БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ХАҚИДАН УШЛАНМАЛАР ВА АЖРАТМАЛАР ҲИСОБИ ҲАМДА АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Аннотация

Бюджет ташкилотларида ҳодимлар билан  ҳисоблашувларда ҳисобланган, ушланган ва берилган маблағларга қарайдиган бўлсак, ҳодимларнинг номинал иш ҳақига нисбатан реал иш ҳақи даражаси пастлигини кўриш мумкин. Бу эса ўз-ўзидан ҳодимларнинг харид қобилиятига таъсир этади. Масалан, бир ҳодимнинг реал иш ҳақи қанчалик кўп бўлса у харид қилган тавар, иш, хизматларни таклиф қилган тадбиркор ёки хўжалик юритувчи корхоналар шунча кўп маҳсулот, иш, хизматларини сотади ва бюджетга тўлайдиган солиғининг ҳажми ҳам шунга яраша ошади. 

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
87-90
25

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Худойназаров, И. . (2024). БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ХАҚИДАН УШЛАНМАЛАР ВА АЖРАТМАЛАР ҲИСОБИ ҲАМДА АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ. Академические исследования в современной науке, 3(40), 87–90. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/49812
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бюджет ташкилотларида ҳодимлар билан  ҳисоблашувларда ҳисобланган, ушланган ва берилган маблағларга қарайдиган бўлсак, ҳодимларнинг номинал иш ҳақига нисбатан реал иш ҳақи даражаси пастлигини кўриш мумкин. Бу эса ўз-ўзидан ҳодимларнинг харид қобилиятига таъсир этади. Масалан, бир ҳодимнинг реал иш ҳақи қанчалик кўп бўлса у харид қилган тавар, иш, хизматларни таклиф қилган тадбиркор ёки хўжалик юритувчи корхоналар шунча кўп маҳсулот, иш, хизматларини сотади ва бюджетга тўлайдиган солиғининг ҳажми ҳам шунга яраша ошади. 


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

87

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ХАҚИДАН УШЛАНМАЛАР

ВА АЖРАТМАЛАР ҲИСОБИ ҲАМДА АУДИТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Худойназаров Исомиддин Улуғнар ўғли

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, магистрант

https://doi.org/10.5281/zenodo.13960212

Бюджет ташкилотларида ҳодимлар билан ҳисоблашувларда

ҳисобланган, ушланган ва берилган маблағларга қарайдиган бўлсак,
ҳодимларнинг номинал иш ҳақига нисбатан реал иш ҳақи даражаси
пастлигини кўриш мумкин. Бу эса ўз-ўзидан ҳодимларнинг харид
қобилиятига таъсир этади. Масалан, бир ҳодимнинг реал иш ҳақи
қанчалик кўп бўлса у харид қилган тавар, иш, хизматларни таклиф қилган
тадбиркор ёки хўжалик юритувчи корхоналар шунча кўп маҳсулот, иш,
хизматларини сотади ва бюджетга тўлайдиган солиғининг ҳажми ҳам
шунга яраша ошади. Бюджет ташкилотлари ҳодимларини иш ҳақи
миқдорини сезиларли даражада ошириш бугунги куннинг талаби десак
ҳам хато қилмаган бўламиз. Мисол тариқасида шуни айтишимиз керакки
энг кам иш ҳаққининг икки, уч баробари миқдорида фаолият юритадиган
ҳодимларнинг қонунга муофиқ солиқлар, йиғимлар, тўловлар тўлашини
ҳисобга олсак уларнинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш масаласи ҳам
долзарб саналади. Ва булар ходимлар иш ҳақини ҳисоблашда меҳнатга ҳақ
тўлаш разрядларига тегишли таъриф коеффитсентларини қайтадан кўриб
чиқилишини талаб қилади.

Қачонки ҳодим яҳши иш ҳақи билан таъминланса ушанда ишга

нисбатан маъсулият ҳисси ошади. Энди назорат масаласида тўхталадиган
бўлсак , бизга маълумки бюджет ташкилотларида раҳбар томонидан
тайинланган шахслар ҳодимларнинг ишга келиб кетишини назорат
қилади. Бу эса ҳар доим ҳам адолатли саналмайди. Шу сабабли барча
бюджет ташкилотлари ҳодимларини ишга келиб кетишини янада
тартибга солиш учун ташкилотда турникет ўрнатиб автоматик тарзда
ҳодимларнинг давомати олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Ҳодимларнинг касаллик нафақаларига эътибор қаратадиган бўлсак,

ҳодимларнинг иш стажидан келиб чиқиб табақалаштирилганини
кўришимиз мумкин. Бу масалага алоҳида эътибор қаратиб камида ойлик
иш ҳақининг 80% миқдори белгиланиши таклифини берамиз.

Бизга маълумки бюджет ташкилотларида ўз ишини яхши бажарган

ҳодимлар

раҳбарлар

томонидан

ривожлантириш

жамғармаси


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

88

маблағларидан рағбатлантирилади. Рағбатлантиришда аниқ бир
жадвалдан фойдаланилмайди. Бу эса ҳар доим ҳам адолатли муҳитни
яратмайди. Агарда рағбатлантиришга аниқ талаблар қўйилганда
ҳодимлар орасида рақобат пайдо бўлиб иш унумдорлиги ошарди.

Бюджет ташкилотлари ҳодимлари иш ҳақларини сезиларли даражада

ошириш, ҳодимларниинг давомати бўйича назоратни такомиллаштириш,
ривожлантириш жамғармаси маблағларида ҳодимларга бериладиган
рағбатлантиришни янада ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб
ўтилди. Яна шу нарсани таъкидлаб ўтмоқчиманки, бюджет ташкилотлари
ҳодимларига ҳақ тўлаш жараёнида ҳақиқий харажатлар инобатга олинса
мақсадга муофиқ бўларди. Иш ҳақини беришда номинал даромадга эмас
реал даромадга этибор қаратилса мақсадга муофиқ бўларди.

Ҳозирда мамлакатимиз давлат бюджети олдида қўйилган долзарб

масалалардан бири, буҳгалтерия ҳисоби халқаро стандартига ўтишдир.
Ушбу стандратни қабул қилиниши бир қанча янги ислоҳотларни амалга
оширилишини талаб этади. Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро
стандартлари– давлат секторидаги ташкилотларда юқори сифатда жахон
стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича халқаро
миқёсда умумқабул қилинган қоидалардир. Давлат секторида бухгалтерия
ҳисоби халқаро стандартлари бутун жаҳонда молиявий ҳисобот
стандартларининг яқинлашишида, келишувида ва янада яхшиланишида
муҳим рол ўйнади.

Давлат бюджети ижроси тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар

жараёнида бюджет ташкилотларида жумладан, таълим ташкилотларида
моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари
ҳисоби ҳамда назоратини тўғри ташкил этиш тиббиёт муассасалари
бухгалтерия ҳисоби олдида турган асосий вазифалардан ҳисобланади.
Маълумки, таълим ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармаси маблағларини шаклланиш манбаалари
ушбу маблағлар ҳисобига сарфларни амалга оширилиши ҳамда улар
ҳисоби ва назоратини ташкил этиш қонунчилик тартибида белгилаб
берилган.

Таълим

ташкилотларини

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш жамғармаси маблағлари назоратини ташкил этишнинг
назарий ҳамда амалий жиҳатларини ўрганиш юзасидан олиб борилган
изланишларимиз натижасида қуйидаги хулосаларга эга бўлдик:


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

89

1.

Таълим

ташкилотларини

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш жамғармаси маблағлари назоратини ташкил этишнинг
мақсади ушбу маблағлар ҳолати ва харакатига оид ахборотларининг
ишончлилигини таъминлаш ва улар орқали тегишли қарорлар қабул
қилишга асос бўлади;

2. Ҳозирги кунда республикамизда таълим ташкилотларини моддий

рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисоби ва
назоратини ташкил этиш ва юритиш бўйича мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий
база шакллантирилган;

3.

Таълим

ташкилотларини

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш жамғармаси маблағлари сарфи тегишли бухгалтерия
хужжатлари ҳамда ҳисоб регистрларида акс эттирилади ва шу асосида
таълим ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси маблағлари харакати тўғрисида ҳисобот шакллантирилади.

Таълим ташкилотлари ҳисоб тизимида амалга оширилаётган

ислоҳатлар талабларидан келиб чиқиб, таълим ташкилотларининг
моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари
сарланиши назоратини такомиллаштиришда қуйидагиларга эътибор
қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

-

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш

жамғармаси

маблағлари сарфини қонуний хужжатлар талабларига қатъий амал қилган
ҳолда амалга ошириш;

-

таълим

ташкилотининг

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш жамғармаси маблағларини қонуний ҳужжатларда
кўрсатилган мақсадлар учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратиш;

-

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш

жамғармаси

маблағлари ҳисобини ўз вақтида тўғри бухгалтерия ҳужжатларида ҳамда
ҳисоб регистрларида акс эттиришни таъминлаш учун ички ҳисоб
сиёсатини тасдиқлаш;

-

моддий

рағбатлантириш

ва

ривожлантириш

жамғармаси

маблағлари ҳисобини автоматлаштирилган шакл “УзАсбо” да ташкил
этиш бўйича мутахассисларни касбий малакаларини мунтазам ошириб
бориш;

-

таълим

ташкилотларинининг моддий рағбатлантириш

ва

ривожлантириш жамғармаси маблағлари сарфланиши бўйича ички
назорат услубиятини шакллантириш;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

90

Қайд этилган таклифларни амалиётда ўз ечимини топиши таълим

ташкилотларинининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш
жамғармаси маблағлари назоратини янада яхшилаш имкониятини беради.

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:

1.

O’zbekiston Respublikasining 2016 yil 13 apreldagi «Buxgalteriya hisobi

to’g’risida»gi Qonuni, № 404- sonli.
2.

O‘zbekiston Respublikasi “Budjet kodeksi” 26.12.2013 y. O`.R.Q. – 360 -

son Qonuni bilan tasdiqlangan, 01.01.2014 yildan amalga kiritilgan.
3.

“Byudjet tizimi byudjetlari g’azna ijrosi qoidalari” O’zR AV. tomonidan №

2850- son bilan ro’yxatdan o’tgan;
4.

“Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi to’g’risida”gi Yo’riqnoma O’z.R

AV. tomonidan 2010 yil 22 dekabrda № 2169-son bilan ro’yxatdan o’tgan.
5.

“O’zbekiston

Respublikasi

Davlat

byudjetidan

mablag’

bilan

ta’minlanadigan tashkilotlarning davriy moliyaviy hisobotlarini tuzish,
tasdiqlash hamda taqdim qilish bo’yicha qoidalar” O’z.R AV. Tomonidan №
2971-son bilan ro’yhatdan o’tgan.
6.

Ibragimov A.,Sugirbaev B. Byudjet nazorati va auditi. – T.:

“InfoCOM.UZ”2010.
7.

S.U.Mehmonov Byudjet hisobi. O‘quv qo‘llanma. – T.: “Fan va texnologiya”,

2012
8.

S.Mehmonov, D.Ubaydullayev. Darslik. Budjet tashkilotlarida buxgalteriya

hisobi.T: “Sano-standart” 2013 y.
9.

Foydalanilgan internet saytlari:

10.

www.lex.uz

11.

www.norma.uz

12.

www.tfi.uz

13.

www.ziyonet.uz

Библиографические ссылки

O’zbekiston Respublikasining 2016 yil 13 apreldagi «Buxgalteriya hisobi to’g’risida»gi Qonuni, № 404- sonli.

O‘zbekiston Respublikasi “Budjet kodeksi” 26.12.2013 y. O`.R.Q. – 360 - son Qonuni bilan tasdiqlangan, 01.01.2014 yildan amalga kiritilgan.

“Byudjet tizimi byudjetlari g’azna ijrosi qoidalari” O’zR AV. tomonidan № 2850- son bilan ro’yxatdan o’tgan;

“Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi to’g’risida”gi Yo’riqnoma O’z.R AV. tomonidan 2010 yil 22 dekabrda № 2169-son bilan ro’yxatdan o’tgan.

“O’zbekiston Respublikasi Davlat byudjetidan mablag’ bilan ta’minlanadigan tashkilotlarning davriy moliyaviy hisobotlarini tuzish, tasdiqlash hamda taqdim qilish bo’yicha qoidalar” O’z.R AV. Tomonidan № 2971-son bilan ro’yhatdan o’tgan.

Ibragimov A.,Sugirbaev B. Byudjet nazorati va auditi. – T.: “InfoCOM.UZ”2010.

S.U.Mehmonov Byudjet hisobi. O‘quv qo‘llanma. – T.: “Fan va texnologiya”, 2012

S.Mehmonov, D.Ubaydullayev. Darslik. Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi.T: “Sano-standart” 2013 y.

Foydalanilgan internet saytlari:

www.lex.uz

www.norma.uz

www.tfi.uz

www.ziyonet.uz