Авторы

  • Эьзозахон Бахтиёрова
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.50216

Аннотация

Замонавий жамиятларда низо жамият ҳаётининг узвий кўринишидир. Масалан, Германияда фаолият олиб борувчи йирик компанияларда низо предмети билан ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил этилган. Унинг вазифаси маъмурий, ижтимоий-меҳнат низоларини ўз вақтида, бошланғич фазасида бартараф этишдан иборат (collaborative law, procedure collaborative).


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

11

НИЗОЛИ ОИЛАЛАРДА ОИЛАВИЙ НИЗОЛАРНИНГ ОЛДИНИ

ОЛИШ БОРАСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР

Бахтиёрова Эьзозахон Нурилла кизи

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.12205858

Замонавий

жамиятларда

низо

жамият

ҳаётининг

узвий

кўринишидир. Масалан, Германияда фаолият олиб борувчи йирик
компанияларда низо предмети билан ишлайдиган махсус бўлимлар
ташкил этилган. Унинг вазифаси маъмурий, ижтимоий-меҳнат
низоларини ўз вақтида, бошланғич фазасида бартараф этишдан иборат
(

collaborative law, procedure collaborative

).

Низоларни ҳал қилиш маданияти давлат хизматига оид ҳуқуқий

маданиятнинг бир қисмидир, унинг сифати жамиятдаги ижтимоий
муаммоларнинг ечимига хизмат қилади ҳамда фуқароларнинг ҳокимият
органларига, қонунлар ва қонуности ҳужжатларига бўлган ишончи ва
ҳурматини белгилайди.

Медиациянинг категорик

ахлоқий императиви

бўлмиш ҳар қандай

низоли вазиятларда музокаралар олиб бориш, ўзаро тушунишга ҳамда
келишувга интилиш зарурати нафақат профессионал медиаторнинг
ҳаётий кредоси ролини бажаради, балки воситачиликнинг чекланган
доирасидан ташқарида шахснинг касбий ва ижтимоий фаолиятига
даҳлдор компетенция ҳисобланади.

Хусусан, маҳалла ва оила тизимида ижтимоий низолар ва баҳсли

вазиятларни самарали ҳал қилиш бўйича билим ва кўникмалар,
музокаралар олиб бориш компетенциялари маҳалла ва оилалар билан
кенг қамровли фаолиятни ташкил этишда катта аҳамиятга эга.

Йигит ва қиз ўзаро ихтиёрийлиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида

турмуш қураётган бўлсалар-да, оилавий ажримлар, минг афсуски, учраб
турибди.

Оилавий низоларнинг тааллуқлилиги бўйича фуқаролик судлари,

профилактика инспекторлари ва маҳалла еттилиги ҳисобланади. Биргина
бир оиланинг арзимаган сабаблар билан ўзаро жанжаллашиши
натижасида фуқаролик судларида бир неча тоифадаги фуқаролик
ишларини кўрилишига сабаб бўлади. Эр-хотининг ўзаро ажрашиб кетиши
натижасида фуқаролик судларида никоҳдан ажратиш, боланинг
таъминоти учун алимент ундириш, ўзининг таъминоти учун алимент
ундириш, умумий мулк деб топиш ва умумий мулкни бўлиш, уйга
киритиш, уйдан кўчириш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

12

топиш, болани ўз тарбиясига олиш, бола билан кўришиб туриш тартибини
белгилаш, сарф-харажатларни ундириш ва бошқа тоифадаги фуқаролик
ишлари кўрилиши мумкин.

Юқорида кўрсатиб ўтилган даъво тоифаларидан боланинг

таъминоти учун алимент ундириш, моддий таъминот ундириш ҳақидаги
даъво аризалари учун давлат божи тўлашдан озод қилинган бўлса-да,
қолган даъво аризалари учун “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги
қонундан келиб чиқиб давлат божи тўлашга тўғри келади.

Эр-хотинлар ўртасидаги низо жиддийлашганда, ўзаро ёки қариндош-

уруғлари ўртасида муштлашувлар натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик
ёки жиноятлар келиб чиқиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бунинг
натижасида айбдор шахслар суднинг ҳукмига асосан жиноий
жавобгарликка тортилади. Эр ва хотиннинг арзимаган сабаб туфайли
ажрашиши оқибатида фарзандларнинг етим бўлиб, носоғлом оила
муҳитида тарбия топиши, ота ёки онанинг меҳрига тўймасдан улғайишига
сабаб бўлади. Келгусида бундай муҳитда улғайган фарзанд жамиятда
ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб етишиши эҳтимоли мавжуд. Биргина
оилавий низоларнинг ортидан жуда кўп салбий оқибатлар келиб
чиқади

[1]

.

Оилавий ажримдан, энг аввало, аёл, вояга етмаган гўдаклар азият

чекмоқда. Оилада келишмовчиликлар юзага келса, эр аёлни фарзандлари
билан ота-онасининг уйига ҳайдаб юбормоқда. Оиласи бузилган аксарият
эркаклар аёлининг, фарзандларининг моддий таъминоти, руҳияти,
тарбиясига, минг афсуски, эътибор қаратмаяпти. Янада ачинарлиси эса, у
кўп вақт ўтмай, шаръий никоҳ билан бошқа аёлга уйланиб олмоқда.

Жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти

ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса, бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса,
жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана шу ғиштлар чиройли бўлса, иморат
ҳам чиройли чиқади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади
(шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Бахтиёр оила”).

Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорларида ҳам бу

йўналишда амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш талаби
ўз ифодасини топган. Жумладан, Президентимизнинг 2023 йил 21-
декабрда қабул қилинган “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг
фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорига асосан 2030 йилга қадар ижро этувчи ҳокимият, суд тизими ва
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда бошқарув ходимлари орасида


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

13

хотин-қизларнинг улуши 30 фоизга етказилади. Ушбу талаб директорлар
кенгаши ва кузатув кенгашларини шакллантиришга ҳам татбиқ этилади.

Шунингдек, ушбу қарорнинг 9-бандида Олий суд, Судьялар олий

кенгашининг илғор хорижий тажриба асосида фуқаролик ишлари бўйича
туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган
судьялар корпусини шакллантириш ҳақидаги таклифига розилик
берилди. Шу асосда жорий йил 1-февралдан мавжуд штат бирликлари
доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар, Наманган ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки
нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган
ҳолда, ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этиш белгиланди.

Президентимиз қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд

Раёсатининг 2024 йил 23-январда “Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд
шаҳар, Наманган ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларида оилавий
низоларни кўришга ихтисослашган “Оила судьялари” ташкил этиш
тўғрисида”ги қарори қабул қилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Раёсат қарорида “Оила судьялари” томонидан кўриладиган оилавий-

ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар ва уни кўрадиган
судьялар рўйхати, судьялар таркибига ўзгартириш киритиш, улар
фаолиятини самарали ташкил этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган
чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилган. Суд
соҳасида янги институт, яъни “Оила судьялари”ни ташкил қилиш
масаласи замирида бир қатор мақсадлар ўз ифодасини топган. Бунда,
хусусан:

биринчидан,

судьяларнинг

оилавий

низоларни

кўришга

ихтисослашуви ушбу йўналиш бўйича малакали мутахассис бўлиб
шаклланишига замин яратади, бу тоифа низоларни ижобий ҳал қилишда
бой амалий тажриба тўпланади.

иккинчидан, судьялар алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар бир

оилавий низони чуқур ўрганиш, унинг юзага келиш сабаблари, моҳиятини
тўлиқ тушуниб етиш, мухтасар айтганда, фуқаролик ишини атрофлича
ўрганиш имконига эга бўлади;

учинчидан, оилавий низоларнинг ўзига хос томони шундаки, ушбу

тоифадаги низонинг юзага келиши бошқа низо турларини ҳам бевосита
келтириб чиқаради. Масалан, оилавий жанжал сабаб судга берилган
никоҳдан ажратиш ҳақидаги ариза, кейинчалик томонлар ўртасида
алимент ундириш, бола уч ёшга тўлгунга қадар таъминот ундириш,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

14

алимент миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, бола билан кўришиш
тартибини белгилаш, ҳатто ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёхуд маҳрум
қилиш каби “занжирли низолар” юзага келиши мумкин

[2]

.

Хўш, оилавий низоларни олдини олиш ҳамда баратараф этиш учун

нима қилиш керак? Бунда асосий масъулият кимнинг зиммасига тушади?
Саъй-ҳаракатлар қанчалик самара беради?

Биринчи навбатда, ҳар бир инсон салбий ҳис-туйғуларини бошқара

билиши керак. Атрофидагиларни имкон қадар тушунишга, кўпроқ ҳазил
ва юморлар ишлатишга ҳаракат қилиши зарур. Қолаверса, хотиржам
бўлиш (агар инсон ўз ҳис-туйғуларингизни жиловлай олмаётганини ҳис
қилса, диққатини бошқа объектга қаратиши мумкин, стулга ёки диванга
ўтиришга ҳаракат қилиш мумкин, бунда ғазаб бироз пасаяди), сабабсиз
нолимаслик, ҳақоратламаслик, дарҳол бошқаларни қайта тарбиялашга
уринмаслик лозим.

Оилада ўзаро ҳурмат туйғулари устувор бўлиши учун танқиддан

узоқроқ турган маъқул.

Эр ҳам, хотин ҳам эътиборлироқ бўлса, бир-бирининг ва

фарзандларининг яхши фазилатларини эътироф эта билса, ўртадаги меҳр-
муҳаббат янада кучаяди. Ширин сўз, хушмуомалалик билан авж олиб
кетиши мумкин бўлган жанжалга бир зумдаёқ нуқта қўйиш мумкин.

Бундан ташқари, эр-хотин бир-бирига нима муҳимлигини, албатта,

билиши лозим. Характеридаги ёқтирмайдиган жиҳатларни дўстона
кайфиятда, ижобий таклифлар билан бартараф этишга ҳаракат қилиш
яхши самара беради. Фақат ўзининг эмас, ҳамроҳининг манфаатларига
хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб туриш керак. Муносабатлар
доимий равишда ўзаро ҳурмат ва қадрлашга асослансагина, кичик
можароларни енгиб ўтиш осон кечади. Бир-бирини руҳлантира олиш, янги
ғояларини

муносиб

рағбатлантириш

оиланинг

кўплаб

муваффақиятларига асос бўлади. Баъзан йўл қўйилган хато ва
камчиликларга эътибор қаратмаслик ҳам бахтли ҳаёт сари ташланган
қадам бўлиши мумкин. Айниқса, ўтмишда бўлиб ўтган хатоларни қайта ва
қайта эслаш ўртага совуқчилик солади. Энг муҳими, ҳар бир инсон
оилавий ҳаётда сабр-қаноат, бағрикенглик, эътибор ва ижобий
фазилатлар катта аҳамиятга эгалигини тушуниб етиши зарур

[3]

.

Хулоса ўрнида, ўрнида, оилавий ажримларнинг олдини олиш учун бу
борада туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, оила ва хотин-қизлар
бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, йиғинлар қошидаги


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

15

Яраштириш

комиссияси,

“Қайноналар

кенгаши”

жамоатчилик

тузилмалари раислари, хотин-қизлар фаоллари, имомлар, маҳаллаларда
кайвонилар, умуман, кенг жамоатчиликнинг масъулиятини кучайтириш,
уларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шубҳасиз, мазкур йўналишдаги
ишлар натижадорлигини оширади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

https://jizzax.sud.uz.

2.

https://sud.uz/news-2024-02-15-1/

3.

https://uzmahalla.uz/2024/03/01/oilaviy-nizolarni-qanday-bartaraf-

etish-mumkin/

Библиографические ссылки