қолиш эди.

Дунёда мисли кўрилмаган тажриба: Ўзбекистон Орол денгизи тубини

ўрмонга айлантирмоқда. Ўзбек олимлари экологик фожеа ечимини
топгандек эдилар. Мўйноқдан бир неча юз чақирим узоқдаги саҳрода тонг
саҳардан одамлар ишга тушишади. Бу ерлар ҳали 40 йил олдин ҳам 25-30
метрлик денгиз туби эди. Бугун атроф изғирин шамол, теварак эса кичик
чиғаноқ ҳамда тузлардан оппоқ кўринади. Саксовуллар тупроқдаги чанг-
тузларнинг шамол учиришини тўхтатади.

Шу аснода Орол тубидаги заҳарли тузларнинг осмонга

кўтарилиши камаяди. Ҳозирда Ўзбекистондаги Орол денгизи тубининг
еттидан бир қисми ёки ярим миллион гектари саксовул ўрмонига
айлантирилган. Дарахтлар орасида бошқа гиёҳлар ва ўсимликлар ҳам
ўсаётганини кўриш мумкин. Саксовул бир чизиқ бўйлаб экилади. Аммо
ёнма-ён қатордан орасида 10 метрдан жой ташланади. Чунки саксовул
вояга етгач, унинг уруғи атрофга сочилади ва орада ҳам янги ниҳоллар
униб чиқади. Қарабсизки, бир неча йилда ўртадаги бўш жой ҳам янги
дарахтлар билан қопланади. Аммо ўта қуруқлашиб кетган иқлим,
ёғингарчилик камлиги ва тупроқ таркибидаги заҳарли тузларнинг баъзан


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

66

ўта кўплиги саксовулларнинг тутиб кетишига халақит беради. Баъзан 20-
25% кўчатлар яшаб кетади, холос. Ҳозир дарахтнинг яшовчанлигини
кўпайтириш устида ҳам изланишлар олиб борилмоқда. Шундай бўлса-да,
қуриган Орол денгизининг Ўзбекистон тарафидаги ярим миллион гектар
саҳро бугун саксовул ва юлғун ўрмонига айлантирилди. Бу ҳали дунёда
мисли кузатилмаган ақл бовар қилмас тажриба. Бироқ, ҳамон 3 миллион
гектарлик денгиз туби очиқ саҳро бўлиб қолмоқда. Қолган майдонни ҳам
ўрмонга айлантириш учун ҳозирги суръатдагидек ишлар олиб борилса
яна 150 йил керак. Орол бўйида ҳаётни асраб қолиш учун денгиз тубини
ўрмонга айлантириш аслида энг арзон, фойдали ва қулай чора сифатида
танланган.

Лекин шу ҳолатда ҳам ҳар йили 18-20 минг гектарга саксовул экиш

учун 5-7 миллион атрофида маблағ даркор. СССРдан мерос қолган бу улкан
экологик фожеа оқибатларига қарши курашиш Ўзбекистон ва
Қозоғистоннинг гарданига тушмоқда. Аксар маблағни ҳозирча Ўзбекистон
ҳукумати ажратади. Саксовулзорлар кенгаяркан, Қорақалпоғистонда
кўпчилик бугун яна келажакка умид билан қарай бошлаган» [2].

«Айрим хорижий давлатлар (Германия, Израил, АҚШ) боғдорчилиги

ва мўъжаз меъморий боғларни яратишда ўсимликларни ўстиришнинг
гидропоник усули қўлланилмоқда.

Гидропоника–бу тупроқсиз, бироқ озуқа моддалар эритмаси асосида

турли сабзавотлар, полиз экинлари, гул ўсимликларини ўстириш ва
боғлар яратиш демакдир. Бундай боғлар ўсимликларни парваришлашнинг
интеллектуал агро-технологиялари ва экиш усулларининг қоришмасидан
келиб чиққан боғлардир. Гидропоник боғ тупроқ бўлмаган жойларда ҳам,
масалан, очиқ ҳовли ёки ёпиқ хоналар муҳитида, осма конструкцияли
боғларда, воишлар, махсус туваклар устида ҳам ўсиши, мева солиши ва
сабзавотлар етиштириш имконини беради. Ўсимликлар кўз олдингизда
тезкор усулларда ўсади, гуллайди ва мева солади. Экиш учун
ўсимликларнинг майда ўсувчи навлари танланади. Сабзавотлардан: томат
гармдориси;

салат

ўсимликларидан:

исмалоқ,

айсберг

салати,

кашничсимон ошкўк, сув исмалоғи; ўтлардан: райхон, кашнич барглари,
қизилмия (дуккакли ўсимлик), ялпизлар. Гуллардан: бўригул (барвинок),
бегония (майда гулли манзарали ўсимлик), хризантемалар, лавандалар,
чамандагул (вербена), карнайгул (петуния), қоқи ўт, тош чўпгул ва
бошқалар. Пиёзли ўсимликлардан: наргислар, гладиолуслар, каннинг
катта гули, картошкагул, лолагул, сунбулгул, агапантус, бўтакўз, шарфан,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

67

лотос ва ҳоказолар экилади. Гидропоника усули ўсимликларга зарур
бўлган озуқаларни керакли вақтда етказиб туриш ва уларни парваришлаш
имкониятига эга. Бу усулда ўсимликларни ўстиришда анъанавий
боғдорчилик ва полизчиликка кўра ер ва сув анча тежалади. Бундан
ташқари ҳеч қандай ўғит анъанавий ўсимликларни ўстириш ва
ўғитлашдаги каби табииий сув ҳавзаларига келиб тушмайди ва бекорга
сарф бўлмайди. Бу усул ҳозирда Европада кенг тарқалган ландшафт
шакллантирувчи тизимдир» [3].

Адабиётлар:

1.Абдуллаев С., Номозов Х. Тупроқ мелиорацияси. Дарслик «Узбекис-тон
миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти . Тошкент , 2011.
2. Рустам Қобил Би-би-си, Ўзбекистон 1 июн 2018.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-44184863
3.Уралов А.С., Балгаева Ш.А. Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт
архитектурасини

ривожлантиришнинг

устивор

тамойилларини

шакллантириш

“Ўзбекистонда

архитектура-қурилиш

соҳаларини

ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари” мавзусида
вазирлик миқёсидаги илмий-техник конференция материаллари 2016 йил

Библиографические ссылки

Абдуллаев С., Номозов Х. Тупроқ мелиорацияси. Дарслик «Узбекис-тон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти . Тошкент , 2011.

Рустам Қобил Би-би-си, Ўзбекистон 1 июн 2018.

Уралов А.С., Балгаева Ш.А. Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт архитектурасини ривожлантиришнинг устивор тамойилларини шакллантириш “Ўзбекистонда архитектура-қурилиш соҳаларини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва истиқболлари” мавзусида вазирлик миқёсидаги илмий-техник конференция материаллари 2016 йил