ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
168
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ
АСОСИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
Хасанова Хуснорахон Фахриддиновна
Алфраганус университети нодавлат олий таълим ташкилоти,
Иқтисодиёт факультети, «Молия» кафедраси катта ўқитувчиси,
и.ф.ф.д. (PhD), в.б., доцент.
(97) 4774843, xusnora4843@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14545740
Ўзбекистон
Республикасида
консолидациялашган
молиявий
ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш, шу жумладан, консолидациялашган
гуруҳ таркибини белгилаш тартиби қуйидаги рўйхатда келтирилган бир
қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали тартибга солинади:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги «Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-404-сон Қонуни (янги таҳрирда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги «Қимматли
қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-387-сон Қонуни (янги
таҳрирда);
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги
«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарори;
4) МҲХС (IFRS) 10 «Консолидациялашган молиявий ҳисобот»;
5)МҲХС (IAS) 28 «Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма
корхоналарга инвестициялар»;
6) МҲХС (IFRS) 3 «Бизнес бирлашувлари»;
7) МҲХС (IFRS) 11 «Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар»;
8) МҲХС (IFRS) 12 «Бошқа ташкилотлардаги улушларни ёритиб
бериш».
Бизнингча, консолидациялашган молиявий ҳисобот ўзида бирлашган
бош, шўъба, таъсир остидаги ташкилот ва қўшма назорат қилинадиган
корхоналар шахслар гуруҳининг ҳисобот топшириш санасига мулкий ва
молиявий ҳолати ҳамда ҳисобот даври ҳолатига молиявий натижаларини
тавсифловчи кўрсаткичларнинг маълум қоидалар бўйича бирлашган
тизимини ифодалайди.
Консолидациялашган молиявий ҳисобот-
бу бош корхона ва унинг
шўъба корхоналарининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромад ва
харажатлари, пул маблағлари оқимлари ягона иқтисодий фаолият
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
169
субъектининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромад ва
харажатлари, пул маблағлари оқимлари сифатида тақдим этиладиган
компаниялар гуруҳининг молиявий ҳисоботидир. Айнан шундай таъриф
МҲХС
(IFRS)
10
«Консолидациялашган
молиявий
ҳисобот»да
келтирилган[1].
Юқорида
биз
консолидациялашган
молиявий
ҳисоботда
инвестициялар ҳисобининг баъзи қисмларини кўрдик.
Қуйида эса хорижий олимларнинг фикрлари билан танишамиз.
Л.П.Краснов, Н.Г.Большаков, Л.Г.Кузнецов, С.И.Пучков, О.Б.Лихачев
каби россиялик муаллифларнинг тадқиқотларида асосан чет элда
консолидациялашган ҳисоботлар тузилмаслиги ва уларда «инвестициялар
ҳисоби» ҳисобга олинмаслиги тўғрисида эслатма бор эди. Шунингдек,
уларнинг ишларида назария, услуб ва услубиётнинг кўплаб саволлари
ёритилмаган, консолидациялашган ҳисоботни тузиш саволлари эса юзаки
кўриб чиқилган.
Бугунги
кунда
энергетика
йўналишидаги
акциядорлик
компанияларида
назария,
услубиёт
ва
ҳисобот
таъминотини
ташкиллаштириш
саволлари
таҳлил
қилинмасдан
қолмоқда,
консолидациялашган ҳисоботнинг предмети, вазифалари, тақдим этиш
мазмунининг илмий асоси йўқ.
Авваламбор,
консолидациялашган
молиявий
ҳисоботнинг
тавсифланишига, унинг маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий
ишларида тушунилишига, консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг
фарқлари билан аниқ қарор қабул қилинишига эътибор қаратиш зарур.
З.М. Алиев ўзининг илмий тадқиқотида қуйидагича таъкидлайди:
«МҲХС Кенгаши ўзининг қарорини шу билан изоҳлайдики, ҳисобот (шу
жумладан, консолидациялашган молиявий ҳисобот) асосли иқтисодий
қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар, яъни компания
(компаниялар гуруҳи)нинг молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий
натижалари
тўғрисидаги
маълумотларда
кенг
доирадаги
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қондириши шарт. Бундан ташқари,
агар фаолияти гуруҳ ичидаги бошқа компаниялар фаолиятидан ажралиб
турадиган компаниянинг молиявий кўрсаткичлари сезиларли даражада
катта бўлса, бундай компаниянинг консолидация периметридан
чиқарилиши молиявий ҳисобот фойдаланувчилари томонидан қабул
қилинадиган иқтисодий қарорларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин,
яъни бунинг оқибати – консолидациялашган молиявий ҳисобот
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
170
мақсадларининг бузилиши бўлиши мумкин»[2].
В.М. Голиковнинг фикрича, консолидациялашган молиявий ҳисобот
ўзининг ҳажми, таркиби, мазмуни ва аҳамияти жиҳатидан мулкдорлар
сони чекланган, бошқарув тизими содда, фаолияти ҳажми тор бўлган якка
ташкилотларнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботига нисбатан анча кенг
тушунча. Консолидациялашган ҳисобот кўп ҳолларда трансмиллий
характер касб этади ва айнан шунинг учун уни халқаро даражада тартибга
солиш талаб этилади[3].
Е.Ю. Волкова ўз илмий ишида консолидациялашган ҳисобот – бу
халқаро стандартлар тамойиллари, талаблари, тахминлари асосида гуруҳ
аъзоларининг молиявий ва номолиявий маълумотларини бирлаштириш
ёрдамида шакллантирилган, молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги
ахборотларни очиқлайдиган ва корхоналарнинг консолидациялашган
гуруҳини ягона хўжалик субъекти сифатида тасаввур қилиш имконини
берадиган молиявий ҳисобот эканлигини таъкидлайди[4].
Иқтисодчи олим О.Собиров таъкидлашича, республикамиздаги барча
хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботларни халқаро
стандартларни (МҲХС) талаблар даражасида юритиш иқтисодиётга
хорижий инвестициялар олиб кириш ҳажмининг ошишига олиб келади[5].
«Молиявий
ҳисобот»
тушунчаси
бухгалтерия
ҳисоботи
маълумотларини ҳам ўз ичига олади. Консолидациялашган молиявий
ҳисобот бухгалтерия ҳисоботининг гуруҳ, хўжалик субъектлари назорат
муносабатларига асосланган фаолиятининг молиявий натижалари ва
молиявий ҳолатини тавсифлаш учун мўлжалланган бир тури сифатида
баҳоланади.
Бизнингча, илмий тадқиқотларда консолидациялашган молиявий
ҳисоботни шакллантириш бўйича кўплаб амалий масалалар ҳали
очиқлигича қолмоқда ёки кўриб чиқилмаган, жумладан, энергетика
тармоғида инвестицияларни ҳисобга олиш хусусиятлари ҳам етарлича
тадқиқ этилмаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз инвестициялар ҳисобини энергетика
соҳасидаги жуда катта ва долзарб масала сифатида баҳолаймиз.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботда консолидациянинг барча
усуллари аниқ-равшан акс эттирилиши лозим. Ва албатта, МҲХСга
мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботда инвестицияларни
ҳисобга олишда ишлатиладиган ҳисобларни ёддан чиқариш мумкин эмас.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
171
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.https://fin-accounting.ru/ifrs/ifrs10. МСФО (IFRS) 10 Consolidated Financial
Statements. Консолидированная финансовая отчетность.
2.З.М.Алиев . «Формирование консолидированной финансовой отчетности
холдингов в соответствии с международными стандартами финансовой
отчетности». Автореферат. -2011.-С.4.
3.Голиков Виктор Михайлович. «Организация и методика аудита
консолидированной финансовой отчетности, составленной в соответствии
с МСФО». Автореферат. 2007 г. С.15.
4.В.Е Юрьевна. «Формирование и анализ консолидированной финансовой
отчетности группы компаний». Автореферат.2010. стр.10.
5.О.Собиров. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар талаблари
даражасида такомиллаштириш. «Халқаро молия ва ҳисоб» илмий журнали.
№ 3, июнь, 2021 йил. ISSN: 2181-1016.