ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
40
ХАЛҚАРО МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР АХБОРОТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
ТАҚДИМ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Расулов Шерзод Шароф ўғли
ЖизПИ, ўқитувчиси
Мустафаев Эргаш Махмурзаевич
ЖизПИ, талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.16891945
Аннотация:
Ушбу мақолада халқаро молиявий ҳисобот стандартлари
(ХМҲС) асосида молиявий натижалар тўғрисидаги ахборотларни
шакллантириш ва тақдим этишнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб
берилади. Мақолада молиявий натижалар ҳисобини юритишда халқаро
стандартлар талаби, уларнинг миллий ҳисоб тизими билан уйғунлашуви
ва амалиётда қўллаш масалалари таҳлил қилинади. Шунингдек, ҳисобот
маълумотларининг ишончлилиги, шаффофлиги ва таққосланишини
таъминлашда ХМҲСнинг аҳамияти кўрсатилади.
Калит сўзлар:
халқаро молиявий ҳисобот стандартлари, молиявий
натижалар, ахборот тақдим этиш, ҳисобот шаффофлиги, миллий ҳисоб
тизими, стандартлар уйғунлиги, ҳисобот ишончлилиги.
Abstract:
This article examines the specific aspects of preparing and
presenting information on financial performance in accordance with
International Financial Reporting Standards (IFRS). It analyzes the requirements
of IFRS in accounting for financial results, their harmonization with the national
accounting system, and practical application issues. The importance of IFRS in
ensuring the reliability, transparency, and comparability of financial reporting
data is also highlighted.
Keywords:
International Financial Reporting Standards, financial
performance, information presentation, reporting transparency, national
accounting system, standards harmonization, reporting reliability.
Халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳисоботлар
хўжалик юритувчи субъектни самарали бошқаришда зарур ҳисобланади.
Халқаро стандартларга ўтишдан асосий мақсад халқаро бозорга чиқиш
ҳамда инвестицияларни жалб этишдан иборат. Шунингдек халқаро
стандартлар мамлакат иқтисодиётини сифат жиҳатдан ривожлантиришга
ҳам муҳим ҳисса қўшади. Бу жараёнда қулай инвестицион муҳит, хўжалик
юритувчи субъектлар фаолияти очиқлиги, бошқарувнинг акциядорлар
олдидаги ҳисобдорлиги, корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари
жорий этилиши акциядорлик жамиятлари ривожланишига муҳим ҳисса
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
41
қўшади.
Бухгалтерия ҳисобида кейинги йилларда бўлаётган ўзгаришларни
тадқиқ қилиш ҳозирда бу жараён молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартларига
мослашаётганлигини
кўрсатмоқда.
Ўзбекистон
Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунининг 2-
моддасида ҳам халқаро ҳужжатларга амал қилиш белгилаб қўйилган:
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа
қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади”
1
.
Молиявий
ҳисоботларга
қўйиладиган
талаблар
“Молиявий
ҳисоботларни тақдим қилиш” номли 1-сон молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари (МҲХС)да келтириб ўтилган. Халқаро стандартларни кўриб
чиқадиган бўлсак, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботи бухгалтерия
ҳисоботи эмас, молиявий ҳисобот деб номланади. 1-сон МҲХСга
киритилган охирги ўзгаришларга назар ташланса, “Фойда ва зарарлар
тўғрисидаги
ҳисобот”
“Ялпи
даромад
тўғрисидаги
ҳисобот”га
алмаштирилганлигига гувоҳ бўламиз.
1-сон МҲХСнинг 7-бандига мувофиқ, умумий ялпи даромад деганда
таъсисчилар билан боғлиқ операциялар натижасида юзага келадиган
ўзгаришлардан фарқли равишда амалга оширилган операциялар ва бошқа
ҳодисалар натижасида хусусий капиталдаги ўзгариш тушунилади. Бошқа
ялпи даромад деганда фойда ёки зарар деб тан олинмайдиган даромад ва
харажатлар (шу жумладан қайта таснифланган тузатишлар) тушунилади.
Бошқа ялпи даромадга “Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш” номли 1-
сон МҲХСга мувофиқ қуйидагилар киради: “Асосий воситалар” номли 16-
сон МҲХС ва “Номоддий активлар” номли 38-сон МҲХСга мувофиқ қайта
баҳолаш натижалари; “Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш” номли 1-
МҲХСга мувофиқ пенсия тўловлари бўйича актуар фойда ва зарарлар;
“Валюта курси ўзгаришларининг таъсири” номли 21-сон МҲХСга мувофиқ
хориждаги фаолият бўйича молиявий ҳисобот моддаларини қайта ҳисоб-
китоб қилиш натижасида юзага келган фойда ва зарарлар; “Молиявий
инструментлар: тан олиш ва баҳолаш” номли 39-МҲХСга мувофиқ қайта
сотиш учун мавжуд бўлган молиявий активларни қайта баҳолаш
натижасида фойда ва зарарлар; пул оқимларини хежирлаш натижасида
1
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ЎРҚ-404-сон Қонуни. 13.04.2016 йил.3-
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
42
хежирлаш воситаси бўйича фойда ва зарарлар
2
.
1-сон МҲХСга мувофиқ фойда ёки зарар умумий даромаддан бошқа
ялпи даромадлар компонентларини инобатга олмаган ҳолда харажатлар
айирмасини ўзида ифода этади. Юқоридагидан келиб чиққан ҳолда
шундай тўхтамга келиш керакки, жами ялпи даромад 1-МҲХСга мувофиқ
ҳисобот даврида молиявий натижалар таркибида ҳисобга олинган хусусий
капиталдаги ўзгаришлар (мулкдорлар билан боғлиқ операциялар
инобатга олинмаган ҳолда), шунингдек капитал (даромад ва харажатлар
таркибида
акс
этмаган)
таркибида
тан олинган ўзгаришлар
йиғиндисидир.
Мулкдорлар билан боғлиқ операциялар инобатга олинмаган ҳолдаги
капиталдаги ўзгаришлар 1-сон МҲХСга мувофиқ бошқа ялпи даромадлар
дейилади. Фойда ва зарарлар дейилганида хўжалик юритувчи
субъектнинг ҳисобот давридаги молиявий натижаси тушунилади.
Фикримизча, даромад деганда капиталнинг ижобий кўпайиши
тушунилади. Шу билан бирга 1-сон МҲХСга мувофиқ жами ялпи даромад
хусусий капиталнинг кўпайишини, бошқа ялпи даромад нафақат
даромадлар, балки фойда ва зарарлар таркибида тан олинмаган
харажатларни ҳам ўзида акс эттиради. Ҳақиқатан ҳам ҳисобот даврида
капиталнинг камайиши (масалан, узоқ муддатли активларни қайта
баҳолаш бўйича салбий фарқ) юзага келиши мумкин. Капиталнинг ушбу
тарзда камайишини ялпи даромаднинг камайиши деб бўлмайди,
шунингдек, капиталнинг узоқ муддатли активлар қиймати ҳисобига
камайишини бошқа ялпи даромад сифатида тан олиб бўлмайди. Аммо 1-
сон МҲХСда қўлланилувчи атамалар хусусий капиталнинг мазкур
ўзгаришини шундай тавсифлашни тақозо этади.
Шунингдек, МҲХСда фойда ва зарарлар хусусида ҳам ғализ тушунча
берилган. Фойда ва зарар тушунчалари 1-сон МҲХСда бошқа ялпи даромад
тушунчаси орқали очиб берилган: бу жами даромаддан бошқа ялпи
даромад компонентларини инобатга олмаган ҳолда харажатларнинг
айирмасидир.
1-сон МҲХСда мунозарали ҳолатлар бўлишига қарамай, хўжалик
юритувчи субъектлар ҳисоботда нафақат даромад ва харажатлар
хусусидаги ахборотлар, балки хусусий капиталдаги ўзгаришларни ҳам акс
эттириши керак. 1-сон МҲХСга мувофиқ даромад ва харажатларни акс
эттиришнинг икки йўли мавжуд: улардан биринчиси ялпи даромад
2
Международные стандарты финансовой отчетности : учебное пособие / коллектив авторов; под ред. Н.Г.
Сапожниковой. -М.: КНОРУС, 2016. -368 с.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
43
тўғрисидаги ҳисоботда; иккинчиси иккита ҳисоботда – фойда ва
зарарларнинг компонентларини акс эттирувчи ҳисобот (фойда ва
зарарлар тўғрисидаги ҳисобот) ҳамда фойда ва зарарлардан бошланиб,
бошқа даромадлар компонентларини акс эттирувчи ҳисобот (ялпи
даромад тўғрисидаги ҳисобот).
Акциядорлик
жамиятларида
даромад
ва
харажатларни
шакллантириш услубияти улар томонидан тузиладиган ҳисобот
моддалари таркиби ва мазмуни билан бевосита боғлиқ. Акциядорлик
жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти №1 (IAS)
“Молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш”, молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандарти №33(IAS) “Акцияга тўғри келадиган фойда”, молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандарти №2 (IFRS) “Акциялар бўйича тўловлар”
стандартларига мувофиқ акциядорлик жамиятларининг молиявий ҳолат
ва ялпи даромад тўғрисидаги ҳисоботлар, акциялар бўйича тўловлар, соф
фойданинг тақсимланиши сингари масалаларни ўз ичига олади.
Бугунги кунга келиб, тушумни ҳисобга олиш учун “Буюртмачи билан
шартномалар бўйича тушум” номли 15-сон МҲХС қабул қилинган ва 2018
йил 1 январдан кучга кирган. Янги стандартда тушумни тан олиш беш
босқичга асосланган:
1. Харидорлар билан шартномалар тузиш.
2. Шартнома мажбуриятларини белгилаш.
3. Битим нархини аниқлаш.
4. Мажбуриятларни бажаришда битим нархини тақсимлаш.
5. Келишув мажбуриятларини бажаришда тушумни тан олиш
3
.
“Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича даромадлар” номли
15-сон МҲХС молиявий ҳисоботларда оддий фаолиятдан олинадиган
даромадларни баҳолаш, аниқлаш, ҳисобга олиш ва акс эттириш учун МҲХС
тизимида илгари қўлланилган ёндашувни сезиларли даражада
ўзгартирмоқда.
Бухгалтерия
ҳисобини
МҲХСга
мослаштиришга
қаратилган умумий йўналиш бухгалтерия ҳисоби қоидаларини қайта
кўриб чиқишни талаб этади.
Шундай қилиб, ушбу молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ тайёрланган
ялпи даромад тўғрисидаги ҳисобот шакли акциядорлик жамиятлари
фаолиятининг
молиявий
натижалари
кўрсаткичларини
шакллантиришнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Ушбу ҳисобот
3
Accounting and Financial Studies Journal Volume 22, Issue 1, 2018. https://www.abacademies.org.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
44
даромадлар манбаларига қараб таснифланадиган олинган даромад
гуруҳлари ва тегишли харажатлар гуруҳлари ўртасидаги нисбат
принциплари асосида тузилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Gaybullayevna, R. S. ., & Musurmangulov. (2024). THE IMPORTANCE OF TIME
MANAGEMENT IN ENSURING EFFICIENCY IN CONSTRUCTION. JOURNAL OF
ECONOMY, TOURISM AND SERVICE, 3(1), 28-31.
2. Gaybullayevna, R. S. (2023). THE STATE OF THE DIGITAL ECONOMY TODAY:
PROBLEMS AND SOLUTIONS. JOURNAL OF ECONOMY, TOURISM AND SERVICE,
2(12), 38-42.