ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
35
ТEЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ,
ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ
ТАЪМИНЛАШГА ОИД ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ
ТАҲЛИЛИ
Бобомуродов Фарход Боймуротович
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил
изланувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори
(PhD) E-mail: farhod86b@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.13859815
Аннотация.
Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга оид халқаро-
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг
мазмуни
таҳлил
қилиниб,
илмий
асослантирилган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар
: инсон ҳуқуқлари, эркинлик, декларация, конвенция,
битим, шартнома, полиция кодекси.
ТҚФда инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар инсон ҳуқуқлари
ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий манба бўлиб хизмат
қилувчи халқаро шартнома, битим, конвенция, декларацияларни қамраб
олади.
ХIХ аср бошларида дунёнинг барча мамлакатлари учун инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ҳужжатлар
қабул қилинди. Хусусан, 1815 йилда “Қул савдосини тақиқлаш ҳақида Вена
конвенцияси” ва 1864 йили “Уруш пайтида ярадорлар ва беморларни
ҳимоя қилиш ҳақида” Женева конвенцияси шулар жумласидандир.
Дунёда тинчликни, хавфсизликни таъминлашда давлатларнинг ва
барча миллатларнинг ўзаро хамкорлигини ривожлантириш мақсадида
1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил этилди. Ушбу
халқаро нуфузли ташкилоти томонидан бугунга қадар универсал,
минтақавий, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳамкорлик,
бошқа соҳаларда икки томонлама, кўп томонланма характердаги инсон
ҳуқуқлари (ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқ.)ни
таъминлашга оид юздан ортиқ халқаро ҳужжатлар қабул қилинди. Инсон
ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни амал қилиш ҳудудининг
чегарасига кўра уч гуруҳга бўлиш мумкин. Дунёдаги ҳар қандай
давлатларнинг иштирок этиши мумкин бўлган универсал халқаро
ҳужжатлар – халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва
нормаларини БМТ томонидан қабул қилинган декларация, пакт ва
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
36
конвенциялар ташкил этиб, бугунги кунда 193 та давлатлар БМТга аъзо
ҳисобланади ва ушбу давлатларга БМТ томонидан қабул қилинган халқаро
ҳужжатларга амал қилиш тааллуқлидир. Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф
этилган ҳужжатларига: БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси” (1948); “Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан
танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида конвенцияси”
(1950); “Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги Европа конвенцияси” (1950); “Гиёҳвандлик воситалари
тўғрисида ягона конвенцияси” (1961); “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисида халқаро пакти”, “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар
тўғрисида халқаро пакти”, “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактга доир факултатив баённомаси” (1966); “Ядровий
қурилмаларни ва ядровий материални жисман ҳимоя қилиш тўғрисида
конвенцияси”(1979);
“Психотроп
моддалар
тўғрисида
конвенцияси”(1971); “Одамларни гаровга олишга қарши кураш тўғрисида
халқаро конвенцияси” (1979); “Болаларни бошқа мамлакатларга ўғирлаб
олиб кетишнинг фуқаролик жиҳатлари тўғрисидаги Гаага конвенцияси”
(1980); “Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашни бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турига қарши
конвенцияси”
(1984);
“Гиёҳвандлик
воситалари
ва
психотроп
моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида Бирлашган
Миллатлар ташкилотининг конвенцияси” (1988); “Ёлланма жангчиларни
ёллаш, фойдаланиш, молиялаштириш ва ўқитишга қарши курашиш
тўғрисида халқаро конвенцияси”(1989) кабилар киради. Бундан ташқари,
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул
қилингандан сўнг, бир қанча халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган
ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, буларга: БМТнинг “Фуқаролик,
оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам муносабатлар
тўғрисидаги конвенцияси” (1993); “Терроризмни молиялаштиришга
қарши курашиш тўғрисида халқаро конвенцияси” (1999); “Бола ҳуқуқлари
тўғрисидаги конвенцияга доир, болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги,
болалар порнографиясига доир факультатив протоколи” (2000);
“Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Бирлашган миллатлар
ташкилотининг конвенцияси” (2000); “Терроризм, сепаратизм ва
экстремизмга қарши курашиш тўғрисида Шанхай конвенцияси” (2001)
кабиларни таъкидлаш мумкин. Дунёда инсон ҳуқуқларига оид жами 27 та
универсал халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 11 таси
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
37
декларация, 16 таси конвенцияларни ташкил этади. Универсал халқаро
ҳужжатларнинг мазмунида инсонни барча ҳуқуқлари олий қадрият
сифатида тан олиниб, ушбу халқаро ҳужжатларнинг мазмуни таҳлил
қилинганида
биринчидан,
болаларнинг
ҳуқуқлари,
асoсий
эркинликларини БМТнинг Низoмига мувофиқ таъминлаш, уларни ватанга
муҳаббат, қонунларни ҳурмат қилиш руҳида тарбияланишига шарт-
шароитлар яратиш ; иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
(шахсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқ.) бузилишиги йўл
қўймаслик ; учинчидан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида
фуқаролик ва шахсий ҳуқуқлар соҳасидаги яшаш ҳуқуқи; эркинлик ва
шахсий дахлсизлик ҳуқуқи; қийноқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ва шахс
қадр-қимматини камситувчи муомала ва жазо турларидан эркин бўлиш
ҳуқуқи; турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи; ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи;
фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи; маълумотлардан эркин
фойдаланиш каби етти ҳуқуқлар назарда тутилгани ва ушбу ҳуқуқлар
асосий қомусимизда ҳам ўз аксини топгани; тўртинчидан, барча
давлатларда қочоқлар муаммоларининг ижтимоий ва инсонпарварлик
хусусиятини ҳисобга олиш, тинчликка қарши, ҳарбий жиноятлар ёки
инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олишда қочоқлар муаммоси
билан боғлиқ давлатлар ўртасидаги ихтилофнинг олдини олиш
чораларини кўрилиши; бешинчидан, шахсни жамиятда тутган ўрни,
ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаб фуқаролиги бўлмаган шахс (апатрид)
бўлиб қолишининг олди олиниши; олтинчидан, ҳар бир инсонга хос қадр-
қиммат ва тенглик принципларига амал қилиш; шахснинг ирқи, жинси
тили ёки динини ажратмасдан инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига
риоя
этилиши;
еттинчидан,
шахснинг
барча
ҳуқуқлари
ва
эркинликларидан маҳрум қилиш тақиқланиши; саккизинчидан, инсон ва
фуқаролар иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан доимий
равишда фойдаланиши; тўққизинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг
ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш давлат томонидан амалга
оширилиши; ўнинчидан, аёлларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ва
иқтисодий зўравонликлар содир этилишига йўл қўймаслик, гендер
тенглиги асосида уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ; ўн
биринчидан, шахсни бошқа шахс содир этган жинояти учун жазолаш,
қўрқитиш, зўрлаш, ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган қасддан
кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилиши қийнаш
ҳисобланиб , ушбу ҳаракатларни содир этган айбдор шахсга узоқ муддатли
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
38
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши; ўн иккинчидан, ҳар бир
инсон якка ва жамоавий тартибда миллий ва халқаро миқёсдаги инсон
ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тарғиб қилиши; ўн учинчидан,
маданий хилма-хиллик асосида инсоннинг маданий ҳуқуқлари ва
эркинликлари (муаллифлик ҳуқуқи, ижод эркинлиги ва бошқ.)
таъминланиши; ўн тўртинчидан, ногиронларнинг яшаш, фуқаролик,
ҳуқуқий ҳимояланиш, таълим олиш, саломатликларини сақлаш, бошқалар
билан тенг равишда меҳнат қилиш, бўш вақтини дам олиш ва спорт билан
шуғулланишга сарфлаш, етарлича турмуш шароитига эга бўлиш ва
ижтимоий ёрдам ҳуқуқлари эътироф этилган ва уларни амалга
оширишнинг ҳуқуқий кафолатлари белгилангани; ўн бешинчидан,
халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан шахсларни зўрлик остида ғойиб
бўлиши билан боғлиқ жиноятлар шахсга қарши жиноятлар ҳисобланиб,
айбдор шахслар жиноят қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилиши;
ўн олтинчидан, БМТга аъзо ҳар бир давлат маҳаллий халқлар ҳуқуқлари
(якка ва жамоавий ҳуқуқлар; маданий ҳуқуқлар; таълим, соғлиқни сақлаш,
иш билан таъминлаш, тил ва бошқа ҳуқуқларга бўлган ҳуқуқлар)тан
олинишини
таъкидлаш
мумкин.
Мазкур
универсал
халқаро
ҳужжатларнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир аксарият
қоидалари
миллий
қонунларимизнинг
нормалари
мазмунига
сингдирилган бўлиб, уларга амал қилиш керак.
Дунёнинг айрим қитъасидаги давлатлар биргаликда қабул қилган
минтавий халқаро ҳужжатлар мазмунида инсон ҳуқуқларини
таъминлашга
оид
умумий
қоидалар
белгиланган.
Статистик
маълумотларга кўра, инсон ҳуқуқига оид Америка, Африка, Европа, Осиё
каби минтақаларда жами 25 та халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб,
шундан 5 та декларация ва 20 таси конвенциялардир. Ушбу халқаро
ҳужжатларда инсон ва фуқароларнинг ёши, жинси, ижтимоий аҳволидан
қатъий назар барча ҳуқуқ ва эркинликлари маҳаллий ва халқаро даражада
кафолати белгилаб қўйилган. Минтақавий халқаро ҳужжатларнинг
мазмуни таҳлил қилинганида биринчидан, минтавий халқаро ҳужжатлар
дунёнинг минтақаларида: Америка, Африка, Европа, Осиё давлатлари
ўртасида қабул қилинганлиги; иккинчидан, мазкур халқаро ҳужжатларда
инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиниши; учинчидан,
барча тусдаги қийноқларни олдини олиш ва ушбу жиноятларни содир
этган шахсларни қатъий жазоланиши каби масалалар ёритилгани;
тўртинчидан, ёши, жинси, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқиши,
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
39
ижтимоий аҳволидан қатъий назар турли тоифада шахсларни ҳуқуқлари
ва эркинликлари халқаро ҳужжатлар билан кафолатланиши; бешинчидан,
жамиятда эркак ва аёллар тенг бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинлари
тенг равишда ҳимоя қилинади.
ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини
таъминлашда жиноятчиликка қарши курашишнинг соҳаларига оид жами
115 та халқаро ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, халқаро ҳужжатларнинг
таснифланишига кўра: 1,9 фоизи декларация; 2,6 фоизи пакт; 1,8 фоизи
келишув; 13,2 фоизи конвенция; 32,4 фоизи шартнома; 52,7 фоизи битим;
халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг соҳаларига кўра: 4,3 фоизи бевосита
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларни таъминлашга оид; 27,4 фоизи уюшган
жиноятчиликка қарши курашиш; 12,3 фоизи терроризм, экстремизмга
қарши курашиш; 3,6 фоизи қурол, ўқ-дори, портловчи моддаларнинг
ноқонуний айланишига қарши; 15,7 фоизи гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш; 11,3
фоиз шахсларни қидириш, ушлаб бериш ва экстрадиция масалалари; 1,7
фоизи ахборот хавфсизлиги; 16,6 фоизи фуқаролик, савдо, оилавий ва
жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш; 3,6 фоизи жиноий
жазолар ижро этилишини таъминлаш; 3,5 фоизи эса божхона соҳасидаги
ТҚФга оид муносабатларни тартибга солади. Инсон ҳуқуқлари ва
эркинликлари таъминлашда биринчи навбатда таҳлил қилинган ТҚФга
доир халқаро ҳужжатларнинг мазмунидаги ҳуқуқий бўшлиқларни
бартараф этиш лозим. Боиси, ҳуқуқий бўшлиқларнинг мавжудлиги инсон
ҳуқуқларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатади.
Мазкур халқаро ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилиш асосида
қуйидагилар: биринчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
таъминлашга хизмат қиладиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
моҳиятини тўлиқ англаган ҳолда қонунийлик, инсон ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги тамойиллари
асосида ИИОлари тезкор бўлинмаларининг ходимлари хизмат фаолиятини
адолатли ва самарали ташкил этиш; иккинчидан, ҳозирги кунда
Республикамиз ҳудудида кибержиноятларга қарши курашиш масаласи энг
долзарб муаммоларидан бири бўлганлиги боис, жисмоний ва юридик
шахснинг мулкий дахлсизлик ҳуқуқи бузилишини таъминлаш, мисол учун
ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича 2019 йилда 122 та; 2020 йилда
723 та; 2021 йилда 2553 та; 2022 йилда 5277 тани ташкил этиб, тўрт йил
ичида мурожаатлар сони 43 баробарга ошган. 2023 йилнинг 9 ойида 8734
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
40
та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, фуқароларга етказилган моддий
зарарнинг миқдори уч йилда 372 миллиард 800 млн. сўмни ташкил этган.
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашишнинг
самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
ривожланган давлатлар хусусан, Жанубий Корея, Япония, Хитой,
Германия, Болгария, Австрия, Қувайт, Миср, Саудия Арабистони, Кипр ва
Испания давлатлари билан “Ахборот технологиялари соҳасидаги
жиноятларга қарши курашишда тезкор ҳамкорлик тўғрисида”ги
битимларни қабул қилиниши ва ҳамкорликда амалий чора-тадбирларни
амалга оширилиши лозим; учинчидан, ўрганилган 115 та халқаро
ҳужжатларнинг 55 таси ёки 48,2 фоизи уюшган жиноятчиликка қарши
курашиш соҳасидаги ҳалқаро ҳужжатларни ташкил этганлиги, шунингдек
Республикамиз ҳудудида содир этилаётган умумий жиноятларнинг 35-40
фоизи мулкий ва коррупциявий жиноятларни (шундан қарийб 20 фоизи
латент жиноятлар) уюшган гуруҳ таркибида содир этилиши натижасида
жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи ва мол-мулкига зарар
етказилиши, шунингдек давлатга ҳам катта миқдорда зарар
келтираётганлиги ва ушбу масала бугунги кунда долзарб муаммога
айланганлиги, илғор хориж тажрибасига асосланиб Ўзбекистон
Республикасининг ҲМҚОлари билан бошқа давлатларнинг ҲМҚОлари
ўртасида “Мулкий турдаги, коррупциявий жиноятларни уюшган гуруҳлар
томонидан содир этилишига қарши курашиш ҳақида” битимларни қабул
қилиш; тўртинчидан, терроризм ва экстремизмга қарши курашишга оид
14 та халқаро ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда
терроризм ва экстремизм жамият ривожи учун катта таҳдид эканлиги,
инсонларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида
ривожланган давлатлар билан терроризмга қарши курашишда самарали
ташқи ҳамкорлик қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси билан
Венгрия, Жанубий Корея, Болгария, Бирлашган Араб Амирликлари,
Германия, Эрон, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Aрманистон, Непал,
Камбоджа ва Шри – Ланка каби давлатлар ўртасида терроризм ва
экстремизмга қарашишга оид битимларни қабул қилиш; бешинчидан,
ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда жиноий ишлар
бўйича
ҳуқуқий
ёрдам
кўрсатиш
соҳасида
ҳалқаро
ҳуқуқий
ҳужжатларнинг асосий қоидаларини (ТҚТларини ўтказишга санкция
бериш
ваколатини
прокурордан
судга
ўтказиш)
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят-процессуал
кодекси,
“Тeзкор-қидирув
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
41
фаолияти тўғрисида”ги қонун нормаларида ва Ички ишлар вазирлигининг
идоравий ҳужжатлари мазмунида баён этиш таклиф этилади.
Бундан ташқари, БМТ Бош Ассамблеяси халқаро ҳамжамияти томонидан
17.12.1979 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хулқ-
атворининг стандарти сифатида эътироф этилган “Ҳуқуқни муҳофаза
қилиш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси” (полиция
кодекси) қабул қилинди. Ушбу кодексда ҳар қандай мамлакат полицияси
ходимлари учун қуйидаги талабларга амал қилиши: аҳолининг потенциал
заиф гуруҳларига (болалар, қариялар, қочоқлар, муҳожирлар, одам савдоси
қурбонлари ва бошқ.) алоҳида эътибор бериш; полиция ходимлари
жиноят содир этишда гумонланаётган, айбланаётган ёки жабрланган
шахслар билан хушмуомалада бўлиш, уларнинг шаъни, қадр-қимматини
камситмаслиги, уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва ҳурмат
қилиш, шахсий ҳаётига аралашмаслик; ушбу шахсларга зарурий
мудофанинг чегарасидан четга чиқмасдан зарур ҳолларда куч ишлатиш;
полиция ходимлари тинч юришлар, митингларда қатнашаётган шахсларга
куч ишлатмаслик; қуролдан фойдаланиш, қўллаш тартибига риоя қилган
ҳолда ишлатиш; фақат қонунда назарда тутилган асослар мавжуд
бўлганида шахсларни ҳибсга олиш ва сақлаш; ҳибсга олинганларни
жойлашган жойи ҳақида яқин қариндошларига хабар бериш, адвокатни
таклиф этиш, тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
ҳибсга олинганларни шаъни, қадр-қимматини камситмаслик, уларни
дўппослаш ва бошқа қийнаш ҳолатларини амалга оширмаслик;
полиция ходими ноқонуний буйруқларни бажармаслиги, акс ҳолда
қонуний жавобгарликка тортилиши; полиция ходимлари қоидабузарлик
ҳақида хабари бўлганида дарҳол бевосита юқори турувчи раҳбарига хабар
бериши таъкидланган. Назаримизда, ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича
мансабдор шахсларни хулқ-атвор кодексида назарда тутилган муҳим
қоидалар ва талабларга риоя қилиб, амалий фаолиятда тўғри татбиқ
этилиши зарурдир. уқуқни муҳофаза қилиш бўйича мансабдор
шахсларнинг хулқ-атвор кодексида назарда тутилган барча давлат
органларининг полиция ходимлари учун умумий тавсиявий қоидадан
келиб чиқиб, ТҚТларни амалга оширишда тезкор бўлинмаларнинг
ходимлари қуйидаги 10 та муҳим қоида ва талабларга амалга қилиниши
лозим: а) ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда ёки бошқа ҳудудларда
истиқомат қилаётган, доимий ёки вақтинча бандлиги таъминланган
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
42
аҳолининг заиф, ночор, ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд қатлам
вакилларига алоҳида эътибор қаратиш; б) жиноят содир этишда
гумонланган ва айбланаётган шахслар билан профессионал касб этикаси
қоидаларига риоя қилган ҳолда хушмуомала, самимий муносабатда
бўлиш; в) жиноят содир этишда гумонланган ва айбланаётган, жиноятни
содир этишга тайёргарлик кўраётган, режалаштирган, тергов ва суд
органларидан яшириниб қидирувда юрган шахсларни қўлга олишда, агар
улар фаол қаршилик кўрсатишганида зарурий мудофаа чегарасидан (яъни,
етказилиши мумкин бўлган зарар олди олиниши мумкин бўлган зарар
билан тенг ёки кам бўлиши) четга чиқмаган ҳолда қаршилик кўрсатиш; г)
оммавий тадбирларда, намойиш ва митингларда тинч тадбирларда
иштирок этаётган фуқароларга жисмоний куч ишлатмаслик; д) қурол
қўллаш тартиби ва асосларига биноан табель ва бошқа хизмат қуролидан
фойдаланиш; е) фақатгина Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-
моддасида кўрсатилган асосларга кўра шахсни ушлаб туриш; ё) ушланган
шахсларни яқинларига хабар бериш, ҳимоячи билан ҳоли учрашиш ва
бошқа тиббий хизмат кўрсатилиши учун шароит яратиб бериш; ж)
ушланган ва дастлабки эҳтиёт чораси қамоқ танланган шахсларни шаъни
ва қадр-қимматини камситмаслик, қийнаш, зўрлик ишлатмаслик; з)
ТҚФни амалга ошириш вақтида ТҚФни амалга оширувчи орган раҳбари,
прокурор, суд ва бошқа мансабдор шахс томонидан ноқонуний кўрсатма ва
буйруқлар берилганида бажармаслик; и) ТҚФни амалга оширувчи
органнинг тезкор бўлинмалари ходими хизмат фаолиятини амалга
оширишда ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳақида хабар топса, яширмасдан
орган раҳбарига ахборот бериши лозим.
Бундан ташқари, халқаро ҳужжатлар ҳақида Конституциямизнинг
15-моддаси 3-қисмида: “Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормалари билан
бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий
қисми”ни ташкил этиши баён этилган бўлиб, юқорида таҳлил қилинган
115 та халқаро ҳужжатлар, ТҚФда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини
таъминлашга маълум даражада хизмат қилаётганлиги, бироқ тезкор-
қидирув қонун нормаларида: “халқаро ҳужжатлар ТҚФ соҳасида ҳуқуқий
муносабатни тартибга солишда ҳуқуқий асос ҳисобланиши” ҳақида қоида
баён этилмаган. Мазкур масалада, ТҚФга тааллуқли айрим норматив
ҳужжатларнинг моҳияти ўрганилганда биринчидан, гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларга қарши курашиш; ҳуқуқбузарликлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
43
профилактикаси; коррупцияга қарши ҳамда одам савдосига қарши
курашиш; халқаро шартномалар тўғрисида жорий қонунларнинг 2-
моддасида “халқаро шартнома”лар ҳақида қоидаларни белгиланганлиги,
иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида” қонуннинг 15-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошисида:
“жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги
ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар асосида келиб
тушган сўровномалар” ва ушбу қонунда назарда тутилган халқаро
ҳамкорликга оид норманинг ижросини таъминлашда ТҚТларни
ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини мазкур қонуннинг мазмунида акс
эттиришни тақозо этаётганлиги; учинчидан, 1995 – 2018 йилларда ТҚФга
оид муносабатларни тартибга олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси
билан Арманистон, Беларусь, Болгария, Вьетнам, Грузия, Испания, Кипр,
Литва, Молдова, Миср, Озарбайжон, Россия, Словакия, Туркманистон,
Финляндия, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва ШҲТга аъзо
давлатлар ўртасида қабул қилинган халқаро ҳужжатларнинг мазмунида
ТҚТ сифатида “Назорат остида етказиб бериш” усули баён этилганлиги;
тўртинчидан, Украина (3-м), Қозоғистон (4-м), Россия (4-м), Қирғизистон
(5-м), Озарбайжон (2-м), Литва (2-м), Арманистон (2-м), Тожикистон (2-м),
Беларусь (4-м) каби давлатларнинг “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида”ги қонунлари мазмунида: “тезкор-қидирув фаолияти соҳасида
халқаро шартномаларнинг қоидалари қўлланилиши” каби жумланинг
баён этилгани, тегишли халқаро ҳужжатлар ТҚФни амалга оширишнинг
ҳуқуқий асосларини ташкил этишини англатади.
Билдирилган фикрлар асосида Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасини қуйидаги:
“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикасининг Тезкор-қидирув
фаолияти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача
қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади”
мазмунида баён этиш таклиф этилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ички ишлар органларида ТҚФни
тартибга солувчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини
атрофлича таҳлил қилиниши, ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинларини
таъминлашга доир норматив ҳужжатларда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
44
тўлдиришга, хизмат фаолиятини самарали ташкил этилишига хизмат
қилади