Авторы

  • Абдулхамид Абдулхаев
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Магистратура Бошқарув фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.61523

Ключевые слова:

фирибгарлик жабрланувчи олдини олиш виктималогия виктимлик профилактика айбли виктимлик гумондор ва бошқалар.

Аннотация

Ушбу мақолада фирибгарлик жиноятининг криминологик тавсифи ва виктимлик тушунчасикенг ёритиб берилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

38

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТИНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ

Абдулхаев Абдулхамид Абдумуталович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Магистратура Бошқарув фанлар кафедраси катта ўқитувчиси,

подполковник

E-mail: abdulkhayev83@mail.ru

Тел: +99890-586-03-05

https://doi.org/10.5281/zenodo.14292374

Аннотация:

Ушбу

мақолада

фирибгарлик

жиноятининг

криминологик тавсифи ва виктимлик тушунчасикенг ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

фирибгарлик, жабрланувчи, олдини олиш,

виктималогия, виктимлик, профилактика, айбли виктимлик гумондор ва
бошқалар.

Бугунги кунда жамиятдаги ижтимоий-салбий муаммолардан бири

бўлган фирибгарликдан одатда очкўз, ишонувчан ёки лақма кишилар
кўпроқ жабрланадилар. Зўравонликка асосланган босқинчилик, ўғрилик,
талон-торожлик каби ҳуқуқбузарликлар кўпроқ спиртли ичимлик
истеъмол қилиш натижасида маст бўлган шахсларга, шунингдек турли
қимматбаҳо бойлик эгаларига ёки ўз касби бўйича бундай бойликларни
қўриқлаш вазифаси юклатилган шахсларга нисбатан содир этилади.
Жамиятда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, аниқлаш, шунингдек уларни содир этган шахсларни жавобгарликка
тортиш бўйича вазифалар юклатилган касб эгалари ҳам ўз хизмат
вазифаларини бажариш жараёнида зўравонлик жиноятларининг
қурбонига айланиш эҳтимоли юқори .

Инсоннинг ҳуқуқбузарлик қурбони бўлиш эҳтимоли виктимлик

дейилади. Криминологик адабиётларда виктимликни айбли ва айбсиз
турларга ажратишади.

Айбли виктимлик ҳуқуқбузарлик жабрланувчисини салбий хулқ-

атвори, жамиятга зид турмуш тарзи, бошқаларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларини бузишга қаратилган қилмиш, шунингдек эҳтиётсизлик,
енгилтакликдан иборат бўлиб, у ҳуқуқбузарлик содир этилишини иғво
қилувчи омилдир. Бунда таъкидлаш керакки, айбли виктимликка нафақат
фуқаро хулқининг ғайриқонунийлиги ёки ахлоққа зидлиги, балки у
намоён этган турмушдаги оддий эҳтиётсизлик, эътиборсизлик,
мулоҳазасизлик, енгилтаклик ҳам киради. Масалан, айбли виктимлик йўл
транспорт ҳодисаларидан жабрланганларнинг каттагина қисмига ҳам
хосдир.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

39

Айбсиз виктимлик ижтимоий маъқул ахлоққа эга бўлган, ҳаётда

соғлом турмуш тарзи юритиб келаётган, лекин ўзининг психологик,
физиологик жиҳатлари (масалан: бола, қария, аёл, ногирон ва ҳ.к.) ёки
касбий ва меҳнат фаолиятининг хусусияти билан боғлиқ (масалан: ички
ишлар органи ходими, инкассатор, такси ҳайдовчиси, маҳалла посбони)
бўлган ҳолда шахсларнинг у ёки бу турдаги жиноятлар қурбонига
айланишини тақозо этувчи омилдир.

Виктимлиги, айниқса, айбли виктимлик даражаси юқори бўлган

шахслар тоифалари билан олиб бориладиган ишларни янги бир поғонага
кўтариш уларни нафақат турли жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, шу
билан бирга салбий ҳатто жиноий йўлга кириб кетишдан ҳам сақлаб
қолишни таъминлашга хизмат қилади.

Фирибгарлик

жиноятини

содир

этганлар

ва

ундан

жабрланувчиларнинг хулқи, одоби, ахлоқи, маълумоти, маънавияти,
ижтимоий-руҳий ҳолати каби шахсини белгиловчи «кўрсаткичлари»
кўпинча бир-бирига яқин бўлади. Салбий хулқ-атворли, маълумоти паст,
маънавиятсиз, ижтимоий-руҳий бузилишга эга бўлган одамлар ўз
эҳтиёжларини қондириш йўлида ҳеч қандай йўлдан, шу жумладан жиноят
қурбони бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳолда ҳам ўз қилмишларини давом
эттираверади.

Фирибгарлик жиноятидан жабрланувчи бўлишга мойилликни

тақозо этувчи шахснинг хислатлари ва хулқи билан ижтимоий қилмиш
натижаси ўртасидаги сабабий алоқадорлик эҳтимолли хусусиятга эга.
Тамагирлик, лақмалик хислатларига эга бўлган инсон ҳар доим ҳам
фирибгарлар билан алоқага киришмайди. Фирибгарлик жиноятидан
жабрланувчи бўлишга мойил шахс хулқининг салбий йўналганлиги унинг
ижтимоий-руҳий, психофизиологик хислатлари (майли, қизиқиши,
темпераменти ва бошқ.) муайян ҳаётий вазият билан алоқада
бўлгандагина намоён бўлади.

Шунинг учун, виктимология нафақат шахсларнинг виктимлик

даражасини, балки виктимоген хусусиятга эга вазиятни ҳам ўрганади.
Виктимоген вазият – ҳуқуқбузарликдан жабрланувчи бўлишга мойил
шахсга хос муайян хислатлар ва хулқ билан боғлиқ равишда юзага
келадиган аниқ ҳаётий вазият бўлиб, унда жабрланувчига ҳуқуқбузарлик
ёки жиноий йўл билан жисмоний, мулкий ёки маънавий зарар етказилиши
учун имконият пайдо бўлади .


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

40

Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир қилиш нияти пайдо бўлиши ва амалга
ошишига жабрланувчиларнинг шахсий, психик хислатлари, уларнинг
хулқига ва ҳуқуқбузарлар билан ўзаро муносабатларига хос хусусиятлар
кўмаклашганлиги

сабабли

бугунги

кунда,

бундай

тоифадаги

фуқароларнинг

муайян

қисмининг

виктимлигини

камайтириш

профилактиканинг асосий йўналишларидан бири бўлиши лозим.
Жамиятда қанчалик ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи бўлишга мойил
бўлган одамлар кам бўлса, шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчи
бўлишга мойил бўлган шахслардаги виктимлик даражаси қанчалик паст
бўлса ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятлар шунчалик кам содир этилади.
Шундай қилиб, фирибгарликдан жабрланувчи бўлишга мойил бўлган
шахслар билан мунтазам равишда профилактик иш олиб бориш ҳозирда
ички ишлар органлари фаолиятининг долзарб йўналишларидан бири
бўлиб қолмоқда. Ҳуқубузарликлар профилактикасини амалга оширишда
ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти виктимологик
профилактика дейилади.

Виктимологик профилактика – бу жамият ва давлатнинг, аҳолининг

ҳуқуқбузарлик ёки жиноий тажовузлар қурбони бўлиш хавфини,
шунингдек

ўзининг

салбий

хулқи,

жисмоний-руҳий

заифлиги,

бажараётган меҳнат тури ёки фаолияти билан боғлиқ ҳолда жиноий
қилмиш қурбони бўлиши мумкин шахслардаги виктимлик даражасини
камайтириш орқали ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олишга қаратилган
фаолият.
Бу борада ички ишлар органлари ходимларида психологик билимлар
етарли даражада бўлиши лозим. Фирибгарликнинг виктимологик
профилактикасини амалга ошириш учун муҳим бўлиб, айникса ички
ишлар органларининг профилактика ҳамда соҳавий хизматларига
ҳуқуқбузарлик-ларнинг профилактикасини олиб боришда, фуқароларни
ҳуқуқлари, ҳуқуқбузарликлардан жабрланишларини олдини олишда улар
билан умумий виктимологик профилактика, махсус виктимологик
профилактика, якка тартибдаги виктимологик профилактика чора
тадбирларини олиб боришларида катта аҳамият касб этади.
Фирибгарликка оид хуқуқбузарликларга криминологик нуқтаи назардан
қараганда

фирибгарликни

содир

этиш

бошқа

турдаги

хуқукбузарликлардан фарқ қилади. Бунда жабрланувчилар фирибгарлар
билан муайян вақт (10-15 кун, 1-2 ой) давомида, баъзи вақтларда узоқроқ
муддат (4-5ой ва ундан юқори) давомида ўзаро муносабатда бўладилар.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

41

Шунинг учун ҳам, жабрланувчилар жиноят содир этилгандан сўнг
фирибгарнинг белгилари хакида тўлароқ маълумотга эга бўлишлари
мумкин.
Фирибгарлар ташқи кўринишидан, ўзини тутишидан ақл-фаросати,
дунёқараши. Фикрлаш доираси ва ҳулқ атвори билан бошқа турдаги
ҳукуқбузарлардан фарқ қиладилар. У ҳуқуқбузарликни содир этишда
айёрлик ва чандастлик кобилиятларини ишлатиб, одамларни ўзига жалб
этади, уларда ўзига нисбатан ишонч уйғотади.
Фирибгарлик содир этилиш жараёнида жабрланувчиларнинг ўзлари
кўпинча ўз ҳаракатлари билан ҳуқуқбузарлик содир этишида сабабчи
бўлиб қоладилар. Фирибгарликнинг келиб чиқишига кўпинча айрим
фуқароларнинг бахиллик. очкўзлик. пулга хирс қўйиш, тез бойиб кетишга
ва бунинг учун маълум имтиёзлар ёки кимматбахо нарсаларни ноқонуний
ўзлаштиришга харакат қилишлари сабаб бўлади. Бундай қўштирноқ
ичидаги жабрланувчилар ўзларига нисбатан фирибгарлик содир этилгани
тўғрисида ички ишлар органларига хабар бера олмайдилар, фирибгарлар
хам бу ҳолатни ҳисобга оладилар ва бу уларга кўл келади.
Жабрланувчининг шахсини ўрганишда ҳукубузарлик содир этилишида
унинг роли кандай эканлигини ёдда тутиш керакки, унда хам
хуқуқбузарлик содир этиш ёки унга суиқасд қилиш имкони бордир.
Жиноят қурбонларини ўрганиш муаммоси ўзига хос омил сифатида ўтган
асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб алоҳида тадқиқот объекти сифатида
ўрганишга алоҳида эътибор берила бошланди. Хусусан, бу ҳақида илмий
адабиётларда қайд этилишича бу немис олими Ганс Фон Гентинг номи
билан боғлиқ. Бунга асос сифатида унинг 1948 йилда чоп этилган
«Жиноятчи ва қурбон» номли асарида жабрланувчини жиноятнинг юзага
келишидаги асосий омил деб кўрсатиб, жабр етказувчи шахс ва унинг
қурбони ўртасидаги ўзига хос муносабат эканлигини таъкидлаган .
Айтиш жоизки, жамият тараққиёти ва унинг ривожланишига салбий
таъсир кўрсатувчи жиноятчилик доимий равишда инсониятнинг ҳар бир
аъзоси эътиборини ўзига тортиб келганлиги ҳаммамизга маълум. Чунки,
жиноятчилик қандай шаклда бўлмасин инсониятнинг тинч ва осойишта
турмуш кечиришига мунтазам хавф солиб жамиятнинг маънавий ва
иқтосодий юксалишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келган.
Шу боисдан, жиноят қурбонларини ўрганиш, унинг шахсини тадқиқ этиш
масаласига асосан илмий тадқиқот ишларида аҳамият берилиб, жиноят
қурбонининг

криминологик

хусусиятларини

ўрганиш

билан


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

42

жиноятларнинг бурмунча бўлсада олдини олишга эришиш мумкинлиги
ҳақида эътироф этилади. Бунда асосан жиноят қурбонининг жиноят
оламидаги мавқеъи, роли, унинг руҳияти, маълумоти ҳамда бошқа
хусусиятлари ҳам атрофлича ўрганилади. Агар жиноят содир этган пайтда
жиноят қурбони бўлган жабрланувчи руҳиятини ҳам тиббий нуқтаи
назардан тадқиқ қилинса кўриб чиқилаётган фирибгарлик жиноятининг
олдини олишга қаратилган криминологик аҳамиятга эга бўлган
профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг
самараси юқори бўлади.
Криминологияда жиноят қурбонлари (жабрланганлар) тўғрисидаги
таълимот мавжуд бўлиб, «виктимология» (лотин тилидан «victima» - яъни
жабрланган, жабрланувчи, қурбон ва «Iogos» таълимот) деб эътироф
этилган. Ушбу тушунча тор маънода, яни жиноий тажовузлардан азият
чекувчи жабрланувчиларга нисбатан қўлланилади. Биз тадқиқотимиз
давомида фирибгарлик жинояти қурбонларининг хусусиятлари ҳамда
жиноятчи ва жабрланувчи ўртасида вужудга келган ижтимоий
муносабатлар замирида жиноят содир этилишига имкон берган шарт-
шароитларни атрофлича ўрганиш асосида объектив ва субъектив
ҳолатларни таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
Криминологияда жиноятдан жабрланганларини ўрганиш аниқ мақсад
сари йўналтирилган бўлиб, жиноят қурбонининг айрим жиноятларнинг
юзага келишида тутган ўрни тадқиқ этилади. Шу боис, биринчи навбатда
унинг шахси тўғрисидаги зарур маълумотлар, айниқса жиноятнинг юзага
келишига сабаб бўлувчи ўзини тутиш каби хусусиятлари атрофлича
ўрганилиши лозим . Чунки инсондаги ҳулқ-атвор ҳар қандай қилмишнинг
содир этилишига сабаб бўлувчи ёки аксинча салбий оқибатнинг содир
этилишини олдини олишда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Криминологик

нуқтаи

назардан,

фирибгарлик

жинояти

жабрланувчисининг хусусиятларини ўрганиш, тадқиқ этиш ҳамда ушбу
жиноятларнинг олдини олишга қаратилган самарали профилактик чора-
тадбирларни амалга ошириш учун жиноят қурбонлари ҳақида зарур
криминологик аҳамиятга эга бўлган маълумотларга таянган ҳолда амалга
оширилгандагина самарали натижа беради.
Агар муайян хусусиятларга эга бўлган одамларнинг бошқаларга қараганда
жиноят қурбонига айланиши эҳтимолини етарли даражада аниқ белгилаш
мумкин бўлганида эди, жиноятларнинг бошқа ерда эмас, айнан оила ёки
маълум бир жойда содир этилиши эҳтимолини аниқлаш осонлашган ва


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

43

жиноятчиликни назорат қилиш ҳамда унинг олдини олиш шунчалик
самаралироқ бўлар эди. Мазкур ҳолда оммага қачон ва қаерда жиноят
хавфи кўпроқ эканлигини хабар қилишнинг имкони бўлар эди.
Жабрланувчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини ўрганиш жабрланувчилар
билан боғлиқ ва уларга қарши қаратилган қасд, унинг сабабларини латент
бўлиб қолиш ҳолатларини ўрганишга ҳам ёрдам беради ва шу орқали
жабрланувчиларнинг жиноят тўғрисида тегишли ҳокимият ва бошқарув
органлари ҳамда мансабдор шахсларга хабар бермаганлигининг асл
моҳиятини билишга хам имкон яратади .
Юқорида баён этилганларга кўра, фирибгарлик жиноятининг оқибатида
жабрланганлар шахси ва ўзларини тутишлари билан боғлиқ хатти-
харакатларни тадқиқ этиш учун криминологияда жиноятқурбонларининг
асосан куйидаги йўналишига амал қилинади:
а) жиноят қурбони ва жиноятчи ўртасидаги муносабат ҳамда уларнинг
ўзаро алоқаси;
б) жиноятни содир этишда сабаб ва шароитни юзага келтириш билан
боғлиқ ҳолда, жиноят қурбонларининг шахси ва ўзини тутиши;
в) муайян ҳаётий вазиятларда жабрланувчининг ўзини тутиши оқибатида
жиноятнинг юзага келиши;
г) жиноят содир этилганидан сўнг (айниқса рецедив жиноятларни
ўрганишда) жабрланувчининг шахси ва унинг ўзини тутиши;
д) латент жиноятчиликнинг юзага келишида жабрланувчининг шахси ва
хатти-харакатларидаги ўзаро боғлиқлик хусусиятлари ва хоказо.
Айтиш жоизки, фирибгарликдан жабрланганлар номусга тегишдан
жабрланувчиларга

қараганда

камроқ

даражада

тасодифийдир.

Тасодифийлик омили жиноят содир этиш усулига, жиноятчининг
«профессионал» тайёргарлигига ва бошқа ҳолатларга қараб намоён
бўлади.
Фирибгарлик жиноятини содир этувчи шахслар жабрланувчини танлашда
қуйидаги белгиларни инобатга олишади:
а) кўп миқдорда моддий бойликларнинг мавжудлигига;
б) бўлажак жабрланувчининг ташқи кўринишига (номусга тегишда
аёлнинг «чиройлилиги», жиноятга туртки берувчи хулқ-атвори;
в) фирибгарликда шахснинг «соддалиги» ва ёшига;
г) ҳаёт тажрибаси ва қизиқишларига;
д) феъл-атворининг ўзига хос хусусиятларига (ичкиликка ружу қўйганлик,
ишонувчанлик ва ҳ.к.) қараб мўлжал олади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

Жиноятчининг жабрланувчини танлаши – виктимликни белгиловчи
муҳим омилдир. Лекин, бу мазкур ҳодисанинг бирдан-бир омили эмас.
Бошқа бир ҳолат – жабрланувчининг хулқ-атвори ҳам виктимликни
аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек,
жабрланувчининг жиноят содир этилишидан олдинги, жиноят содир этиш
вақтидаги ва жиноят содир этилганидан кейинги хулқ-атворини фарқлаш
лозим.
Фирибгарлик жиноятининг жабрланувчиси бўлишини олдини олиш
борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар:
1) шахсларнинг муайян гуруҳларига касбий фаолиятда ва кундалик ҳаёт
фаолиятида шахсий хавфсизликни таъминлашга объектив тарзда қодир
бўлган баъзи бир ахлоқ қоидаларини тушунтириш;
2) шахсий мол-мулкни ўғрилар, талончилар ёки фирибгарлардан асраш
қоидаларини тушунтириш;
3) жиноятчи билан тўқнашган ҳолларда оқилона ҳаракатларни, шу
жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш
тартибини тушунтириш учун қўлланилиши мумкин.
Айтиш жоизки, бугунги кунда айрим шахслар фирибгарлик йўли билан
турли орқали алдаш ишночни суистеъмол қилиш билан одам савдоси
жиноятларини

содир

этишмоқда.

Ачинарли

томони

шундаки,

фирибгарлик жинояти жабрланувчиларининг аксариятини одам савдоси
ва олди-бердидан жабр кўрганлар ташкил этади. Мисол учун, айрим
фуқароларнинг соддалиги, ишонувчанлиги сабабли уларнинг меҳнатини
пуллаш орқали даромад топиш йўлига кирган фирибгарларнинг алдови
асосида ноқонуний тарзда чет элга меҳнат қилишга чиқиши натижасида
уларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланмай қуллик азобига тушмоқда,
одам савдоси жиноятининг қурбонига ёки жабрланувчиси бўлиб
қолмоқда.
Фирибгарлик жиноятини содир қилиш ва яшириш усуллари қуйидагича:
– маиший хизмат кўрсатиш ёки савдо соҳасида муайян турдаги товар ёки
хизматни арзонроқ етказиб беришни ваъда қилиб, мулкка эга бўлиш;
– қарзга пул олиб, фуқаролар мулкини ўзлаштириш: бунда фирибгар,
одатда, 3-4 ойга қарз олади ва муддати келиши билан пулни 25-30 %
“хизмат учун” қўшимчаси билан қайтаради ва бундай ҳолат бир неча
маротаба содир этилади. Вақти келиб фирибгар худди шундай шарт билан
жуда катта миқдорда пул қарз олади ва яширинади;
– харидор олмоқчи бўлган мол ўрнига бошқа молни ўтказиш ёки бериш;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

45

– буюмдан вақтинча фойдаланиш баҳонаси билан фуқаролар мулкига эга
бўлиш: бунда фирибгар ишлатиб туриш учун буюмни сўраб олади ва
кейин турли баҳоналар билан буюмни қайтармайди;
– ҳақиқий пул ичига сохтасини аралаштириб қўйиш орқали фуқаролар
мулкига эга бўлиш ёки валюта алмаштиришда пул тахлами ичидан
пулнинг бир қисмини олиб қолиш;
– ўзини ёрдам бера оладиган шахс сифатида кўрсатиб ва “керакли
ёрдамни” бериши мумкинлигини айтиб фирибгарлик қилиш;
– фуқароларнинг мулкини карта ўйинлари ёки “фолбинлик” йўли билан
ўзлаштириш. Бу усулни қўллаган фирибгар киши тақдирини олдиндан
айтиш учун ундан маълум бир қимматбаҳо буюм беришни талаб қилади.
“Фолбин” қимматбаҳо буюмни олиб, қоғозга ўрайди ва у билан
“сеҳргарлик” ҳаракатларини бажаради, шу вақтда қоғозни бошқасига
алмаштириб, жабрланувчига тутқазади ва қоғозни очмаслик тўғрисида
огоҳлантиради, “акс ҳолда менинг сеҳрим таъсир кучини йўқотади” дейди;
– олтинга ўхшаш буюмлар ва оддий шишаларни олмос, тилла буюмларга
ўхшатиб ишлаб, ҳаридорларга сотиш. Бу “фармазон” усули деб аталиб, уни,
кўпинча, бир гуруҳ жиноятчилар амалга оширади. Сотувчи ўзини ажнабий
шахс сифатида таништиради ва ночорликдан ушбу қимматбаҳо буюмни
сотишга мажбур бўлганлигини тушунтиради. Бошқа фирибгар “баҳо
берувчи заргар” сифатида ўйинга қўшилади, учинчи фирибгар эса ушбу
буюмни сотиб олувчи шахс ролини ўйнайди ва паст баҳога ушбу
“қимматбаҳо” буюмни сотиб олишга ҳаракат қилади ёки улар олиб-сотар
ролларида ўйинга қўшиладилар.
Амалиётни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, фирибгарлар
томонидан нафақат жисмоний шахсларга нисбатан, балки юридик
шахсларга нисбатан ҳам фирибгарлик жиноятлари содир этилмоқда.
Булар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Банк соҳасидаги фирибгарлик. Бунда асосан сохта пластик карталар ёки
ҳисоб-китоб рақамлари орқали пул маблағларини ўғирлаш ёки
тадбиркорларга тез вақт ичида кредит расмийлаштириб бериш орқали
уларга мулкий зарар етказиш шакли тез-тез учраб туради.
2. Суғурта соҳасидаги фирибгарлик. Ушбу шаклда одатда суғурта
ҳодисасини сохта уюштирган ҳолда ва сохта ҳужжатлар тақдим этиш
орқали суғурта товонини ундиришга эришиш;
3. Юқори технологиялар соҳасидаги фирибгарлик (интернет соҳасидаги
фирибгарлик, уяли алоқалар соҳасидаги фирибгарлик ва бошқалар);


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

46

Юридик шахсларга нисбатан содир этиладиган ушбу шаклдаги
фирибгарлик турлари учун виктим хулқ-атворда учрайдиган қуйидаги
омилларни ажратиб кўрсатиш мумкин: корхонада маҳсулотни реализация
қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар. Ушбу ҳолатда уюшган гуруҳ
томонидан ўзларини маҳсулотни чакана сотувчи фирма сифатида
таништирган ҳолда, товарни ҳаққини маълум муддатдан кейин тўлаш ёки
бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида катта миқдорда товарни сотиб олиш таклиф
қилинади. Кредит уюшмалари томонидан кўп миқдорда мижозларни
қамраб олиш мақсадида қулай фоизларда ва тез суратларда ортиқча
ҳужжатларсиз кредит бериш таклиф қилинади. Ушбу ҳолатда эгаси
бўлмаган ёки ҳужжатлари топиб олинган ёки ўғирланган ҳужжатлар
асосида кредит олинади. Хавфсизлик хизматларини ёки хавфсизликни
таъминловчи

қурилмаларни

тадбиркор

томонидан

ташкил

этилмаганлиги; корхонада компьютер хавфсизлиги тизимини мавжуд
эмаслиги, уларни киберҳужум натижасида зарарлаш орқали иқтисодий
зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкинлиги; корхона ходимларини
фирибгарлар ва уларнинг ўзини тутиши ҳолатларини билишга қаратилган
махсус билим ва кўникмаларга эга эмасликлари ва бошқалар.
Фирибгарлик

соҳасида

содир

этиладиган

жиноятларни

детерминантларини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларни
илгари суриш мумкин:
Биринчи, фирибгарлик жинояти ўз мазмуни ва моҳиятига кўра
жамиятдаги иқтисодий-ижтимоий вазият, шахсни психологик ва
ижтимоий мавқеига, оилада олинган тарбияга ёки меҳнат қилинаётган
муҳитга алоҳида боғлиқлигини қайд этиш зарур;
Иккинчи, фирибгарлик жиноятларини сабаблари ва шарт-шароитларни
аниқлашда мамлакатдаги коррупция ҳолати ва ишсизлик даражаси ҳам
алоҳида ўринга эга.
Учинчи, фирибгарлик жиноятини олдини олишда жабрланувчининг
тутган ўрни, уни хулқи ва ҳуқуқий онг даражаси алоҳида муҳим аҳамиятга
эга. Шу боис, фирибгарлик жиноятларида “ўзини ушбу соҳада энг
тажрибали ва иш тез битириб берувчи шахслар”ни тузоғига тушишга энг
аввало жабрланувчиларнинг фирибгарлик жиноятлари ва уни
детерминантлари ҳақида етарли билимга эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Бизнингча,

аҳолининг

ҳуқуқий

билимларини

оширишда

ва

фирибгарларнинг тузоғига осонликча илиниб қолишни олдини олиш
мақсадида ҳамда аҳолида, айниқса, тарбияси оғир бўлган фуқароларда


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

47

қонунга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида судлар томонидан
маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотларни тизимли равишда ташкил
қилиш ва фирибгарлик соҳасидаги жиноят ишларини сайёр суд
мажлислари ўтказиш кўламини кенгайтириш зарур.
Ҳуқуқшунос олимларнинг фикрига кўра, айрим тоифадаги фирибгарлар
хаётда зарурий эҳтиёжни қондириш истагида фирибгарликка қўл
уришади. Фирибгарлар орасида спиртли ичимликка ружу қўйган ва
гиёҳвандликка чалинганларда асосан бундай холат кузатилади. Чунки,
уларда ҳаётга, яхши яшашга бўлган қизиқиш сўнган бўлади. Улар
фақатгина кундалик жисмоний эҳтиёжини қондириш мақсадида
бўлишади.
Умуман олганда, жиноятни содир этиши мумкин бўлган шахслардаги
эхтиёжларни қуйидаги тоифаларга ажратиб ўрганиш мумкин:
– жисмоний эҳтиёж: очлик, чанқоқ, жинсий хайрихохлик;
– ижтимоий эҳтиёж: ижтимоий алоқалар, мулоқот, боғланганлик,
бошқалар ҳақида қайғуриш ва ўзига нисбатан ғамхурлик, ҳамкорликдаги
фаолият;
– рухий эҳтиёж: иқрорлик, хохиш-истак;
– маънавий эҳтиёж: ўзини ўзи ҳурмат қилиш, бошқалар томонидан хурмат
қилиниши, натижадорлик ва юқори бахога эришиш, тан олиниш;
– моддий эҳтиёж: доимий яшаш шароитини яхшилашга интилиш.
Енгил пул топиш, хаётда қийинчилик кўрмасдан кун кечириш,
кийинчиликларни осонлик билан енгиб ўтишга ўриниш ҳар қандай
шахсни ўзига жалб этиш эҳтимоли юқори. Бироқ, шуни таъкидлаш
жоизки, шахслардаги ғурур, инсоф, диёнат, виждон каби хусусиятлар
ҳамда ахлоқий тарбия тамойиллари кўпчиликни жиноят содир этишига
йўл қўймайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги тўрт холатда шахс
фирибгарликка қўл уради деган фикрдамиз:
– ахлоқий тарбиядаги камчиликлар;
– пулга бўлган эхтиёж қондириш зарурияти;
– жисмоний эҳтиёж қондириш зарурияти;
– бойиб кетишга бўлган кучли хохиш.
Фирибгарликка оид жиноят иши материаллари таҳлили шуни
кўрсатмоқдаки аксарият ҳолларда жабрланувчиларнинг индивидуал
хусусиятлари (ўта ишонувчанлиги) мазкур жиноятнинг содир этилишига
имкон яратган. Фирибгарлик жиноятларини содир этилишига имкон


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

берган шарт-шароитлар таҳлил қилинганида, 71,4 фоиз ҳолатда
жабрланувчиларнинг

ўта

шонувчанлиги,

16,3

фоиз

ҳолатда

жабрланувчиларнинг ўз мақсадларига ноқонуний йўллар билан эришишга
уринишлари, 6,9 фоиз ҳолатда жабрланувчиларнинг ҳуқуқий билимлари
етишмаслиги мазкур жиноятларнингсодир этилишига шароит яратган .
Ҳақиқатдан ҳам юқорида таъкидланганидек, фирибгарлик жиноятининг
содир этилишида жабрланувчиларнинг муайян даражада ўзига хос хиссаси
мавжуд. Чунки улар фирибгарларнинг алдовларига ишониб, чув тушиб
қолишмоқда.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, биринчидан, шахсда маълумот
даражасининг пастлиги фирибгарлик жиноятининг қурбони бўлиш ва
ўзига нисбатан турли тажовузларга дучор бўлиш эхтимолини ортиради,
иккинчидан ушбу тоифадаги фирибгар шахслар барча қилаётган хатти-
харакатининг оқибатини англаб етсада уни амалга оширишга интилади;
учинчидан, маълумот ва маданият даражасининг пастлиги криминал
ҳолатга тўғри баҳо беришга ҳамда уларнинг манфатларини ҳимоя
қилишга тўсқинлик қилади .

Фойдаланилган Адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Lex.uz.

2.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси – Lex.uz.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ – Lex.uz.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси – Lex.uz.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний

6.

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (янги таҳрири)

қонуни – Lex.uz.
7.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

2016 йил 16 сентябрь қонуни – Lex.uz.
8.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

тўғрисида”ги 2014 йил 14 май қонуни – Lex.uz.
9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш
соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони –
Lex.uz.
10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

“2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон Фармони – Lex.uz.
11.

Романов В. В. Юридическая психология.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

12.

Иншаков С.М. Зарубежная криминология.

13.

Криминология: Дарслик –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси.
14.

Криминология: Дарслик

Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Академияси.
15.

Криминология / Дарслик.

16.

Ривман Д.В., Устинов В.С. Виктимология.

17.

https://akadmvd.uz/ru (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси).

18.

https://lex.uz/ru/ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси).
19.

https://www.tsul.uz/uz (Тошкент Давлат Юридик Университети).

20.

https://tuit.uz/ru (Тошкент Ахборот технологиялари Университети).

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонуни – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги 2016 йил 16 сентябрь қонуни – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 май қонуни – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони – Lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги ПФ-60-сон Фармони – Lex.uz.

Романов В. В. Юридическая психология.

Иншаков С.М. Зарубежная криминология.

Криминология: Дарслик –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.

Криминология: Дарслик Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.

Криминология / Дарслик.

Ривман Д.В., Устинов В.С. Виктимология.

https://akadmvd.uz/ru (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси).

https://lex.uz/ru/ (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси).

https://www.tsul.uz/uz (Тошкент Давлат Юридик Университети).

https://tuit.uz/ru (Тошкент Ахборот технологиялари Университети).