Авторы

  • Санжар Садуллаев
    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.49685

Аннотация

Маълумки, деҳқон хўжалини ерларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари мустақиллик йилларида бир қанча даврларни босиб ўтиб, у бугунги кунга қадар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан мустақилликнинг илк даврларида деҳқон хўжаликлари тушунчаси нисбатан мавҳумлик касб этганлиги шароитида иқтисодиётнинг, ўз навбатида қишлоқ хўжалигининг алоҳида тармоғи сифатида қаралмаган. Аксинча у фермер хўжаликларининг бир бўлаги, унинг ажралмас қисми сифатида қаралган ҳолда фермер (деҳқон) хўжаликлари сифатида талқин этилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

60

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА АЖРАТИЛАЁТГАН ЕР

МОЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШДАГИ МУҚОҚБИЛ ТИЗИМЛАР

Садуллаев Санжар Норқул ўғли

“Тошкент ирригация ва қишлоқ

хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти”

миллий тадқиқот университети

таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14130856

Маълумки, деҳқон хўжалини ерларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий

асослари мустақиллик йилларида бир қанча даврларни босиб ўтиб, у
бугунги кунга қадар доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Хусусан мустақилликнинг илк даврларида деҳқон хўжаликлари тушунчаси
нисбатан мавҳумлик касб этганлиги шароитида иқтисодиётнинг, ўз
навбатида қишлоқ хўжалигининг алоҳида тармоғи сифатида қаралмаган.
Аксинча у фермер хўжаликларининг бир бўлаги, унинг ажралмас қисми
сифатида қаралган ҳолда фермер (деҳқон) хўжаликлари сифатида талқин
этилган.

Аммо, қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларининг аста секин

таркиб жорий этилиши, турли муклкчиликка асосланган хўжалик
шаклларининг жорий этилиши, айниқса хусусий мулкчиликнинг
аҳамиятини оширилиши ҳамда жамоат манфаатидан аста секин шахсий
(оила)

манфаатнинг

устуворлик

касб

этиб

бориши

деҳқон

хўжаликларининг қишлоқ хўжалигидаги улушини, ўрнини ва салоҳиятини
намаён этишга имкон берди. Натижада деҳқон хўжаликлари ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари таркибида 3/2 қисмини ишлаб чиқарувчи йирик
хўжалик шаклига айланди. Бу эса мазкур тармоқнинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаб бориш, доимий равишда такомиллаштириш, бозор
қонуниятларини сингдириб боришни тақазо этди. Жумладан 2014 йилдан
бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти улуши ортиб борган
бўлсада, мавжуд қонунчиликка кўра фақатгина юридик шахслар ёки
экспорт корхоналари томонидан экспорт қилинишига рухсат этилиши,
юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликларида кредит олиш
имконияти пастлиги, тўлов шакллари (мазкур даврда нақт пулнинг
аҳамияти юқори бўлганлигини инобатга олганда) қаноатлантирмаслиги,
пул-кредит сиёсатидаги ноаниқликлар деҳқон хўжаликларининг
агробизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатиб келди. Провардида уларда


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

61

сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, хизмат кўрсатиш, инновацион
ишланмаларни жорий этиш, молиялаштириш ҳамда инвестицияларни
жалб этиш бораисдаги имкониятларини минималлаштирди. Деҳқон
хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш борасида 2017 йилдан
алоҳида эътибор қаратила бошлаган бўлиб, бу масала давлат сиёсати
даражасида илгари сурилди. Хусусан, деҳқон хўжаликлари, томорқа
еридан

самарсиз

фойдаланган

ёки

фойдаланмаган

(маҳсулот

етиштирмаган) хўжаликларга солиқ базаси оширилган коэффициентларда
қўллаш белгиланди. Аниқроқ айтганда, ер участкаларининг томорқа
қисмига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки уни ободонлаштириш
амалга оширилмаган тақдирда солиқ уч баравар миқдорда

1

тўланиши

талаб этилади.

Шунингдек, 2018 йилдан эътиборан ташкилий ислоҳотлар амалга

оширилиб, Фермерлар кенгаши Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди ҳамда кенгаш
ҳузурида тармоқни ривожлантириш фонди ташкил этилди. Ундан
ташқари мазкур йилдан деҳқон хўжалиги учун ерни ҳали оила қурмаган ва
қишлоқ жойларда 3 йил мобайнида яшамаган ёш фуқароларга беришга
рухсат этилди

2

.

Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ

жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган

3

.

Бу борадаги ислоҳотлар доимий равишда такомиллаштирилиб борилиб,
бозор тамоиллари кенг жорий этилмоқда. Айниқса ерларни иккиламчи
ижарага беришга рухсат берилиши деҳқон хўжаликларининг узоқ йиллар
давомида норасмий равишда иккиламчи ижара асосида (аксарият
ҳолларда такрорий экин экиш учун) фойдаланиб келинган фоалиятининг
ҳуқуқий асосини яратиб берди ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг
бозори юзага келишидаги дастлабки қадамлар бўлди.

Ундан ташқари деҳқон хўжаликлари нафақат бошқа хўжаликлардан

ерни иккиламчи ижара асосида олишлари, балки ўзларининг ер
майдонларини ҳам бошқа шахсларга фойдаланишга беришлари мумкин
бўлди. Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, деҳқон хўжаликлари
ва шахсий томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ижара ёки мулк ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг бир қисмини қишлоқ
хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида жисмоний ва юридик



background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

62

шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин

4

. Жамиятнинг

иқтисодий ва ҳуқуқий ривожланиб бориши мавжуд меъёрий хужжатларни
янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтириб, ер бозорини
ташкил этиш ва ривожлантиришда янгича ёндашувларни, рақамли
технологияларни жорий этишни талаб этди. Бу эса қишлоқ хўжалигига
мўнжалланган ерларни ижара ҳуқуқининг баҳосини аукцион орқали
белгилаш, ер муносабатларида шаффоф тизимни яратиш мақсадида
деҳқон хўжаликлари томонидан ерларни аукцион савдоларда ҳарид
қилиш тизимини ишлаб чиқилишига замин яратиб берди. Бугунги кунга
келиб қишлоқ хўжалиги ерларини ижара асосида ажратиб беришда асосий
восита электрон онлайн аукцион савдолари орқали ажратишга
қаратилмоқда. Аммо тадқиқотлар кўрсатишича ушбу тизим ҳам
камчиликлардан ҳоли эмас ва қуйидаги янада такомиллаштиришга
муҳтож бўлган жиҳатлари сақланиб қолмоқда. Хусусан:

-

деҳқон хўжаликлари учун ижарага ер ажратиш билан боғлиқ

электрон онлайн аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
мураккаб бўлиб, танланган ерларни аукцион савдога чиқаришдан тортиб
ижара шартномасини расмийлаштиришгача бўлган 14 та босқичдан
ўтишни талаб этади;

-

электрон

онлайн

аукцион

савдолари

натижаларини

расмийлаштириш яна қайтадан маҳаллий ҳокимликлар ваколатига
берилган бўлиб, бу биринчидан ортиқча буйракратик тўсиқ бўлса,
иккинчидан инсон омили таъсирини яна оширади;

-

деҳқон хўжаликларига ажратилган ерларни аукцион савдоларга

чиқариш натижасида тушган маблағларни тақсимлаш тизими ҳам
номутоносиб бўлиб, бу ерда деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва
манфатларини ҳимоя қилувчи давлат ва нодавлат тузилмалар эътибордан
четда қолган;

-

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига

ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер
участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга
ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилган

5

бўлсада, унинг

тартиби, шакли ва баҳосини белгилаш тизими ишлаб чиқилмаганлиги;

-

деҳқон хўажликларига бир гектардан аукционга чиқарилаётган

майдонларни қўллаб – қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш
лозимлиги. Жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун жорий этилган



background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

63

субсидиялаш механизмлари ушбу деҳқон хўжаликларида ишлаш тартиби
ноаниқлигича қолмоқда.

Деҳқон хўжаликларида ердан фойдаланиш билан боғлиқ юқоридаги

каби ҳолатлар электрон онлайн аукцион савдолари орқали ажратилган ер
мойдонларидан фойдаланиш билан боғлиқ ташкилий, ижтимоий,
иқтсодий ва ҳуқуқий муаммоларни юзага келтирмоқда (1-расм).

1-расм. Деҳқон хўжаликларига электрон онлайн аукцион

савдолари (ЭОАС) орқали ажратиш ва ердан фойдаланишда юзага
келаётган муаммолар

6

Мазкур муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги эса деҳқон

хўжаликларида ердан фойдаланиш, унга узоқ муддатли инвестиция
киритиш, бошқа манбалардан жалб этиш ҳамда истиқболда ушбу
киритилган инвестицион қўйилмаларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда

Деҳқон хўжаликларига электрон онлайн аукцион савдолари (ЭОАС) орқали ажратиш

ва ердан фойдаланишда юзага келаётган муаммолар

Ташкилий – ижтимоий муаммолар

Иқтисодий – ҳуқуқий муаммолар

ЭОАСда қатнашиш, нарх

таклиф этиш билан боғлиқ билим ва

тажрибаси етишмаслиги ҳамда техник

имкониятлари чекланганлиги

ЭОАСда қатнашишда

босқичларнинг кўплиги (9 та) ва

уларнинг якуний босқичлари яна

маъмурий идораларга боғланганлиги

ЭОАСда қатнашиб ютиб олинган ер

майдонининг олдин-ги эгаси

ўртасидаги мажоролар-ни ҳал

этишда муаммолар тўпланиб

бораётганлиги

ЭОАСда ютиб олинган

Ерларни бошқа шахс ўтказишда

мажбурий фойдаланиш муддати

белгиланиши ва шартнома

тузишнинг ноаниқлиги

ЭОАСда ютиб олинган

ерлардан фойдаланиш ҳолати,
самарадорлиги, етиштирилган

маҳсулотини мониторинг қилиш

тизими яратилмаганлиги

ЭОАСда ютиб олинган

ерлардан шартнома муддати

давомида ижара ҳуқуқийнинг

кафолатланмаганлиги, ҳуқуқий

бўшлиқлар сақланиб қолганлиги


ЭОАСда олинган ерларнинг юқори

чегараси белгиланиши инвестицион

қўйилмалар ва ҳужжатлар юритишда

ортиқча тўсиқлар келтириши

ЭОАСда ютиб олинган

ерлардан шартномани бекор қилиш

ёки бошқа шахс ўтказишда ернинг

бозор баҳоси шаклланиши

ноаниқлиги


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

64

қайта баҳолаш, реал бозор қийматини аниқлашда ноаниқликларни юзага
келтирмоқда. Натижада ушбу ерлардан анъанавий тарзда, оддий қилиб
айтганда “бугун деҳқончилик қилиб олиш” тамоилида иш юритилишига
замин яратиб бермоқда.
Шу сабабли деҳқон хўжаликларида ердан самарали фойдаланишни
ташкил этиш, ерларнинг унумдорлигини, бозор қийматини оширишни
рағбатлантириш, қўшимча инфтарузилмаларни жорий этган ҳолда қулай
агробизнес объектига айланишни давлат томонидан ташкилий ва
иқтисодий қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб йўналишларидан
саналади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон.
2.

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси. Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 30.04.1998 й.
3.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й. 02/19/СК/4256-сон.
4.

Ўзбекистон Республикасининг Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун.

01.04.2021 й. ЎРҚ-680-сон.
5.

Ўзбекистон Республикасининг Томорқа хўжалиги тўғрисидаги

қонун. 01.04.2021 й. ЎРҚ-681-сон.
6.

Ўзбекистон Республикаси Ер фонди 2023 йил

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш
тартибини

такомиллаштириш

бўйича

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/6764191

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 03/18/498/2051-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Ер Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.1998 й.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й. 02/19/СК/4256-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021 й. ЎРҚ-680-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Томорқа хўжалиги тўғрисидаги қонун. 01.04.2021 й. ЎРҚ-681-сон.

Ўзбекистон Республикаси Ер фонди 2023 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-15-сонли Фармони. https://lex.uz/docs/6764191