ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ: ТУШУНЧАСИ, АҲАМИЯТИ ВА ИСЛОҲОТЛАР

Аннотация

IX–X асрларда яшаб, ижод қилган қомусий олим Абу Наср Форобий билиш жараёни ҳақида мулоҳаза юритиб, уни икки босқич – ақлий билиш ва ҳиссий билишдан иборатлигини, улар ўзаро боғлиқ ва бири бошқасисиз вужудга келмаслигини алоҳида таъкидлайди. Билишнинг мазкур босқичлари ахборотсиз шаклланмайди ва демак, ахборот – билишнинг асосини ташкил этувчи элемент ҳисобланади.

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураева, Д. (2024). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ: ТУШУНЧАСИ, АҲАМИЯТИ ВА ИСЛОҲОТЛАР. Академические исследования в современной науке, 3(32), 45–52. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/50130
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

IX–X асрларда яшаб, ижод қилган қомусий олим Абу Наср Форобий билиш жараёни ҳақида мулоҳаза юритиб, уни икки босқич – ақлий билиш ва ҳиссий билишдан иборатлигини, улар ўзаро боғлиқ ва бири бошқасисиз вужудга келмаслигини алоҳида таъкидлайди. Билишнинг мазкур босқичлари ахборотсиз шаклланмайди ва демак, ахборот – билишнинг асосини ташкил этувчи элемент ҳисобланади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

45

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ:

ТУШУНЧАСИ, АҲАМИЯТИ ВА ИСЛОҲОТЛАР

Д.И.Тураева

https://doi.org/10.5281/zenodo.13383440

IX–X асрларда яшаб, ижод қилган қомусий олим Абу Наср Форобий

билиш жараёни ҳақида мулоҳаза юритиб, уни икки босқич –

ақлий билиш

ва

ҳиссий билиш

дан иборатлигини, улар ўзаро боғлиқ ва бири бошқасисиз

вужудга келмаслигини алоҳида таъкидлайди. Билишнинг мазкур
босқичлари ахборотсиз шаклланмайди ва демак,

ахборот – билишнинг

асосини ташкил этувчи элемент

ҳисобланади.

Ахборот назарияси асосчиларидан бири америкалик Клод Шенон

“ахборотни нарса ҳақидаги билимларимизда ноаниқликни бартараф
этиши”ни эътироф этади. Кибернетика фанининг асосчиси Норберт Винер
ахборотни бизни ва сезгиларимизни ташқи оламга мослашувимиздаги
мазмунни ифодалаш, деб қарайди

1

.

Кишилик жамиятида ахборотга бўлган талаб ҳамиша юқори бўлган ва

бу талаб ҳар доим ошиб бормоқда. Айниқса тараққиётнинг ҳозирги
босқичида ахборотга бўлган эҳтиёж ҳаётий аҳамият касб этиб, мулкий ва
шахсий номулкий муносабатларда ўзининг яққол инъикосини
кўрсатмоқда

Шу ўринда ахборот тушунчасига ойдинлик киритиб олиб лозим.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда инсоният кундалик турмушида ҳамда
ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳаларида «ахборот» тушунчаси кенг
қўлланилаётган бўлса-да, аммо унинг барча ўзига хос жиҳатларини акс
эттира oлaдигaн яхлит таъриф ҳамда унинг таснифланиши ишлаб
чиқилмаган

2

.

О.Р. Файзиев ва Д.К. Хусаиновлар ахборот тушунчасини қуйидаги

маъноларда қўлланилишини назарда тутади:

биринчидан

, тақдим этилиш шаклидан қатъий назар шахс, предмет,

далил, воқеа, ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар;

иккинчидан

, далил, воқеа, ҳодиса, предмет, жараён каби объектлар

ҳақидаги билим (маълумотлар) ҳамда тушунчалар ёки буйруқлар;

1

Болтаев Б., Махкамов М., Азаматов А., Ахмонкулова С.Р.

Информатика ва ахборот технологиялари: дарслик. –

Т. 2017, – Б. 4–5.

2

Аманов А.А.

Ахборот хизмати кўрсатишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш: Юрид.

фан. бўй. фалс. док. (PhD) дис.– Т., – 2018. – Б. 3.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

46

учинчидан

, маълум хос матнда аниқ маънога эга бўлган тушунчаларни

ичига олувчи далил, воқеа, ҳодиса, предмет, жараён, тақдимот каби
объектлар ҳақидаги билимлар (маълумотлар);

тўртинчидан

, қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган ва сақланиши ҳамда

қайта ишланиши лозим бўлган жами далил ва маълумотлар;

бешинчидан

, турли объектларнинг ўзаро ишлашида рўй берувчи акс

этиш жараёнининг фаол ҳаракатларни таъминлаш учун яроқли
натижалари, шунингдек, биров, бирор нарса тўғрисидаги маълумотлар;

олтинчидан

, акс этган хилма-хиллик

3

.

Профессор А.А. Аманов эса «

ахборот

– бу тарқатиш, узатиш, етказиш,

қайта ишлаш каби амалларни бажара олиш мумкин бўлган, объектив,
аниқ, яхлит, тўлиқ ҳолда жамият бошқарувида ҳамда инсон билан
жамиятни боғлаб туришда асосий хизмат қилувчи хабар, билим, бирор-бир
иш ҳолати ёки вазияти, фаолияти ҳамда шарт-шароити тўғрисидаги
маълумотдир» деган таърифни илгари суради

4

. Амалдаги қонун

ҳужжатларида ахборотга нисбатан манбалари ва тақдим этилиш
шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар
ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар деб таъриф берилган

5

.

Ахборот тушунчасига нисбатан турли таърифларнинг мавжудлиги

ҳақида О.А. Городов «axбoрoт» тушунчасининг мурaккaблиги, кўп қиррали
вa фaқaтгинa бир мaънoгa эга эмаслигини назарда тутиб у ҳарбий сoҳaдa,
мaтeмaтикa, кибeрнeтикa, aлoқa нaзaрияси, фaлсaфa, сoциoлoгия,
псиxoлoгия, биoлoгия вa бoшқa бир қaтoр мaxсус кaтeгoрияли тушунчалар
қўлланилувчи сoҳaлaрдa вужудга келганлигини таъкидлайди

6

.

Шунингдек, яна бошқа адабиётларда ахборотнинг бир қанча турлари,

шу жумладан, «ташкилий ахборот», «тижорат ахбороти», «техникавий
ахборот» ва «ҳуқуқий ахборот» каби тушунчалар ҳам кенг
қўлланилаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Бунда:

ташкилий ахборот

– бу юридик шахснинг ташкилий структураси,

хўжалик субъектларининг ўзаро муносабатлари ташкилий механизмига,
меҳнат (иш) жараёнларини ташкил этиш, уларга таъсир қилиш,
бошқаришга оид маълумотлар эканлиги, тижорат ахбороти ёки
корхонанинг (хўжалик юритувчи субъектнинг) тижорат сири –

3

Файзиев О.Р., Ҳусаинов Д.К.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар. Илмий-оммабоп рисола. –Т.,

2009. – Б. 233.

4

Аманов А.А.

Ахборот хизмати кўрсатишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш: Юрид.

фан. бўй. фалс. док. (PhD) дис. – Т., – 2018. – Б. 148.

5

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари

тўғрисида»ги қонуни //

6

Городов О.А.

Информация как объект гражданских прав. // Правоведение. –2001. –№5. –С. 72-83.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

47

корхонанинг (субъектнинг) ишлаб чиқариши, технология ахбороти,
бошқаруви, режалаштириши, молияси ва бошқа фаолият билан боғлиқ
бўлган ҳамда эълон қилиш (топшириш, очилиб қолиши) унинг
манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган, давлат сири бўлиб
ҳисобланмайдиган маълумотлар;

техникавий ахборот

– машина, механизмлар, қурилмалар, ускуналар,

технологик жараёнларни яратиш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш,
қўллашга оид бўлган маълумотлар

7

.

Ахборотларни йиғиш, узатиш, тўплаш, сақлаш, тақдим этиш ва

фойдаланиш услублари ва усуллари тизими

ахборот технологиялари

деб

юритилади.

Ахборот технологиялари автоматлашган ва анъанавий (қоғоз)

кўринишида амалга оширилади. Автоматлаштириш ҳажми ва техник
воситалардан фойдаланиш тури аниқ бир технологиянинг моҳиятига
боғлиқ.

Автоматлаштириш

– бу инсон иш фаолиятини машина ва

механизмлар билан алмаштириш демакдир. У техник, ташкилий ва
иқтисодий мазмундаги ҳатти-ҳаракатлар ҳамда тадбирлар комплексидан
иборат бўлади, ишлаб чиқариш жараёни, бошқарув жараёнининг у ёки бу
ишини амалга оширишда инсон иштирокини қисман ёки бутунлай чеклаш
имконини беради

8

.

Ички ишлар органлари фаолияти ҳам ходимларнинг фуқаролар ва

ҳамкор ташкилотлар билан бевосита ахборот алмашинуви асосида ташкил
этилган.

Ички ишлар органлари фаолиятини ахборот билан таъминлаш

хусусида сўз борганда А.Н. Герасименко унинг қуйидаги шакллари
мавжудлигини таъкидлайди:

– ижобий тажрибани тезкор алмашиш;
– ички ишлар органлари раҳбарларининг таҳлилий шарҳлари, буйруқ,

кўрсатма ва фармойишларини тайёрлаш;

– ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг алоҳида йўналишлари

бўйича амалиётни жамлаш;

7

Оқюлов О.

Интелектуал мулк ҳуқуқи: умумий қоидалар ва алоҳида объектлар: дарслик. Т.I.

(Ҳ. Раҳмонқуловнинг умумий таҳрири остида).–Т., 2003. – Б. 112.

8

Автоматлаштириш // [Электрон манба]. – URL: https://arxiv.uz/uz/documents/referatlar/informatika-va-at/axborot-

texnologiyalari-a-ida-tushuncha (мурожаат вақти: 20.08.2024).


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

– фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши фактлари

ҳақидаги ахборотни тўплаш

9

.

Сўнгги йилларда замон талабларилан келиб чиққан ҳолда ички ишлар

органларининг барча соҳалари такомиллаштирилиб, тизимга замонавий
ахборот технологиялари ёрдамида инсон омилисиз маълумотларни тезкор
алмашиш ва ишлаб чиқиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини ўз
вақтида кўриб чиқилиши таъминлашга эришилди. Бу эса ўз навбатида
тизим самарадорлигини ошириб, ички ишлар органлари имиджига
ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Ички ишлар органлари фаолиятини таҳлил қилиш натижасида ушбу

соҳани модернизация қилиш, сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда
қўлланилиб

келинаётган

ахборот

алмашиниш

усуллари

ва

технологияларини тубдан такомиллаштириш зарурати намоён бўлди.
Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда ички ишлар
органлари қатор соҳаларини электронлаштириш, замонавий ахборот
технологияларини қўллаган ҳолда рақамлаштириш бўйича бир қатор
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар
амалга оширилди.

Жумладан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юритувини

рақамлаштириш,

жумладан

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини кенг жорий этиш орқали мазкур ишларни кўриб
чиқишда ортиқча сансалорликка йўл қўйилишининг олдини олиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
24 июндаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407-сон қарорига асосан «Маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув» лойиҳаси босқичма-
босқич амалиётга жорий этилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни қўзғатиш, кўриб чиқиш ва баённома тузишга ваколатли
органлар, судлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг
электрон

ахборот

тизимлари

ва

маълумотлар

базаларини

интеграциялаштириш; маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритишда
фойдаланиладиган процессуал ҳужжатларнинг ягона электрон базасини
шакллантириш; маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритишда

9

Герасименко А.Н.

Информационное обеспечение взаимодействия органов внутренних дел с общественными

объединениями по охране правопорядка (организационные и правовые вопросы): Автореф. дис. ... канд. юрид.

наук. – М., 2008. – с.15.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

ортиқча босқичларни бекор қилиш ва муддатларни қисқартириш орқали
иш

юритиш

тартибини

соддалаштириш;

автоматлаштирилган

дактилоскопик таққослаш тизими, шахсни идентификация қилишнинг
автоматлаштирилган тизими ҳамда биометрик паспорт тизимини
модернизация қилиш билан боғлиқ муҳим чора-тадбирлар белгиланди
ҳамда амалиётга жорий этилди

10

.

Фуқаролик масалалари бўйича манфаатдор давлат органлари

ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, шунингдек, ҳужжатларни ва
маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
16 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини
кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини
татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 557-сон
қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи
ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик
хизмати

«Паспорт-виза»

автоматлаштирилган

ахборот

тизими

мажмуасини модернизация қилиш орқали «E-Fuqaro» идоралараро
маълумотлар базаси жорий этилиб, ушбу базани ишга тушириш орқали
фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб
чиқиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш; фуқаролик
масалалари бўйича тушган аризаларни идоралараро электрон ҳамкорлик
йўли билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида кўриб чиқиш
ҳамда уларга тегишли муносабат билдириш; фуқароликка қабул қилиш,
уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар
базасини шакллантириш амалиёти жорий этилди

11

.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқарлигига қабул қилиш, тан

олиш, фуқароликни йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш бўйича
мурожаатлар ҳужжатларни қабул қилган масъул ходим томонидан
(жойларда – ИИБ МваФРБ масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси
ҳудудидан ташқарида – консуллик муассасалари масъул ходимлари) 3 иш
кунида «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасига қайд қилинади
ҳамда фуқаролик масалалари бўйича мурожаат қилган шахсни тегишли

10

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 июндаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини

олишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида”ги 407-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – 2020. –

№ 09/20/407/0916.

11

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг

фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш

бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 557-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси. – 2020. – № 09/20/557/1291.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

хизматлар томонидан ўрганиш, шунингдек, ҳужжатларини кейинги
босқичга йўналтириш электрон тарзда амалга оширилади. «E-Fuqaro»
идоралараро маълумотлар базасида барча ҳужжатлар белгиланган
муддатларда кўриб чиқилиши қатъий назоратга олинган, бу эса
фуқаролик масалаларида мурожаат қилган шахснинг мурожаатини ўз
вақтида кўриб чиқилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармонида
жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш,
ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача
самарали фаолиятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий
этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни
мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш
мақсадида бир қатор устувор вазифалар, шу жумладан ички ишлар
органлари фаолиятига рақамли ва замонавий ахборот технологияларини
кенг жорий этиш белгилаб берилди

12

.

Ушбу Фармонда берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
15 октябрдаги “Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот
технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 645-
сон қарори қабул қилиниб, унда қуйидагиларни назарда тутувчи
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот
технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури
тасдиқланди:

ички ишлар органлари фаолиятига замонавий рақамли ва ахборот

технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш;

ички

ишлар

органларидаги

рақамли

инфратузилмасини

ривожлантириш, мавжуд тизимларни модернизация қилиш, идоравий
ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ўзаро интеграция қилиш;

ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, маълумотларни хавфсиз

узатиш учун корпоратив тармоқни яратиш ҳамда маълумотларни қайта
ишлаш ва сақлаш марказини ривожлантириш;

12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга

кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон фармони // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

базаси. – 2021. – № 06/21/6196/0240.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат

хизматларини электрон шаклга ўтказиш, мобил технологияларни
қўллаган ҳолда аҳоли билан электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш;

ички ишлар органларида қоғоз кўринишидаги иш юритувидан

босқичма-босқич тўлиқ воз кечиш ҳамда ҳимояланган электрон ҳужжат
айланиши тизимини жорий этиш

13

.

Мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш, йўл

ҳаракатини ташкил этиш соҳасига замонавий ахборот технологияларини
кенг жорий этиш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг
хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги
“Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот
технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 377-сон қарори қабул қилиниб, йўл-патруль хизмати
стационар

постларида

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини жорий қилиш орқали ушбу масканларда инсон
омилини

чеклаган

ҳолда

транспорт

воситаларининг

тўсиқсиз

ҳаракатланишини таъминлаш бўйича «Яшил» ва «Қизил» йўлак тизимини
жорий этиш, бунда йўл-патруль хизмати стационар постларида ташкил
этиладиган «Яшил» йўлакдан — белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва
ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч
қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланиши, «Қизил» йўлакдан —
қидирувда бўлган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган
ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган
жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланиши белгилаб
берилди

14

. Бундан ташқари ЙПХ инспекторларига бириктирилган

планшетларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан келаётган
автотранспорт ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг шахсини Face-ID тизими
орқали аниқлаштириш имконияти яратилди.

Шунингдек, ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати

фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги
“Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий

13

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Ички ишлар органлари

фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 645-сон

қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – 2021. – № 09/21/645/0961.

14

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини

таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги 377-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – 2022. – № 09/22/377/0622.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
399-сон қарорига асосан ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-
босқич «Е-патруль» тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш
учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилди ҳамда
барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар
органлари

патруль-пост

хизмати

ходимларининг

фаолияти

«бодикамера»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди

15

.

Бир сўз билан айтганда ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ички

ишлар

органларини

ахборот

билан

таъминлаш

тизимини

такомиллаштиришга қаратилган бир қатор тизимли ислоҳотлар амалга
оширилди ҳамда бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хулоса ўринда шуни айтиш мумкинки, барча соҳаларда замонавий ахборот
технологиялари ва коммуникацияларини модернизация қилиш ва
ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини
такомиллаштириш ҳозирги замон талабига айланиб бормоқда. Шу билан
бир

қаторда

ички

ишлар

органларига

замонавий

ахборот

технологияларини жорий этиш орқали тезкор ахборот алмашинувини
таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан аҳолига
кўрсатилаётан давлат хизматларини такомиллаштириш, ортиқча
қоғозбозлик ҳамда оворагарчиликларнинг олдини олиш, бу орқали
фуқароларга қулайлик яратишга эришиш мумкин.

15

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги “Ички ишлар органлари патруль-

пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
399-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. – 2022. – № 09/22/399/0658.