ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
20
ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ
ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ
АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Артиков Самандар Фозилович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12205975
Ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини юртимизда тартибга солувчи
муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва ушбу ҳужжатлар
билан тезкор қидирув фаолиятида ҳам кескин ўзгаришлар рўй берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси 2012 йил 25-декабрдаги “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида” ЎРҚ-344-сон қонуни қабул қилиниши ушбу
соҳада махсус ваколат берилган давлат органларининг тезкор
бўлинмалари (бундан буён матнда тезкор-қидирув фаолиятини амалга
оширувчи органлар деб юритилади) томонидан тезкор-қидирув
тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият тури этиб
белгиланди
[1]
.
Тезкор-қидирув фаолияти давлат бошқарув функциясининг ҳуқуқий
хусусиятга эга бўлган фаолият тури бўлиб, у орқали фақат тезкор
бўлинмалар томонидан жиноятчиликка қарши кураш чораларнинг
умумий тизимидаги комплекс ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифалари
амалга оширилади.
Кўрсатилган вазифалар тизимининг комплекслилик хусусияти унинг
кўп қиррали вазифалари, жумладан тезкор-қидирув йўли билан
жиноятларнинг
олдини
олиш,
жиноятларни
аниқлаш,
очиш,
қидирилаётган шахсларни аниқлашда ифодаланади. ИИО тезкор-қидирув
фаолияти мавжуд ҳуқуқий манбаларда кўзда тутилган нормалар тизимига
таянади
[2]
. Лекин ҳуқуқ нормалари томонидан тартибга солиш аҳамияти
турличадир.
Бундай
нормаларнинг
баъзилари
бевосита
тезкор-қидирув
фаолиятини тартибга солмаса-да, уни амалга ошириш, турли ташкилий ва
тактик масалаларни ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Юқорида
келтирилган
фикрларга
таянадиган
бўлсак,
тезкор-қидирув
фаолиятининг ҳуқуқий асоси – жиноятчиликка қарши кураш жараёнида
ИИОларининг тезкор бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган
ошкора ва ноошкора фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардир, деган хулосага келиш мумкин.
Бошқа манбаларда эса бу йўналиш уч қисмга бўлинган, яъни:
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
21
давлатнинг қонун чиқарувчи органлари томонидан қабул қилинган
қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар;
давлат юқори ижроия органларининг қонуности норматив
ҳужжатлари; ИИВнинг идоравий қонуности норматив ҳужжатлари
(буйруқлар, кўрсатмалар, йўриқнома ва бошқ.).
Бизнингча, тезкор-қидирув фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олиб, ушбу фаолиятининг ҳуқуқий асосларини қуйидаги тўрт
гуруҳга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ:
1) конституциявий (миллий қонунлар);
2) халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар;
3) қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
4) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
[3]
.
Тезкор-қидирув фаолиятида қонунчиликка риоя этиш, маълумотлар
олиш жараёнлари анча ёпиқ тарзда ташкил этилгани сабабли унинг
қонунийлиги, амалга ошириш жараёнида қонунчиликка риоя этилиши,
маълумотларнинг ҳақиқийлиги юзасидан жуда кўп саволлар туғилишига
сабабчи бўлмоқда. Айнан шу муаммоларни бартараф қилиш мақсадида,
“Хабеас Корпус” институтини янада кенгайтириш, суриштирув ва
дастлабки тергов босқичида суд назоратини кучайтириш муҳим саналади.
Халқаро ҳуқуқ ва хорижий амалиётда ўзининг ижобий натижасини
бераётган амалиётни миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда
қонунчилигимизга имплементация қилиш ўзининг ижобий натижасини
беради. Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш
соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларини белгилаб
берган
«2021—2026
йилларда
Янги
Ўзбекистонинг
тараққиёт
стратегияси”нинг қабул қилиниши ислоҳотларнинг тарихий аҳамиятга эга
бўлган босқичи бўлди.
Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини
таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят
процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш
тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш
стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилмоқда.
Тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида
Президентимизнинг 2020 йил 10-августдаги “Суд-тергов фаолиятида
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида амалиётда
сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари, айниқса
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
22
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан фуқароларга
нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини
олишга қаратилган ҳуқуқий механизмлар назарда тутилган эди.
Фармондан келиб чиққан ҳолда 2021 йил 18-февраль куни имзоланган
Қонунга асосан Жиноят процессуал Кодексига айрим ўзгартиш ва
қўшимчалар киритилди.
Унга кўра агар тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат
қонун талабларига мувофиқ олинган бўлса, ушбу Кодекс нормаларига
мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейин ҳамда ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ходимларининг ёки тезкор-қидирув тадбирида
иштирок этган бошқа шахсларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда
шахсда жиноят содир этиш учун шаклланган қасд мавжуд бўлганлигидан
далолат берса, ушбу натижалар далил сифатида тан олиниши мумкинлиги
алоҳида белгилаб қўйилди.
Шунингдек, ҳозирги ахборот даврида яшаганимизни ҳисобга олиб
тезкор қидирув фаолиятида ҳам кибер жиноятлар учраб турибди, ушбу
жиноятларни камайтириш мақасадида чора – тадбирлар ишлаб чиқишга
зарурат туғилмоқда. Шу ўринда бугунги кунда содир этилаётган кибер
жиноятлар З.М. Охунов ва Ш.Х. Қушбоқов таъкидлаганидек, ижтимоий
ҳодиса сифатида тушуниш, унинг ҳақиқий сабабларини ижтимоий,
иқтисодий, психологик, тиббий ва педагогик муаммолар тизимидан излаш
лозим
[4]
Биргина қидирув соҳасида оладиган бўлсак А.А.Таштемиров ва
С.А. Калауов фикрича, қидирув эълон қилинган шахслар ва транспорт
воситаларини танишнинг электрон тизимини тезкор ташкил қилиш ва
ундан кейинчалик самарали фойдаланишни таъминлайдиган амалий
механизмни жорий этиш
[5]
зарурияти борлигини кўриш мумкин.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг
мансабдор шахслари томонидан айрим ҳолатларда гумон қилинувчидан,
айбланувчидан ёки судланувчидан аризалар, тушунтиришлар ёки
кўрсатувлар ўзи истаган вақтда, ҳеч қандай рухсатсиз олиниб келинган
бўлса, эндиликда жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг,
терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва
фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши, бундан белгиланган
тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар мустасно этиб белгиланди.
ИИОнинг
шахс
ва
жамият
хавфсизлигини
таъминлаш,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
муҳофаза қилиш, жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
23
борасидаги
фаолиятининг,
шунингдек
ички
ишлар
органлари
зиммаларига юклатилган функцияларини бажаришнинг самарадорлигини
белгиловчи кўплаб омиллар ичида дастлабки ўринлардан бирини ички
ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этиш тартибини
мукаммал ўрганиш эгаллайди. Фикримизни изоҳлайдиган бўлсак, тезкор-
қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асослари билан бевосита боғлиқ бўлган
бошқа қонунларга тезкор-қидирув фаолияти соҳасида юзага келадиган
ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қонунлар ва қонун ости
ҳужжатларни киритилиши керак.
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, олимларнинг бу масала
бўйича фикрларининг хилма-хиллигини мавжудлигини кўрсатмоқда. Бу
эса тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асосларини аниқлаш,
шунингдек, унинг манбаларини таснифлаш билан боғлиқ бўлади. Айрим
манбаларда тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асосини ҳуқуқни
муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан
бевосита боғлиқ ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган норматив ҳужжатлар
ташкил этади деб кўрсатиб ўтилган.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув
фаолияти
тўғрисида”
ЎРҚ-344-сон
қонуни.
Электрон
манба:
https://lex.uz/docs/2107763. Мурожаат вақти: 21.06.2024й
2.
Набиев Х.М. Тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш
ва тезкор-қидирув ишини юритишни ташкил этишнинг айрим жиҳатлари
//E Conference Zone. – 2022. – С. 34-39
3.
Бекмуродов Н. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишнинг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари //Евразийский
журнал права, финансов и прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special
Issue. – С. 165-169.
4.
Охунов З., Қушбоқов Ш. Талабалар томонидан содир этиладиган
ҳуқуқбузарликларни олдини олишга оид айрим мулоҳазалар //Eurasian
Journal of Law, Finance and Applied Sciences. – 2022. – Т. 2. – №. 11. – С. 34-39.
5.
Таштемиров А.А., Калауов С.А. Йўл ҳаракати хавфсизлиги
ривожланиш концепциясининг истиқболлари ва киберхавфсизлигини
таъминлаш зарурати //barqarorlik va yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy
jurnali. – 2022. – Т. 2. – №. 8. – С. 245-250