Авторы

  • Алишер Имомов
    "Журналист ва Блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларни жавобгарликка тортилишининг олдини олиш". Халқаро Нордик Университети 1-курс магистранти. 1-тоифали юрист.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.127527

Ключевые слова:

блогосфера ўзбек блоглари интернет ижтимоий-сиёсий жараён журналистика тарғиботчи рақобатчи журналист.

Аннотация

Ушбу мақолада блогосферада ўзбек блогларининг шаклланиш зарурати ва ривожланиш тарихи ҳақида сўз юритилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

40

БЛОГОСФЕРАДА ЎЗБЕК БЛОГЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ

ЗАРУРАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.

Имомов Алишер Мухитдинович

"Журналист ва Блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва

уларни жавобгарликка тортилишининг олдини олиш".

Халқаро Нордик Университети 1-курс магистранти.

1-тоифали юрист.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15974038

Аннотация:

Ушбу мақолада блогосферада ўзбек блогларининг

шаклланиш зарурати ва ривожланиш тарихи ҳақида сўз юритилган.

Калит сўзлар:

блогосфера, ўзбек блоглари,

интернет, ижтимоий-

сиёсий жараён,

журналистика,

тарғиботчи,

рақобатчи, журналист.

Блогерларнинг халқимиз манфаати йўлида олиб бораётган фаолияти,

Президентимиз таъбири билан айтганда - “халқни рози қилиш”дек
савобли ишларига ҳавас қилиб, кўпчилик ватанпарвар фуқароларимизда
блог юритиш, блогерлик қилиш мақсади пайдо бўлади, албатта. Олдин бу
ишнинг моҳияти, тарихи, ва бошқаларга фойдаси нима эканлигини
ўрганиш даркор. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу соҳага қадам қўйган ҳар
бир шахс аввало мақсадини аниқлаб олмоғи керак.

Замон ўта шиддат билан ривожланиб бораётган паллада барчамизни

турли шаклларда бирлаштирувчи воситалар, тушунчалар кўп. Ватан
тушунчаси орқали маконда, тил ва ёзув воситалари орқали онгда, қонун
орқали тенгликда, пул воситаси орқали манфаатларда туташамиз. Айнан
шулар ичида интернетнинг ўрни бугун беқиёс. Қулай, тезкор, ҳамёнбоп
ҳамда қизиқарли.

Маълумот оламиз, ахборотни ўзлаштирамиз, улашамиз ва айрим

пайтларда интернетдан маънавий дам оламиз. Буларнинг барчасини эса
биз ўз ички ишончимиз орқали амалга оширамиз. Баъзи ҳолларда мана шу
ишончимиз ўзини оқламай қолади, негаки, интернетдан фойдаланаётган
ҳар бир фойдаланувчининг яхши ва ёмон мақсадлари, тўғри ва ёлғон
ахборотлари бор.

Замонамиз қаҳрамонларига айланган блогерлар ҳам шу икки мақсад

йўлида бугун ҳаракатда. Ўз соҳасининг эгаси бўлган, ҳуқуқий саводи
етарли, тил, нутқ меъёрларини билган, ижтимоий-сиёсий жараёнларни
тўғри мушоҳада қилишга қодир блогерларнинг аҳолига катта ёрдами
тегмоқда. Улар бошқа йўналишларда ҳам етакчи тарғиботчи сифатида
(пандемия даврида саховат ишларига қўшган ҳиссалари) халқимиз ва
давлат

ҳокимияти

ўртасида

ишончли

кўприк

бўла

олдилар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

41

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ҳам блогерларнинг мамлакатда бўлаётган
ислоҳотларларга қўшаётган ҳиссаси тўғрисида кўп маърузаларида
таъкидлайдилар.

Лекин аниқ мақсадларсиз, ваҳималар асосида иш юритиб

блогер бўлиб олганлар ҳам кам эмас. Кеча кўпчилик орасига нифоқ солиб,
норозиликни касб қилиб олган айрим кимсалар ҳам бугун ўзларини
блогер деб атамоқдалар.

Интернетга кирган одамнинг гоҳи боши айланиб қолади, эр-

хотиннинг уруши ҳам, дўстларнинг гурунги ҳам, гўдакнинг туғилиши ҳам,
аёлларнинг миш-мишидан тортиб кинначиларнинг ваҳимасигача
блогерлар нигоҳида. Бирор матерал эълон қилсалар, сарлавҳа тўла хато.
Бугун гапирган гапини эртага бошқа блогер ёлғон деб топади ва бир-
бирини ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик ғашини қўзғатувчи сўзлар
билан таърифлашга тушадилар.

Бу кимларгадир эркинлик, очиқлик, демократия завқидай сезилиши

мумкин. Аслида бу ҳолат аҳолида ахборот маданиятининг тўғри
шаклланмаётганидан далолатдир. Ҳолбуки, биз ваҳимадан, ёлғондан,
ғийбатдан қулоқ беркитган, қадимдан урушганларни яраштирган,
қўшнининг ҳурматидан ўз уйида овозини кўтармай яшаган ҳалқмиз.
Халқнинг шаъни ва юртнинг қонунлари, фуқароларнинг шахсий
даҳлсизлиги ҳурмат қилиниши ҳам – улуғ маданиятдир. Миллат тарихига
назар солсангиз, ахборот маданиятини қандай бўлгани содда ҳалқнинг
мақолларидан ҳам кўриниб туради: “Айтилган сўз - отилган ўқ”, “Оғизга
келган сўз арзон, Овулга келган бўз арзон”, “Яхши гапнинг ҳам қулоғи бор,
Ёмон гапнинг - ҳам” деган мақоллар бежиз айтилмайди. “Чумчуқ сўйса ҳам
қассоб сўйсин” - деганларидек, кенг жамоатчиликка бир сўз - хабар
айтгувчи масъуллар бор. Бугун барча ташкилотларда шаклланаётган
матбуот котибларимиз ўз вазифаларини тўлиқ англасалар ёки
блогерларимиз етарлича билим кўникмаларига эга бўлиб, ўз устида
ишласалар, ахборот маданиятида биз кутган натижалар бўлиши аниқ.
Масалан,

блогерлик

соҳасида

фаолият

юритаётган

Хушнудбек

Худойбердиев, Шахноза Соатова, Азиза Қурбоновалар каби бир қанча
ёшлар тўғри ахборот, сокин мулоҳаза, соғлом танқид, халқчил ғоялар
билан ҳалқимиз ҳурматини қозониб улгурдилар.

Ўзбек блогосферасининг шаклланишига қандай эҳтиёж пайдо бўлди,

умуман олганда, блогерларга эҳтиёжимиз борми, унинг тарихи қандай
каби ҳақли саволлар туғилиши табиий, жараён. Бу тарихий даврни илмий
жиҳатдан очиқлашга ҳаракат қиламиз. Бунда бизга, Республикамизда илк


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

42

бор ташкил этилган «блогерлар чемпионати» ёрқин тарихни намоён
этади.

Бор-йўғи 8-10 йил олдин уларни, блогерларни яхши танимас эдик.

Танисак ҳам эртага рақобатчи сифатида майдонга чиқишини сезмас,
сезсакда, тан олгимиз келмасди. Бугун эса блогерлар профессионалликда
ҳеч кимдан кам эмаслигини исботладилар. Ҳатто биз, журналистларнинг,
ишончли ҳамкоримиз ва яқин дўстимизга айланишга ҳам улгирдилар. Энг
муҳими, улар миллий ахборот маконида минглаб мухлислар орттириб,
ҳурмат-эътиборига сазовор бўлдилар.

Тўғри, аксарият нашрларнинг журналистларидан фарқли ўлароқ, улар

кўпроқ шахсий фикрларини ўртага сурадилар. Бироқ бу каби ўзига хослик
уларнинг дадиллигидан. Халқимиз барпо этаётган эркин ва демократик
жамиятимизда улар ўзларининг муносиб ўрнини топиб, мустаҳкамлаб
бормоқдаки, бу Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга
оширилаётган жадал, изчил ва самарали ислоҳатларга ғоят ҳамоҳангдир.

Халқаро экспертлар томонидан «фуқаролик журналистикаси» деб ном

берилган блогерлар ҳаракати мамлакатимизда шаклланди, дейиш мумкин.
Буни улар кўтарган салмоқли масала-ю муаммолар аксарият ҳолларда
ижобий ечимини топаётганидан ҳам билса бўлади. Тошкентдаги «Лотте
ситй» меҳмонхонасида 14 июнь - Халқаро блогерлари куни Ўзбекистон
блогерлар чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Чемпионатнинг якунловчи босқичи ғоят муросасиз, лекин эркин ва
демократик тамойиллар асосида ўтганини алоҳида таъкидламоқ зарур.
Жараённи уч мингдан ортиқ муштарий бевосита кузатиб, блогерларнинг
ижодий ишларига ўз фикрларини билдириб борди. Танлов сайтидаги
мақолалар 170161 маротаба ўқилиб, 3061 изоҳ қолдирилди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот

агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди,
Ёшлар Иттифоқи ва Хабар.уз интернет сайти ҳамкорлигида ташкил
этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси депутатлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,
ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари
иштирокидаги мазкур танлов тарихий аҳамиятга эга кун бўлди.
Ўзбекистонда мазкур танлов учинчи маротаба ўтказилган. Бунда
жамоатчилик фикрини ҳақиқатан ҳам шакллантиришга хизмат қилган,
муайян ижтимоий муаммоларни ечишга фаол ҳисса қўшган ҳақиқий блог
постлар иштирок этди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

43

Таниқли журналист, Жамшид Ниёзовнинг таъкидлашича, чемпионат

уч босқичда ўтган ва финалга 21 ижодий иш келиб тушган. Жамиятимизда
фикр айтиш масъулияти ва маданияти сезиларли даражада ўсмоқда. Бу –
сўнгги йилларда эришилган энг катта ютуғимиздир. Иккинчидан,
блогерлар томонидан ёритилаётган муаммолар ва ижодий ишларнинг
аксариятида илгаригидек фақат маиший мавзуларга эмас, Президентимиз
томонидан

2017-

2021

йилларда

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида белгилаб берилган вазифаларнинг бугунги кундаги ижроси
жойларда қандай бажарилаётганига алоҳида эътибор қаратилган. Қатор
блогпостларда

кўтарилган

муаммолар

тегишли

соҳаларнинг

мутасаддилари томонидан ўрганилиб, уларни бартараф этиш борасида
амалий натижаларга олиб келган.

Албатта, ўзбек миллий блогосферасининг шаклланишига жамиятдаги

муаммолар

таъсир

қилган.

Уларни

журналистлар

томонидан

кўтарилишига чекловларнинг мавжудлиги, сенцуранинг йўл қўймаслиги
ва қонунчилик талаблари танқидни кўтара олмаслиги сабаб бўлган. Бу
ҳақида мамлакатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев томонидан бир неча бор
таъкидлаган. Жумладан, 2020 йил 6 ноябрь санасида Соғлиқни сақлаш
масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва
блогерлар фаолияти ҳақида фикр билдирди. «Мен тизимдаги
муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва
блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган
ишларни ёритиб беришмоқда.

Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан

бўлиши

керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган

давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари
керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва
блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил
бўлган. Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб
масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак».

Фойдаланилган адабиётлар:

1. https://t.me/xushnudbek (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)
2. youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev (Электрон манба, мурожаат
вақти 21.02.2022)
3. twitter.com/xushnudbeck (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)
4. fb.com/xushnudjohn (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

5. instagram.com/xushnudbek (Электрон манба, мурожаат вақти
21.02.2022)__

Библиографические ссылки

https://t.me/xushnudbek (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev (Электрон манба, мурожаат

вақти 21.02.2022)

twitter.com/xushnudbeck (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)

fb.com/xushnudjohn (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)

instagram.com/xushnudbek (Электрон манба, мурожаат вақти 21.02.2022)__