ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
5
МУҲАММАД ЁҚУББЕКНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРИХИДА
ТУТГАН ЎРНИ
Abduxamidov Jalol Ilash o'g'li
Samarqand Davlat Unversiteti
Tarix faakulteti Jahon tarix kafedrasi
1-bosqich Tayanch doktaranti
https://doi.org/10.5281/zenodo.15024229
Туркистон ҳалқларининг тарихида шундай сиймолар борки, улар ўз
замонида кўрсатган ҳизматлари билан эл хотирасида нақшланиб
қолганлар. Тарихда ўчмас из қолдирган мана шундай сиймолардан бири
Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат(1820-1877)дир. Ўзбек давлатчилигида ўз
ўрнига эга бўлган Қўқон хонлиги (1709 – 1876) даврида ҳам фидоий
инсонлар юрт ободлиги, тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун кураш
олиб борганлар. Ана шундай инсонлардан бири бўлган Муҳаммад Ёқуббек
Марказий Осиё давлатлари ва Хитой Халқ Республикаси (асосан Шарқий
Туркистон) ҳудудида катта ҳарбий ташкилотчилик ишларини олиб борган
саркарда ва давлат арбоби сифатида машҳур бўлган. Уни манбаларда
турлича, жумладан, “Муҳаммад Ёқуббек”, “Ёқуббек Бадавлат”, “Оталиқ
ғозий”, “Ёқуб бачча”, “Қушбеги” номлар билан қайд этилган. Аммо,
ҳорижда рус архив ҳужжатлари, хитой ва уйғур тилидаги манбалар
асосида бир неча китоблар нашр қилинган бўлса-да, улардаги
маълумотлар бир ёқламаликдан иборат хисобланади. Жумладан, М.
Гаврилов , Д. Тихонов , Чэн Суло , Б. Шаҳидий , Д. Исиев , А. Ходжаев , Ким
Ходонг ларнинг тадқиқотлари асосан Муҳаммад Ёқуббекнинг Хитойнинг
Синьцзян мухтор ўлкасидаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилган.
Шунингдек, бу тадқиқотлар Россия, Хитой, Буюк Британия, Туркия,
Ўзбекистон, Қозоғистон архивларидаги маълумотлар ҳамда рус ва
евпоралик сайёҳларнинг сафарномалари асосида ёритилган. Маҳаллий
манбаларлардаги маълумотлар эса етарлича тадқиқ қилинмаган.
Муҳаммад Ёқуббекнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган
қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1.Муҳаммад Ёқуббекнинг Шарқий Туркистондаги фаолиятига оид
Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Абу Райҳон Беруний
номидаги шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган
қўлёзмаларни тадқиқ қилиш масаласи. Фондда сақланаётган Илёс
Оҳунднинг “Муҳаммад Ёқуббекнинг сўнгги кунлари” (ЎзР ФА ШИ, №417),
Мулло Муҳаммад Иброҳим Фанокатийнинг Шарқий Туркистон тарихи (ЎзР
ФА ШИ, №12663) ва бошқа бирламчи асарлардаги маълумотлар асосида
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
6
Муҳаммад Ёқуббекнинг Еттишаҳар давлати тарихини чуқурроқ ўрганишга
ёрдам беради.
2.Муҳаммад Ёқуббекнинг Қўқон хонлигидаги ҳаёти ва фаолияти.
Россия империясининг Қашқардаги консули Куропаткиннинг ёзишича,
Муҳаммад Ёқуббекнинг отаси Хўжандда яшовчи киши бўлиб, Пскентга
кўчиб келиб табиблик қилган. У пскентлик аёлга, яъни Ёқуббекнинг
онасига уйланган . Роберт Шоу фикрича, Ёқуббекнинг бобоси Муҳаммад
Латиф бўлиб, у асли Қоратегиндан бўлиб, Самарқанд яқинидаги Дахбедда
таълим олган эди. Унинг отаси Пирмуҳаммад ҳам шу ерда таълим олиб
Қурама қозиси қилиб тайинланган. Шу боис, у Қурама вилояти
таркибидаги Пскентга келиб қолган . Маҳаллий манбалардан Қурбон Али
Аягузийнинг “Таворихи ҳамсаи шарқи” асарида қуйидаги маълумотлар
берилган: “Унинг ҳақиқий исми Ёқуб, кейинчалик уни Ёқуббек ва Ёқуб
оталиқ деб чақиришган. У Тошкент жануби, Хўжанд томондаги Пскент
қозисини ўғли. Айтишларича, унинг бобоси Балхдан келган ўзбекларнинг
қирқ уруғига мансуб, онаси эса хўжандлик” . Муҳаммад Ёқуббек (Бадавлат,
Оталиқ Ғозий). 1820 йилда Тошкент вилоятидаги Пскентда туғилган.
Отаси Пирмуҳаммад пскентлик бўлиб, Қўқон хонлигида Қурама тумани
қозиси бўлган. Онаси пскентлик, Тошкент қозиси шайҳ Низомиддиннинг
синглиси бўлган. Муҳаммад Ёқуббек 1845 йилда Тошкентга аскарликка
чақирилган. У қобилиятли бўлганлиги боис, кейинчалик Хон ўрдаси
ботирбоши, элликбоши, юзбоши, пансод лавозимларига кўтарилган. 1846
йилда Чиноз ва Авлиёота ҳокими,
3.Муҳаммад Ёқуббекнинг Россия империясига қарши курашда
кўрсатган жасоратлари. Унинг жасоратлари тарихий адабиётларда камроқ
ёритилган. 1847 йилда эса Оқмасжид ҳокими бўлган. Россия империяси
саркардалари Бломберг ва Черняв қўшинлари билан бўлган жангда ғалаба
қозонади. Шундан сўнг уни 1852 йилда Қўқон хони Хўжандга ҳоким қилиб
тайинлайди. Бироқ Худоёрхон билан муносабатлари яхши бўлмаганлиги
сабабли бухорога кетишга мажбур бўлган. 1858 йилда ҳарбий саркарда
Алиқули уни Тошкентга чақириб олган. Тошкентда рус қўшинларига
қарши курашда ҳам жасорат кўрсатган. Бу ҳақда, Муҳаммад Юнус Тойиб
шундай дейди: «Бободархонда амирлашкар ва мен иккавлон шўрбо ичиб
турган вақтда, Юсуф Қашқарий деган йигит: «Тошкентни Чернаеф
жондорол (генерал демоқчи-муаллиф) Русия аскари билан келиб қамаб,
қўрғонга югурди ва жаноби(Ёқуббек)Бадавлат кўп ғайрат ва шижоат
кўрсатиб, Русиё аскарлари шикаст топиб қайтди»-деган мазмунда ариза
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
7
олиб келди. Амир лашкар «қўрғондан ҳаргиз чиқманглар, деб батаъкид
иноятнома бирла бу одамни қайтариб юборди» 1864 йилда Ёркенд
давлати(1598-1758)
ворисларидан
бири Бузрукхўжани қўриқлаб
Қашқарга келган. Унинг Қашқарга кетганидан бир йил ўтиб Тошкент рус
қўшинлари томонидан босиб олинган. Натижада кўпгина тошкентликлар
ҳамда Қўқон хонлиги фуқаролари Еттишаҳарга, яъни Муҳаммад Ёқуббек
ҳузурига қочиб борганлар. Улар орасида қози Зиёвуддин маҳдум, қози
Мирза Раҳимжон Тошкандий, Мулло Юнусжон шиғовул мирзобоши
Тошкандий,
Фарғона
водийсидан
Кичкинахўжа,
Каттахонтўра,
Ҳакимхонтўра ибн Бобожон тўра, Мирзо Аҳмад Қушбеги, Муҳаммад Назар
қушбеги, Хўжабек ҳудойчи, Эшон Тошхўжа судур Тошкандий, Нишонбой
мирзо Ўтамбой қушбеги қипчоқ ўғли, Муҳаммадёр, Нормуҳаммад қушбеги
қипчоқ, Шермуҳаммад мулло Алиқули ўғли, Қўшпарвоначи қопчоқ,
Бухородан Мирзо Камолиддин дафтардор, вазир ҳазрат Хўжа аҳрори вали
авлодидан Убайдуллоҳ Тошкандий, Эшон Мусохонтўра ибн Сайиидхонтўра
мутаваллий, Жамодор тўпчибоши, Ҳайр Муҳаммад Афғон ёвар ва
бошқалар ҳам бўлган . Шунингдек улар орасида Ҳамдам ботурбоши,
Туробхўжа ясавул, Абдуллоҳ пансод, Ғозибек пансод, Муҳаммадқули
шиғовул, Хўжа калон худойчи, Исроилхонтўра, Умарқул баходир, Боқибек
додҳо ва жами етти мингдан ортиқ киши Қашқарга ўтиб кетган .
Жумладан, Муҳаммад Юнус шиғовул – Ёркенд ҳокими, Муҳаммад Назарбек
қушбеги – Оқсув ҳокими қилиб тайинлайди. Қўқонликларнинг сони
Ёркендда – 2 минг, Кучорда – 6 минг, Турфонда 2 минг, Урумчидан – 8
мингдан ошган . Муҳаммад Ёқуббек Қўқон хонлиги устахоналаридан
моҳир ва комил усталарни ўз давлатига олдириб келиб, дастлаб Қўқон
хонлари Маллахон ҳамда Сайид Султонлар номидан тилла танга чиқарган .
Шунингдек, у Қўқон ва Бухородаги машҳур уста меъмор ва наққошларни
ҳам олдириб келиб Еттишаҳарнинг турли шаҳарларида бинолар
қурилишида ишлатган .
4.Муҳаммад Ёқуббекнинг сирли ўлими билан боғлиқ фактик
маълумотлар таҳлили.
У ўзини хеч қачон хон, султон ёки император деб атамаган, фақатгина
“бадавлат” ёки “оталиқ” деб ёздирган.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1 Hayitov . Sh. A. O’zbek muhojirligi tarixi.-T.: 2008.-B.38
2 A. Sog’uniy . Vatan ahllariga deganlarim//O’zbegim; 1992.-b.181
3 Hayitov SH.A. , Saidov I.M. Xorijdagi o'zbeklar tarixi va etnografiyasi. –
Samarqand-2015
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
8
4 Hayitov Sh. A. Saidov I. M Ko’rsatilgan asar.-b24
5 A.Sog’uniy o’sha maqola. -b.22.
6 Hayitov Sh . Hayitova Sh. Turkiston qochoqlari masalasiga doir// Tafakkur. T.:
2012.-b 18
7 O’RMDA. I fand 13 ro’yxat, 163 -x,154, 154 varaqning orqa tomani, 155, 155
varaqning orqa tomoni 156, 156 varaqning orqa tomoni