Авторы

  • Маруфжон Абдусодиқов
    Ориентал университети, Тарих кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.119746

Ключевые слова:

пахта пахта монокултураси оқибат экин майдонлари муаммо Орол муаммоси маблағ режа Мирзачўл Қарши Сурхон-Шеробод Фарғона чўллари

Аннотация

Мақолада узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда шаклланган пахта монокультураси ва унинг салбий оқибатлари, пахта монокультурасининг шаклланишига туртки бўлган омиллар ва уларнинг салбий оқибатлари ёритилган. Мақолада шунингдек, пахта монокультураси туфайли экологик таҳдидларнинг ортиб бориганлиги, муаммо ва ечимлар ҳақида сўз юритилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

56

ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИ: ЭКОЛОГИЯНИНГ БУЗИЛИШИ,

МУАММО ВА ЕЧИМЛАР

Абдусодиқов Маруфжон

Ориентал университети, Тарих кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15844681

Аннотация:

Мақолада узоқ йиллар мобайнида Ўзбекистонда

шаклланган пахта монокультураси ва унинг салбий оқибатлари, пахта
монокультурасининг шаклланишига туртки бўлган омиллар ва уларнинг
салбий

оқибатлари

ёритилган.

Мақолада

шунингдек,

пахта

монокультураси туфайли экологик таҳдидларнинг ортиб бориганлиги,
муаммо ва ечимлар ҳақида сўз юритилган.

Калит сўзлар:

пахта, пахта монокултураси, оқибат, экин майдонлари,

муаммо, Орол муаммоси, маблағ, режа, Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод,
Фарғона чўллари

Маълумки пахта Ўзбекистон ҳудуларида қадимдан етиштириб

келинади. Мавжуд археологик манбаларга кўра Жанубий Ўзбекистоннинг
Сополлитепа ёдгорлиги ҳудудларида бобокалонларимиз ўтмишнинг
бронза

давридаёқ

пахта

етиштириб,

тўқимачилик

билан

шуғилланганликлари ҳақидаги маълумотлар учрайди. Зеро, Ўзбекистонда
пахтачилик тарихи эндиликда 3,5 минг йиллик тарихга эга эканлиги
аниқланган

1

. Оқ олтин дея аталган бу неъмат халқимизнинг миллий

бойлиги, ғурури ва ифтихоридир.

Аммо узоқ йиллик СССР даврида пахтага фақат бир ёқлама ёндашиш,

уни етиштиришни “рекорд даража”га кўтариш сиёсати натижасида
қишлоқ хўжалиги, экология, аҳоли турмуш тарзида салбий из қолдирди.
ХХ аср 20-30 йилларидан бошлаб шакллана бошлаган пахта
монокультураси натижасида “Пахта мустақиллиги учун кураш социализм
учун кураш” шиори остидаги ғайриэкологик сиёсат оқибатида ҳаво, сув,
тупроқ, озиқ овқат кабиларда тузлар, ҳар хил заҳарли бирикмалар ортди

2

.

Айниқса иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ўзбекистон халқ хўжалигини
ривожлантиришга

мўлжалланган

маблағларнинг

катта

қисми

пахтачиликка ажратилди ва унинг билан боғлиқ бўлган тармоқларга
сарфланди. Шу мақсадда ВКП (б) МҚнинг 1945 йил 15 июлдаги
«Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш чора
тадбирлари тўғрисида»ги ва Собиқ иттифоқ ХКСнинг 1946 йил 2

1

Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т., 1994. 72 бет.

2

Набиева А. Экологик таҳдид ёхуд ўтмишнинг аччиқ сабоқлари. // Эко олам газетаси. Т. 2013. № 43, 44 сонлар.

3 бет.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

57

февралдаги «1946-1953 йилларда Ўзбекистонда пахтачиликни қайта
тиклаш ва янада юксалтириш режаси ва тадбирлари тўғрисида» қабул
қилган қарорлари ҳам шу мақсадга қаратилган эди

3

. Марказнинг бу

кўрсатмалари республика меҳнаткашлари учун пахта экин майдонларини
кенгайтириш, унинг ҳосилдорлигини йил сайин кўпайтириб боришни
назарда тутсада, истиқболда минглаб гектар ерларнинг мелиоратив
ҳолатини

бузилишига,

аҳоли

саломатлигини

ёмонлашишига,

экологиянинг аянчли оқибатларига олиб келди.

Айниқса пахтачиликни ривожлантириш учун минерал ўғитлар, турли

пестицидлардан фойдаланишга катта эътибор қаратилади. Бунинг
натижасида сунъий равишда пахта хом-ашёси етиштириш 1946-1985
йилларда 5,5 баровар кўпайди, пахта экиладиган майдонлар 1 млн.
гектардан ортди, тупроқнинг мелиоратив ҳолати бузилди, ерлар
шўрланиб экологияга катта зарар етказилди. Оммавий равишда қишлоқ
хўжалигига эътиборнинг кучайтирилганлиги қўриқ ва бўз ерларнинг
юраги ҳисобланган Жиззах, Мирзачўл, Қарши, Сурхон-Шеробод, Фарғона
чўлларидаги пахта майдонларини суғориш учун сув иншоотларидаги
манбалардан керагидан ортиқ фойдаланишлар натижасида Орол
ҳавзасида экологик вазиятнинг ёмонлашиши, кескин сув танқислигига
сабаб бўлди. Ер ва сувнинг шўрланиши аҳоли саломатлигига салбий
таъсир қилди. Шунингдек 1960-1970 йилларда унинг сув сатҳи бир йилда
18 см, 1971-1980 йилларда 53 см га, 1985 йилга келиб эса 87 см.га етган
эди. 1961 йилдан 1991 йилгача денгиз ҳажми 3 баравар қисқарди, унинг
қирғоғи 75-80, баъзи жойларда 100 км.га чекинди

4

. Минтақада экологик

ҳолат кескинлашди.

Пахта монокультураси ва у билан боғлиқ аянчли ҳолат ХХ аср 80

йилларида янада кучайди. Совет тузуми ва у билан боғлиқ Марказ
раҳбарлигида Ўзбекистонда навбатдаги ошкора қатағонлар бошланиб
кетди. “Пахта иши”

деб аталган машъум сиёсат ниқоби остида минглаб

бегуноҳ кишилар жиноий жавобгарликка тортилди. Марказ кўрсатмасига
кўра “Пахта иши” ва “ўзбеклар иши” деб номланган терговлар олиб
борилди. Гдлян ва Ивановлар гуруҳи илғор пахтакорлар, давлат
бошлиқлари, умуман ўйлаб топилган ва бевосита “пахта иши” билан
боғлиқ минглаб кишиларга нисбатан қонунсиз, бешафқат ишларни

3

Обломуродов Н, Ҳазратқулов А, Толипов Ф ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи (олий таълим бакалавр босқичи

талабалари учун ўқув қўлланма). Т., 2011. 267 бет.

4

Ўша қўлланма. 268-269 бетлар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

58

бошлаб юборадилар. Уларнинг зўравонлиги оқибатида судлар адолатсиз
ҳукмлар чиқара бошладилар.

Тарихий

адабиётларда

қайд

этилишича

1989

йилгача

Республикамизда пахта монокультураси билан боғлиқ ишлар бўйича 4,5
мингдан кўпроқ киши судланади. Айбсиз одамларни, уларнинг оила
аъзоларини қамоққа олиш, жисмоний ва руҳий қийноққа солиш авж олди.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари беҳад топталаётганлиги ҳақида Москвага
хатлар жўнатилади, афсуски, бу хатлар текширилмасдан, ҳатто жавоб
ёзишга ҳам эп кўрилмади. Ўйлаб топилган “Пахта ишлари”ни кўриб чиқиш
учун Республикада махсус комиссия тузилади. Комиссия иш фаолиятига 40
минг томдан иборат ишни кўриб чиқиш топширилди, 1990 йилнинг июн
ойига келиб, комиссия муҳим бир хулосага келди. 1990 йил 13 июн куни
Москва шаҳрига Иттифоқ Бош прокурори, иттифоқ Олий судининг раиси
ва иттифоқ Адлия вазири номига ёзилган хатда комиссия хулосалари
батафсил кўрсатилди

5

. Бу хатда “Пахта ишлари” чуқур таҳлил қилиниб,

судланганларни оқлаш масаласи қўйилган эди. Бироқ юқоридаги
ташкилотлар кўмак ўрнига тайзиқни кучайтирдилар.

Марказдан юборилган Гдлян ва Иванов гуруҳи минг-минглаб

раҳбарлик маҳоратини пухта эгаллаган раҳбар кадрларга нисбатан турли
айбномаларни ўйлаб топдилар, қамаш, озоликдан маҳрум қилиш каби
ҳоллар кучая бошлади. Ўзбекистоннинг мустақиллик сари ташланган энг
мубим қадамлардан бири эса ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-
ноябр пленумида Ўзбекистон ҳукумати аввало пахта монокультураси
оқибатида республика ва ўзбеклар бошига ёғилаётган маломат тошларига
чек қўйиш, матбуотда пахта монокультураси ва экологик ҳолат ҳақидаги
миш мишларни тугатиш ҳақида эди.

Ўзбекистон

мустақиллиги йилларида пахта

монокультураси

оқибатларини бартараф этиш мақсадида махсус тафтиш қилиш
комиссияси икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида 40 минг томлик ишни
кўриб чиқди, пахта тажовузи оқибатида айбланган 3,5 мингдан кўпроқ
киши оқланди. Қолганларнинг жазо муддатлари камайтирилиб, катта
қисми Президент фармонларига биноан авф этилди.

Хулоса қилиб айтганда пахта монокультураси ва пахтага фақат бир

ёқлама ёндашиш, уни етиштиришни кўпайтириш охир оқибат ўзининг
салбий оқибатларини қолдирди. Бундай ғайриэкологик сиёсат оқибатида
одамлар турмуш тарзида салбий ҳолат вужудга келди. Яқин ўтмишнинг

5

Ражабова Р, Каримов, Р ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т. 1994. 283 -285 бетлар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

59

аччиқ сабоқларидан етарли хулосалар чиқариб иш олиб бориш эса сиз ва
бизнинг бурчимиздир.

Адабиётлар:

1.

Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т., 1994. 72 бет.

2.

Набиева А. Экологик таҳдид ёхуд ўтмишнинг аччиқ сабоқлари. // Эко

олам газетаси. Т. 2013. № 43, 44 сонлар. 3 бет.
3.

Обломуродов Н, Ҳазратқулов А, Толипов Ф ва бошқалар. Ўзбекистон

тарихи (олий таълим бакалавр босқичи талабалари учун ўқув қўлланма).
Т., 2011. 267 бет.
4.

Ражабова Р, Каримов, Р ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т. 1994. 283

-285 бетлар..

Библиографические ссылки

Асқаров А. Ўзбекистон тарихи. Т., 1994. 72 бет.

Набиева А. Экологик таҳдид ёхуд ўтмишнинг аччиқ сабоқлари. // Эко олам газетаси. Т. 2013. № 43, 44 сонлар. 3 бет.

Обломуродов Н, Ҳазратқулов А, Толипов Ф ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи (олий таълим бакалавр босқичи талабалари учун ўқув қўлланма). Т., 2011. 267 бет.

Ражабова Р, Каримов, Р ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Т. 1994. 283 -285 бетлар..