Авторы

  • Э.Д. Муйдинов
    Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти, и.ф.н, доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.131992

Аннотация

Кичик ва ўрта корхоналарда аудиторлик текшируви умумий стратегиясини ишлаб чиқиш аудитни режалаштириш жараёнининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Аудит стратегияси - бу меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни мувофиқлаштириш ва тақсимлаш орқали аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган аудиторлик текшируви гурухи раҳбарининг ҳаракатлари акс этирилган хужжат ҳисобланади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

119

КИЧИК ВА ЎРТА КОРХОНАЛАРДА АУДИТ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

АУДИТНИНГ УМУМИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ

Э.Д.Муйдинов

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

докторанти, и.ф.н, доцент

https://doi.org/10.5281/zenodo.16686583

Кичик ва ўрта корхоналарда аудиторлик текшируви умумий

стратегиясини ишлаб чиқиш аудитни режалаштириш жараёнининг
ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Аудит стратегияси - бу меҳнат,
моддий ва молиявий ресурсларни мувофиқлаштириш ва тақсимлаш
орқали аудиторлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага
мувофиқ ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган
аудиторлик текшируви гурухи раҳбарининг ҳаракатлари акс этирилган
хужжат ҳисобланади.

Кичик ва ўрта корхоналарнинг бизнес модули хусусиятларини

ҳисобга олган холда уларда аудиторлик текширувини ўтказишнинг
стратегиясини ишлаб чиқиш унча мураккаб бўлмайди ва катта ресурс
талаб қилмайди.
Мазкур ишчи ҳужжатда аудитнинг қуйидаги йўналишлари бўйича
саволлар ва мумкин бўлган жавоблар мавжуд бўлади:

-

аудит топшириғининг хусусиятлари;

-

ҳисобот мақсадлари, аудит ўтказиш вақти ва алоқанинг табиати;

-

моддий омиллар, мажбурият бўйича дастлабки ишлар ва бошқа

мажбуриятларни бажариш жараёнида олинган маълумотлар

-

ресурсларнинг табиати, вақти ва ҳажми

Бундан ташқари аудитор умумий аудит стратегиясини ишлаб
чиқишнинг бир қисми сифатида қуйидаги аудит таомилларининг
бажарилишини амалга оширади ва бу жараёнларни ҳужжатлаштиради:

-

муҳимлик даражасини ҳисоблаш;

-

ҳисобот даражасида жиддий бузилишлар хавфини баҳолаш;

-

корхонанинг алоҳида бўлинмалар ҳақида маълумот йиғиш;

-

корхона фаолиятини ва унинг муҳитини тушунишнинг асосий

элементларини аниқлаш;

-

режалаштириш босқичида бошқарув учун масьул бўлган шахслар
билан

учрашув баённомалари

-

текширилаётган объектга сўровларни шакллантиради

-

аудит объектининг ички назорат тизимини ўрганади


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

120

-

аудиторлик гуруҳи фаолияти йўналишини аниқлаш учун
аҳамиятли

бўлган омилларни таҳлил қилади.
Қуйида келтирилган 1-чизмада муаллиф томонидан МЧЖ “Profi Audit”
аудиторлик ташкилотигаКичик ва ўрта бизнес корхоналари аудитини
ўтказишда фойдаланишга тавсия этилган умумий аудит стратегиясининг
намунаси келтирилган [1].

МЧЖ « PROFI AUDIT » АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИ
“Multi business Compani” МЧЖни аудитдан ўтказиш бўйича
АУДИТНИНГ УМУМИЙ СТРАТЕГИЯСИ

Шартнома:

11.03.2025 й

№ 03-2025

Бажарувчи:

Махмудов С.Қ

аудитор

Тугатилди:

12.03.2025 й

Аудит
ўтказилаётган
давр

01.01.2024 й-

31.12.2024 й

Текширувчи:

Солиев Б.К

Бош аудитор

Текширилди: 12.03.2025 й

Тр Ўрганиладиган саволлар

Жавоб мазмуни

1.

Аудит

текшируви

ўтказилган

молиявий

ҳисоботни тузишда фойдаланилган концептуал
асос

БҲМС
МҲХС

2.

Молиявий ҳисоботга тармоқ хусусиятидан
келиб чиқиб қўйиладиган алоҳида талаблар

Стандарт ҳисоботлар
Тармоқни тартибга солувчи
идора

томонидан

белгиланган ҳисоботлар

3.

Аудиторлик текширувини ўтказишнинг асосий
мақсади

Стандарт ёндашув

4.

Аудитни қамраб олиш доираси

Стандарт ёндашув

5.

Мижоз фаолиятини назорат қилувчи асосий
идора

Тармоқ Вазирлиги

6.

Молиявий

ҳисоботнинг

асосий

фойдаланувчилари

7.

Корхонанинг бошқа худудларда бизнес
сегментларининг мавжудлиги

Худдат ташқарида 2 та
шўьба корхонаси мавжуд

8.

Мижоз фаолиятининг махсус билимлар талаб
қиладиган йўналишларини мавжудлиги

Мавжуд

9.

Молиявий ҳисобот валютаси ва уни бир
валютадан бошқаси қайта ҳисоблашнинг
зарурлиги

Ҳисоботни тақдим ыилиш
валютаси АⱩШ доллари

10. Корхонада ички аудит хизматнинг мавжудлиги Мавжуд эмас
11. Корхона томонидан бухгалтерия ҳисобини

юритишда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

Мавжуд (мавжуд эмас)


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

121

хизматидан фойдаланиши

12. Корхона қўлланилаётган ахборот технология-

ларини аудиторлик таомилларига таьсири

1С –Бухгалтерия, 8.3

13. Мижоз

маьлумотларидан

фойдаланиш

имконият-лари

ва

унинг

ходимларини

аудиторлик текширувига муносабати

Муаммо

мавжуд

эмас,

ходимлар

аудиторлик

текширувини тӯ\ри қабул
килишади

14. Корхона бизнесида жиддий ўзгаришларни юз

берганлиги

Мавжуд бӯлса ёритиш

15. Корхона

раҳбариятида

ўзгаришни

юз

берганлиги

Мавжуд бӯлса ёритиш

16. Топшириқнинг хусусиятлари

Аудитор ҳисоботини инглиз
тилига

таржима

қилиб

бериш-нинг лозимлиги

17. Аудиторлик гуруҳини тайинлаш

1 та аудитор, Махмудов С.Қ

18. Мазкур лойиҳа бӯйича сифат назоратига

масьул шахсни тайинлаш

Бош аудитор Б.Солиев

19. Аудиторлик текширувини ўтказиш учун зарур

бўлган вақт сарфи

144 киши/соат

20. Бошқа аудиторлар, мутахассислар ва эксперт

хизматидан фойдаланишнинг лозимлиги

Эксперт

хизматидан

фойдала-нишга

зарурат

туғилиши мумкин

21. Муҳимлик даражасини ҳисоб-китоб қилиш

112 млн. сўм

22. Аудиторнинг

таваккалчилик

даражасини

аниқлаш

5%

23. Аудиторлик текширувини бошлаш санаси

14.03.2025 й

23. Аудиторлик текширувини тугаллаш санаси

07.04.2025 й

25. Мижоз раҳбариятига ёзма ахборот тақдим

этиш санаси

10.04.2025 й

26. Текширув ишчи хужжатларини аудиторлик

ташкилотига топшириш санаси

17.04.2025 й

27. Тақдим

қилинган

аудиторнинг

ишчи

хужжатлари асосида аудиторлик ташкилотида
аудиторлик

текширувини

ички

сифат

назоратидан

ўтказиш,

камчиликларни

бартараф этиш

24.04.2025 й

28. Назоратдан ўтказилган аудиторнинг ишчи

хужжатлари аудиторлик ташкилотининг
масьул шахсига сақлов учун топшириш

30.04.2025 й

Аудиторлик ташкилоти рахбари___________ М.Марозиқов
Сана: “ 12 ” март 2025 й


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

122

Кичик ва ўрта корхоналар учун аудиторлик текшируви ўтказишнинг

умумий стратегиясини ишлаб чиқиш аудиторлик ташкилоти раҳбари ёки
бош аудитори ўртасида аудит жараёнида учраши мумкин бўлган жиддий
хатоликлар хавфини муҳокама қилиш ва Aудит стратегияси баённомасини
тайёрлаш билан якунланади.

Аудитор аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида заруратга

қараб аудит умумий стратегияси ва аудит режасини янгилаши ва
ўзгартириши мумкин [2]. Умумий аудит стратегияси ва аудит режасини
ишлаб чиқиш ўзаро боғлиқ жараён бўлганлиги учун ушбу ҳужжатлардан
бирига киритилган ўзгартиришлар бошқасига тегишли ўзгартиришлар
киритиш заруриятини келтириб чиқаради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

МЧЖ «Profi audit» аудиторлик ташкилоти ишчи хужжатлари

2.

ХАС 300- Молиявий ҳисоботлар аудитни режалаштириш, https://

www.mf.uz

Библиографические ссылки

МЧЖ «Profi audit» аудиторлик ташкилоти ишчи хужжатлари

ХАС 300- Молиявий ҳисоботлар аудитни режалаштириш, https:// www.mf.uz