ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
22
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛАЁТГАН
ЖИНОЯТЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ
Абдурашидов Абдурауф Абдурашидович
Тошкент давлат юридик университети
Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
Е-mail: abdurashidovabdurauf1991@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14048822
Жамиятда вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилиши
давлатнинг келажаги учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Биз тезисимизни “Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган
жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари” деб номлаганимизга сабаб
Ўзбекистон
Республикасининг
статистик
маълумотларида
вояга
етмаганлар томонидан жиноятларнинг сони йилдан йилга ўсиб
бораётганлиги ушбу жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон
берган шарт-шароитларни илмий томондан ўрганиш долзарб аҳамиятга
эга деб ҳисоблаймиз.
Биз вояга етмаганлар томонидан энг кўп содир этилаётган
жиноятларни таҳлил қилиб уларнинг келиб чиқиш сабабларига
тўхталдик.
Хусусан, ўғирлик, безорилик ва фирибгарлик жиноятлар
(2021-2023 йилларнинг январь-декабрь ойлари учун) қуйидаги
рақамларда ўз аксини топган.
Хусусан, 2021 йилда ўғирлик – 1 230 та, 2022 йилда 1 581 та,
2023 йилда 1 602 та, 2021 йилда безорилик – 239 та, 2022 йилда 284
та,
2023 йилда 543 та, 2021 йилда фирибгарлик – 119 та, 2022 йилда 134
та,
2023 йилда 135 тани ташкил этган.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 2022 йилнинг шу даврига
нисбатан ўғрилик – 1,0 мартага, фирибгарлик – 1,0 мартага, безорилик –
1,6 мартага, ўсган.
Жиноят содир этилган пайтда бандлиги бўйича вояга етмаганлар
ўртасида 2 730 нафар ўқиётганлар, 510 нафар ишчи, 148 нафар меҳнатга
лаёқатли (ишламайдиган ва ўқимайдиганлар), 8 нафар ходим ва 190 нафар
қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётганлар ҳисобга олинган.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 2022 йилнинг шу даврига
нисбатан жиноят содир этганлиги аниқланган вояга етмаганлар сони
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
23
15,6 % га, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан эса 1,4
баробарга ошган. Вояга етмаганлар энг кўп Фарғона (700 киши), Наманган
(451 киши)
ва Тошкент (345 киши) вилоятларида, Тошкент шаҳрида (545 киши)
қайд этилган. Шу билан бирга, Жиззах (54 нафар), Хоразм (66 нафар),
Сирдарё (77 нафар), ва Навоий (62 нафар) вилоятларида энг кам
ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганлар қайд этилган .
Юқоридаги
рақамлардан
кўриниб
турибдики
Ўзбекистон
Республикасида вояга етмаганлар томонидан жиноятчилик хусусан
“ўғирлик, безорилик ва фирибгарлик” жиноятлари ортиб бораётганлиги
қанчалик “Долзарб” эканлигини кўрсатмоқда. Хўш бу турдаги
жиноятларнинг вояга етмаганлар томонидан содир этилиши нима
сабабдан ортиб бормоқда?
Вояга етмаганлар томонидан жиноятларни содир этилишини олдини
олиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимиз етарлими? Шунингдек,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан
ушбу йўналишда тўғри ва самарали механизмлар ишлаб чиқилганми?
Бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик
ва
ҳуқуқбузарликларни
олдини
олиш
бўйича
Ўзбекистон
Республикасининг 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги
Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ишлар амалга
оширилмоқда .
Бироқ, юқоридаги статистик маълумотлар вояга етмаганлар ўртасида
жиноятчиликни олдини олишда амалга оширилаётган ишлар етарли
эмаслиги, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жиноятчиликни
олдини олишда аниқ механизмлар кўрсатилмаганлиги ёки ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар томонидан мавжуд ҳужжатлар етарли
даражада ижроси таъминланмаётганлигидан далолат беради.
Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятлари жамиятда кўп
учрайдиган ҳолатлар бўлиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари
ва шарт-шароитлари кенг қамровли ва кўп омилларга боғлиқдир.
Бу жиноятларнинг пайдо бўлишига турли омиллар таъсир кўрсатади.
Тадқиқот натижасида вояга етмаганлар томонидан содир этилган
“ўзгалар мулкини талон-торож қилиш” жиноятларининг келиб чиқиш
сабабларини чуқурроқ англаш учун илмий тадқиқотларга, статистик
маълумотларга ва социология соҳаларидаги назарияларга, шунингдек,
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
24
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига асосланиб, қуйидаги
фикрларни келтиришимиз мумкин.
Иқтисодий жиҳатдан ночор оилаларда ўсган вояга етмаганлар,
одатда, моддий етишмовчилик сабабли жиноят содир этиш эҳтимолига
кўпроқ дуч келади. Бу омиллар, жумладан, ёшларнинг пул топиш
йўлларини қидиришга мажбур эканлигини кўрсатади. Социологларнинг
фикрича жиноятчиликка оид тадқиқотларда муҳит ва оилавий
муносабатлар жиноятлар келиб чиқишига асосий сабаб сифатида
келтирилади. Кам таъминланган оилалар ёки ижтимоий назоратсизлик
болаларда хатти-ҳаракатларни назорат қилишга қодир бўлмаган муҳитга
айланади.
Кейинги ўринда, болаларнинг руҳий ҳолати ва уларнинг ҳаётга
муносабати,
хусусан,
эмоционал
ёки
психологик
жараёнлар
жиноятчиликка йўналтириши мумкинлиги ҳақидаги гипотезалар мавжуд
бўлиб, бу ерда болалардаги агрессия ва ёшликдаги психологик муаммолар
уларни жиноятга ундаши мумкинлигини кўрсатувчи далилларни жиноят
ишларини таҳлилларида кўриш мумкин.
Вояга етмаганлар ўзларини ижтимоий гуруҳларда “қаҳрамон”
кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Бу ҳолатлар уларнинг руҳий ҳолатига ҳам
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Яна бир ҳолат мактаблардаги
назоратнинг пастлиги ёки тарбия ишларининг етарли эмаслиги
болаларнинг хатти-ҳаракатлари учун назорат механизмларининг
йўқлигини кўрсатади.
Бу
ҳолат
назоратига
Миллий
гвардия
ходимлари
жалб
қилинганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Илмий тадқиқотлар шуни
кўрсатмоқдаки, мактаб ёки оилавий назорат етишмовчилиги ёшларни
жиноятга ундайди. Умумий таълим сифати ва ёшларнинг таълимдан
узоқлашиши ўртасида жиноятчилик ўзаро боғлиқлигини кўрсатади.
Моддий имконияти бор оилалар болаларини қўшимча курсларга жалб
қилмоқда, қолган ҳолларда билим даражаси ўқишга кириш имкониятини
қисқартирмоқда.
Шунингдек, муҳим масалалардан бири, жамиятда ишсизлик даражаси
ёшлар ўртасида иш билан банд бўлмаслик ҳолатини яратади, бу эса, ўз
навбатида, жиноятчиликка йўналтириш хавфини оширади. Тадқиқотлар
шуни кўрсатадики, меҳнат бозорида ёшлар учун етарли имкониятлар
бўлмаслиги уларни ноқонуний фаолиятга йўналтириши мумкин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
25
Жумладан яхши яшаш, тенгдошларида ўртасида тафоввуд уларни
ушбу жиноятларни содир этишига замин бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда
ҳуқуқий билимлар мактабларда берилаётган бўлсада, таълим сифатидаги
муаммолар ёшларнинг хатти-ҳаракатлари ва қарорларига салбий таъсир
кўрсатади.
Бу уларнинг жиноят йўлига тушиш эҳтимолини оширади.
Шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича олиб борилган тадқиқотлар
ўрганилиши шуни кўрсатадики, ахлоқий тарбиясизлик ёки ҳуқуқий
билимларнинг йўқлиги ёшларнинг хато қарорлар қабул қилишларига
сабаб бўлади. Бу ҳолат кўпинча уларни ижтимоий тармоқларда оқибатини
ўйламасдан амалга ошираётган ҳаракатларида ҳам кўришимиз мумкин.
Юқоридаги барча фикрлар асосида келтирилган фактлар ва гипотезалар
таҳлил қилинганда, вояга етмаганлар томонидан содир этилган
жиноятларнинг сабаблари жуда кенг ва мураккаб эканлигини кўришимиз
мумкин. Бу жойда илмий асосга эга бўлган тадқиқотлар, ижтимоий ва
психологик назариялардан фойдаланиш, шунингдек, реал ҳаётдаги
маълумотлар ва амалиётлар далил сифатида қўлланилиши муҳимдир.
Бизнинг фикримизча вояга етмаганлар томонидан жиноятларни
содир этилишидаги сабабларни мақоламизда кўрсатиб ўтдик. Мазкур
сабабларни илмий томондан ўрганган ҳолда, амалиётга жорий қилиш
бўйича қуйидаги таклифларимизни келтириб ўтамиз.
Хусусан, оиладаги ва турмушдаги салбий таъсирлар – яъни ота-она
фарзандига етарлича эътибор бермаслиги унинг ҳаётдаги мақсади ва
орзулари билан қизиқмаслиги ҳамда фарзандларини бир-биридан устун
қўйиши, уларни доимий назорат қилиб бормаслиги, шунингдек ота-она
ўртасида доимий равишда келишмовчиликлар жанжаллар бўлишини
олдини олиш;
носоғлом турмиш тарзи – Ота-онанинг доимий равишда спиртли
ичимликлар ёки гиёвандлик воситаларини истеъмол қилишини олдини
олиш ва соғлом турмушга қайтариш; ёмон хулқли шахслар билан алоқада
бўлиш – вояга етмаганларнинг ёмон хулқли шахслар билан дўст
бўлмаслигини, агар дўст бўлган тақдирда ўзига нисбатан келгусида
салбий оқибатлар вужудга келишини ҳаётий мисоллар билан
тушунтириш; вояга етмаганларни таълим муассасалари томонидан
уларнинг дарсдан ташқари вақтларини самарали ўтказиш мақсадида
қизиқарли
тўгаракларни
шунингдек
касбга,
ҳунарга
ўргатиш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
26
марказларини ташкил уларнинг фаолиятини доимийлигини таъминлашда
давлат томонидан молиявий қўллаб-қўвватлаш тизимини яратиш зарур..
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, бу каби омиллар
ва шарт-шароитлар вояга етмаганларнинг юқоридаги каби
жиноятларни содир этишга импулс бериши мумкин, лекин уларнинг ҳар
бир ҳолатдаги аниқ сабабларини аниқлаш ва энг самарали профилактика
чораларини ишлаб чиқиш учун жиноятчилик таҳлили ва социологик
тадқиқотлар зарур бўлади.