ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
175
2.1-§. РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА
СОДИР ЭТИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРНИ АМАЛГА
ОШИРИШ УСУЛЛАРИ, ШАРОИТИ ВА МЕХАНИЗМИ
Хакимов Жахонгир Олимжон ўғли
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси магистратураси
“Тергав фаолияти” мутахассислиги тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16880314
Дунёда илмий ва технологик тараққиётнинг ўзгаришлари, турли
инновацион технологияларнинг пайдо бўлиши, жамият ҳаётида янги
имкониятлар яратди. Ижобий натижалар олиш учун замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўп жиҳатдан фойдали
бўлсада, уларнинг янги турдаги хатарларни пайдо бўлишига олиб келиши
мумкинлигини ҳам инобатга олиш зарур.
Рақамли технологияларлар ривожи натижасида турли тармоқларни
пайдо бўлиши, инсониятга кўплаб янги имкониятлар берган бўлсада, айни
вақтда бу технологияларнинг кибержиноятлар учун қулай платформага
айланишини, янги жиноий ҳаракатларни амалга ошириш жараёнининг бир
қисми сифатида баҳолаш мумкин.
Кибержиноятлар жуда тез ривожланиб бораётган бир феномен
сифатида, уларнинг илмий ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий таъсирлари
кенг кўламда таҳлил қилиниши кераклигини юқорида ҳам таъкидлаб
ўтдик. Шу сабабли, киберҳавфсизликдаги хавф-хатарлар ва уларнинг
жиноятчилик билан боғлиқлигини тушуниш учун юқори малакали
экспертлар ва ҳуқуқшунослар томонидан аниқ механизмлар ва
стратегиялар ишлаб чиқилиши лозим. Бўлмаса, юқорида статистик
маълумотларда кўриб чиққанимиздек жиноятчилик кун сайин ортиб
бораверади.
«Америкада машҳур бўлган ва ярим асрдан ортиқ вақт давомида
банкларни ўғирлаган жиноятчи, Уилли Саттондан «Нега банкларни
ўғирлашни давом эттираяпсиз? деб сўрашганда шундай жавоб берган экан:
«Чунки пул шу ерда». Бу жавоб, жиноятни имкониятга асосланганини
кўрсатган ва жиноятни олдини олишда имкониятларни камайтириш
принципи – криминологияда муҳим ўринга эга бўлганидек, жиноятлар ҳам
шунга боғлиқ ҳолда содир этилади»
1
.
1
There remains considerable doubt whether the words were Sutton’s, or rather those of an imaginative journalist.
See Ralph Keyes, Nice Guys Finish Seventh: False Phrases, Spurious Sayings and Familiar Misquotations. Harper Collins
New York:1993, p 16
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
176
Мақоланинг асосий қисми бўлган рақамли технологиялардан
фойдаланиб содир этилган иқтисодий жиноятларнинг криминологик
жиҳатларини таҳлил қиладиган бўлсак:
Рақамли
технологияларнинг
ривожланиши
жиноят
процессида рақамли далилларни олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш
заруратини келтириб чиқаради
2
.
Жиноятларни тергов қилишда рақамли далиллардан
фойдаланишнинг исботлаш босқичида муаммолар юзага келади, бунга
кибержиноятчилик даражасининг ошиши, анъанавий жиноятларнинг
интернет орқали содир этилиши ва смартфонлардан кенг фойдаланиш
сабаб бўлади.
«Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш
мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон
миллий
университетида
кадрлар
тайёрлаш
тизими
йўлга
қўйилиши, Ҳуқуқни
муҳофаза
қилиш
академиясида
«Рақамли
криминалистика» йўналиши бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилиши
ва 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб «Киберҳуқуқ» йўналиши бўйича
магистратура очилиши»
3
қувонарли ҳолат. Лекин, бир жихат
жиноятчиликка қарши курашиш, олдини олиш бўйича профилактик
чоралар кўрилиши, кадрларни тайёрлаш етарли эмас, агар ушбу амалга
оширилган тадбирлар кўрилган чоралар иш берганда ривожланган
давлатларда ушбу турдаги жиноятлар сони камайган бўларди. Шунинг
учун, фақат андоза олмасдан жиноятга қарши курашишда жиноятчилардек
фикрлаш керак, яни жиноятчиларнинг мотивацияси ва уларни ҳомийлик
манбаларини ҳам аниқлаб уларга чек қўйиш керак. Уларнинг мавжудлиги
жиноятнинг содир бўлишида муҳим омил ҳисобланади.
Бу асосий криминологик назариялар рақамли технологиялар билан
боғлиқ жиноятларга ҳам тўғри келади. Бунинг натижасида, рақамли
технологияларга оид жиноятларнинг анъанавий жиноятлар – масалан,
банкни ўмариш ёки оддий дўкондан нарса ўғирлаш жинояти билан
ўхшашлигини кўриш мумкин.
Жиноят қачон содир этилади? Имконият туғилганда, демак, жиноятчи
имконияти, жиноятчининг мотивацияси, ва уни назорат қилиб турадиган
2
“Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича
суд амалиёти” мақола М.Б.Абдувахобович. Тошкент шаҳар Маъмурий судининг судяси, ю.ф.д.,доцент.
3
“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни
узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Вазирлар
Махкамасининг ID-95005 Қарори.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
177
шахсларнинг мавжудлиги бу жиноят турининг ривожланишига олиб
келади.
Бироқ, бу омилларнинг барчаси фақат давлат органлари томонидан
назорат қилинадиган ва тизимдаги ягона чоралар билан ҳал қилинадиган
масала эмас. Шу сабабдан, рақамли технологиялар билан боғлиқ
жиноятларга қарши курашишда давлат органлари, жамоат ташкилотлари
ва хусусий сектор ўртасида ўзаро ҳамкорликни талаб қиладиган бир қатор
институтлар зарур бўлади.
Интернетда содир этиладиган иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш учун янги шаклдаги ташкилий ва инновацион ёндошувлар талаб
этилади. Кибермаконда содир этиладиган жиноятларнинг кўпчилигини
шунчаки қонунчилик билан камайтириб бўлмайди, шунинг учун
жиноятнинг ўзак сабаби ва мотивини кўпроқ таҳлил қилиниши керак
бўлади.
Рақамли технологиялар билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва
уларга қарши курашишда қонуний, техник ва амалий ечимларнинг аралаш
ҳолда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, «...рақамли
технологиялар билан боғлиқ жиноятларни содир этмоқчи бўлган шахслар
турли хил мотивациялар билан ҳаракат қилса ҳам, бу мотивациялар
аксарияти олдиндан мавжуд бўлган ва вақт ўтиши билан ўзгаришларига
қарамай, ҳамон кундалик ҳаётда ўз кўринишини акс эттиради. Рақамли
технологияларга таянадиган жиноятчиларининг асосий мотивациялари
ҳам пул, ҳасад, ишқ, мансабга интилувчи куч, қасос, саргузашт истаги ва
«ман этилган мева»ни татиб кўриш хоҳиши каби анъанавий омиллар
мавжуд»
4
.
Бу мотивлар жиноятларнинг турли шаклларида ўзини намоён қилиши
мумкин, ва баъзида жиноятчилар учун уларнинг бажарган фаолиятлари
фақат ўзини қаноатлантириш ва қудратни кўрсатиш ҳам бўлиши мумкин.
Мисол учун, катта ва кучли ахборот тизимларига таъсир қилиш қобилияти,
қасосни бажаришга бўлган истак, норозилик билдирган ишчи ўз иш
берувчисининг электрон тизимини ноқонуний равишда бузиши,
шунингдек, ҳар хил идеологиялар ҳам рақамли технологиялардан
фойдаланиб жиноятларни содир этишга сабаб бўлиши мумкин.
Масалан, бир шахс ўзининг нафратланадиган ташкилотига қарши
киберҳужумлар амалга ошириб, уларнинг веб-сайтларини бузиши мумкин.
4
Computer Crime: A Criminological OverviewPeter Grabosky, B.A. (Colby), M.A., Ph.D. (Northwestern)
Director of Research, Australian Institute of Criminology GPO Box 2944, Canberra ACT 2601, Australia.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
178
Бу каби ҳолатларда жиноятчи ўзини қанчалик муваффақиятли ва кучли ҳис
қилса, унинг амалга оширган ишидан мотиватция олиш эҳтимоли ортиши
мумкин.
Бундан ташқари, рақамли технологияларга оид жиноятларни содир
этиш учун талаб қилинадиган техник малака ва билим даражаси,
жиноятчини жалб қилиш учун яна бир муҳим омилдир. Мукаммал техник
билимга эга бўлиш, мураккаб ахборот тизимларини ўзлаштириш ва уларни
ўз мақсади йўлида ишлатиш ва ҳоказо.
Рақамли технологияларга боғлиқ жиноятлар учун имкониятларнинг
ортиши ҳақида гапириб ўтадиган бўлсак ҳозирги кунда ахборот
алмашинуви ва рақамли технологияларининг интеграцияси орқали
кечаётган янгиланишлар ва келажакдаги ўзгаришлар ҳақиқатдан ҳам
таҳсинга лойиқ ва жуда катта таъсирга эга. Бу ўзгаришлар ҳаётнинг кўплаб
соҳаларини аниқ ва ҳал қилувчи даражада ўзгартирган. Масалан, банклар,
биржалар, авиация ҳаракати бошқаруви, телефон алоқа тизимлари, электр
энергияси ва тиббиёт, ижтимоий хавфсизлик ва таълим муассасалари каби
муҳим инфратузилмалар ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ахборот
технологиялари ва телекоммуникацияларга қатъий боғланган. Бу,
шубҳасиз, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётдаги глобал
ўзгаришларнинг асосий сабабига айланди. Мазкур ҳолат бизни шунга олиб
келдики, жамият ва давлатларнинг функциялари учун технологиянинг
роли ҳар соҳага чуқур интеграциялашди буни, «ҳар нарса дастурий
таъминотга боғлиқ» деган бир оғиз гап билан ифодалаш мумкин.
Рақамли қурилмалардан фойдаланиб содир этилган иқтисодий
жиноятларни криминалистик жиҳатлари сифатида биринчи навбатда
рақамли далилларни кўриб чиқиш тўғри бўлади.
«Рақамли далиллар – иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу
жумладан электрон тарздаги файллар, аудио – видео ёзувлар, Интернетда
сақланаётган
маълумотлар,
шунингдек
бошқа
электрон
маълумотлардир»
5
.
Рақамли далиллар пайдо бўлиши ўз навбатида рақамли
криминалистикани ривожланишига туртки берган.
Рақамли криминалистика замонавии ахборот технологияларининг
жиноятчиликда қу лланилиши билан бевосита боғлиқ ҳолда шаклланган
5
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини
такомиллаштиришга
қаратилган
ўзгартириш
ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида”ги
ЎРҚ-1003-сон. Тошкент ш.2024 йил 21 ноябрь
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
179
илмии ва амалии и у налиш ҳисобланади. Бу соҳанинг илк шаклланиш
босқичлари 1970-и иллар охири ва 1980-и иллар бошларига ту ғри келади.
Аи ни шу даврда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар компьютер
воситаларининг турли фирибгарлик ва бошқа ноқонунии фаолиятларда
фаол қу лланилае тганини англаи бошлаганлар. Тергов жарае нларида
компьютерларда сақланган электрон маълумотларни тиклаш, таҳлил
қилиш ва ҳуқуқии жиҳатдан ту ғри баҳолаш зарурати туғилган. Бу эса
рақамли криминалистика фани ва унинг амалии и у налишларини вужудга
келтирган.
Технологик тараққие т ривожланиб бориши билан рақамли
криминалистиканинг ҳам
доираси ва имкониятлари
кенгаи ди.
1990-и илларда интернет тармоғининг кенг тарқалиши, шунингдек,
2000-и илларда мобил қурилмалар ва смартфонлардан оммавии
фои даланиш тенденцияси рақамли жиноятларнинг турлари ва
шаклларини
янада
мураккаблаштирди.
Натижада,
рақамли
криминалистика фақат компьютер е ки мобиль ускуналар билан чекланиб
қолмаи , балки компьютер тармоқлари, интернет, булутли технологиялар ва
бошқа рақамли инфратузилмаларни қамраб оладиган илмии соҳага
аи ланди деи иш мумкин.
Рақамли криминалистика ҳар хил турдаги қурилмалар, тармоқлар е ки
маълумотлар муҳити билан боғлиқ бу лган турли соҳаларни қамраб олади.
Ушбу соҳадаги бугунги кунда долзарб бу лган асосии и у налишлардан бир
нечтасини санаб у тамиз:
«Компютер криминалистикаси: Бу шахсии компютерлар ва
ноутбукларга
қаратилган
асосии
и у налишдир.
Компютер
криминалистикаси мутахассислари қаттиқ дисклар, флеш-дисклар ва
бошқа рақамли хотира қурилмаларида сақланган маълумотларни
текширадилар. Улар терговга е рдам бериш учун у чирилган фаи ллар,
браузер тарихи ва журналлар каби далилларни текширадилар.
Мобил криминалистика: Смартфонлар ва планшетлар кундалик
ҳае тнинг ажралмас қисмига аи ланганлиги сабабли, мобил қурилмалар
криминалистикаси ҳам муҳим и у налишга аи ланди. Терговчилар мобил
қурилмалардан матнли хабарлар, қу нғироқлар журналлари, жои лашув
маълумотлари, фотосуратлар ва дастурларнинг маълумотларини ажратиб
олишади. Бу ку пинча фуқаролик низоларидан тортиб кенг ку ламли жиноии
терговларгача бу лган ҳолатларда муҳим далилларни тақдим этади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
180
Тармоқ криминалистикаси: Бу и у налишда маълумотлар тармоқ бу и лаб
ҳаракатланае тганда реал вақтда уларни кузатиш билан тадқиқотлар амалга
оширилади. Тармоқ криминалистикаси ку пинча киберҳужумларни
текшириш учун ишлатилади, бу ерда терговчилар рақамли ҳужумлар
манбасини кузатиши, ҳужумларни ва қандаи маълумотлар бузилганлигини
аниқлаши керак бу лади.
Булутли хизматлар криминалистикаси: маълумотларни булутли
хизматларда сақлаш ва ушбу хизматларга у тиш рақамли криминалистика
учун янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Булутли хизматлар
експертизаси виртуал муҳитда сақланадиган маълумотларни текширишни
у з ичига олади ҳамда улар ку пинча бир нечта географик жои лашувлар ва
ҳуқуқии юрисдикцияларни қамраб олади.
Зарарли
дастурлар
криминалистикаси:
Кибержиноятларнинг
кучаи иши билан зарарли дастурлар експертизаси и у налишидаги
тадқиқотларга яъни тизимларни бузиш, шахсии маълумотларни е ки
қурилма бошқарувини эгаллаб олиш учун фои даланиладиган зарарли
дастурларни тушуниш ва таҳлил қилиш учун экспертиза тадқиқотларига
зарурат паи до бу лди. Бу соҳа вируслари, троянлар, ту лов дастурлари ва
бошқа зарарли кодларни, уларнинг келиб чиқиши ва функсионаллигини
аниқлашга ҳамда тескари кодлаштиришга қаратилган»
6
.
Технологиялар ривожланишига қарамаи , рақамли криминалистика
ҳам бир қатор жиддии муаммоларга дуч келмоқда. Хусусан, махфии ликни
таъминлашга қаратилган сие сатларнинг кучаи иши натижасида фуқаролар
ва ташкилотлар у з маълумотларини муҳофаза қилиш мақсадида турли хил
шифрлаш усулларидан кенг фои даланмоқдалар. Гарчи шифрлаш шахсии
маълумотларни ҳимоя қилишда муҳим восита бу лса-да, бу суд-экспертиза
жарае нларида зарур маълумотларни аниқлашни қии инлаштириши
мумкин.
Ҳар куни бутун дуне да катта миқдорда рақамли маълумотлар
яратилади ва сақланади. Криминалистик текширувларда мутахассислар
ку п ҳолларда терабаи тлаб маълумотни таҳлил қилишга мажбур бу ладилар.
Бу эса ку п вақт ва катта техникавии ресурсларни талаб этади.
Шу билан бирга, жиноятчилар ҳам у з фаолиятларини яшириш учун
замонавии технологиялардан фои даланмоқдалар. Улар маълумотларни
у чириш, шифрлаш, е ки анонимлаштирувчи дастурлар орқали изларини
6
Raqamli texnologiyalar asrida “Raqamli kriminalistika” evolyutsiyasi. URL:https://sudex.uz/?p=7370
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
181
и у қотишга
уринадилар.
Бу
эса
тергов
жарае нларини
янада
мураккаблаштиради.
Бундан ташқари, булутли технологиялар ва турли мамлакатлар
ҳудудини қамраб олган жиноятлар ҳам ҳуқуқии муаммоларни келтириб
чиқаради. Юрисдикция билан боғлиқ масалалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг маълумотларга кириш имкониятини чеклаи ди ва халқаро
ҳамкорликни қии инлаштиради.
«Технология
ривожланишда
давом
этар
екан,
рақамли
криминалистика соҳаси ҳам ривожланади. Рақамли криминалистика
соҳасидаги келажакни шакллантириши мумкин бу лган баъзи асосии
тенденсиялар қуи идагиларни у з ичига олади:
Квант ҳисоблаш технологиялари: Квант ҳисоблаш технологиялари
жории шифрлаш усулларини эскиртириб қу и иши мумкин. Бу рақамли
криминалистика учун ҳам қии инчилик, ҳам имконият туғдиради. Бу
маълумотларни ҳужумларга нисбатан заифроқ қилишига қарамаи , илгари
кириш имкони бу лмаган маълумотларни очишнинг янги усулларини ҳам
таклиф қилиши мумкин.
Нарсалар интернети: Интернетга уланган қурилмалар сони (ақлли
уи лардан тортиб ақлли гаджетларгача) ошгани саи ин суд експертлари
муҳитидан маълумотларни ажратиб олиш ва таҳлил қилишнинг янги
усулларига муҳтож бу ладилар.
Блокчеи н технологиялари: криптовалюта операцияларида тез-тез
қу лланиладиган “блокчеи н” технологияси рақамли криминалистик
воқеаларнинг у згармас кетма-кетликдаги е зувларини тақдим етиши
мумкин. Бу эса тергов давомида маълумотларнинг яхлитлигини
таъминлаш орқали рақамли криминалистикада инқилоб қилиш
имкониятини беради»
7
.
Хулоса қилиб аи тганда, рақамли криминалистика бугунги технологик
дуне да ку п қиррали ва ажралмас експертиза соҳасига аи ланди. У
жиноятларни очиш, ташкилотларни кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш ва
адолатни таъминлашда муҳим рол у и наи ди.
Рақамли криминалистика и у налишлари ва улардаги муаммоларни
ку риб чиқдик энди рақамли криминалистик воситаларга мисол
келтирадиган бу лсак фаи лларни тиклаш ва таҳлил қилиш, мобил
қурилмалардаги маълумотларни ажратиб олиш, тармоқ орқали юборилган
7
Raqamli
texnologiyalar
asrida
“Raqamli
kriminalistika”
evolyutsiyasi.
Мақола
URL:https://sudex.uz/?p=7370
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
182
маълумотларни таҳлил қилиш, қаттиқ диск е ки флешкалардаги у чирилган
фаи лларни тиклаш, вируслар е ки зарарли дастурларни аниқлаш, электрон
почта, ҳужжат фаи лларни топиш, гаджетлардаги смс қу нғироқлар ва банк
иловаларини олиш, биг дата асосида жиноии тармоқларни таҳлил қилиш,
пул ювиш, солиқ жиноятлари ва қиберфирибгарликни аниқлаш ва
бошқаларда ишлатиладиган қурилмаларни аи тиш мумкин.
Замонавии криминалистик воситалар орқали қаттиқ дисклар ва
тармоқ трафигини таҳлил қилиш, аудио е зувларни текшириш,
криптовалюта транзакцияларини кузатиш мумкин.
Рақамли технологиялардан фои даланиб содир этилган иқтисодии
жиноятларни тергов қилиш усулларини ку риб чиқадиган бу лсак:
Рақамли далилларнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда
уларни ҳаракатини у рганиш (chain of custody)
8
;
хэш-функциялар (MD5, SHA-256) е рдамида маълумотларни
текшириш
9
.
Криминалистик изларни аниқлаш яни IP-манзиллар, лог-
фаи ллар, блокчеи н транзакциялари, электрон почта сарлавҳалари, қатиқ
дискдаги у чирилган фаи лларни тиклаш.
Тергов амалие тида аше вии ва рақамли далиллар бир-бирини
ту лдирувчи, интеграциялашган тизимнинг ажралмас қисмларидир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида бу икки турдаги далиллар
фақат тергов жарае нида эмас, балки судда далил сифатида қонунии
равишда қабул қилиниши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳолат шуни
англатадики,
далиллар
билан
ишлашда
ягона
е ндашув
–
стандартлаштирилган, шаффоф ва хавфсиз механизм зарур.
Бироқ амалие тда аше вии ва рақамли далиллар билан ишлашда
сезиларли фарқлар мавжуд. Аше вии далиллар билан боғлиқ жарае нлар
анъанавии ҳуқуқии тартибга солинган бу лса, рақамли далиллар ҳали ту лиқ
тизимлашмаган, турли давлат идоралари ва ташкилотлар у з
методологияси асосида иш олиб бормоқда. Масалан, аше вии далилларни
тасдиқлаш, сақлаш ва судгача етиказиш жарае нлари аниқ қоидаларга
таяниб амалга оширилади. Аммо рақамли далилларда масофадан туриб
кириш, фаи лни ку чириш е ки таҳрирлаш имконияти ушбу жарае нни
мураккаблаштиради.
8
Digital Chain of Custody: State of the Art. International Journal of Computer Applications (0975 – 8887)
Volume 114 – No. 5, March 2015. P-1.
9
Design and implementation a new security hash algorithm based on md5 and sha-256. International Journal of
Engineering Sciences & Emerging Technologies, August 2013. ISSN: 2231 – 6604 Volume 6, Issue 1, pp: 29-36
©IJESET.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
183
Қўшимча равишда, рақамли далиллар электромагнит ёзув сифатида
мавжуд бўлгани сабабли қуйидаги хусусиятларга эга:
осонгина ўзгартирилиши ва кўчирилиши мумкин;
бевосита тушуниш қийин, маълумотни англаш учун маълум бир
жараён талаб қилинади;
аслий ҳолатини сақлаб қолиш қийин.
10
Бу муаммонинг ечимини албатта академик доирада ку риб чиқиб, суд-
ҳуқуқ, ахборот технологиялари ва криминалистика соҳаси олимлари
у ртасидаги ҳамкорликни кучаи тириш лозим. Бугунги кунда олиб
борилае тган илмии тадқиқотлар орқали рақамли ва аше вии далиллар учун
ягона тизим е ки методлар, ҳамда ҳуқуқии ва техник стандартлар ишлаб
чиқилиши лозим. Бу нафaқат далиллар мақбуллигини таъминлаи ди, балки
рақамли криминалистика фаолиятининг самарадорлигини оширади.
Халқаро амалиёт ва стандартлар (масалан, ISO/IEC 27037, NIST яни
ахборот технологиялари хавфсизлик усуллари, рақамли далилларни
аниқлаш, йиғиш, қўлга киритиш ва сақлаш бўйича кўрсатмалари) мавжуд
бўлиб, шу кўрсатмалар асосида миллий контекстга мослаштирилган
моделларни яратиш зарур. Бунинг натижасида рақамли далиллар билан
ишлаш жараёни қонуний ва техник жиҳатдан мустаҳкам асосга эга бўлади.
Бироқ, тергов ҳаракатларни амалга оширишда яна бир муаммо мавжуд.
Бу рақамли далилларнинг ўзгарувчанлигидир.
Халқаро юрисдикция муаммолари, технологик ривожланишнинг
тезлиги, эса қонунчилик ва тергов усулларининг орқада қолишига олиб
келиши ҳам асосий муаммо лекин хозирги вазиятда бор имкониятларга
таяниб жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадга мувофиқ
бўлади.
Рақамли
иқтисодий
жиноятларнинг
криминалистик
хусусиятларининг анъанавий иқтисодий жиноятлардан фарқи. Улар асосан
кибермуҳитда амалга оширилади ва жиноятчилар виртуал воситалардан
фойдаланиб, ўз шахсини яширишга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун,
рақамли иқтисодий жиноятларни тергов қилишда криминалистик таҳлил
муҳим аҳамиятга эга ва электрон далиллар жиноятни фош қилишда асосий
манба ҳисобланади.
10
A Survey of Digital Evidences Forensic and Cybercrime Investigation Procedure. InternationalJournal
ofNetworkSecurity, Vol.17, No.5, PP.498, Sept. 2015
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
184
Aхборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар бўйича аиалиётдаги
муаммоларга тўхталадиган бўлсак ҲМҚО органларида ахборот соҳасидаги
жиноятлар тергови ЖКга мувофиқ амалга оширилади. Бироқ, тергов
жараёнида юзага келаётган асосий муаммолар, тегишли соҳада малака ва
техник билимларнинг етишмаслиги, етарли молиявий, техник ва инсон
ресурсларининг йўқлиги, махсус техника, дастурий таъминот ва
қурилмалар учун етарлича кириш имкони мавжуд эмаслиги ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларнинг кибержиноятларни тезда аниқлаш ва
олдини олиш имкониятини чекламоқда.
Кибержиноятларнинг
ўсишининг
сабаблари
фақат
ахборот
технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ эмас, масалан, КОВИД-19
пандемияси даври ҳам кибержиноятлар сонининг ўсишига сабаб бўлди.
Пандемия компанияларнинг узоқдан ишлаш форматига ўтишига олиб
келди. Ишлаш услубини кескин ўзгартиришга тайёр бўлмаган компаниялар
кўпинча фойдаланувчиларнинг махфий ёки шахсий маълумотларини
етарлича ҳимояланмаган омборларда сақлашган.
Хулоса қилиб айтганда ахборот технологияларининг ривожланиши ва
уларнинг инсон ҳаётига татбиқ этилишига тобора кўпроқ эътибор
қаратилгани каби танганининг иккинчи томонини ҳам унутмаслик керак.
Чунки, турмуш тарзимиз рақамли форматга ўтмоқда – яни жонли мулоқот
ижтимоий тармоқлар ва тезкор хабар алмашиш дастурлари орқали
мулоқот қилишга қараганда орқа планга сурилмоқда, нақд пул
операциялари нақд бўлмаган тўловлар билан алмаштирилмоқда, онлайн
дўконлар чакана савдо нуқталарини йўқ бўлиши олиб келмоқда. Aхборот
технологияларининг ривожланиши ва инсонларнинг ҳаёт сифатини
яхшилашга қаратилган илғор ахборот технологиялари асосида амалга
оширилаётган инновацион лойиҳаларни жорий этиш билан бирга, ахборот
технологиялари соҳасидаги жиноятчилик даражаси ўсиб бормоқда.
«Мериленд университети олиб борган тадқиқотларга кўра, ҳар 39
сонияда бир маротаба хакер ҳужуми амалга оширилиши аниқланган ва
сўнгги 20 йил давомида рўйхатга олинган кибержиноятларнинг 80 фоизи
киберфирибгарлик билан, яъни фишинг ҳужумлари билан боғлиқ эканлиги
маълум бўлган»
11
. Бу турдаги жиноятлар бўйича тергов олиб
борилаётганда, одатда, терговчининг бу соҳадаги атамалар ва
11
Study: Hackers Attack Every 39 Seconds. URL: https://eng.umd.edu/news/story/study-hackers-attack-every-
39-seconds
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
185
тушунчаларни тушунмаслиги, жиноятчиларни сўроқ қилишда катта тўсиқ
бўлиб қолади. Мисол учун,
IP-манзил, APL (Application Programming Language), cloud technologies,
MVP (Minimum Viable Product), Firewall каби ахборот технологиялари
соҳасида кенг тарқалган атамаларни билмаслик терговчининг жиноятчини
сўроқ қилиш жараёнини деярли имконсиз қилади.
Бундай атамалар фақат хакерлар ёки ахборот технологияларидан
фойдаланувчи мутахассислар учун эмас, балки, пластик карталар орқали
фирибгарлик қиладиган оддий жиноятчилар учун ҳам танишдир. Ушбу
турдаги жиноятчилар картанинг фақат рақамини ва паролини билиб, пул
ўғирлайдилар, бу эса ахборот технологиялари ва кибернетика соҳасида
катта билимга эга бўлишни талаб қилади. Бундай ҳолатда, жиноятчилар
ўзларининг махсус сўзларидан фойдаланишади, бу эса терговчилар учун
янада мураккаблаштиради.
Aгар киберфирибгарликда айбланаётган шахс қўлга олинса,
терговчилар кўпинча ахборот технологиялари бўйича мутахассисларнинг
ёрдамига муҳтож бўлади. Бироқ, муаммо шундаки, терговчи ахборот
технологиялари соҳасидаги терминология ва тизимларни тушунмасдан,
жиноятчини сўроқ қилишни амалга ошира олмайди. Шунинг учун,
терговчининг жиноятчи билан самарали мулоқот олиб бориши, унинг
айбдорлигини ёки алоқадорлигини исботлаш учун аниқ усул ва
тактикаларнинг қўлланилиши зарур бўлади. Бунда, технологик
тушунчаларни билган ҳолда, жиноятчиларнинг ишлатилган воситалари ва
усулларини аниқлаш, шунингдек, сўроқ ва бошқа тергов амалиётларида
илғор методлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу эса, ўз
навбатида,
терговчиларнинг
малакасини
ошириш
ва
ахборот
технологиялари соҳасида замонавий билимларга эга бўлишини
таъминлашни талаб қилади.
Юқорида қайд этилганлар асосида, Ўзбекистон Республикасида
кибержиноятлар бўйича Олий суд Пленуми қарорининг йўқлиги муҳим бир
қонуний бўшлиқни яратади. Бу ҳолат, кибержиноятларни тергов қилишда
қонунларни икки хил талқин қилишга сабаб бўлиб, жиноятларни малакали
таснифлаш ва тергов қилишда қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилишдан аввал, уларни олдини
олишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ахборот технологиялари соҳасида
юзага келадиган жиноятларни олдини олишнинг самарали йўлларидан
бири, жамиятнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик билими
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
186
даражасини оширишдир. Одамлар, ахборот технологиялари соҳасида
билимга эга бўлганида, ўзларини кибержиноятчилардан ҳимоя қилишнинг
усулларини тушунишади. Бу ҳолат, нафақат жиноятларнинг олдини
олишга, балки жиноятларнинг амалга оширилишини аниқлаш ва тергов
қилишда ҳам самарали ёрдам беради.
Ҳозирги кунда мактаблар, литсейлар ва олий таълим муассасаларида
ахборот технологиялари асослари ўргатилиши, аммо бу билимлар кўпинча
фақат
назарий
жиҳатларни
ўз
ичига
олади.
Шу
сабабли,
кибержиноятларнинг олдини олишнинг биринчи ва муҳим қадами, ахборот
хавфсизлиги соҳасида кенг тарқалган таълим тизимини яратишдир. Бу
тизим, айниқса, мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар орасида ахборот
технологиялари бўйича онгли ёндашувни шакллантиришга қаратилган
бўлиши керак.
Мактабларда, литсейлар ва олий таълим муассасаларида ахборот
хавфсизлиги ва киберхавфсизлик асослари ўқитилиши, ўқувчиларга
онлайн таҳдидларга қарши қандай курашиш, шахсий маълумотларни
қандай ҳимоя қилиш, фишинг ва бошқа фирибгарлик усулларидан қандай
эҳтиёт бўлиш зарурлигини ўргатиш лозим. Шу билан бирга,
«Киберхавфсизлик асослари» каби янги фанларни ўқув дастурларига
жорий этиш ва барча ёш гуруҳларидаги ўқувчиларга киберхавфсизликнинг
долзарб жиҳатларини тушунтириш муҳимдир.
Бундан ташқари, киберфирибгарлик қурбонлари кўпинча ахборот
технологиялари бўйича билимдан йироқ бўлган, интернетнинг хавф-
хатарларидан тўлиқ хабардор бўлмаган одамлар бўлиб, уларга айнан бу
соҳада онгли таълим бериш керак. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, асосан,
киберфирибгарликнинг
қурбонлари
қарийлар
ва
ахборот
технологияларини тўлиқ тушунмайдиган ўсмирлар бўлади. Бу гуруҳлар,
фирибгарликнинг
усуллари
ва
жиноятчиларнинг
манипуляцион
тактикаларини ажратиб олишда камчиликларга эга бўлиб, бу эса уларни
жиноятчиларнинг қурбонига айлантиради. Шунинг учун, одамларни
фирибгарлик турлари ва уларни амалга ошириш усуллари ҳақида хабардор
қилиш, кўчаларда ва жамоат жойларида киберхавфсизлик ва
фирибгарликнинг олдини олиш бўйича реклама баннерларини
кўпайтириш ва барча телевизион каналларда киберфирибгарлар ҳақида
маълумот берувчи турли видеоларни кўрсатиш зарур бўлади.
Шунингдек,
киберфирибгарликнинг
олдини
олиш
бўйича
профилактик ишларни янада самарали қилиш учун, оммавий ахборот
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
187
воситаларидан фойдаланиш муҳимдир. Масалан, киберфирибгарлар
ҳақида қизиқарли фильмлар ёки телесериаллар яратиш, бу мавзуде кенг
оммага маълумот беришни самарали усулга айланиши мумкин. Бундай
фильм ва сериаллар орқали, жамоатчиликка фирибгарлик турлари,
жиноятчиларнинг усуллари ва бу каби жиноятларнинг олдини олиш
бўйича таълим бериш мумкин. Бундай ёндашув, на фақат одамларнинг
ахборот хавфсизлиги ҳақида билимларини оширишга, балки уларга
эҳтиёткорликни оширишга ҳам ёрдам беради.
Шу билан бирга, барча одамлар профилактик чораларга эътибор
бермаслиги мумкинлигини ҳисобга олиб, кенг қамровли хабардорлик
кампанияларини ўтказиш керак. Хусусан, турли хил видео материаллар,
телевизион дастурлар ва кўчаларда тарғибот материалларини
жойлаштириш орқали, киберфирибгарликнинг олдини олиш ва
одамларнинг эҳтиёткорлигини оширишнинг самарали усулларини яратиш
мумкин. Бундай чораларнинг амалга оширилиши кибержиноятларга
қарши
курашишда
муҳим
омил
бўлади
ва
аҳоли
орасида
киберхавфсизликнинг
муҳими
тўғрисида
онгли
ёндашувни
шакллантиради.
Юқорида келтирилган барча фикрлар асосида, таклиф қилинган
ҳуқуқий чоралар, қарши чора-тадбирлар ва тарғибот ишлари ҳуқуқни
муҳофаза
қилиш
фаолиятининг
самарадорлигини
ошириш,
кибержиноятларни тарқалишини камайтириш, жиноятчиларни аниқлаш
ва жиноий қонунчиликка янги нормаларни жорий этиш имконини беради
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
There remains considerable doubt whether the words were Sutton’s, or
rather those of an imaginative journalist. See Ralph Keyes, Nice Guys Finish
Seventh: False Phrases, Spurious Sayings and Familiar Misquotations. Harper
Collins New York:1993, p 16.
2.
“Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилган
жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти” мақола
М.Б.Абдувахобович. Тошкент шаҳар Маъмурий судининг судяси,
ю.ф.д.,доцент.
3.
“Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш
йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Вазирлар
Махкамасининг ID-95005 Қарори.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
188
4.
Computer Crime: A Criminological OverviewPeter Grabosky, B.A. (Colby),
M.A., Ph.D. (Northwestern) Director of Research, Australian Institute of
Criminology GPO Box 2944, Canberra ACT 2601, Australia.
5.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли
далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
6.
ЎРҚ-1003-сон. Тошкент ш.2024 йил 21 ноябрь.
7.
Raqamli texnologiyalar asrida “Raqamli kriminalistika” evolyutsiyasi.
URL:https://sudex.uz/?p=7370
8.
Digital Chain of Custody: State of the Art. International Journal of Computer
Applications (0975 – 8887) Volume 114 – No. 5, March 2015. P-1.
9.
Design and implementation a new security hash algorithm based on md5
and sha-256. International Journal of Engineering Sciences & Emerging
Technologies, August 2013. ISSN: 2231 – 6604 Volume 6, Issue 1, pp: 29-36
©IJESET.
10.
A Survey of Digital Evidences Forensic and Cybercrime Investigation
Procedure. International Journal of Network Security, Vol.17, No.5, PP.498, Sept.
2015.
11.
Hackers
Attack
Every
39
Seconds.
URL:
https://eng.umd.edu/news/story/study-hackers-attack-every-39-seconds.