Авторы

  • Алишер Тоиров
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.71303

Ключевые слова:

алимент бола ҳаёт кечириш минимуми жазони ижро этиш муассасаси ундирувчи моддий таъминот алимент ҳисоблаш.

Аннотация

Ушбу мақолада фуқаролик ишлари бўйича судлар қарорлари асосида вояга етмаганлар фойдасига алимент ундируви соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, фарзандлар олдидаги мажбуриятларни бажаришга кўмаклашувчи ҳуқуқий механизмларни жорий этиш жараёнидаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган маҳкумларнинг жамиятга қайта қўшилишини таъминлаш,  қарздорларни соғлиғидаги муаммоларга кўра меҳнат қилиш имкониятини инобатга олиш, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатсизлик ёки касаллик даврида республика ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ҳисоблаш у учун тўловлар миқдорининг асоссиз ўсишини олдини олиш, алимент миқдорини ҳисоблашда "бола ҳаёт кечириши минимуми" кўрсаткичидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

106

ВОЯГА ЕТМАГАН ФАРЗАНДЛАР ОЛДИДАГИ

МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШГА КЎМАКЛАШУВЧИ

ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Тоиров Алишер Юсупович

Ўзбекистон Республикаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистранти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15009584

Аннотация

Ушбу мақолада фуқаролик ишлари бўйича судлар қарорлари асосида

вояга етмаганлар фойдасига алимент ундируви соҳасида қонун
устуворлигини таъминлаш, фарзандлар олдидаги мажбуриятларни
бажаришга кўмаклашувчи ҳуқуқий механизмларни жорий этиш
жараёнидаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинган. Жазони ижро этиш
муассасидан озод қилинган маҳкумларнинг жамиятга қайта қўшилишини
таъминлаш, қарздорларни соғлиғидаги муаммоларга кўра меҳнат қилиш
имкониятини инобатга олиш, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатсизлик ёки
касаллик даврида республика ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент
ҳисоблаш у учун тўловлар миқдорининг асоссиз ўсишини олдини олиш,
алимент миқдорини ҳисоблашда "бола ҳаёт кечириши минимуми"
кўрсаткичидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

алимент, бола ҳаёт кечириш минимуми, жазони ижро

этиш муассасаси, ундирувчи, моддий таъминот, алимент ҳисоблаш.

Аннотация

В данной статье проанализированы существующие проблемы в

процессе обеспечения верховенства закона в сфере взыскания алиментов
в пользу несовершеннолетних на основании решений судов по
гражданским делам, а также внедрения правовых механизмов,
способствующих выполнению обязательств перед детьми. Разработаны
предложения по обеспечению реинтеграции в общество осужденных,
освобожденных из учреждений исполнения наказания, учету возможности
должников трудиться с учетом проблем со здоровьем, предотвращению
необоснованного увеличения размера алиментных платежей при расчете
алиментов исходя из среднереспубликанской заработной платы в период
нетрудоспособности или болезни граждан, а также использованию
показателя "прожиточного минимума ребенка" при расчете размера
алиментов.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

107

Ключевые слова:

алименты, прожиточный минимум ребенка,

учреждение

исполнения

наказания,

взыскатель,

материальное

обеспечение, расчет алиментов.


Annotation

This article analyzes the existing problems in ensuring the rule of law in

the field of alimony recovery for minors based on civil court decisions, and the
implementation of legal mechanisms that facilitate the fulfillment of obligations
to children. Proposals have been developed to ensure the reintegration of
released convicts from penitentiary institutions into society, to take into account
the ability of debtors to work due to health problems, to prevent unreasonable
increases in the amount of alimony payments when calculating alimony based
on the national average wage during periods of disability or illness of citizens,
and to use the "child subsistence minimum" indicator when calculating the
amount of alimony.

Keywords:

alimony, child subsistence minimum, penitentiary institution,

collector, material support, alimony calculation.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда суд қарорлари ижросини

такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, ижро органлари
фаолияти самарадорлигини ошириш борасида кенг қамровли ислоҳотлар
амалга оширилмоқда.

Шунга қарамасдан, мазкур йўналишлардаги муаммоларни ҳал этиш
ва уларнинг ижроси самарадорлигини янада такомиллаштириш

мақсадга мувофиқ бўлади.

Хусусан, вояга етмаганлар фойдасига алимент ва моддий таъминот

ундируви соҳасини кўриб чиқсак.

Жазони ижро этиш муассасида жазо ўтаётган ёки жазо ўтаган

маҳкумларни соғлигидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра иш билан
таъминлашнинг имкони бўлмаганлиги ва уларнинг аксарияти меҳнатга
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида ҳисобланган иш ўрни билан
таъминланган.

Шунингдек, маълум бир касаликка чалинган, соғлиқни сақлаш

идораларида рўйхатда турадиган, муайян даврда стационар даволаниши
мажбурий бўлган ҳолатлар мавжуд.

Юқоридаги иккита ҳолатда ҳам қарздорлар томонидан алимент

пулларини ўз вақтида тўлаш имконияти чегараланган бўлса-да,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

108

қонунчиликка мувофиқ ҳар иккала ҳолатда ҳам қарздорларга нисбатан
республикадаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби (5,3 млн. сўм)дан алимент
қарзи ҳисобланмоқда.

Шунга кўра, жазони ижро этиш муассасида жазони ўтаётган ёки

соғлиқни сақлаш идораларида рўйхатда турадиган ва муайян даврда
стационар даволаниши мажбурий бўлган қарздорларларга нисбатан
алимент қарздорлигини ҳисоблаш бўйича алоҳида модда қўшиш мақсадга
мувофиқ бўлади.

Чунки, жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган маҳкумларнинг

жамиятга қайта қўшилишини таъминлаш муҳим вазифалардан биридир,
шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра маълум даврда даволанишга мажбур
бўлган даврда меҳнатга лаёқатсизлик юзага келган бўлиб, ушбу тамойил
"Ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш
тўғрисида"ги ҲМТ Конвенциясига (1985 йил, №161) ҳамоҳангдир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасида ҳар ким

дам олиш ҳуқуқига эгалигини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш
вақтидан ортиқча ишлашга ҳеч ким мажбур қилиниши мумкин
эмаслигини белгилайди.

Шунга кўра, қарздорнинг меҳнатга лаёқатсизлик ёки касаллик

даврида республика ўртача иш ҳақидан келиб чиқиб алимент ҳисоблаш у
учун тўловлар миқдорининг асоссиз ўсишига олиб келади.

Шунингдек, ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси

қонунчилигини

халқаро

стандартларга

мувофиқлаштириш,

фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда бола
манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни ифода этади.

Бундагн ташқари, амалдаги қонунчиликка кўра, агар алимент

қарздори ишламаган ёки унинг иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд бўлмаса, ундан ундирилаётган алимент пули Республикадаги
ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисобланади.

Бу эса қарздорнинг тўловга лаёқатлилигини инобатга олмайди ва кўп

ҳолларда алимент мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келади.

Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида алимент

тўламаганлик учун 12 053 нафар шахс маъмурий, 1180 нафар шахс эса
жиноий жавобгарликка тортилган.

Ушбу ҳолат алимент тўлаш механизмида муаммолар борлигини ва

уни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

109

Шу боис, алимент миқдорини ҳисоблашда "бола ҳаёт кечириши

минимуми" кўрсаткичидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу мезон вояга
етмаганларнинг реал эҳтиёжларига мос келади ва уларнинг ҳаёт сифатини
таъминлаш имконини беради.

Бир қатор хорижий давлатлар тажрибаси ҳам алимент тўловларини

белгилашда бола ҳаёт кечириш даражасидан келиб чиқишни кўрсатмоқда.

Жумладан, Россияда ҳар бир бола учун алимент миқдори қарздор

яшайдиган ҳудуддаги "бола ҳаёт кечириш минимуми"нинг ярмини
ташкил этади.

Беларусь қонунчилигига кўра, алимент миқдори болалар сонига

қараб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳаёт кечириш бюджетининг 50
фоиздан 100 фоизгача оралиқда белгиланади.

Украинада эса алимент миқдори бола ҳаёт кечириш минимумининг

50 фоизидан кам бўлмаслиги қайд этилган.

Ўзбекистонда ҳам алимент тўловларини ҳисоблашда ҳудудлардаги

ўртача ҳаёт кечириш харажатлари ва даромад даражаси фарқларини
инобатга олиш муҳим.

Бу қарздорларга нисбатан адолатли ёндашувни таъминлайди ва

уларнинг тўловга лаёқатлилиги даражасидан келиб чиқади.

Бундан ташқари, қарздорлар томонидан уларнинг иш берувчилари

билан келишган ҳолда амалга оширилаётган баъзи бир схемалар (паст
ойлик белгилаш ва алимент тўловларини нақд пул шаклида қоплаб
бериш) ҳам алимент муносабатларини соғломлаштиришга хизмат
қилмайди.

Бундай

ҳолатларда

қонуний

тўловларни

рағбатлантирувчи

механизмларни жорий этиш лозим бўлади.

Шу боис, "бола ҳаёт кечириши минимуми" кўрсаткичини алимент

миқдорини белгилашда мезон сифатида қабул қилиш ва қарздорларнинг
фарзандлар олдидаги мажбуриятларини бажаришга кўмаклашувчи
ҳуқуқий механизмларни жорий этади.

Бу эса, ўз навбатида, оилавий муносабатларни соғломлаштириш ва

вояга етмаганлар манфаатлари устуворлигини таъминлаш йўлидаги
муҳим қадам бўлади.

Шу билан бирга, алимент мажбуриятларини бажармаслик учун

жавобгарлик масалаларини такомиллаштириш, жумладан жазо тайинлаш
амалиётини қайта кўриб чиқиш деб ҳисоблаймиз.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

110

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси

вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз шахсларни моддий жиҳатдан
таъминлашдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарликни назарда
тутади. Бироқ, суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, айрим
ҳолларда судлар томонидан бу тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашда
вояга етмаган болалар манфаатлари етарлича ҳисобга олинмаяпти.

Натижада, тайинланган жазолар жиноятнинг ижтимоий хавфлилик

даражаси ва оқибатларига мос келмай қолмоқда.

Мисол учун, қарздор “А” исми шахс уч нафар вояга етмаган фарзанди

олдидаги алимент мажбуриятини 81 ой давомида бажармагани оқибатда

86,2 млн. сўм миқдоридаги алимент қарзи юзага келган ва ушбу

қарздорлик амалдаги қонун ҳужжатарига мувофиқ Алимент тўловлари
жамғармаси ҳисобидан Бюро томонидан ундирувчига тўлаб берилган.

Бироқ, ундирувчининг қонуний манфаатларини тиклашга қаратилган

ушбу ҳаракатни қарздор ёки унинг ҳимоячиси суиистеъмол қилган ҳолда,
гўёки жиноят иши бўйича жабрланувчига етказилган зарар қопланган
важи билан жазодан қутулиб қолишга ёки тайинланган жазони
енгилроғига алмаштирилишига муваффақ бўлмоқда.

Қолаверса, халқаро тажриба ҳам алимент мажбуриятларини

бажармаганлик учун жавобгарликнинг қатъий ва таъсирчан эканини
кўрсатмоқда.

Хусусан, АҚШ , Буюк Британия , Германия каби давлатларда алимент

тўламаслик "жиддий жиноят" сифатида баҳоланади ва бу ҳаракатлар учун
реал озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Бу борадаги қонун устуворлигини ҳамда ҳуқуқбузарлик учун жазо

муқаррарлигини таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларида ушбу
тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашнинг аниқ мезонларини инобатга
олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ушбу таклифларимизнинг инобатга олиниши алимент мажбуриятини

бажармаганлик учун жазонинг муқаррарлиги ва адолатли бўлишини
таъминлашга хизмат қилади.

Яна бир масалага тўхталиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ҳозирги кунда алимент ундириш тўғрисидаги ишлар судлар

томонидан ариза ва даъво аризаси тартибида кўриб чиқилмоқда. Ариза
тартибидан кўриб чиқилган ишлар бўйича Фуқаролик процессуал
кодекснинг


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

111

170-173-моддаларига асосан суд буйруғи берилади.
Бунда ишнинг ҳолатлари ўрганилмасдан, ундирувчининг талабини

текширмасдан ва жавобгарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан ҳал қилув
қарори қабул қилинмоқда.

Даъво аризаларига асосан алимент ундириш тўғрисидаги ишлар

Фуқаролик процессуал кодекснинг 249-моддаси ва бошқа тегишли
нормалари асосида кўриб чиқилади.

Бунда, суд иш ҳолатларини ҳар томонлама чуқур ўрганиб, тарафларни

сўроқ қилиб, далилларга баҳо бериб, ишни мазмунан ҳал қилиш имконига
эга бўлади.

Шу сабабли ҳам, алимент ундиришга оид барча ишларни даъво

аризаси тартибида кўриб чиқиб, ҳал қилув қарорини қабул қилиш
жараёнига ўтиш мақсадга мувофиқ.

Бу қуйидаги асосларга кўра муҳим деб ҳисобланади:
– алимент ундириш тўғрисидаги ишларда нафақат бир болага

алимент тўлаш, балки бир қарздорнинг бошқа фарзандлари
манфаатларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Даъво аризаси тартибида иш
кўриш орқали суд жавобгарнинг бошқа фарзандлари мавжуд ёки
йўқлигини текшириш имконига эга бўлади;

– ундирувчи ва қарздорни процессуал мақомда даъвогар ва жавобгар

сифатида иштирок эттириш уларга ўз далиллари ва важларини келтириш,
қарши тарафнинг даъволарига эътироз билдириш, суд муҳокамасида фаол
иштирок этиш имкониятини беради. Бу эса ишнинг тўғри ҳал қилинишига
хизмат қилади.

– Фуқаролик процессуал кодекснинг 253-моддасига кўра, ишни

мазмунан ҳал қилгунига қадар суд алимент ундириш юзасидан вақтинча
ажрим чиқаришга ҳақли. Бу нафақа олувчининг манфаатларини дарҳол
ҳимоя қилиш имконини беради. Бундай имконият ариза тартибидан кўриб
чиқишда мавжуд эмас;

– даъво иши доирасида олинадиган далилларга асосан суд

тарафларнинг моддий аҳволини чуқурроқ ўрганиб, алимент миқдори ва
ундириш тартибини адолатли белгилаш имконига эга бўлади.

– судларга барча зарур далилларни йиғиш ва тарафларнинг

манфаатларини ҳар томонлама ўрганиш имкониятини бериш орқали,
Оила кодексининг 99-моддасида ҳамда Фуқаролик процессуал кодекснинг

253-моддасида белгиланган талабларга тўлиқ риоя қилинишига

эришилади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

112

Шу билан бирга, суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилиги

мустаҳкамланиб,

уларнинг

ижро

этилишида

юзага

келадиган

муаммоларнинг олди олинади.

Ўзбекистонда 2022 йилда ташкил этилган Алимент тўловлари

жамғармаси вояга етмаган болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва
алимент олувчиларга ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим роль
ўйнамоқда.

Бироқ, жамғарма фаолиятини таҳлил қилиш натижалари бир қатор

муаммолар ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, жамғарма томонидан ундирувчиларга 2022-2024 йилларда
тўлаб берилган маблағларнинг атиги 2% қарздорлардан ундирилган,

холос. Бу эса қарздорларнинг жамғарма олдидаги мажбуриятларини
бажаришга масъулиятсиз ёндашаётганидан далолат беради.

Шунингдек, 2024 йилда Бюрога 82 439 та алимент ва моддий

таъминот ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу
кўрсаткич ҳам алимент ундириш билан боғлиқ муаммоларнинг
жиддийлигини кўрсатади.

Алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича Фуқаролик

кодексининг 105-моддасига мувофиқ, судлар томонидан давлат божи
ундириш миқдорлари белгиланган. Бир нафар фарзанд учун – 642 869,5
сўм, икки нафар фарзанд учун – 857 152,7 сўм ва уч ва ундан ортиқ
фарзанд учун 1 285 729,0 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши
назарда тутилган.

Шунга кўра, Алимент тўловлари жамғармасининг молиявий

барқарорлиги ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида ушбу
тоифадаги ишларни кўришда ундирилган давлат божи, қарздор ва
уларнинг иш берувчиларидан ундирилган маъмурий жарималар ҳисобига
ушбу жамғарма манбаларини кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Вояга етмаган фарзандлар олдидаги мажбуриятларни бажаришга

кўмаклашувчи ҳуқуқий механизмларни жорий этиш борасида учун
қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасига

мувофиқ, алимент ундируви соҳасида ҳам қарздорларнинг дам олиш
ҳуқуқига эгалигини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган иш вақтидан
ортиқча ишлашга ҳеч ким мажбур қилиниши мумкин эмаслигини
белгиланади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

113

2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини халқаро стандартларга

мувофиқлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини
таъминлаш ҳамда бола манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-
ҳаракатларни ифода этади.

3. Бола ҳаёт кечириши минимуми кўрсаткичидан фойдаланиш вояга

етмаганларнинг реал эҳтиёжларига мос келади ва уларнинг ҳаёт сифатини
таъминлаш имконини беради.

4. Ота-оналарнинг бола таъминотидаги иштирокини кучайтиришга,

алимент тўловларининг мунтазамлиги ва етарли даражада бўлишини
таъминлашга хизмат қилади.

5.

Алимент

мажбуриятини

бажармаганлик

учун

жазонинг

муқаррарлиги ва адолатли бўлишини таъминлайди.

Шу муносабат билан,
– Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига жазони ижро этиш

муассасида жазони ўтаётган ёки соғлиқни сақлаш идораларида рўйхатда
турадиган ва муайян даврда стационар даволаниши мажбурий бўлган
қарздорларларга нисбатан алимент қарздорлигини ҳисоблаш бўйича
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

– "бола ҳаёт кечириши минимуми" кўрсаткичини алимент миқдорини

белгилашда мезон сифатида қабул қилиш ва қарздорларнинг фарзандлар
олдидаги

мажбуриятларини

бажаришга

кўмаклашувчи

ҳуқуқий

механизмларни жорий этиш;

– қонун

устуворлигини

ҳамда

ҳуқуқбузарлик

учун жазо

муқаррарлигини таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларида ушбу
тоифадаги ишлар бўйича жазо тайинлашнинг қуйидаги аниқ мезонларини
инобатга олиш, бунда жазо тайинлашда содир этилган жиноят бўйича
ҳуқуқи бузилган вояга етмаган фарзандлар сонини эътиборга олиш ва
енгилроқ жазо тайинлаш ёки тайинланган жазони енгилроғига
алмаштиришда жиноят оқибатида етказилган зарар айнан маҳкум
(қарздор) томонидан қопланганига эътиборни қаратиш;

– алимент ундиришга оид барча ишларни даъво аризаси тартибида

кўриб чиқиш ва ҳал қилув қарорини қабул қилиш;

– алимент тўловлари жамғармасининг молиявий барқарорлиги
ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида ушбу тоифадаги

ишларни кўришда ундирилган давлат божи, қарздор ва уларнинг иш
берувчиларидан ундирилган маъмурий жарималар ва бошқа манбалар


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

114

ҳисобига ушбу жамғарма манбаларини кенгайтириш юзасидан
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Баён этилганларга кўра, вояга етмаган фарзандлар олдидаги

мажбуриятларни бажаришга кўмаклашувчи ҳуқуқий механизмларни
жорий этиш борасида юқорида биз томонидан киритилаётган
таклифларни асосида комплекс-чора тадбирлар амалга оширилиши соҳа
оид қонунчилик ҳамда амалиётни янада такомиллаштиришга хизмат
қилади деган фикрдамиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2021.

2.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси

3.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси

4.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

5.

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумоти

6.

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг фуқаролик ишлари

бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими номенклатураси
7.

"Ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини

таъминлаш тўғрисида"ги ҲМТ Конвенцияси, 1985 йил
8.

Россия Федерацияси Оила кодекси, “Алимент миқдори”//Россия

Федерацияси қонунчилик тўплами, 2023 йил таҳрири.
9.

Беларусь Республикаси Никоҳ ва оила кодекси, Расмий нашр, Минск

2023
10.

Украина Республикасининг “Болаларнинг таъминоти тўғрисида”ги

қонуни, Киев, Украина Олий радаси нашри, 2023
11.

АҚШ Федерал қонунчилиги, "Болалар таъминоти мажбуриятларини

тўлаш тўғрисида"ги қонун, 18 U.S.C. Вашингтон, 2022.
12.

Буюк Британия "Жиноий одил судлов тўғрисида"ги қонуни,

13.

6-бўлим "Фарзандларни моддий таъминот мажбуриятлари" 2019 йил

таҳрири. Лондон, 2019.
14.

Германия Жиноят кодекси, 170-модда "Таъминот мажбуриятларини

бузиш". Берлин, Федерал қонун тўплами, 2023.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2021.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси

Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумоти

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими номенклатураси

"Ходимларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги ҲМТ Конвенцияси, 1985 йил

Россия Федерацияси Оила кодекси, “Алимент миқдори”//Россия Федерацияси қонунчилик тўплами, 2023 йил таҳрири.

Беларусь Республикаси Никоҳ ва оила кодекси, Расмий нашр, Минск 2023

Украина Республикасининг “Болаларнинг таъминоти тўғрисида”ги қонуни, Киев, Украина Олий радаси нашри, 2023

АҚШ Федерал қонунчилиги, "Болалар таъминоти мажбуриятларини тўлаш тўғрисида"ги қонун, 18 U.S.C. Вашингтон, 2022.

Буюк Британия "Жиноий одил судлов тўғрисида"ги қонуни,

-бўлим "Фарзандларни моддий таъминот мажбуриятлари" 2019 йил таҳрири. Лондон, 2019.

Германия Жиноят кодекси, 170-модда "Таъминот мажбуриятларини бузиш". Берлин, Федерал қонун тўплами, 2023.