ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
10
БОЛАНИ ОЛИБ БEРИШ ВА УЧРАШТИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ
ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
МАСАЛАЛАРИ
Ахмедова Гулирухсор Равшановна
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими катта инспектори
https://doi.org/10.5281/zenodo.16812472
Ҳозирги вақтда замонавий бошқарув услубларини амалиётга жорий
этиш,
назорат
қилиш
ва
ижрони
текшириш
шаклларини
такомиллаштириш, талабчанликни кучайтириш борасида амалга
оширилаётган ишлар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларида
шахсий жавобгарликни кучайтириш бўйича қатъий чора-тадбирлар
белгиланганлиги мураккаб шароитларда мауйян вазифаларни самарали
амалга
ошириш,
иқтисодий
ва
ижтимоий
ислоҳотларни
чуқурлаштиришни таъминлаш, республикани барқарор ҳамда жадал
ривожлантириш имконини беради.
Бугунги кишилик жамиятига ҳамжиҳатлик, жипслик, оқиллик, инсоф
ва адолат хосдир. Ушбу маънавий-ахлоқий негизлар билан инсон бошқа
мавжудотлардан кескин фарқ қилади. Шунингдек, унда ақл-идрок,
тафаккур бор. Шу маънода, болани фарзандликка олиш ва учраштириш
ҳақида сўз кетганда, албатта, давлат ва жамият эришган ютуқлар ва
миллий манфаатлар, хусусан, оила ва болалар манфаатларидан келиб
чиқиш лозим.
Дарҳақиқат, давлат ва жамият учун оила, никоҳ, оналик, оталик ва
болалик ижтимоий жиҳатдан муҳим ҳисобланади, зеро ушбу тушунчалар
давлат ва жамият шаклланишини таъминловчи муҳим омиллар сирасига
киради. Шунинг учун, оила ва никоҳ масалаларига, учраётган муаммоларга
ижтимоий-сиёсий, илмий ва оддий турмуш нуқтаи назаридан ёндошиш,
мазкур муносабатларни қонун доирасида тартибга солиш, бу борадаги
қонун
ҳужжатларини
реал
воқеликдан
келиб
чиққан
ҳолда
такомиллаштириб бориш, уларнинг мазмун ва моҳиятини кенг халқ
оммасига тушунтириш, оиланинг ҳар бир аъзоси, никоҳга кирувчи
шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилиш талаб этилади.
Болалар ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва тўғри
ёндашув асосида ечишни таъминлаш мақсадида судлар, муайян низонинг
хусусиятларини эътиборга олиб, уларни кўриб чиқишга пухта
тайёрлашлари
зарур.
Болаларнинг
туғилганлиги
тўғрисидаги
гувоҳномасининг нусхасини, мактабдан тавсияномани, нотинч оиланинг
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
11
назорат қилинганлиги тўғрисидаги материалларни, туман (шаҳар) халқ
таълими бўлимининг мудири тасдиқлаган васийлик ва ҳомийлик
органларининг асослантирилган хулосасини, шунингдек болаларнинг
тарбияланиш шароитларини ва ота-онани таърифловчи ҳужжатларни
талаб қилиб олиш керак.
Боланинг инсоний қадр-қимматлари ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга
эканлиги тарбиянинг ажралмас қисмидир. Бундай ҳуқуқни эълон қилиши
билан Оила кодекси оилавий тарбиянинг муҳим йўналишларидан бири
бўлган фарзандлар тарбияси билан боғлиқ бўлган турли ҳил низоларни
ҳал қилишнинг асосий мезонини шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998-йил
11-сентябрдаги 23-сонли “
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган
низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш
амалиёти тўғрисида
”ги 23-сонли Қарори нинг (2002-йил 14-июнда
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан) 22, 23, 24-бандларидаги
тушунтиришларига кўра «бир қатор объектив сабаблар»га ота онанинг
(улардан бирининг) руҳияти бузилиши ёки бошқа сурункали касаллиги,
оғир шароитнинг вужудга келиши, оғир ҳолатларни бошдан кечириш ва
бошқаларга кўра болаларни ота-онасининг ихтиёрида қолдириш хавфли
деб топилса, суд Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 83-
моддасига мувофиқ, шу моддада кўрсатилган шахс ва органларнинг
даъвосига биноан, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб ота-
онадан (улардан биридан) болани олиш тўғрисида ҳал қилув қарори
чиқариши (ота-оналик ҳуқуқини чеклаш) ва васийлик ва ҳомийлик
органининг қарамоғига топшириши мумкин.
Судлар боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг бола билан кўришиш,
учрашув вақтини белгилаш ҳақидаги даъволар бўйича фуқаролик иши
судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан
бир ойдан
кечиктирмай
кўрилиши лозим.
Ғарб олимлари Э. С. Силверстеин ва Ҳ. С. Лонглар фикрига кўра, бобоси
ва бувиси билан яхши муносабатда бўлган болалар оилавий қадриятларни
яхшироқ қабул қилади ҳамда ҳаётга кўпроқ мослашади .
Болани олиб бериш ва учраштириш билан боғлиқ суд
ҳужжатларининг ижросини такомиллаштириш масаласи комплекс
ёндашувни талаб этадиган муҳим соҳадир. Бу борада таклиф этилган
ислоҳотлар бола манфаатларини устувор қўядиган, замонавий ва
самарали ижро тизимини яратишга қаратилган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
12
Биринчидан
, ихтисослаштирилган кадрлар салоҳиятини ошириш,
яъни бола психологияси, педагогика ва оила ҳуқуқи бўйича махсус
тайёргарликдан ўтган суд ижрочилари институтини яратиш зарур. Бу
болага нисбатан сезгир ва профессионал ёндашувни таъминлайди.
Иккинчидан
, низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини, хусусан
мажбурий медиация тизимини жорий этиш, ота-оналар учун психологик
ва ҳуқуқий маслаҳатларни мажбурий қилиш орқали муаммоларни илк
босқичларда ҳал қилиш имконияти яратилади.
Учинчидан
, боланинг психологик ҳолатини эътиборга олиш
механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан психологик экспертиза
ва кузатувни мажбурий қилиш, "Хавфсиз макон" концепциясини жорий
этиш орқали болага зарар етказмаслик принципини амалга ошириш
лозим.
Тўртинчидан
, ижро жараёнларини назорат қилиш ва мониторинг
қилиш тизимларини такомиллаштириш, электрон назорат тизимларини
жорий этиш, учрашувлар графикини кузатиб бориш учун замонавий
технологияларни қўллаш зарур.
Бешинчидан
, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жумладан суд
қарорларининг аниқлиги ва батафсиллигини ошириш, молиявий
жарималар тизимини такомиллаштириш, махсус депозит ҳисоб-рақамлари
орқали ижро механизмларини кучайтириш талаб этилади.
Олтинчидан
,
халқаро
ҳамкорлик
механизмларини
такомиллаштириш, халқаро конвенцияларни самарали татбиқ этиш
чораларини кўриш зарур.
1. Ихтисослаштирилган суд ижрочилариинститутини жорий этиш
Болалар билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижроэтиш учун махсус
тайёргарликдан
ўтган
суд ижрочиларининг
алоҳида
гуруҳини
шакллантиришлозим. Бундай суд ижрочилари бола психологияси,
педагогика ва оила ҳуқуқи соҳаларида махсустайёргарлик кўрсатларидан
ўтказилиши керак. Бу болани олиб бериш ва учраштириш
жараёнларидаболага
нисбатан
сезгир
ва
профессионал
ёндашувнитаъминлайди.
2. Низоли вазиятларда мажбурий медиация тизимини жорий
этиш
Болани олиб бериш ва учраштириш билан боғлиққарорларни ижро
этишдан олдин тарафлар ўртасида мажбурий медиация жараёни
ўтказилишини йўлга қўйиш зарур. Профессионал медиаторлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
13
иштирокида ўтказиладиган музокаралар орқали низоларни судгача ҳал
қилиш, ота-оналар ўртасидаги муносабатларни мўътадиллаштириш ва
натижада ижро жараёнининг самарадорлигини ошириш мумкин.
3. Психологик экспертиза ва кузатувни мажбурий қилиш
Болани олиб бериш ва учраштириш билан боғлиқ ижро
ҳаракатларида боланинг психологик ҳолатини баҳолаш учун малакали
психологлар томонидан мажбурий психологик экспертиза ўтказиш
тизимини жорий этиш керак. Шунингдек, ижро жараёни давомида ва
ундан сўнг ҳам боланинг психологик ҳолатини кузатиб бориш
механизмларини яратиш лозим.
4. Электрон назорат тизимини жорий этиш
Учрашув графиклари ва болани олиб бериш тартибига риоя
қилинишини назорат қилиш учун махсус электрон тизим яратиш зарур.
Бу тизим орқали учрашувлар вақти ва давомийлиги қайд этилиши,
учрашувлар бўлмаган тақдирда автоматик равишда тегишли органларга
хабар юборилиши, шунингдек, ижро жараёнига доир барча ҳужжатлар
электрон шаклда юритилиши мумкин.
5. Болани олиб бериш ва учраштириш
тўғрисидаги суд
қарорларини бажармаслик учун жавобгарликни кучайтириш, жумладан,
молиявий жарималар миқдорини ошириш, маъмурий ва жиноий
жавобгарликни қўллаш механизмларини такомиллаштириш лозим.
Бунда жазо чоралари боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги,
аксинча, уларни ҳимоя қилишга қаратилиши шарт.
6. Халқаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш
Болани олиб бериш ва учраштириш билан боғлиқ халқаро элемент
мавжуд бўлган ишлар (бола ёки ота-оналардан бири чет элда бўлган
ҳолатлар) учунхалқаро ҳамкорлик механизмларинитакомиллаштириш,
"Халқаро бола ўғирлашнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида"ги
Гаага конвенциясини амалиётга самарали татбиқ этишчораларини кўриш
зарур.
Болани олиб бериш ва учраштириш жараёнлари учун махсус
жиҳозланган "Хавфсиз макон"ларни яратиш лозим. Бу жойлар боланинг
ёши ва эҳтиёжларига мослаштирилган, қулай психологик муҳитга эга,
зарур мутахассислар (психолог, педагог, тиббиёт ходими) иштирокини
таъминлашимкониятига эга бўлиши керак.
Бу болани олиб бериш ва учраштириш жараёнида боланинг
психологик хавфсизлигини таъминлайди. Суд қарорларида болани олиб
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
14
бериш ваучраштириш тартиби максимал даражада аниқ в абатафсил
кўрсатилиши лозим. Бунда нафақат учрашув куни ва вақти, балки жойи,
боланинг шахсий буюмларини топшириш тартиби, учинчи шахсларнинг
иштироки масалалари, низоли вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби ҳам
аниқ белгиланиши керак.
Болани олиб бериш ва учраштириш билан боғлиқ низолар мавжуд
бўлган оилалар учун мажбурий психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар
тизимини жорий этиш зарур. Бундай маслаҳатлар орқали ота-оналарга
низоли вазиятларни ҳал қилиш усуллари, боланинг психологик
эҳтиёжларини тушуниш, суд қарорларининг аҳамияти ва уларни
бажармаслик оқибатлари тўғрисида тушунча берилади.
Ижро
ҳужжатларини
мониторинг
қилиш
тизимини
такомиллаштириш
Болани
олиб
бериш
ва
учраштириш
тўғрисидаги
ижро
ҳужжатларининг ижро этилиши устидан узоқ муддатли мониторинг
тизимини яратиш лозим. Бу тизим орқали суд қарори ижро этилгандан
сўнг ҳамболанинг манфаатлари таъминланаётганлиги, қарор шартларига
риоя қилинаётганлиги назорат қилиниши, зарур ҳолларда тезкор
аралашув чоралари кўрилиши мумкин.
Медиация ва ота-оналарга кўмак: Кўплаб давлатлар қарорни ижро
этиш босқичида ҳам низони юмшатиш чораларини жорий қилган.
Масалан, Англия ва бошқа Европа мамлакатларида судга мурожаат
қилишдан олдин мажбурий медиация ҳақида маълумот олиш сессияси
жорий этилган. Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшаш тарзда, ижро олдидан ота-
оналарни яраштириш ёки уларнинг бола манфаати йўлида келишувига
эришиш учун медиатор ёки психолог жалб этиш тизимини кенгайтириш
мумкин.
Бу зиддиятли вазиятларни суд мажбурий чораларигача бормасдан ҳал
этишга ёрдам беради. Шунингдек, ажрашган ота-оналарга ота-она
масъулияти бўйича тренинглар ўтказиш, уларни болага салбий таъсир
кўрсатмасдан мулоқот қилиш кўникмаларига ўргатиш фойдали тажриба
бўлур эди (масалан, Австралия ва Канада бундай дастурларни қўллаб
келмоқда).
Махсус учрашув марказлари ва мутахассислар: Юқори низо
даражасига эга оилалар учун хорижда қўлланилган яна бир ечим –
нейтрал ҳудудда учрашув марказларини ташкил қилиш.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
15
Болани олиб бериш ёки учраштириш пайтида уни ҳимоя қилиш
мақсадида Ўзбекистонда ҳам бундай марказлар ташкил этилиши мумкин,
бу ерда учрашувлар ижтимоий ходим ва психолог назорати остида ўтади
(Франция тажрибаси ). Бу, бир томондан, боланинг хавфсизлигини
таъминласа, иккинчи томондан, ота-оналарга низосиз мулоқот муҳитини
яратади. Суд ижрочиларини ҳам болалар билан ишлаш бўйича махсус
тайёргарликдан ўтказиш муҳим – масалан, болани мажбуран олишга тўғри
келганда, унинг руҳиятига зарар бермаслик учун қандай йўл тутиш
кераклиги юзасидан тренинглар.
Қонуний
санкцияларни
такомиллаштириш
учун
амалдаги
қонунчиликка хорижий тажрибадан келиб чиқиб айрим ўзгартишлар
киритилиши мумкин. Масалан, қарорни бажармаётган томонга нисбатан
жарима ундиришдан ташқари, боланинг кўриш ҳуқуқидан маҳрум бўлган
ота-онага қўшимча компенсацион кўриш вақтини бериш механизмини
жорий этиш мумкин (Ирландия бундай “компенсацион учрашув”
амалиётини татбиқ эта бошлади)
Шунингдек, агар ота-она узрли сабабсиз такроран қарорни бузаверса,
суд унга нисбатан жамоат ишлари ёки мажбурий тартибда психологик
маслаҳат сеансларида иштирок этиш чораларини қўллаш ҳуқуқини қонун
билан мустаҳкамлаш фойдадан холи эмас. Британия тажрибасида,
масалан, суд бузғунчи ота-онага 40 соатгача мажбурий жамоат хизмати
юклаш ваколатига эга бўлса-да, бу чора кам қўлланади – аммо қонунда
мавжудлиги тарбия воситаси бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда ҳам
шунга ўхшаш чора ва санкцияларни қонунийлаштириш ота-оналарни
масъулиятли бўлишга ундайди.
Бола овозини эшитиш ва манфаатини устувор қўйиш: Жараённинг ҳар
бир босқичида бола ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш лозим. Суд
мажлисларида
боланинг
фикрини
тинглаш
механизмини
такомиллаштириш (ёшига ва руҳий ҳолатига қараб, албатта) керак.
Хусусан, агар бола каттароқ ёшда бўлса, унинг қайси ота-она билан
қолиш ёки қанча вақтда учрашиш борасидаги истаклари инобатга
олиниши лозим – бу Бола ҳуқуқлари конвенциясининг 12-моддасидан
келиб чиқадиган талабдир.
Ижро пайтида ҳам, агар бола жуда норозилик билдирса, мажбуран
кўндиришдан кўра, психологлар ёрдамида босқичма-босқич кўндириб
бориш амалиётини қўллаш тавсия этилади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
16
Хорижий тажриба кўрсатмоқдаки, бола манфаатларини ҳисобга
олмаган ҳолда қаттиқ мажбурлаш чораларини қўллаш натижасиз бўлиши
ёки бола руҳиятига путур етказиши мумкин. Шу боис, бизнинг тизимда
ҳам ҳар бир ижро ҳаракати олдидан “бола манфаатларига мослик”
текшируви жорий қилиниши мақсадга мувофиқ.
Таклиф этилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида
суд қарорларининг ижро этилиш даражаси ошади, болалар ҳуқуқ ва
манфаатлари самарали ҳимоя қилинади, ота-оналар ўртасидаги низолар
камаяди ва жамиятда ҳуқуқий маданият юксалади.
Энг муҳими, бола манфаатлари устуворлиги нафақат қонунчиликда,
балки амалиётда ҳам таъминланади. Хорижий тажриба шуни кўрсатадики,
бола
билан
мулоқот
ҳуқуқини
таъминлаш
жараёнини
такомиллаштиришда муроса ва мулоқотга асосланган ёндашувлар
самаралироқ.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Мамасиддиқов М.М., Ёдгоров Х.Б., Давлетов Ў.М. Фуқаролик
процессуал ҳуқуқи. Махсус қисм / Дарслик. Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф.
М.Х.Рустамбаев. –Тошкент. “ХТИ” нашриёти. 2018. –305 бет
2.
А.Ҳамидов суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини
таъминлашда инновацион ёндашувларни жорий этишнинг ташкилий-
ҳуқуқий жиҳатлари https://proacademy.uz/uploads/tinymce/
3.
Тухташева У.А. Ижро иши юритиш. Дарслик “Мусиқа” нашриёти. –
Тошкент. 2010. 45-бет.
4.
Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 1-апрелдаги Фуқаролик
процессуал кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси//
www.lex.uz.
5.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро
этиш
тўғрисида»ги
Қонуни
https://lex.uz/docs/26477#27856
6.
http://www.lex.uz (O‘z.R. qonun hujjatlari to‘plami).
7.
Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 7-yanvardagi “Bola huquqlarining
kafolatlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-139-son qonuni // Qonunchilik ma’lumotlari
milliy bazasi // www.lex.uz.
8.
Худойберганов, М. (2019). Ижро ҳужжатлари: назарий асослари ва
амалий қўлланилиши. Тошкент: Юридик Нашриёти.