ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
112
ЭРКИНЛИК ВА УНГА БЎЛГАН ЁНДАШУВЛАР ТАРИХИГА БИР
НАЗАР
Nizomov Fazliddin Baxodirbek o‘g‘li
Anddijon “Sayyid Muhyiddin maxdum” islom bilim yurti mudarrisi
https://doi.org/10.5281/zenodo.14020928
Инсоният эркинлик деганда ижтимоий-аҳлоқий тамойилларига мос
ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш даражасини англатувчи ҳодиса
тушунилади. Сабаб шахс эркинлигига ўз ҳaёти ва фаолиятини амалга
ошириши, озод шахс сифатида меҳнат қилиши, билим олиш, ўзи истаган
касб, ҳунарни, диний эьтиқод ва бошқаларни ихтиёрий танлаши хос
бўлади. Ўз навбатида шахс эркинлигининг таркибий қисмлари унинг
дахлсизлиги, қадр-қиммати, диний эътиқод, виждон, сўз, ижод эркинлиги,
хусусий мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқаларни келтириш мумкин.
Эркинлик туйғуси кишини илм-маърифат дунёсига етаклайди ва
айни вақтда, киши қанчали маърифатли бўлса, ўзини шунча эркин ҳис
этади. Ана шунинг учун ҳам “аҳлоқ”, “эркинлик”, “маънавият” ва маърифат
тушунчалари бир-бирига боғлиқ ҳолда олиб қаралиши лозим. Эркинлик-
бебошлик ва анархия эмас, қонундан ташқари чиққан анъанадан чекиниб,
аҳлоқсизлик қилган одам эркин одам эмас, балки бузғунчи ва бошқалар
эркига тажовуз қилувчи кишидир. Бу ҳақида инглиз мутаффакири Т.Гоббс
шундай дейди: “Инсонни том маънодаги эркинлиги уни қонунларни қули
бўлишини англатади” .
Бу мулоҳазага чуқурроқ ёндошадиган бўлсак, гўёки зиддиятли
породоксал ҳодиса юзага келгандек туюлади. Чунки ҳар қандай қонун
айниқса, давлат, жамият ва шахс фаолиятига дахлдор қонунлар инсонни
эркини муайян даражада чеклайди. Шу жумладан иҳтиёрий эркинликни
маълум даражада қонунлар асосида тартибга солинади. Аммо гап бу ерда
ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятни яхши англай олган, ўзининг
ҳуқуқий эркинлиги бурчи маъсулиятини билим маърифат орқали
тушуниб етган киши ҳар қандай ноқонуний чеклашларни бартараф этиб
эркин фаолият юрита олишлиги тўғрисида кетмоқда. Ана шу маънода
инсонларни қонунни билиши уни эркин фаолиятига асос бўлади.
Табиийки, инсон доимо эркин ва озод яшашга интилади, у ҳаётида
қайсидир маънода чеклашлар юзага келганлигини сезиши билан ана шу
чеклашларни бартараф этишга жон-жаҳти билан ҳаракат қилади. Улуғ рус
адиби Ф.Достаевский ёзганидек: “Инсон эркинликка жуда интиқ бўлиб ва
эрксизликдан дахшатга тушиб яшайди” .
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
113
Аксарият адабиётларда эркинлик деганда кишилар фаолияти билан
табиат ва жамиятнинг объектив қонуниятлари ўртасидаги ўзаро
муносабатни ўрганиш асосида фаолият олиб бориши ва ҳаёт кечириш
зарурлиги тушунилади. Стоиклар инсоннинг эркин хоҳиш-иродаси яхши
ишларда мужассамлашади деб ҳисоблаганлар . Шунингдек, кейинчалик
эркинликнинг ижтимоий-аҳлоқий ва теологик талқинларига ҳам алоҳида
эътибор берилади. Масалан, Августин “Инсон субъектив тарзда эркин
ҳаракат қилади, лекин унинг барча ҳаракатларини у орқали Худо
бажаради” , деб ҳисоблаган.
Абу Райҳон Беруний фикрича, ақл, меҳнат, эркин танлаш инсоннинг
ҳаётини ва ижтимоий ҳолатини белгилайди. Мутафаккир инсон бошқа
одамларнинг бахт-саодати ҳақида доим ўйлаши керак дейди ва шундай
ёзади: “Муайян вазифаларни бажариш зарурати инсон фаолиятининг бир
умрга яшаш қоидасидир” . Бу фикрни давом эттириб инсоннинг қадр-
қиммати, эркинлиги ва юксак масъулиятини аъло даражада бажаришидан,
шунинг учун ҳам инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан
белгиланишидан иборат эканлигини таъкидлайди. Зеро, инсон ўз
эркинлигига
асосан меҳнат
туфайли
эришади. Бинобарин,
у
«Инсонларнинг мақсад ва ниятлари ҳар хил бўлгач, санъат ва ҳунар ҳам
турлича бўла бошлайди» – дейди. Бу эса меҳнатнинг тақсимланишига
олиб келади, деган фикрни олға суради.
Ибн Бажжа инсонлар яшайдиган жаҳоннигина ягона ҳақиқий олам, деб
билди ва ундаги ижтимоий тузумни ақл асосида бошқаришга чақирди.
Унинг фикрича, инсоннинг ўз табиатида унинг ахлоқий ҳатти-ҳаракати
ётади. Ақл воситасида бошқариладиган фаолият, эркин фаолият бўлиб,
ақлга мувофиқ келадиган мақсад ва масъулиятни вужудга келтиради .
Масалан, бирор киши тошга қоқилиб кетгани учун, уни олиб парчалай
бошласа, унинг бу ҳатти-ҳаракати болаларча бетамизлик ҳисобланади,
аммо агарда у бошқа одамлар ҳам қоқилиб кетмаслиги учун бу ишни
қилса, унинг бундай ҳатти-ҳаракатини инсонийлик сифатида баҳолаб,
ақлга мувофиқ келадиган фаолият дейиш мумкин. Саъдуддин Тафтазоний
ўзининг «Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом» асарида инсоннинг хулқ-
атворидаги ирода эркинлиги масаласига кенгроқ тўхталади. Унинг
фикрича, ҳар қандай олижаноблик ва хайрли ишлар ўз табиатига кўра
худонинг моҳиятидан келиб чиқади ва у ҳамма нарсанинг холиқи
сифатида хайр-шарофатнинг яратганлиги сабабидан инсонларни ёмон
хулқ-атвордан тийилиб туришга чорлайди. Ёмон хулқлар, гуноҳлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
114
инсонга хос нарсалар бўлмасдан, улар фақат кишиларни синаш учун
яратилгандир. Шундай қилиб, унинг фикрича, худо–ўз бандаларига икки
йўлни «таклиф» этади, яъни шарафли, хайрли фаолият кўрсатишни ёки
номатлуб машғулотлар билан гуноҳга ботишни, гуноҳга ботиш эса жазога
тортилишни келтириб чиқаради. Мутафаккирнинг таъкидлашича, худо
томонидан кўпроқ инсонларга хайрли ишлар қилиш, ғайришаръий ишлар
камроқ бўлиши таъкидланади. Қайси йўлни танлаш инсоннинг ўз
иродасига боғлиқдир . Шунинг учун худо ёмон хулқ-атворли инсонларни
жазолайди. Ёмон хулқ-атворни қоралаш худонинг иродасига қарши бориш
эмас, чунки ёмонликни ер юзида мавжудлиги инсонларни покликка
чорловчи синовдир.