ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
35
КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТЛАРИНИ СОДИР ЭТУВЧИ ШАХСЛАР ВА
УЛАРНИНГ ҚИЛМИШИНИ ҲУҚУҚИЙ БАҲОЛАШ
Ибодов Алишер
https://doi.org/10.5281/zenodo.15836353
Жамиятнинг бугунги ривожланиш жараёни инсониятни тобора янги
тараққиёт чўққиларига эришаётганлигини кўрсатмоқда. Бу жараёнда
инсоният кўпгина ютуқларни қўлга киритиш билан бирга, ўзида айрим
ижтимоий салбий иллатларни ҳам ташиб юрибди. Инсоният
ривожланиши билан ўша иллатлар ҳам ривожланиб, янги қирраларини
намойиш қилмоқда. Бу каби ижтимоий салбий иллатлар сирасига
коррупцияни ҳам киритиш мумкин.
Коррупция ва жиноий фаолият билан шуғулланиб келаётган жиноий
гуруҳлар ўзларининг жамият, давлат ва фуқароларга катта моддий зарар
ва иқтисодиётга путур етказиши, фуқароларда давлатга ишончсизлик
руҳини уйғотиши билан хавфли саналади.
Коррупция жиноятчилиги ўзининг хавфлилиги боис нафақат ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларни, балки давлат раҳбарларини ҳам ташвишга
солмоқда. Дарҳақиқат, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда коррупцияга қарши
курашнинг даражаси, унинг амалий самараси кўп жиҳатдан ҳуқуқ-
тартибот, прокуратура ва суд органлари тизимининг ўзида бу иллатга
қарши қандай-кураш олиб борилаётгани билан боғлиқдир. Албатта,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, биринчи навбатда айнан
ҳуқуқий тартиботни сақлашлари, қонунни бузганларга нисбатан чора
кўришлари лозим. Агар жиноятчиликка қарши кураш олиб боришга жалб
қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари қонунни
бузиб турса, жиноятчи шахслар билан ноқонуний алоқада бўлса,
бошқалардан қонунни бузмасликни талаб қилишга, маънавий жиҳатдан
ҳақли эмас.
Жиноят ҳуқуқида «коррупция» ибораси давлат идораларида
ишлайдиган мансабдор шахсларнинг ёки давлат хизматчиларининг
уюшган гуруҳ, шунингдек, бошқа жиноятчи шахслар билан ўзаро тил
бириктириб, жиноят содир этиши ёки уларни жиноят содир этиш учун
шароит яратиб беришини англатади.
Шу сабабли коррупция билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш учун бир
қатор мансабдорлик жиноятларини ҳамда мансабдор шахсларнинг хизмат
соҳаларини таҳлил қилиш лозим бўлади.
Жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, коррупцияни
жамиятимизда мавжуд барча соҳаларда учратиш мумкин. Шу сабабли, қайси
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
36
соҳада коррупция билан боғлиқ қилмишлар аниқланса, яъни мансабдор
шахснинг жиноятчилар билан тил бириктиргани аниқланса, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг шу қилмишлар учун жавобгарлик
ўрнатувчи нормалари билан уни содир этган шахслар жиноий
жавобгарликка тортиладилар
1
.
Агар давлат бошқаруви соҳасида коррупция аниқланган бўлса, давлат
идорасида бошқарувни амалга ошираётган шахс мансаб ваколатини
суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ва бошқа бир қатор
моддалар билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Суд-ҳуқуқ соҳасида коррупция ҳодисаси аниқланса, ҳокимият
вакиллари ҳисобланмиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьялар
содир этган қилмиши хусусиятидан келиб чиқиб айбсиз кишини жиноий
жавобгарликка тортиш, адолатсиз ҳукм чиқариш, тергов қилишга ёки суд
ишларини ҳал этишга аралашиш ва бошқа моддалар билан қўшимча
жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Иқтисодиёт соҳасида ҳам коррупция кузатилиши мумкин, жумладан,
ташкилотларнинг акцияларини тақсимлашда ёки аукционлар ўтказишда
«таниш-билишчилик» қилиш, маълум ҳақ эвазига солиқ ёки божхона
тўловларида имтиёзлар яратиб бериш, манфаатдор мансабдор шахслар
томонидан ўз таъсир доирасидаги турли хўжалик юритувчи субъектларни
ҳимояси остига олиш ва бошқалар. Ушбу қилмишларни содир этган
мансабдор шахслар мансаб сохтакорлиги, мансабни суиистеъмол қилиш,
пора олиш, мансабга совуққонлик билан қараш ва бошқа шу каби Жиноят
кодекси нормалари билан жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Коррупция билан боғлиқ жиноятлар одатда икки тоифа шахслар
иштирокида содир этилади, яъни бир томондан мансабдор шахс ёки
давлат хизматчиси, иккинчи томондан жиноят содир этиш ниятида юрган
шахслар билан келишиб содир этилади. Бунда мансабдор шахс ёки давлат
хизматчиси эгаллаб турган лавозими билан боғлиқ қандайдир
ҳаракатларни содир этиш ёки содир этмаслик эвазига иккинчи томондан
(жиноятчи шахслардан) моддий йўсиндаги манфаатлар олиши
кузатилади
2
.
Бундай гуруҳлар маълум бир давлат ёки мулкчиликнинг бошқа
1
Ахроров Б. Д.
Мансабдорлик жиноятлари учун жиноий жавобгарлик / Маъсул
муҳаррир профессор М.Х. Рустамбоев. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 268.
2
Малиновский И.Б.
Коррупция и уголовный закон // Российский следователь. – 2009. –
№ 11. – С. 11–14.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
37
шаклидаги корхона, ташкилот ёки муассасаларда ишлайдиган нопок
шахсларнинг ўзаро келишуви асосида тузилади. Одатда, гуруҳга
йўлбошчилик қилиш шу ташкилотларда раҳбарлик лавозимларини эгаллаб
турган шахслар зиммасига тушади. Бу турдаги уюшган гуруҳнинг асосий
жиноий фаолияти корхоналар ёки бошқа жамоат ташкилотларида турли-
туман ноқонуний хўжалик операцияларини амалга ошириш, ғайриқонуний
олди-сотди ҳаракатларини бажариш ва шу йўл билан катта моддий
бойликларни
қўлга
киритишдан
иборат.
Бундай
ҳаракатлар
мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятига жиддий моддий зарар етказади,
уни издан чиқаради ва иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Шунингдек, хўжалик фаолиятини тўғри ташкил этишнинг меъёрларини
бузиб юборади.
Давлат ва сиёсий арбобларнинг, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва
мансабдор шахсларнинг ғаразли мақсад йўлида ёки тор шахсий
манфаатни кўзлаб сотилиши, пул ва мулк эвазига уларнинг мулкдорнинг,
нопок гуруҳларнинг қонунга зид бўлган талабларини бажариши ҳам
коррупцияни мавжудлигидан далолат беради ва бу каби коррупцион
ҳаракат замирида пора бериш, пора олиш, мансаб сохтакорлиги,
фирибгарлик, мансабни суиистеъмол қилиш, қўрқитиш, товламачилик ва
бошқа жиноятлар содир этилиши мумкин
3
.
Коррупцияга уюшган гуруҳлар аралашган ҳолатларда эса, жиноий
фаолияти йўлида тўсиқ бўлган деярли барча омилларни - мансаб, унвон ва
бошқаларни сотиб олиш, мансабдор шахсларни жиноят содир этишга жалб
қилиш учун пора бериш, баъзан зўрлик ишлатиш ёки қўрқитиш йўли
билан уларга таъсир этиши кузатилади. Шу сабабли, мансабдор шахсларни
жиноий гуруҳлар билан жиноий-коррупцион алоқаси натижасида асосан
оғир ва ўта оғир жиноятлар кўпроқ содир қилинади.
Жиноят қонунида бевосита коррупция учун жиноий жавобгарликни
белгиловчи аниқ модда йўқ. Лекин Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг айрим моддаларида мансабдор шахсларнинг коррупция билан
боғлиқ ҳаракатлари учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли
коррупция билан шуғулланган мансабдор шахсларнинг қилмиши Жиноят
кодексининг тегишли моддаси, яъни жиноий ҳаракатлари учун жиноий
жавобгарликни кўзда тутувчи моддаси билан квалификация қилинади.
Жумладан, мансабдор шахс ўз мансаб лавозимидан фойдаланиб жиноятчи-
3
Лопашенко Н. А.
Противодействие российской коррупции: обоснованность и
достаточность уголовно-правовых мер // Следователь. − 2009. − № 6. −С. 35–41.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
38
ларга ёрдам бериб, эвазига пора олса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодек-
сининг 210 моддаси билан квалификация қилинади. Ушбу ҳолатда
қилмишни коррупция билан боғлиқ жиноят деб ҳуқуқий баҳолаш учун
мансабдор шахс бошқа жиноятчи шахслар билан жиноий тил бириктириб
ўз мансабини суиистеъмол қилган бўлиши, ўзига берилган ваколатдан
фойдаланиб
пора
берувчининг
манфаатларини
кўзлаб
ҳаракат
қилганлигини исботлаш талаб этилади. Агар унинг мансабини суиистеъмол
қилиши натижасида, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан
қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига
кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, унинг
қилмиши қўшимча Жиноят кодексининг 205-моддаси билан квалификация
қилинади.
Мансабдор шахснинг бу каби ҳаракатлари жамият хавфсизлиги ва
барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдид солиш билан бирга, мамлакатнинг
сиёсий ва иқтисодий аҳволига салбий таъсир этади, давлатнинг
конституциявий асослари емирилишига ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади, жамиятнинг
маънавий-ахлоқий асосларини издан чиқариб, ҳокимият органларининг
жиноятга
аралашиб
қолишини
кучайтиради,
бозорларни
монополлаштиришга ва нопок ғайриқонуний йўллар билан топилган
пулларни хўжалик ва тижорат тузилмалари орқали ювилишига олиб
келади
4
.
Шунинг учун мансабдор шахс ва жиноятчи шахс ўртасидаги
муносабатларни, агар у жиноят содир этиш ёки бошқача йўллар билан
қонунни бузишга қаратилган бўлса, албатта коррупция каби
квалификация қилинади.
Ижтимоий хавфли ҳаракат давлатнинг корхонаси, муассасаларида,
ташкилот ва жамоат бирлашмаларида хизмат ёки ишлаб чиқариш
фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир этилса, жиноятнинг субъекти бўлиб
бевосита уларга қўйилган мажбурият ёки жиноий-ҳуқуқий тақиқлашни
бузган тегишли мансабдор шахслар ёки бошқа хизматчилар бўлади. Агар
ушбу корхона мансабдор шахслари жиноятчи шахслар билан тил
бириктириб ёки уларнинг манфаатини кўзлаб жиноят содир этсалар, бу
мансабдор шахсларнинг коррупция билан шуғулланганлигидан далолат
4
Кабулов Р., Рахмонқулов А.Х.
Терроризм, коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши
курашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш // Экстремизм, терроризм, гуруҳий ва
уюшган жиноятчиликка қарши кураш муаммолари. – Т., 1999. – Б. 72–76.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
39
беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг «Иқтисодиёт соҳасидаги
жиноятларга оид ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган баъзи
масалалар тўғрисида»ги қарори тергов органлари ва суд зиммасига
коррупция жиноятчилигига олиб келувчи сабаб ва шароитларни аниқлаш
ҳамда уларни бартараф қилиш чораларини кўриш вазифаларини юклайди.
Олиб
борилган
тадқиқотлар
натижасига
суяниб,
коррупция
жиноятчилигини келтириб чиқарадиган сабабларига қуйидагиларни
киритиш
мумкин:
уюшган
жиноятчиликнинг
мавжудлиги,
қонунчиликдаги
айрим
камчиликлар,
хуфиёна
иқтисодиётнинг
мавжудлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа давлат
органларидаги айрим ходимларнинг маънавий ривожланишда орқада
қолганлиги ва бошқалар
Давлат ҳокимияти тузилмаларининг турли бўғинлари ва турли
даражалари вакиллари ҳам унинг йўлдан оздирувчи таъсирига тушиб
қолади. Коррупция вужудга келиб, у энг аввало уюшган жиноий
тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун
давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланади. Бу эса жиноятчилик
ва коррупция жамиятга келтирадиган салбий оқибатлар туфайли жамият
хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир».
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, худбинлик ва лоқайдлик, қариндош-
уруғчилик ва маҳаллийчилик, коррупция ва манфаатпарастлик,
бошқаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай
халос этиш тўғрисида ўйлашимиз лозим. Бунинг учун биз мустаҳкам
ҳуқуқий базага эга бўлиб, давлатнинг коррупцияга қарши курашга оид
сиёсатини кенг қамровли амалга оширишимиз керак. Ушбу талаблардан
келиб чиқиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича бир
қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва келажакда қабул
қилиниши режалаштирилмоқда. Қабул қилиниши режалаштирилаётган
қонунлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини, хусусан ички ишлар
идоралари хизмат фаолиятини меъёрий тартибга солиш, ҳуқуқий мақоми,
асосий вазифалари, ваколатлари, иш принциплари ва фаолият
йўналишларини белгилаб беришга қаратилган
5
5
Икрамов Ш.Т.
Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги
қонуннинг лойиҳаси – суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим босқичи // Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академиясининг ахборотномаси. – 2012. – № 2. –Б. 5.