ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
17
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИДА АХБОРОТ
МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Досанова Гулбану
НДПИ
13.00.00 – Педагогика фанлари
https://doi.org/10.5281/zenodo.16812487
Annotatsiya:
Ушбу тезис Олий таълим муассасалари талабаларида
ахборот маданиятини шакллантириш, Олий таълим муассасаси янги
шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун аҳамиятга эга
жихатларини шакллантиришга қаратилган.
Annotaciya:
This thesis is aimed at the formation of an information culture
among students of higher educational institutions, the formation of aspects that
are important for the professional qualifications of a graduate of a higher
educational institution in new conditions.
Kalit soʻzlar:
ижтимоий-иқтисодий, касбий малака, ахборот, ресурс,
кўникма,
коммуникация,
технология,
маданият
ҳоҳиш,
хотира
мустаҳкамлиги, барқарорлик, пухталик, мантиқийлик, мазмундорлик,
нутқ, нутқ фаолияти, фикрлаш.
Keywords:
socio-economic, professional qualification, information,
resource, skill, communication, technology, culture, desire, memory strength,
stability, thoroughness, logic, meaningfulness, speech, speech activity, thinking,
Кириш.
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги асосий
ислоҳотлар ўз навбатида олий таълим муассасалари битирувчиларига
қўйиладиган талабларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Олий таълим
муассасаси янги шароитларда битирувчининг касбий малакаси учун
аҳамиятга эга жихатларини шакллантиришда нафақат маълум билим ва
кўникмалар тўлалигига, балки мустақил равишда ўз билимларини
бойитиб бориш, турли ҳил муаммоларни қўйиш ва уларни хал қилиш
маълум даражада ахборот маданияти савиясига боғлиқдир. Чунки, талаба
шахсининг ахборот тайёргарлиги, ахборот эхтиёжини ифодалаш, ахборот
сўровларини шакллантириш, ахборот ресурслари кабилар уларнинг
билиш ва улардан фойдаланиш, ахборот қидирувини амалга ошириш ва
уларни қайта ишлаш, ахборотларга танқидий ёндашиш, тушуниш ва
баҳолаш
хамда
улардан
ижодий
фойдаланиш
кўникмаларини
ривожлантиради.
Чунки
замонавий
ахборот
коммуникация
технологияларидан фойдалана билиш кабилар таълимда ахборот
маданияти аҳамиятининг ортишида ўз самарасини кўрсатади.
Долзарблиги
.Талабаларнинг ахборот маданиятини ривожлан-тириш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
18
бўйича фаолиятларнинг долзарблиги ўқитишнинг янги моделини
яратишга йўналтирилган замонавий таълим тизимидаги ўзгаришлар
билан боғлиқ бўлиб, ахборот ресурсларига асосланади. Булар
ахборотларни ўзлаштириш жараёни билан боғлиқ бўлиб, яъни
ахборотларни танлаш ва саралаш, ўз фаолиятининг касбий талабларидан
келиб чиққан ҳолда уларни тайёрлаш, ахборот кўламини илмий жиҳатдан
аниқлаш, ўқув дастурини тузиш, таълим мазмуни ва методлари, шакллари,
воситалари, методикалари ва принципларини амалга ошириш билан
боғлиқдир. Шу муносабат билан ахборот маданиятини шакллантиришда
даставвал талабаларнинг олдига қўйиладиган талаблар билан танишиш
ва ўзидаги кучли кучсиз жиҳатларини англаш, қатъий қарорга келиши
қанчалик зарур эканлигини аниқлашга доир шарт-шароитлар яратилди.
Талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришда уларнинг руҳий
жиҳатлари, билишга оид қарашлари, иродалари, сезги-идрок, тасаввур,
орзу, ҳоҳиш, хотира мустаҳкамлиги, барқарорлик, пухталик, мантиқийлик,
тезкорлик, мазмундорлик, нутқ, нутқ фаолияти, фикрлаш, мулоҳаза
юритишда сермазмунлик, самарадорлик, теранлик, ижодийлик, топқирлик
каби хусусиятлари ривожлантирилади. Бунинг натижасида талабаларда
ҳар қандай ахборотга нисбатан ўзини-ўзи бошқариш, ҳис этиши, ўз
муносабатини билдириш, реакцияга кириша олиш, уларга лоқайд
бўлмаслик, ҳамиша адолат мезонига риоя қилган ҳолда яхши муносабат ва
мулоқатда бўлиш, ахборот қонуниятларини эгаллаш ва уларга асосланиш,
зарурият туғилганда зудлик билан қарор қабул қилиш, эмоционал
ҳолатларга баҳо бериш ва уларнинг ҳар бирини таҳлил қилиш кабилар
амалга оширилади. Талаба фаолиятида ахборотларга нисбатан иродавий
куч-қувватни мужассамлаштириши натижасида уларда мақсадга интилиш
ва собитқадамлик, ташаббускорлик, мустақиллик, ижодкорлик, дадиллик,
жасорат, тўсиқларни писанд килмаслик, катъийлик, вазминлик,
эсанкирамаслик, ўзини қўлга ола билишлик, интизомлилик, ўзини-ўзи
уддалаш, ўзига-ўзи буйруқ бериш, ўз кучига ишонч, ўзини сафарбар қила
олиш каби фазилатлар шакллантирилади.
Мустақил таълим талабаларда ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини назорат
қилиш воситалари сифатида хизмат қилади. Бунинг учун ўқитувчи талаб-
ларда энг аввало, ўқув материалини ўзлаштиришда вужудга келадиган
муаммони ечиш учун мақсадни аниқлайди. Ўқув материалини
ўзлаштиришда талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсир этиш
даражалари таҳлил этилади. Албатта бу ишларни амалга оширишда
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
19
ўқитувчи ҳар бир талабанинг индивидуал таълимини корреқциялаш учун
асос бўлиб хизмат қилади. Демак, мустақил таълим ўқитиш сифатини
ошириш учун улкан имкониятга асос бўла олади, яьни, ўқитишнинг муҳим
тавсиялари талаба шахсида ахборот маданиятини шакллантиришга
қаратилган бўлади.
Ушбу жараёнда талаба ахборот танлай оладиган, мунтазам ўқилган
ахборотни тўғри баҳолай оладиган ва уларга онгли муносабатда бўлишига
якка тартибда ёндашиш, шахсий қизиқишларини ҳисобга олиш зарур.
Талабаларда ахборот устида ишлаш малакасини шакллантириш уларда
ахборот маданиятини шакллантиришнинг муҳим омил хисобланади.
Мустақил таълим жараёнида машғулотларнинг асосий вазифаси
талабаларда ахборотларни ўқишга ҳавас уйғотиш, ўқиган ахборотлари
юзасидан кундалик юрита олишга ўргатиш, техник йўналишидаги
олимларнинг ҳаёти ва ижоди билан таништириш мухим ҳисобланади.
Талабаларда техник тафаккурини юксалтириш мустақил таълимнинг
туб моҳиятини ташкил этади. Мустақил таълим ахборотларни ўқиш
малакаларини шакллантиради. Ўқиган ахборотни тушунишга ўргатади
фикрлаш маданиятини шакллантиради. Билим доирасини бойитади,
ахборотларни қиёслаш асосида талабаларни ўқиш ва ҳаётга тайёрлайди.
Ахборотларни
ўрганиш
фан
дастури
талаблари
асосида
талабаларнинг қизиқишлари билан белгиланади. Бунда фанга оид
кўргазмалар, альбомлар тайёрлаш, кинофильм ва диафильмлардан
парчалар кўрсатиш, ахборот мазмуни юзасидан ижодий топшириқлар
бажариш, уларнинг таълим тарбиявий ахамиятига эътибор бериш мухим
хисобланади. Ахборотлар танлашда фан мавзуларининг хилма-хиллиги
эътиборга олинади. Талабаларнинг фанга оид ахборотларни танлаш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса.
Ахборотлар талабалар ёши ва савияси, шахсий қизиқиши ва
мустақил
ўқиши
ҳисобга
олинади.
Ахборот
маданиятини
ривожлантириши шаклларидан бири дарс машғулотлари хисобланади.
Бундай дарслар эркин дарс ҳисобланади. Мустақил таълим машғулот-
ларида талабаларнинг ахборотларга қизиқишлари, билим доираси,
эстетик таассуроти, техник фанларни идрок этиши, ижодий қобилияти
ривожланади ва ахборот маданиятини шакллантиришга хос кўникма ва
малакалар шаклланди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги
“Республика аҳборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
20
шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари туғрисида”ги
Фармони. //Халқ сўзи. – 2017. – 1 июль.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги
“Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва сохани
ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори. //Халқ
сўзи. – 2017. – 29 июль.
3.
Абдуазимов О. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда оммавий
ахборот воситаларининг роли. – Т.; “Маьнавият.
4.
Авлияқулов Н.Х. Замонавий ўқитиш технологиялари.-Т.; 2001.-67.б