ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
55
ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ТАҲЛИЛИ, КАМЧИЛИКЛАР ВА
ТАКЛИФЛАР
Каримов Б.Т.
п.ф.ф.д. (PhD), в.в.б.доцент. karimovbahromali@gmail.com
(94 622 31 64) ТошДТУ “ЕУТТ” кафедраси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12260844
Аннотация.
Мақолада юқори компетенцияли рақобатбардош мухандис кадрлар
тайёрлаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлган ўқув адабиётлари
мазмуни таҳлили асосида ўқув адабиётларининг камчиликлари
аниқланган.
Аниқланган камчиликлар асосида компетенциявий ёндашувга
асосланган замонавий олий таълим ўқув адабиётларини яратиш учун
қоидалар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
ўқув адабиёти, таҳлил, компетенция, мазмун,
амалийлаштириш, камчилик, қоидалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрда ПФ-
5847-сон фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг Олий
таълим тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар номли иккинчи
бобида “Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун
жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга
йўналтирилмаган”лиги алоҳида таъкидланган [1].
Ўзбекистонда ҳамда, бутун дунёда содир бўлаётган ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар кўплаб ижтимоий институтларни ва биринчи
навбатда ишлаб чиқарувчи кучларни тайёрлаши вазифаси туфайли
иқтисодий жараёнлар билан бевосита боғлиқ бўлган таълим тизимини
модернизация қилиш зарурлигига олиб келади. Яқин вақтгача мавжуд
бўлган, билимлар парадигмасига асосланган таълим тизими касбий
тайёргарлик натижаси сифатида битирувчиларда маълум касбий кўникма
ва малакалар мавжудлиги эмас, билим ва кўникмалар тўплами сифатида
касбий компетенция, ижтимоий хулқ-атвор, гуруҳда ишлаш лаёқати, қарор
қабул қилиш ва уларнинг оқибатлари учун жавобгар бўлиш қобилияти
каби иш берувчиларнинг талабларига жавоб бера олмайди. Бундан
ташқари, замонавий шароитда таълим тизими битирувчининг
ҳаракатчанлик, мослашувчанлик, ташаббускорлик, ҳаёт давомида ўрганиш
лаёқати ва бошқа шу каби янги фазилатларини шакллантириши керак.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
56
Бу эса ўз навбатида инновацион ёндашган ҳолда таълимда юқори
самара берувчи зарурий касбий компетенциялар шакллантиришга
йўналтирилган,
амалийлашган
мазмунга
эга,
янги
педагогик
технологияларга мос ўқув ўқув адабиётлари ва дидактик материалларини
ишлаб чиқишни тақозо этади [2].
Методология
Олий мактаб дидактикаси-олий мактабда ўқитиш сифатини
оширишга мўлжалланган тадбирдир [3]. Бу ўринда ўқув адабиётлари
сифати ва самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз “Машина
деталлари” фанига тегишли хозирда амалда бўлган ўқув адабиётларини
педагогик
нуқтаи
назардан
таҳлил
қилдик.
Ўқув жараёнида
фойдаланиладиган дарсликлар мазмунини таҳлил қилиш кўпинча уларни
тайёрлашда
турли
хил
илмий-услубий
тамойиллардан
фойдаланилганлигини кўрсатади, бу эса талабаларнинг дарсликлар билан
мустақил ишлашлари самарадорлигини пасайтиради. Таҳлилларга
асосланиб мавжуд ўқув адабиётларида дидактик камчиликлар
мавжудлиги аниқланди.
Ўқув жараёнини услубий таъминлашнинг марказий бўғини сифатида
асосий ўқув қуроли - дарслик муаммоларини ҳал қилиш долзарб ва
принципиал аҳамиятга эга [4].
Таҳлил этилган ўқув адабиётларининг энг кенг тарқалган
камчиликларига қуйидагилар киритиш мумкин:
1. Ўқув материалининг мураккаб тарзда баён этилиши ва ўқув
адабиёти умумий ҳажмининг катталиги. Ўқув адабиётларида монографик
характердаги материалларнинг кўплиги. Ўқув адабиётларида йўналиш
хусусияти ва ушбу ўқув фанини ўзлаштириш учун ўқув дастурида
ажратилган соатлар ҳисобга олинмаслиги.
2. Ўқув адабиётлари мазмуни мақсадсиз танланиши ва дидактик
қайта ишланмаслиги. Назарий ва амалий ўқув адабиётларининг алоҳида
мавжудлиги ва улар орасида уйғунликнинг йўқлиги. Давлат таълим
стандартида назарда тутилган талаб: талабаларни мустақил равишда
билим олишига мослаб ёзилмаганлиги.
3. Назарий ва амалий ўқув адабиётлари орасида уйғунликнинг
йўқлиги туфайли кўпинча асосий дидактик тамойиллардан бири - ўқув
материалининг тушунарлилиги амалга ошмаганлиги кузатилиши.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
57
Дарсликлар мазмуни амалиётга йўналтирилмаган ва амалиёт билан заиф
узлуксизлик тавсифига эгалиги.
4. Кўпгина ўқув адабиётларида ўқув материалларини ўзлаштиришни
ташкил этишга қаратилган услубий аппарат заиф ишлаб чиқилган.
Дарсликлар муаллифлари томонидан таклиф этилган савол ва
топшириқлар, репродуктив хусусиятга эга бўлиб, амалда талабаларнинг
умумий маданий ва касбий компетенцияларини шакллантиришга
қаратилмаган.
5. Назарий ва амалий ўқув адабиётларининг тузилиши ва уларнинг
маълумот аппаратлари турли хиллиги. Бир хил тоифалар, тушунчалар ва
таърифлар турли хил талқин қилиш, шунингдек терминология ва
белгиларни ишлатишда унификациянинг йўқлиги.
6. Китобларнинг алоҳида қисмлари ҳажми ва талабанинг адабиёт
билан мустақил ишлаши учун ажратилган вақт бюджети ўртасидаги
номувофиқлик. Ўқув материали мазмуни ахборотдорлигининг заифлиги
ва мустақил иш самарадорлигини оширишга йўналтирилмаганлиги.
7. Дарсликларнинг бўлажак мутахассис келажакда дуч келиши
мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган маълумот
манбалари билан алоқаси етарли даражада эмаслиги.
К.Т.Олимовнинг ёзишича замонавий шароитда “ўқув адабиёти бутун
таълим жараёнини кузатувчи ва мустақил таълим имкониятини берувчи
воситадир” [5; 76-б]. Бу борада ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики,
мавжуд дарсликлар ва ўқув қўлланмаларнинг юқоридаги ва бошқа
камчиликларини бартараф этиш учун, мазмун танлашда тайёрланаётган
мутаҳассиснинг келажакдаги меҳнат фаолиятида зарур бўладиган
компетенцияларни ривожлантирувчи ўқув материалларини жамлаш
талаб этилади.
Компетенция ёндашувига асосланган замонавий олий таълим ўқув
адабиётларини яратишда қуйидаги қоидалардан фойдаланиш мумкин:
1. Ўқув адабиётига мазмун танлашни фаолият юритаётган илғор
мутаҳассиснинг меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш ва зарурий касбий
компетенциялар
хажмини
аниқлаш
асосида
амалга
ошириш.
Материалларнинг
тизимли
тақдимотида
“ҳусусийдан
умумийга”
принципига амал қилиш.
2. Фанни ўзлаштиришдан кўзда тутилган мақсадни аниқлаш ва
масадга эришиш васитаси, усулини танлаш, ўқув адабиётида ўқув
материалларини мақсадга элтувчи йўл харитаси тарзида баён этиш.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
58
3. Ўқув адабиётларида иккинчи даражали материалларни
қисқартириш. Ўқув параграфидаги маълумотлар ёдда сақланишини
осонлаштириш ва ўрганилиши зарур бўлган ёндош мавзуларни яхлит
ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида минималлаштириш ва
модулларда бирлаштириш.
4. Назарий ва амалий ўқув адабиётлари мазмунини уйғунлаштириш,
амалийлаштириш ва бирлаштириш. Дарслик мазмунини сўровнома
тавсифидаги материаллар, зарурий жадваллар, графиклар, диограммалар
ва эмпирик маълумотлар билан тўлдириш, ахборотдорлигини ошириш
орқали бошқа адабиётларга бўлган эҳтиёжни бартараф этиш.
5. Ўқув адабиёти мазмунини баён этишда илғор педагогик
технологиялардан фойдаланиш ёки улардан фойдаланишга мослаб ёзиш.
Машғулотларнинг намунавий технологик хариталарини ва дарслик
ёрдамида ўрганиши керак бўлган барча тушунча ва атамаларни келтириш.
Концепция талаблари асосида келтирилган қоидаларга амал қилган
ҳолда яратилган ўқув адабиётини А.В.Хуторскийнинг замонавий ўқув
адабиётларини яратиш бўйича билдирган қуйидаги “дарсликнинг умумий
назариясидан воз кечиш ва ҳар бири ўзига хос талаблар қўйувчи маълум
таълим концепциялари асосида дарсликлар яратиш” [6; 11-б.] фикрига
кўра замонавий ёки янги авлод ўқув адабиёти деб аташ мумкин.
Хулоса
Модулли янги авлод ўқув адабиёти мазмуни зарур касбий билимлар,
бўлажак мутахассиснинг касбий тайёргарлик даражасини акс эттирувчи
малака
талаблари
тўплами
мазмунини
акс
эттириши
зарур.
Компетенцияга йўналтирилган ўқув материаллари мазмунини танлаш,
уни аниқ касбга, амалиётга йўналтириш, ўқув жараёнига мослаштириш
талаб этилади.
Янги
авлод
ўқув
адабиётлари
тақдим
этилаётган
ўқув
материалларини самарали ўзлаштириш технологияси ва ёдда сақлашни
осонлаштириш мақсадида оптимал мазмун билан бирга, юзага келадиган
тушинмовчилик ва иккиланишларни бартараф этиб, лойиҳалашда ягона
йўналишни белгилаб беради ва сарфланадиган вақт хамда меҳнат сарфини
камайишига олиб келади.
Янги авлод ўқув адабиётларида назария амалиёт билан уйғунлашган,
мазмуни амалийлашган бўлганлиги учун мавзуни тўлиқ ўзлаштириш учун
назарий ва амалий ўқув адабиётларга мурожат этишни бартараф этади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
59
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847 сонли Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”. –Т.: Халқ
сўзи газетаси, 2019 йил 9 октябрь, №209(7439) 1-б.
2. Б.Т.Каримов Конуссимон узатмаларни лойиҳалаш мазмунини
амалийлаштириш муаммолари// IQRO ILMIY METODIK JURNALI –volume 9,
issue 2, 2024. 44–51-б.
3. Thumser-Dauth K. Evaluation hochschuldidaktischer Weiterbildung:
Entwicklung, Bewertung und Umsetzung des 3P-Modells. Hamburg: Verlag Dr.
Kovac, 2007. 248 s.
4. Архангельский, С.И. Учебный процесс в высшей школе, его
закономерности, основы и методы / С.И. Архангельский. - М., 1980. - 74 с.
5. Олимов К.Т. Проблемы создания учебников специальных дисциплин
нового поколения в сфере среднего специального и профессионального
образования. Ташкент. Издательство «Фан» академии наук республики
Узбекистан – 2004. 118 с.
6. А. В. Хуторской, Место учебника в дидактической системе // Москва:
Научная цифровая библиотека PORTALUS.RU. Дата обновления: 30. 07.
2007.
URL:
https://portalus.ru/modules/shkola/rus_readme.php?subaction=showfull&id=
1193748402&archive=1194448667&start_from=&ucat=& (дата обращения:
07.11.2023).