Авторы

  • Марғуба Раджапова
    АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.49427

Аннотация

“Дин” сўзи араб тилидан “ҳисоб”, “жазо”, “мукофот” деган маъноларни билдиради . “Илм” сўзи эса араб тилидан “бир нарсани бошқасидан ажратиб турадиган белгиси” маъносини англатади . Ислом дини буйруқ майлидаги “Иқроъ” – “Ўқи!”, “Қироат қил!” маъносидаги сўзлар билан бошлангандир. Унинг илоҳий, мўжизаси “Қуръон”, яъни “ўқиш” ёки “ўқилмиш” деб номаланишида ҳам катта маъно бор, “Бу дин илмга, маърифатга асосланган диндир, бу Калом илмга, маърифатга асосланган Каломдир” деган маъно бор бунда .


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

119

ЭҲСОН ИЛМИНИНГ МАНБАВИЙ АСОСЛАРИ.

Раджапова Марғуба Закировна

АДУ, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14350847

“Дин” сўзи араб тилидан “ҳисоб”, “жазо”, “мукофот” деган

маъноларни билдиради . “Илм” сўзи эса араб тилидан “бир нарсани
бошқасидан ажратиб турадиган белгиси” маъносини англатади . Ислом
дини буйруқ майлидаги “Иқроъ” – “Ўқи!”, “Қироат қил!” маъносидаги
сўзлар билан бошлангандир. Унинг илоҳий, мўжизаси “Қуръон”, яъни
“ўқиш” ёки “ўқилмиш” деб номаланишида ҳам катта маъно бор, “Бу дин
илмга, маърифатга асосланган диндир, бу Калом илмга, маърифатга
асосланган Каломдир” деган маъно бор бунда .
Ислом дини 3 та катта илмдан иборат бўлиб, буларнинг биринчиси Ақоид
илми, иккинчиси Шариат илми, учинчиси Эҳсон илмидир.

Имом Ғаззолий ўзларининг машҳур “Ихёу улумид-дийн” номли

китобларида: “Ақоид” тавҳид идрок этиладиган, Аллоҳ субҳанаҳу ва
таолонинг зоти ва сифатлари билинадиган илмдир” деганлар.
“Ақийда” сўзи арабча “ақада” феълидан олинган бўлиб, “бир нарсани
иккинчисига маҳкам боғлаш” маъносини англатади. Ислом ақийдаси
мусулмон инсонни маълум бир насралар билан маҳкам боғлаб турадиган
эътиқодлар мажмуасидир. Қачонки маълум бир илм бизнинг фикримизга,
ҳис-туйғуларимизни йўллайдиган ва ҳаракатларимизни бошқарадиган
холга етганда, ақийдага айланган бўлади. Демак, ақийда илмга асосланган
бўлиши лозим.
Шариат сўзи арабча сўз бўлиб, остона ва сув ичиш жойи, тўғри йўл, ислом
ҳукмлари, қонун қоидалари қонунчилиги, Аллоҳ таолонинг Каломи
асосида жорий қилган ва шаклланган амалий ҳукмлар мажмуаси, ислом
ҳуқуқи тизими каби маъноларни англатади. “...Шариат-Аллоҳ томонидан
ўрнатилиб ва пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) орқали инсонларга
юборилган сўзсиз бажарилиши шарт бўлган меъёрлар ва кўрсатмалар
йиғиндиси” –“Аллоҳнинг қонуни”, “Фалакнинг ажрими ва амри” .
“Эҳсон” арабча сўздан олинган бўлиб – яхшилик, самимийлик, мурувват,
бирор нарсани ҳадя қилиш, ҳайр-садақа маъноларини англатади.
Қуръонда диний мажбуриятларни ўташдаги самимийлик, риёкорликнинг
зидди Умар ибн Ҳаттоб (р.а)дан келтирилган ҳадислардан бирида:* “Эҳсон
– Роббинга ҳудди уни кўриб тургандек ибодат қилишингдир. Агар сен Уни
кўрмаган тақдирингда ҳам, У сени кўриб турганидек ибодат


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

120

қилишингдир”, дейилади. Ғаззолий “Эҳсон” атамасини “адл-адолат” сўзи
билан бирга қўллаганки, булар биргаликда “адолат ва виждон” мазмунини
касб этган.
Эҳсон сўзи ақидавий тушунча сифатида ислом ва имон тушунчалари билан
бир қаторда умумий диний тушунчани ташкил қилади. Бунда эҳсон барча
диний ақидаларни тўлиқ, шак-шубҳасиз ва қайта талқинсиз қабул
қилишни билдиради, яъни унинг барча кўрсатмаларига чуқур садоқатни
англатади. Эҳсон тушунчасидан диндор маъносидаги муҳсин сўзи келиб
чиққан. Кундалик истилоҳда эҳсон атамаси – ихлос: қалб тозалиги, фикр ва
хатти-ҳаракатларда самимийликнинг маънодошидир.
Тасаввуфда эса Эҳсон эътиқоднинг олий босқичи бўлиб, ундан кейин
иймон, сўнг ислом туради, бу шариат-тариқат-ҳақиқат тушунчаларига мос
келади.
Эҳсон одатда, тасаввуф тушунчаси билан чамчарчас боғлиқ. Яъни, -бу
руҳий тарбия, покланиш, гўзал ҳулқ, нафсни сайқаллаш, гўзал ахлоқ (ва ҳ.)
демакдир. Муҳаммад (с.а.в.) ва сиддиқлар –хулафои рошидинлар, илк
саҳобалар йўлидан оғишмай борган, пархезкор, ўта тақводор, тарки дунё
қилган, зоҳидликка юз бурган Аллоҳнинг азиз бандалари –“сўфий”, улар
юрган йўлга эса “тасаввуф” дейила бошланди.
Тасаввуф сўфийликнинг гўзал таълимоти бўлиб, унинг турли йўллари
“тариқат” “сулук” деб аталади. Тасаввуф Қуръон ва Суннат ҳақиқатига
етиб, унга бутун вужуд билан амал қилишни ўргатади.
Тасаввуф Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарийнинг “Тасаввуф сирлари”
асарида шундай таърифланади: “Инсоннинг маънавий оламини ислоҳ
этадиган, бузилган қалбларнинг муолажаси учун энг таъсирли бўлган,
инсонни ҳақиқатлар атрофига тўплайдиган ўта фойдали ва мустақил
илмдир”.
Тасаввуф “қалб”, “руҳ”, “ақл” ва “нафс” каби маъноларини алоҳида эҳтимом
ила тушунтиради ва уларнинг ҳар бирига мусулмон банда қандай
муносабатда бўлиши зарурлигини баён қилиб, ўша баённинг татбиқ
қилинишини ҳам йўлга қўяди.
Машойиҳлар, мутасаввуфлар тасаввуфга хилма-хил, бир-биридан гўзал
таърифлар беришган. Қуйида Шайх ҳазратларининг “Тасаввуф ҳақида
тасаввур” асарида келтирилган бир қанча таърифларни баён этамиз.
Тасаввуф У бир мазҳаб бўлиб, мақсади қалбни Аллоҳдан бошқадан холий
қилиш, Холиққа ихлос ила ибодат қилиш ҳамда Ундан бошқасидан
ажралиш ила руҳни қудсият оламига олиб чиқишдир.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

121

Тасаввуф нафсни ахлоқий жиҳатдан тараққий эттирадиган ҳаётий
фалсафа бўлиб, у муайян амалий риёзат воситасида ҳақийқатга айланади
ва баъзи вақтларда олий ҳақийқатга сингиш ҳиссига олиб боради.
Шунингдек, ундан завқ ва ақл ила маърифат ҳосил қилишга олиб боради.
Тасаввуф бир илм бўлиб, у ила нафснинг аҳволи –яхши ва ёмони, унинг
ёмонини поклаш йўли, яхшисини зийнатлаш йўли, Аллоҳ таолога томон
юриш кайфияти ва Унга томон қочиш услуби ўрганилади. Яъни, Ўзидан
бошқадан паноҳ сўрамаслик.
Тасаввуф Аллоҳга муҳаббат қўймоқ ва унинг васлига етиш йўлида риёзат
чекмоқдир. Тасаввуф ақлдан устун турувчи илмдир. Тасаввуф илми
Аллоҳдан келадиган илм, илҳом, кашфу холдир. Тасаввуф ботин ила ғайб
олами билан ошноликдир. Тасаввуф бу руҳий тарбиядир.
Тасаввуф таълимоти манбалари қуйидагича гуруҳланади:
1.Тасаввуфий-фалсафий асарлар: Тасаввуфий асарларнинг бир қисми
Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, маҳлуқотининг яратилиш ва
моҳияти, Аллоҳ-инсон муносабати, билим масаласи каби соҳалар, фалсафа
ҳамда калом илмлари шуғулланадиган мавзулардан иборат. Бундай
асарларда ҳужжат-далиллар келтириш билан бирга муаллифнинг ҳам
фикрлари ўрин олган ва мукошафа илмига кўп аҳамият берилган бўлади.
Уларда ақл, нақл ва илҳом (кашф) муштарак илм қаймоғи сифатида
қўлланилган бўлиб, кўпроқ илҳомга аҳамият берилади.

Тасаввуф фалсафасининг асосий манбаларини ташкил этувчи бу

асарлар Муҳийддин ибн Арабий қаламига оиддир.
2. Тасаввуф илмини изоҳлаган асарлар: Булар тасаввуф илмининг асосий
мавзуларини изоҳлаш, бу мавзуларнинг шаръий асосларини кўрсатмоқ,
тасаввуф ахлоқининг асосларини аниқламоқ ва тасаввуф илмииннг
Исломга зид келадиган томонлари йўқлигини кўрсатиш каби мақсадларда
ёзилган. Бундай асарларнинг калом ва фиқҳ илмлари билан ҳам
муносабати бор
3. «Табақоти суфия» китоблари: Бу асарлар машҳур мутасаввуфларнинг
ҳаёти ҳақидаги ҳикоятлардан, турли фикр-қарашлардан, иршод
тарзларидан, қимматли сўзларидан, тасаввуфий мартабаларидан,
кароматларидан ва ҳакозолардан сўз юритади. Бундай асарларда
ровийларга оид ҳужжат занжирига-силсиласига ўрин берилганлиги билан
ҳадис илми ўртасида услубий ўхшашлик мавжуд.
4. Маноқиб китоблари:Бундай асарлар ё бир мутасаввуфнинг ёки маълум
бир тариқатга мансуб шайхларнинг ҳаётларидан, кароматларидан, гўзал,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

122

ҳикматли

сўзларидан,

яшаш

тарзларидан,

халифаларидан,

тариқатларидан ва ҳакозолардан ҳикоя қилади. Бу асарларда баъзан асли
йўқ маноқибларга ва муболағаларга ўрин берилгани боис, илмий манба
сифатида фойдаланишда эҳтиёт бўлиш керак. Бу асарлар мазмунан
«Табақот» китобларини эслатади.
5. Одоб ва аркон китоблари: Бундай асарлар тариқат аҳлининг таълим-
тарбиясини ёритиш учун ёзилган бўлиб, тариқатнинг ташқи
тамойилларидан, сайру сулук хусусиятларидан, муриднинг ва шайхнинг
вазифаларидан, зикр пайтида ўқиладиган дуолардан ва ҳакозолардан сўз
юритади.
6. Шеърий тасаввуфий асарлар: Тасаввуфий рисолаларнинг катта қисмини
шеърий асарлар ташкил этади. Бу асарлар тарбиявий-дидактик моҳиятга
эга бўлиш билан бирга, кўпинча асарни ёзган мутасаввуфнинг руҳий
дунёсидан пайдо бўлган ва «илоҳий ишқ» ва «ваҳдат» фикрини тараннум
этувчи лирик асарлардир. Аввал Эронда, кейинчалик бошқа ерларда ҳам
бундай асарлар жуда кўп ёзилди.
7. Тасаввуфий тафсирлар. Тасаввуф илми манбаларининг катта қисмини
тасаввуфий тафсирлар ташкил қилади. Илк даврлардан то ҳозиргача
мутасаввуфлар Қуръони Каримни ўз дунёқарашлари йўналишида тафсир
қилишган. Бу тафсирлар турли масалаларда мутасаввуфларнинг нуқтаи
назарларини акс эттирувчи ўта муҳим асарлардир.
Хулоса қилиб,шуни айтиш мумкинки.тасаввуфнинг ғояси-Жаноби Ҳақнинг
розилигига эришмоқ учун нафсни поклаб.гўзал ахлоқ эгаси бўлишга
интилмоқ.яъни Аллоҳ ва унинг Расулининг хулқи билан ахлоқланишдир.
Инсон камолоти фақатгина руҳнинг софлигини муҳофаза қилиш орқали
бўлиши мумкин,бу эса руҳнинг тана устидан ғалаба қозониши учун чора –
тадбирлар кўришга боғлиқ бўлади.

Ислом тасаввуфи

ҳеч қандай ташқи таъсирга асосланмаган холда

бевосита исломий тамойиллар заминида қурилган бир йўлдир.

Foydalanilgan adabiyotlar:

1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Қуръон ва суннатдаги илмий
мўжизалар Т., 2019.
2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Руҳий тарбия Покланиш 1-жуз.
Т, 2010.
4. Имом Ғаззолий Иҳёу улумид-дийн Т., 2015
5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ақоид илми ва унга боғлиқ
масалалар Т., 2013
6. Ислом энциклопедия Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида Т., 2017.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

123

7. Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий Тасаввуф сирлари Т., 2000
8.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тасаввуф ҳақида тасаввур Т.,
2011

Библиографические ссылки

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Қуръон ва суннатдаги илмий мўжизалар Т., 2019.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Руҳий тарбия Покланиш 1-жуз. Т, 2010.

Имом Ғаззолий Иҳёу улумид-дийн Т., 2015

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар Т., 2013

Ислом энциклопедия Шайх Абдулазиз Мансур таҳрири остида Т., 2017.

Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий Тасаввуф сирлари Т., 2000

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тасаввуф ҳақида тасаввур Т., 2011