ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
158
ЭРКАКЛАРНИНГ БАРВАҚТ ЎЛИМИНИ КАМАЙТИРИШНИНГ
ИЖТИМОИЙ -ДЕМОГРАФИК ОМИЛЛАРИ
Рустамов Жахонгир Икром ўғли
Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи,
социология фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
https://doi.org/10.5281/zenodo.14905341
Аннотация.
Мақолада эркаклар орасидаги барвақт ўлимнинг
камайтирилиши учун ижтимоий-демографик омиллар таҳлил қилинади.
Ижтимоий-иқтисодий омиллар, меҳнат шароитлари ва оғир меҳнатнинг
таъсири, зарарли одатлар, соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий хизматлар,
табиий муҳит ва экологик омиллар, Ўзбекистонда жинси бўйича ўлганлар
сони, МДҲ давлатларида эркаклар ва аёлларнинг барвақт ўлими орасидаги
тафовут кабилар таҳлил қилинди.
Калит сўзлар.
Эркаклар ўлими, барвақт ўлим, ижтимоий-демографик
омиллар, соғлиқни сақлаш, зарарли одатлар, меҳнат шароитлари,
саломатлик, профилактика, эркаклар саломатлиги.
Annotation.
The article analyzes socio-demographic factors for reducing
premature mortality among men. Socio-economic factors, working conditions
and the impact of hard work, harmful habits, health care system and medical
services, natural environment and ecological factors, the number of deaths by
sex in Uzbekistan, the difference between premature mortality of men and
women in the CIS countries, etc.
Keywords.
Male mortality, premature mortality, socio-demographic
factors, health care, harmful habits, working conditions, health, prevention,
men's health.
Аннотация.
В статье анализируются социально-демографические
факторы, способствующие снижению преждевременной смертности
мужчин. Социально-экономические факторы, условия труда и влияние
тяжелого труда, вредные привычки, система здравоохранения и
медицинское обслуживание, природная среда и экологические факторы,
количество смертей по полу в Узбекистане, а также разница между
преждевременной смертностью мужчин и женщин в странах СНГ были
проанализированы.
Ключевые слова.
Мужская смертность, преждевременная смерть,
социально-демографические
факторы,
здравоохранение,
вредные
привычки, условия труда, здоровье, профилактика, мужское здоровье.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
159
Барвақт ўлим — ҳар қандай жамият учун катта ижтимоий ва
иқтисодий муаммоларни туғдиради. Унга таъсир етувчи омиллар, айниқса,
ижтимоий, иқтисодий, ва соғлиқни сақлаш тизимига оид омиллар бўлиб,
эркаклар орасида барвақт ўлимнинг ортиши, жамиятнинг демографик ва
иқтисодий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Хусусан, эркакларнинг
барвақт ўлими кўпроқ ижтимоий ва маданий омиллар таъсирида
ривожланади ва бу ҳолат мамлакатнинг саломатлик тизимига, меҳнат
бозорига ҳамда иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, эркаклар ўлимининг ортиши нафақат шахсий, балки
жамиятнинг умумий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Бундан ташқари, барвақт ўлимнинг кўпайиши эркакларнинг
соғлиқни сақлашга эътибор бермаслиги, зарарли одатларга мойиллиги ва
ишлаш шароитларининг ёмонлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Эркаклар
орасида эркакларнинг ўз саломатлигига бўлган камроқ эътибор ва бу
масалада жамиятдаги стереотиплар уларнинг соғлиғига зарар етказади.
Шунингдек, бу муаммо ўзгарувчан ижтимоий ва иқтисодий шароитларда
ўзини янада кучайтиради.
Эркакларнинг барвақт ўлимининг олдини олиш ва унинг салбий
оқибатларини камайтириш учун ижтимоий, иқтисодий, ва тиббий
омилларни ҳисобга олиб, самарали профилактика ва соғлиқни сақлаш
тизимини ривожлантириш зарур. Бу борада жамиятдаги онгли ёндашув ва
маданиятни ўзгартириш ҳам жуда муҳимдир. Эркакларни соғлом турмуш
тарзига рағбатлантириш, уларга соғлиқни сақлаш тизимида кенг
қамровли хизматларни тақдим этиш, ва зарарли одатлар билан курашиш
борасидаги чора-тадбирларни кучайтириш зарур.
Мақсад ва уни асослаш.
Мазкур илмий тадқиқотнинг асосий
мақсади, эркаклар ўлимининг барвақт кўпайишининг асосий ижтимоий-
демографик омилларини аниқлаш ва уларни камайтириш учун самарали
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ўлим кўрсаткичларининг барвақт ўсиши эркаклар орасида тобора
долзарб муаммога айланмоқда. Эрта ўлим кўрсаткичларининг ортиши
нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, балки жамиятнинг иқтисодий
ривожланиши ва демографик барқарорлигига ҳам салбий таъсир
кўрсатади. Эркаклар ўлимининг сабабларидан бири, айниқса, ёшлар
орасида соғлиқни сақлашга бўлган эътиборнинг пастлиги, саломатликка
зарарли одатлар (алкоголизм, чекиш) ва оғир меҳнат шароитларидир. Шу
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
160
билан бирга, ўзгарувчан ижтимоий ва иқтисодий шароитлар эркаклар
орасида ўлимнинг ортишига олиб келмоқда.
Эркаклар орасида барвақт ўлимнинг кўпайишининг ижтимоий-
иқтисодий омилларини ўрганиш, айниқса, иш фаолияти, маош даражаси,
иш билан таъминланиш ва яшаш шароитлари билан боғлиқ бўлган
омилларни аниқлаш зарур. Ўзгарувчан иқтисодий шароитлар, оила
аъзолари ва жамиятнинг барқарорлиги, эркаклар саломатлигига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин.
Эркаклар саломатлигини яхшилаш, барвақт ўлимнинг олдини
олишда самарали соғлиқни сақлаш тизимини жорий қилиш ва
профилактик хизматларни кучайтириш зарур. Ўлимнинг кўпайиши,
асосан, жисмоний фаолиятнинг пасайиши, нотўғри овқатланиш ва
соғлиқни сақлашга эътиборнинг йўқлиги билан боғлиқдир. Шу сабабли,
эркаклар учун мўлжалланган профилактик дастурларни ишлаб чиқиш ва
соғлиқни сақлаш хизматларини кучайтириш зарур.
Эркакларнинг ўз саломатлигига бўлган қарашлари ва соғлиқни
сақлашга бўлган ёндашуви ҳам ўлимнинг барвақт ўсишига таъсир қилади.
Бу ижтимоий-маданий контекстда ётади ва соғлом турмуш тарзини
ривожлантириш, эркаклар ўртасида саломатлик бўйича онгли
қарашларни шакллантириш зарур.
Шу сабабли, ушбу илмий тадқиқотнинг мақсади эркакларнинг
барвақт ўлимининг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд ижтимоий,
иқтисодий ва тиббий муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф
этиш учун конкрет тавсиялар ишлаб чиқишдир. Мақсадга эришиш учун
сўнгги статистик маълумотлар, илмий тадқиқотлар ва амалий таҳлиллар
асосида аниқ натижаларга эришиш режалаштирилган.
Илмий муаммонинг тавсифи ва ечими.
Ижтимоий-иқтисодий омиллар. Эркаклар ўлимининг барвақт
кўпайишида ижтимоий-иқтисодий омиллар катта роль ўйнайди.
Жамиятдаги келиб чиқиш, турмуш ўртоғи ёки оилавий вазият, иқтисодий
рақобат, ишсизлик ва ижтимоий муаммолар эркакларнинг ҳаётига
бевосита таъсир кўрсатади. Жамиятдаги қаршиликлар ва стресслар
эркаклар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Ишсизликнинг ортиши,
иқтисодий қийинчиликлар, оилавий муаммоларни ҳал қилишдаги
қийинчиликлар, албатта, эркакларнинг барвақт ўлим ҳолатларини
кўпайтириши мумкин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
161
Меҳнат
шароитлари
ва
оғир
меҳнатнинг
таъсири.
Эркакларнинг иш билан боғлиқ ҳолатлари ҳам уларнинг саломатлигига
кучли таъсир кўрсатади. Аниқланган маълумотларга кўра, эркаклар
кўпинча оғир ва зарарли меҳнат шартларида ишлашади, бу эса уларнинг
саломатлигини кескин ёмонлаштиради. Оғир меҳнат шартлари, химик
моддалар билан ишлаш, юқори ҳарорат ва шовқин каби омиллар
ишчиларнинг саломатлигини заифлаштиради ва уларнинг ҳаётини
қисқартиради.
Зарарли одатлар. Алкоголизм ва чекиш эркакларнинг
саломатлигига
таъсир
қилувчи
муҳим
ижтимоий
омиллардан
ҳисобланади. Кўп ҳолатларда, эркаклар стресс ва аниқлаштирилмаган
ижтимоий вазиятларга қарши ишора қилиш учун алкоголь ва тамакини
фойдаланадилар. Бунга сабаб сифатида эса эркаклар орасида ижтимоий
қиёслаш, хасталиклар, ва ҳаёт сифатига таъсир этувчи омилларнинг
жамланиши кўрилмоқда. Тамаки ва алкоголга ружу қўйиш барвақт
ўлимнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий хизматлар. Эркакларнинг
барвақт ўлимини камайтириш учун тиббий хизматлар тизимини
такомиллаштириш, профилактик тадбирларни амалга ошириш ва
эркакларга йўналтирилган махсус соғлиқни сақлаш дастурларини ишлаб
чиқиш муҳим ҳисобланади. Эркаклар учун махсус профилактик кўриклар,
хавфли касалликларни барвақт аниқлаш ва уларга самарали даволаш
чораларини кўриш зарур.
Табиий муҳит ва экологик омиллар. Табиий муҳитнинг
саломатликка таъсири ҳам эркаклар барвақт ўлимининг асосий
сабабларидан биридир. Атроф-муҳитдаги экологик бузилишлар, ҳаво
ифлосланиши ва санитария шартларининг ёмонлашиши эркакларнинг
саломатлигини ва умрини қисқартиради.
Юқорида умумий холатда эркакларнинг барвақт ўлимини
камайтиришнинг ижтимоий -демографик омиллари таҳлил қилинди, энди
Республикамизда ва хорижий мамлакатлардаги ҳолатни кўриб чиқамиз.
Кўплаб мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам аёлларнинг ўртача умр
кўриш давомийлиги эркакларникига қараганда кўпроқ. Республикамизда
эркакларнинг ўртача умр давомийлиги (2023 йил) 72,5 ёш бўлса, аёлларда
76,9 ёшдир. Бу аёл организмининг чидамлироқ экани, эркакларнинг эса
хулқ-атвори ва бошқа генетик омиллар билан боғлиқ.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
162
Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда эркакларнинг ўлим ҳолати
аёлларга нисбатан кўпайиб бормоқда (1-расм).
1-расм. Жинси бўйича ўлганлар сони
1-расмдан кўринадики, 2015-2024 йиллар мобайнида вафот этган
эркаклар сони 15,6 фоизга, аёллар сони эса 13,6 фоизга ортган. Шунингдек,
эркаклар аёлларга нисбатан 2015 йилда – 14 067, 2024 йилда – 17 681
нафарга кўп вафот этган. Мазкур ҳолат эркакларнинг барвақт ўлими
билан изоҳланади.
Мамлакатимизда эркаклар барвақт ўлим ҳолатларининг турли
сабаблари мавжуд бўлиб, улар орасида қон айланиш тизими касалликлари
биринчи ўринда туради. Ўзбекистонда қон айланиш тизими
касалликларидан ўлим ҳолатларининг учдан икки қисми юрак ишемик
касаллиги ва цереброваскуляр касалликларга тўғри келади. Таъкидлаш
жоизки, юрак ишемик касаллиги кўпроқ эркакларда учрайди.
Ўзбекистонда ўлимга олиб келувчи сабаблардан яна бири турли
жароҳатлар (травмалар) олиш ҳисобланади. Травма олиш натижасида
вафот этганлар ичида ҳам эркаклар кўпроқни ташкил этган, турли
травмалардан эркаклар аёлларга нисбатан 3 баробар кўп вафот этишган.
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда
гендер тенглигини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга
қаратилган чора-тадбирлар билан бир қаторда
эркаклар саломатлигига
эътибор қаратиш, уларнинг барвақт ўлимини олдини олиш
чораларини кўриш долзарб аҳамият касб этади.
Шуни таъкидлаш жоизки, эркаклар барвақт ўлимининг кўпайиши
мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда маънавий соҳаларидаги
хавфсизлигига жиддий таҳдидларни келтириб чиқариши мумкин.
0
20000
40000
60000
80000
100000
120000
2015 й.
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
2020 й.
2021 й.
2022 й.
2023 й.
2024 й.
эркаклар
аёллар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
163
Жумладан, жамиятда нотўлиқ оилаларнинг кўпайиши эвазига улар
боқувчисидан ажралиб, камбағаллик ҳолатига тушиб қолиши, уйсиз
оилаларнинг кўпайиши сабабли уй-жойга бўлган талабнинг ортиши,
барвақт ўлим натижасида айрим соҳаларда кадрлар тақчиллиги муаммоси
вужудга келиши (маълумот учун: вафот этганлар сонининг ўртача йиллик
28 фоизи меҳнатга лаёқатли шахслар ҳисобланади), оилаларда ижтимоий-
маънавий муҳитнинг бузилиши каби бир қатор салбий оқибатларни
келтириш мумкин.
ЖССТ маълумотларига кўра, МДҲ давлатларида эркаклар ва
аёлларнинг барвақт ўлими орасидаги тафовут ЕИ давлатларига нисбатан
анча юқори ҳисобланади. Ташкилот бу ҳолатни мамлакатлар ўртасидаги
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда илм-фан, техника ва
тиббиётнинг ривожланиш даражаси турлича эканлиги билан изоҳлайди.
МДҲ давлатлари ЕИ давлатлари
Шунингдек, ривожланган Европа мамлакатлари ва АҚШ каби
давлатларда эркаклар саломатлигини таъминлаш, уларда учрайдиган
ҳамда эрта ўлимга олиб келувчи касалликлар профилактикаси билан
шуғулланувчи алоҳида мутахассислар мавжуд. Уларнинг таъкидлашича,
постсовет мамлакатларининг аксариятида эркаклар касаллиги деганда
уларда учрайдиган эректил дисфункция ва простата бези билан боғлиқ
касалликлар тушунилади ҳамда уларнинг қон айланиш тизими ва руҳий
ҳолатлари ҳисобга олинмайди.
Эркаклар эрта ўлимига таъсир этувчи омиллардан бири, бу уларнинг
оиласидаги муҳит ҳамда аёл мақоми ҳисобланади. Яъни, никоҳда бўлган
ҳамда ўз аёли билан бир-бирини тушуниб, ўзаро яхши муносабатда бўлган
эркаклар тенгдошларига нисбатан кўпроқ умр кўради. Ўтказилган
тадқиқотлар натижаларига кўра, оила қурмаган ва ёлғиз яшаётган
эркаклар ўз оиласи билан яшовчи тенгқурларига қараганда уч баробар
кўпроқ умр кўрадилар.
Эркаклар
Умумий
Аёллар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
164
Аммо, масаланинг иккинчи тарафи ҳам мавжуд бўлиб, бу оила қурган
эркакларнинг ўз аёли билан муносабати ҳисобланади. Тҳе Тимес Оф
Исраел нашрининг маълум қилишича, Тел-Авив университети
психологлари оилавий ҳаётдан норозиликни турмуш қурган эркаклар эрта
вафот этишининг сабабларидан бири эканлигини таъкидладилар.
Тадқиқотчилар томонидан 10 минг эркак иштирокида 32 йил
давомида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, никоҳдан
норозиликни чекиш ва жисмоний ҳаракатсизлик каби эркаклар эрта
ўлимига таъсир ўтказувчи омиллар билан тенглаштириш мумкин.
Тадқиқот давомида никоҳдан норози бўлган эркаклар, аёли билан
ўзаро яхши муносабатда бўлган тенгдошларига нисбатан 19 фоиз ҳолатда
эртароқ вафот этган.
Бунинг асосий сабаби, эркак аёли билан доимий равишда келиша
олмаслиги, ўзаро жанжаллар ҳамда аёлнинг ўз эри устидан қиладиган
доимий шикояти эркакнинг ғазабланишига ва доимий стрессга олиб
келади.
Хусусан, британиялик олимларнинг таъкидлашича, салбий ҳис-
туйғулар инсон умр кўриш давомийлигига бевосита таъсир қилади. Ғазаб
ва доимий стресс инсон соғлиги учун энг хавфли ҳис-туйғулар сифатида
тан олинган. Чунки сурункали стресс тананинг касалликларга
чидамлилигини сезиларли даражада камайтиради.
Яқуний қисм.
Эркакларнинг барвақт ўлимини камайтириш учун
ижтимоий, иқтисодий, экологик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги чора-
тадбирларнинг мувофиқлигини таъминлаш зарур. Бунинг учун ишлаб
чиқилган ижтимоий сиёсатлар, профилактик тадбирлар ва саломатликка
оид аниқ дастурлар эркакларнинг соғлом ҳаёт тарзини сақлашга ёрдам
беради. Шунингдек, оғир меҳнат шароитларини яхшилаш, алкоголь ва
тамакини чеклаш, соғлом турмуш тарзига интилишга ундовчи дастурлар
эркакларнинг барвақт ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.
Таклиф ва тавсиялар
Эркакларнинг барвақт ўлимини камайтириш учун қуйидаги
чораларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан,
эркаклар ўлимига сабаб бўлувчи юрак-қон томир
касалликлари келиб чиқишини олдини олиш учун, жаҳон тажрибасига
мувофиқ тиббиётнинг ушбу соҳасига кенг эътибор қаратиш ва малакали
кадрлар, хусусан аёл шифокорлар сонини кўпайтириш масаласини ижобий
ҳал этиш чораларини кўриш лозим.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
165
Маълумот
учун:
АҚШлик
психологлар
ўтказган
тадқиқот
натижаларига кўра ўзини кучли деб биладиган аксарият эркаклар ўз
жинси вакили бўлган шифокорларга ўзларининг заиф томонини
кўрсатишни истамаслиги аниқланган.
Шунингдек, эркаклар кундалик истеъмол қилувчи холестеринга бой
бўлган (асосан уй ҳайвонларидан олинган ёғлар) хамда туз
маҳсулотларининг кўп истеъмол қилиниши инсонларда юрак-қон томир
касалликларини келтириб чиқарувчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Эркакларинг ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишини камайтириш
орқали уларнинг юқорида келтирилган касалликларга чалинишини
камайтириш мумкин.
Бу борада Австралия тажрибасини қўллаш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Австралиялик олимлар эркакларга ҳафтада бир ёки икки
марта балиқ маҳсулотларини истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳафтасига 100 гр балиқ
маҳсулоти, масалан қизил икра истеъмол қилиш юрак-қон томир
касалликларидан ўлим хавфини 34 фоизга камайтиради.
Шу билан бирга, Финляндия тажрибасини қўллаган ҳолда, ҳудудларда
сауналар сонини кўпайтириш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ.
Шарқий Финляндия университети олимлари 21 йил давомида ўтказган
тадқиқот натижаларига кўра, ҳафтасига бир ёки икки марта саунага
борган эркакларнинг юрак-қон томир касалликларидан ўлими сони 2
баробарга камаяди. Шу сабабли, расмий маълумотларга кўра, ушбу
мамлакатда 3 млн.дан ортиқ сауналар мавжуд. Ҳозирги кунда Финляндия
аҳолиси сонини тахминан 6 млн.га яқин деб олсак, ушбу мамлакатда ҳар
бир оилага биттадан сауна тўғри келмоқда.
Иккинчидан,
бугунги кунда технологиялар ривожлангани сайин,
инсон меҳнати орқали бажариладиган фаолият турларининг аксарияти
компютер, автоматлаштирилган қурилмалар орқали амалга оширилмоқда.
Натижада эркакларнинг кўп қисми ўз иш фаолиятини куни билан курсида
ўтирган ҳолда амалга оширмоқда. Бу эса ўз навбатида улар орасида
ҳаракатсизлик оқибатида соғлиқ учун хавфли бўлган ортиқча вазн
тўплашга олиб келмоқда. Бу салбий ҳолат асосан мамлакатимизнинг
шаҳар ҳудудларига тўғри келмоқда. Ортиқча вазннинг олдини олишнинг
энг оддий усули, кунига 30 дақиқалик жисмоний машқлар ҳисобланади.
ЖССТ Европа минтақавий бюроси тавсиясига асосан, эркакнинг эрта
ўлимига олиб келувчи аксарият касалликларни олдини олиш мумкин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
166
Бунинг учун, эркакларга кун тартибини тўғри ташкил қилиш, соғлом
овқатланиш, мунтазам равишда машқ қилиш, чекишни ташлаш ва
стрессни бошқариш йўллари ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишларини
олиб бориш зарур. Бунда турли хил кўрсатувлар, кинофилмлар ва
ижтимоий
видеороликлардан
фойдаланиш
мақсадга
мувофиқ
ҳисобланади.
Учинчидан,
соҳа мутахассисларининг тадқиқотларига асосан,
эркакларнинг касалликлар оқибатида эрта ўлимининг асосий сабаби,
“эркаклик” тушунчаси мавжудлигидир. Яъни улар аксарият ҳолларда
соғлиги ёмонлашганига эътибор бермайдилар ёки шифоханога мурожаат
қилиб даволанишни кечга сурадилар. Ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда,
юрак-қон томир ва асаб тизими билан боғлиқ касалликларни аниқлаш
мақсадида ҳудудларда эркаклар учун мавсумий бепул тиббий кўрикларни
ташкил этиш ва эркакларни уларда иштирок этишга ундаш лозим.
Шунингдек, барвақт ўлимга сабаб бўлувчи юрак-қон томир
касалликлари ирсий бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиши мумкин. Кўп
ҳолатларда эркаклар бундан бехабар бўлишада ҳамда касалликни олдини
олиш чораларини кўрмайди. Яъни, эркакларда ушбу касаллик мавжудлиги
олдиндан аниқланса, унинг салбий оқибатларини бартараф этиш
имконияти туғилади.
Бунинг учун, мамлакатимизда аксарият эркакларнинг расмий никоҳдан
ўтишини ҳисобга олган ҳолда, никоҳдан олдинги тиббий кўрик жараёнида
текширилаётган касалликлар рўйхатига ушбу касалликнинг мавжуд ёки
мавжуд эмаслигини аниқлашни ҳам кирииш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Abduramanov H.H. (2022). Changes of reproductive behavior of women of
fertile age in Uzbekistan and factors of modern fertility increase. Russian Journal
of Agricultural and Socio Economic Sciences. №12 (132). P.3-7.
DOI:10.18551/rjoas.2022-12.01
2. Xamid Abduramanov. Increasing the efficiency of regulating demographic
processes in the republic of Uzbekistan. DOI:10.48047/IJIEMR/V09/I11/05
3. Abduramanov H.H., Honturayev B.B. Ways to eliminate problems with early
marriage and premature birth. RJOAS, 5(125). pp. 187-192. DOI:
10.18551/rjoas.2022-05.21.
4. Abduramanov Hamid Khudaybergenovich. “Demographic Development
Tendencies of the Family in Uzbekistan”. International Journal of Trend in
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
167
Scientific Research and Development. Vol 3 (1), 2018, pp.617-620.
https://doi.org/10.31142/ijtsrd19013
5. Abduramanov K. K. Ways Of Improving Social Support Of The Aged Population
In The Conditions Of Senility Tendency Deepening //European Journal of
Business
and
Economics.
–
2010.
–
Т.
1.
DOI:
https://doi.org/10.12955/ejbe.v1i0.80
6. Abduramanov K. K., Ibragimov L. Z. Regional characteristics of demographic
development in the republic of uzbekistan //SEA: Practical Application of
Science. – 2015. – Т. 3. – №. 1.
7.
Абдураманов
Х.
Ўзбекистон
Республикасида
демографик
ривожланишнинг кўп омилли таҳлили ва истиқбол кўрсаткичлари
//Экономика И Образование. – 2020. – Т. 1. – №. 2. – С. 137-142.
8. Abduramonov X. Аҳоли кексайиш даражасининг шаклланиш
механизмлари ва кўрсаткичлари //Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar.
– 2012. – №. 2. – С. 299-310.
9. Абдураманов Х. Классификация угроз экономической безопасности
связанных с демографическими проблемами //InterConf. – 2020.
10. Abduramanov K., Dekhkanov S. Experience of foreign countries in the
prevention of early marriage and early childbirth //InterConf. – 2021.
11.
Abduramanov
X.X.
O’zbekistonda
tashkillashtirilgan
migratsiya
jarayonlarining tahlili. Ўзбекистон республикасини ривожлантириш
стратегиясининг янги босқичида инсон омили ва манфаатлари: халқаро
амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси. Илмий-амалий конференция
материаллари тўплами. – Тошкент, 2019. – 157-159.
12. Abduramanov, K. K. (2016). Evaluation of the influence demographic factors
on aging population in the Republic of Uzbekistan. Lucrările Seminarului
Geografic “Dimitrie Cantemir”, 42, 93-98.
13. Abduramanov, X. X., & Bakieva, I. A. (2018). Peculiarities of Employment of
Population in Ferghana Region. Economics and Innovative Technologies,
2018(3), 8.
14. Abduramonov X. Ўзбекистон Республикасида янги демографик
вазиятнинг шаклланиш хусусиятлари //Iqtisodiyot va innovatsion
texnologiyalar. – 2013. – №. 3. – С. 22-31.
15. Abduramonov, X. (2012). Аҳоли кексайиш даражасининг шаклланиш
механизмлари ва кўрсаткичлари. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar,
(2), 299-310.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
168
16. Рустамов Ж. ОТАЛИК ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТ СИФАТИДА //Modern
Science and Research. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 109-113.
17.
Абдураманов
Х.
Ўзбекистон
Республикасида
демографик
ривожланишнинг кўп омилли таҳлили ва истиқбол кўрсаткичлари
//Экономика И Образование. – 2020. – Т. 1. – №. 2. – С. 137-142.
18. Xudaybergenovich A. X., Ikrom o‘g‘li R. J. OLIY O ‘QUV YURTI TALABALARIDA
NIKOHGACHA BO ‘LGAN XULQ-ATVOR VA OILA QURISHNING O ‘ZIGA XOSLIGI
//TA'LIM VA RIVOJLANISH TAHLILI ONLAYN ILMIY JURNALI. – 2024. – Т. 4. –
№. 5. – С. 170-176.
19. Rustamov J. I. VOYAGA YETMAGANLAR O ‘RTASIDA ERTA NIKOHLARNING
OLDINI OLISH BO ‘YICHA XORIJ TAJRIBALARI //Current approaches and new
research in modern sciences. – 2024. – Т. 3. – №. 3. – С. 18-26.
20. Jakhongir R. CAUSES OF EARLY MARRIAGES AND EARLY BIRTHS AND
THEIR CONSEQUENCES //Open Access Repository. – 2023. – Т. 4. – №. 03. – С.
99-104.