Авторы

  • Ўктам Хакимов
    қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди,
  • Собит Адилов
    “Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи илмий ходим,
  • Жалолиддин Маманазаров
    “Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи директори,
  • Собиржон Қодиров
    “Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи директор ўринбосари.
  • Бобир Махмудов
    Навоий шаҳар 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб биология фани ўқитувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.49834

Аннотация

Жаҳон миқёсида олиб қарайдиган бўлсак чорва молларини доимий боқиш натижасада содир бўладиган яйловлар трансформациясини баҳолаш ва яйловларнинг келажагини башоратлашнинг функсионал индикаторларини аниқлаш ва консептуал моделларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилмоқда.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМНИНГ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИ

ФЛОРАСИ ВА ЯЙЛОВ ИНҚИРОЗИДА ФИТОМЕЛИОРАЦИЯНИНГ

ЎРНИ

Хакимов Ўктам Тошботирович

қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди,

Адилов Собит Уктамович

“Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи илмий ходим,

Маманазаров Жалолиддин Камолбойевич

“Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи директори,

Қодиров Собиржон Азимбоевич

“Марказий Қизилқум“ миллий табиат боғи директор ўринбосари

.

Махмудов Бобир Турғунжон ўғли

Навоий шаҳар 11-сонли ихтисослаштирилган

мактаб биология фани ўқитувчиси.

https://doi.org/10.5281/zenodo.13860009

Жаҳон миқёсида олиб қарайдиган бўлсак чорва молларини доимий

боқиш натижасада содир бўладиган яйловлар трансформациясини
баҳолаш ва яйловларнинг келажагини башоратлашнинг функсионал
индикаторларини аниқлаш ва консептуал моделларини ишлаб чиқишга
алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон «Яйловларни
муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон
Республикаси президентининг 11 сентябрдаги 2023 йилдаги ПФ-158-сон
“ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида фармонининг 71- Биологик
хилма-хиллик ишончли сақланишини таъминлаш бандига кўра Муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудларни 12 фоизгача кенгайтириш, 2 миллион
гектар ҳажмда табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликларини
биоботаник текширишни ҳар йили амалга ошириш белгилаб қўйилган
тизимини жорий этиш тартиби белгилаб берилди.

Ҳозирда республикамизда яйловларнинг табиий ўсимликлар

қопламини асраш ва улардан барқарор фойдаланишга алоҳида эътибор
қаратилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегиясида “атроф-табиий муҳитга зиён йетказадиган
экологик муаммоларни олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирдар
кўриш” бўйича муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб берилган.

Миллий табиат боғи ўсимлик қоплами чўлнинг иқлим шароитларига

жуда яхши мослашган турларга бой бўлиб, иқлим шароити кескин


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

ўзгарувчан бўлсада ҳудуд биогеценозининг асосий ҳаёт манбаи мазкур
ўсимликлар дунёси ҳисобланади. Ҳудуднинг тақир ерлар ва кучли
шўрланган ерларни ҳисобга олмаганда деярли барча қисмида ўсимликлар
тарқалган. Марказий Қизилқум ўсимликлар қоплами ҳудуд аҳолисининг
чорвалари учун асосий боқма яйловлар бўлиб, улар Қоракўлчиликнинг
асосий манбаи ҳисобланади. Қизилқумнинг шўрхок ерларида тарқалган
турлардан асосан Қорасаксовул ва унга яқин ерларда оқбоялич (

Салсола

Ричтери ва С. субапҳйлла

), чала буталардан кейреук (

Салсола ригида

), бир

йиллик ўсимликлардан (

Салсола cрасса, Гамантҳус овинус, Ҳалимоcнемис

виллоса

) ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари алоҳида-

алоҳида бўлиб ўсувчи ранг (

Cарех пҳйсодес

), мартук (

Еремопйрум

Буонапартис

) қўнғирбош (

Поа Булбоса

) каби ўсимликларни учратиш

мумкин Ботаник олимларнинг қайд қилишича ҳудудда иқлим шароитлари
кескинлигига қарамай шувоқ (

Артемисиа диффуса

), терескен (

Еуротиа

cератоидес

), боялич (

Салсола арбусcула

), чирмовуқ (

Cанволвулус

), аччиқ

бодом каби йирикроқ турлар ҳам тарқалган. Туб аҳолининг қайд этишича
бундан анча олдин табиий аччиқ бодом ва писта зич ўсган бўлиб, узоқ
йиллар давомида ёқилғи сифатида фойдаланиш оқибатида камайиб
кетган. Бунинг исботини ўсимлик қолдиқлари ва илмий мабаалардан ҳам
билиш мумкин.

1.rasm. Milliy tabiat bog’i o’simliklari

Ҳудудда табиий булоқлар ва ерости сувлари яқин ҳудудларида

ўсимликлар зич ўсади. Бу булоқлардан асосан ҳудудда учрайдиган
ҳайвонлар сувга бўлган талабини қондириш мақсадида фойдаланилади. Бу
ерларда Марказий Қизилқумнинг табиий шароитида ўсишга мослашган
селен, илоқ, қиёқ, қамиш ва бошқа шу каби ўсимлик турларини экиб


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

кўпайтириш ва ҳайвонот дунёси учун озуқа манбаи сифатида фойдаланиш
мумкин.

1.расм. Марказий Қизилқум миллий табиат бўги ҳудудидаги табиий сув
қудуқлари

Марказий Қизилқум яйловларининг ҳозирги ҳолати чўлланиш

жараёни ва тупроқ структурасининг техноген бузилиши билан боғлиқ
бўлиб, бу жараён бугунги кунда инсониятнинг глобал экологик
муаммоларидан биридир. Марказий Қизилқум миллий табиат боғи
ҳудудининг шу вақтга қадар экологик ҳолатнинг ёмонлашуви антропоген
ва техноген омилларнинг таъсири айниқса ўсимликлар қоплами ва
яйловларнинг ўзгаришига олиб келган. Кузатув ишлари шуни
кўрсатадики, турлар хилма хиллиги бўйича доминант оилалар
қуйидагилар:

Ченоподиаcеае

(22 тур),

Астераcеае

(17),

Брассиcаcеае

(13

турдан),

Борагинаcеае, Поаcеае

(10 турдан),

Сарёпҳйллаcеае, Ранунcулаcеае,

Лилиаcеае

(7 турдан) ва

Ламиаcеае

(6 тур) оилалар вакиллари эканлиги

аниқланди. Ўрганилган ҳудудда қолган оила вакилларининг 5 та дан кам
турлари борлиги қайд этилган.

Ченоподиаcеае

оиласи ҳудудда нафақат

турлар таркиби, балки ўсимликлар қопламида доминантлик қилиши
билан ҳам бошқа оила вакилларидан устунлик қилади. Чунки чўл шароити
мазкур оила вакилларининг кенг тарқалиши учун энг қулай ҳудуд
ҳисобланади.

Марказий Қизилқум ҳудудида тарқалган тупроқ қатламлари жуда

сийрак ва гумусга бой бўлмасада, унда ўсаётган ўсимликлар ҳаётида
муҳим рол ўйнайди. Зеро миллион йиллардан буён шаклланиб келаётган
ўсимлик турларининг ҳаёт фаолияти тупроқнинг ҳосил бўлиши ва унинг
унумдорлигини ошишида муҳим ўрин тутади.

Чорвачилик сифатида шу вақтга қадар ҳудуднинг яйловларидан

фойдаланиш натижасида ҳамда яйловлардан фойдаланиш тартибига
илмий тарафдан ёндашилмаганлиги оқибатида жуда катта майдонларда
чўлланиш даражаси ортиб борган, Айниқса, қишлоқ ва овул отарлари,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

фермер хўжаликларига қарашли отарлар яйловлардан юқори нагрузкада
фойдаланилганлиги, яъни, 1 бош қўйга 2-3 га яйлов ўрнига 1 га яйловга 3-
4 тадан чорва моллари тўғри келиши яйловдаги ўсимликларни ўсиб-
ривожланиб, пишган уруғлари ерга тушиб улгурмаслиги оқибатида кўп
турлар йўқолиб кетган.

Қизилқумда жуда катта аҳамиятга эга бўлган саксовул, сигирқуйруқ,

қуёнсуяк, қандим ва бошқа йирик бўталарни инсонлар томонидан ёқиш
мақсадида йиғиб олиниши натижасида ҳудудда майдонларида катта-катта
майдонлар ялонғоч ҳолга келиб қолган бу эса ўз навбатида қумларнинг
кўчишига, саҳрода қум бўронлари пайдо бўлиши,ўсимликлар қоплами
йўқолишига олиб келган.

Шу боисдан Йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаб

қолиш, экологик барқарорликни қарор топтириш, ноёб ва йўқолиб
бораётган

турларни

сон

жиҳатидан

кўпайтириш

мақсадида

мамлакатимизда ҳам алоҳида муҳофаза қилинадган ҳудудларни
кенгайтириш ва уларни давлат муҳофазаси остига олиш мақсадида

Навоий

вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган
"Марказий қизилқум" миллий табиат боғи ташкил этилди.

Миллий табиат боғининг ташкил этилиши ва фаолияти йўлга

қўйилиши натижасида, иш жараёнини самарали ташкил этиш, ҳайвонот
дунёси ва ўсимликлар хилма-хилликларини аниқлаш мақсадида
фотоқопқонларни келтириш, ўрнатиш ва техник жиҳатидан таъминлаш
ишлари ҳам давом этмоқда.

Бундан ташқари мамлакатимиз бо'йлаб амалга оширилаётган “Яшил

макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Марказий Қизилқум" миллий
табиат бог'и ҳам о'з ҳиссасини қо'шган холда Табиат бог'ининг рекреация
зонасига 5 минг туп иқлим шароитига мос келадиган ко'чатлар (саксовул)
экилиб “Яшил макон” платформасига киритилди ҳамда ҳудуднинг
ўсимликлар дунёсини асраш, кўпайтириш, ва ҳудуднинг ҳайвонот дунёси
учун озуқа манбаи сифатида фойдаланиши имконини беради.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

2.расм.

Саксовул кўчатларини экиш жараёни

Фитомелиорация ўсимликлар дунёсига нисбатан янги ва истикболли

йуналиш бўлиб табиий яйловлар, ўсимликлар қопламини яхшилашда
ҳамда махсулдорлигини сезиларли ва кафолатли оширишда муҳим омил
бўлиб ҳисобланади.

“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғидаги ноёб ҳайвон турларини
ҳамда ўсимликларни асраш мақсадида давлат инспекторлар томонидан
туну кун назорат рейд тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Фойдаланилган адабойиотлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги

ПФ-24-сон «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона
фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
фармони.
2.

ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 11 сентябрдаги

2023 йилдаги ПФ-158-сон “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида
фармони.
3.

Абдуллаев

С.,

Раимбаева

Г.

Тўқ

тусли

тупроқларининг

микроэлементларига

эрозиянинг

таъсири

//

Тупроқшунослар

ваагрокимёгарлар Ш-қурултойи маъруза ва тезислари тўплами.-Тошкент,
2000.
4.

Добровольский, В.В. Биосферные циклы тяжелых металлов и

регуляторная роль почвы / В.В. Добровольский // Почвоведение. –1997. -
№4.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПФ-24-сон «Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.

ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 11 сентябрдаги 2023 йилдаги ПФ-158-сон “ЎЗБЕКИСТОН — 2030” стратегияси тўғрисида фармони.

Абдуллаев С., Раимбаева Г. Тўқ тусли тупроқларининг микроэлементларига эрозиянинг таъсири // Тупроқшунослар ваагрокимёгарлар Ш-қурултойи маъруза ва тезислари тўплами.-Тошкент, 2000.

Добровольский, В.В. Биосферные циклы тяжелых металлов и регуляторная роль почвы / В.В. Добровольский // Почвоведение. –1997. - №4.