ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
99
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР БЎЛИНМАЛАРИНИНГ
ТУРАР ЖОЙЛАРДАН СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЎҒРИЛИК
ЖИНОЯТИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР
КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ
Нарзиллоев Фарход Насриллоевич
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка
қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14835769
Аннотация.
Мақолада
ички
ишлар
органлари
тезкор
бўлинмаларининг турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик
жиноятини олдини олиш фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи
ижтимоий, объектив ва субъектив омиллар таҳлил қилиниб, уларни
бартараф этиш юзасидан таклифлар илгари сурилган.
Таянч сўзлар:
ишсизлик, омил, турар жой, жиноятни олдини олиш,
фаолият, ҳамкорлик, Миллий гвардия.
Head of the Department of the Department of the Department of combating
organized crime of the Criminal Investigation Service of the Ministry of Internal
Affairs, Lieutenant Colonel.
Annotation.
The article analyzes social, objective and subjective factors
that negatively affect the activities of the operational units of the internal affairs
bodies to prevent the crime of theft from residential premises, and put forward
proposals for their elimination.
Keywords:
unemployment, factor, accommodation, crime prevention,
activities, cooperation, National Guard.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятининг
ҳозирги ҳолати ҳақида фикр юритишда, биринчи галда “омил” сўзининг
луғавий маъносини билиш зарур.
Изоҳли луғатда омил (арабча – сабаб; таъсирчан куч). Иш ҳаракат,
воқеа-ҳодисанинг юзага чиқиши, содир бўлиши учун сабаб бўлган нарса,
сабаб маъноларни англатиши баён этилган.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятини ҳозирги
ҳолатига қандай омиллар салбий таъсир кўрсатаётганлигини билиш учун
тадқиқот иши доирасида амалиёт ходимлари билан анкета сўровномаси
ўтказилди.
Сизнинг
фикрингизча,
ички
ишлар
органлари
тезкор
бўлинмаларининг турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
100
олдини олишда қандай омиллар салбий таъсир кўрсатади? деган
саволимизга респондентларнинг 150 нафари ёки 50,0 фоизи ижтимоий
омиллар; 60 нафари ёки 20,0 фоизи иқтисодий омиллар; 30 нафари ёки
10,0 фоизи объектив омиллар 60 нафари ёки 20,0 фоизи субъектив
омиллар деган жавоб вариантларни белгилашган.
ИИОларининг тезкор бўлинмаларида фаолият кўрсатаётган тезкор
ходимларнинг фикридан шу маълум бўлдики, турар жойлардан содир
этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олишда асосан уч (ижтимоий-
иқтисодий, объектив, субъектив) омиллар салбий таъсир кўрсатаётган
бўлиб, ушбу омилларни атрофлича таҳлил қилиш лозим.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятига салбий
таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқтисодий омиллар деганда фуқароларнинг
кундалик турмуш тарзида мавжуд ижтимоий муаммолари ва уларни
ижобий ҳал этишда ваколатли давлат органларида мавжуд молиявий,
ташкилий муаммолар тушунилади. Бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий
омилларга ишсизлик, айрим иш ўринларида ишлаётган фуқароларнинг
ойлик иш ҳақи кундалик эҳтиёжини қондириши учун етарли эмаслигини
мисол келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сон
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунига биноан аҳолининг ижтимоий
эҳтиёжманд тоифаларидан келиб чиқиб, уларни бандлигини таъминлаш
энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Албатта, ушбу масалада ички
ишлар органлари тезкор бўлинмалари тезкор ходимлари ҳамда пробация
ходимлари ҳудудий ва маҳаллий меҳнат органлари масъул ходимларига
ҳар чоракда бир маротаба меҳнат ярмаркаларини ташкил этиши юзасидан
таклифлар бериб боришлари талаб этилади.
Айнан шу масалада амалиёт ходимлари фикр-мулоҳазаларини билиш
учун улар билан ўтказилган сўровномада қуйидагилар маълум бўлди.
Жумладан, Сизнинг фикрингизча, турар жойлардан содир этиладиган
ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятига қандай ижтимоий-
иқтисодий омиллар таъсир кўрсатиши мумкин? мазмунидаги анкета
саволига респодентларнинг 153 нафари ёки 51,0 фоизи ишсизлик; 147
нафари ёки 49,0 фоизи ойлик иш ҳақининг етишмаслиги жавоб
вариантларини белгилашган.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятига салбий
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
101
таъсир кўрсатувчи объектив омиллар деганда жисмоний ва юридик
шахснинг мол-мулкига ҳимоя қилишига, хавфсизликни таъминлаш
чораларига етарли эътибор бермаслиги ёки жиноят ҳодисаси юз берган
бўлса-да, ўз вақтида ички ишлар органлари ходимларига хабар
бермаслиги тушунилади.
Турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш
юзасидан ўрганилган жиноят ишларидан шу маълум бўлдики, ўрганилган
жиноят ишларининг 10 фоизида турар жойлардан содир бўлган ўғрилик
вақт билан тергов-тезкор гуруҳининг ҳодиса жойига чиққан вақт
орасидаги тафовут камида 5 кундан 35 кунгача, ҳаттоки, 112 кунгача (4
ой) экани, бунинг асосий сабаби жабрланувчилар Ички ишлар органларига
ўз вақтида хабар бермасликлари ёки умуман хабар бермасликлари мазкур
жиноятнинг латентлик (яширин) даражаси жуда юқори эканлигидан
далолат бермоқда.
ИИОлари тезкор-қидирув бўлинмалари раҳбар ва тезкор ходимлари
билан ўтказилган анкета сўровномаси натижасига кўра, 75-80 фоиз
ҳолатда баҳор фаслининг апрель-май ойларидан бошлаб, куз фаслининг
октябрь, ноябрь ойларигача фуқаролар ишлаш, ўқиш, саёҳат мақсадида
уйларини қаровсиз қолдиришади. Ушбу вазият турар жойлардан
ўғриликни содир этишга тайёргарлик кўраётган, режалаштираётган
шахсларга қулай шароит яратади.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар шахсий (хусусий) мол-
мулкининг хавфсизлигини, қўриқланишини таъминлаш борасида бирон-
бир амалий чора-тадбирлар кўрмасликлари, жумладан, ховлилар, кўп
қаватли
уйлар,
корхоналар,
муассаса,
ташкилотларнинг
тунда
ёритилишини таъминлаш юзасидан «Ўзбекэнерго» акциядорлик
жамиятининг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек мазкур объектларни
қўриқлов остига олинишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Миллий гвардияси ҳудудий қўриқлаш бўлинмаси
ходимларига (қўриқланиши бўйича шартнома тузиш ва бошқ.) мурожаат
қилинмаслиги, турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини
олдини олишда объектив жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиб келмоқда.
ИИОлари тезкор-қидирув бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари
билан ўтказилган анкета сўровномаси натижаларига кўра: Сизнинг
фикрингизча, турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини
олдини олишда қандай объектив омиллар таъсир кўрсатмоқда? деган
саволга респондентларнинг 120 нафари ёки 40,0 фуқароларнинг ховлиси
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
102
хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги; 96 нафари ёки 32,0 фоизи кўп
қаватли уйларда яшовчи хонадон эгалари кириш эшикларига домофон,
кузатув камерасининг ўрнатмаганлиги; 84 нафари ёки 28,0 фоиз
респондентлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни хавфсизлик
талабларига жавоб бермаслиги каби вариантини белгилаб, ўз фикрларини
билдиришди.
Шу муносабат билан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада
такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан
уйғун равишда ҳуқуқий билимини ошириб боришнинг замонавий
усулларини жорий
этиш,
аҳолининг барча қатлами
ҳуқуқий
саводхонликка эришиши, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари
ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун
тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш
давлат органлари, шу жумладан Ички ишлар органлари тезкор
бўлинмаларининг муҳим вазифаларидан бири деб ҳисоблаймиз.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш фаолиятига салбий
таъсир кўрсатувчи субъектив омиллар деганда мазкур жиноятни самарали
олдини олишга тўсқинлик қилаётган инсон, шахс омили билан боғлиқ
ҳолатлар, ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар тушунилади. Масалан, шахс амал
қилиши лозим бўлган тартиб қоидаларга риоя қилмаслиги ёки ўзига
боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган ҳолда айрим хатоларга йўл қўйиши ва
ҳоказо. Фуқаролар томонидан жиноят қонуни талабини тўлиқ
бажармаслиги ушбу жиноятни олдини олишга жиддий таъсир
кўрсатмоқда.
Амалиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини билиш учун улар
билан ўтказилган анкета сўровномасида қуйидагилар маълум бўлди.
Жумладан, Сизнинг фикрингизча, турар жойлардан содир этиладиган
ўғрилик жиноятини олдини олишда қандай субъектив омиллар таъсир
кўрсатиши мумкин? мазмунидаги анкета саволига респодентларнинг 225
нафари ёки 75,0 фоизи айрим фуқароларнинг қонунга итоат қилмаслиги;
75 нафари ёки 25,0 фоизи жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини
хавфсизлигини таъминлаш борасида етарли тушунча, билимга эга
эмаслиги деган жавоб вариантларини белгилашган. Демак, ушбу
омилларни ҳал этишда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
103
ходимларидан бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишлари талаб
этилади.
Ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг турар жойлардан
содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олишга салбий таъсир
этувчи юқорида таҳлил қилинган уч омилларни бартараф этиш юзасидан
қуйидагиларни амалга ошириш:
биринчидан, ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳал этишда ички
ишлар органлари тезкор бўлинмалари, пробация ходимлари билан
маъмурий ҳудуддаги вақтинча ишсиз юрган шахсларнинг мавсумий ёки
доимий иш билан бандлигини дастлаб таъминлаш юзасидан ҳудудий
меҳнат органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш асосида турар
жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олиш
чораларини кўриш;
иккинчидан, мазкур жиноятларни олдини олиш доимий равишда
ахборот таҳлил ишини амалга ошириш, тизимли равишда мониторинг
қилиш;
учинчидан, ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларида узоқ йилар
меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган тажрибали ходимларни турар
жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини олдини олишда
уларнинг зарур маслаҳатидан фойдаланиш;
тўртинчидан, турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини
олдини олишда ҳокимликлар, жамоатчилик тузилмаси вакиллари,
Миллий гвардия органлари, Ўзбекистон телекомуникация тармоқларини
бошқариш Республика Маркази давлат унитар корхонасининг ҳудудий
бўлинмалари билан ҳамкорликда манзилли ва мақсадли чора
тадбирларни амалга ошириш;
бешинчидан, турар жойлардан содир этиладиган ўғрилик жиноятини
олдини олишда салбий таъсир кўрсатаётган объектив ва субъектив
омилларни бартараф этиш борасида аҳоли орасида таъсирчан тарғибот ва
ташвиқот ишларини амалга ошириш.