ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
189
ҚАДИМГИ ТАЪЛИМОТЛАРДА ИЛГАРИ СУДЛАНГАН ШАХСЛАР
ЎРТАСИДА ЯККА ТАРТИБДАГИ ПРОФИЛАКТИКАГА ОИД
ЁНДАШУВЛАР.
Адхамов Зафар Акбарович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси
(ОРCИД-0009-0004-0961-3708)
https://doi.org/10.5281/zenodo.15093214
Кишилик жамиятида ижтимоий хавфли қилмишлар содир этилган
дастлабки даврларданоқ уларнинг олдини олишга қаратилган одат
нормалари билан бирга илк таълимотлар ҳам шаклланган.
Давлатнинг ташкил топиши жамиятга зид қилмишларнинг ҳуқуқ
билан тартибга солиниши, жазо қўлланилиши таҳдиди билан
ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши ўз навбатида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ҳақидаги илк таълимотларнинг ҳам муайян даражада
ривожланишига хизмат қилди.
Бу борада Шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳуқуқбузарликлар
ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф
қилишга қаратилган турлича ғоя, фикр, қараш ва нуқтаи назарлар илгари
сурилган. Улар асосан диний манбаларда кўпроқ кўзга ташланади.
Марказий Осиё ҳудудида диний таълимотларга асосланган манба –
Зардўштийлик динининг асосий манбаи – “Авесто”да, қадимги
халқларнинг битикларида, халқ оғзаки ижодида акс этади ва ушбу
таълимотларнинг ўзагини эзгулик ва ёвузлик, ёмонлик ва яхшилик,
адолат ва адолатсизлик ўртасидаги курашни ўз ичига олувчи, инсонни
эзгуликка
чорловчи
ғоя
ва
қарашларда
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ҳақидаги илк таълимотлар намоён бўлади .
Аждодларимизнинг бизгача етиб келган маънавий, тарихий мероси –
“Авесто”да ўзбек, умуман, Ўрта Осиё халқларининг қадимги 3000 минг
олдинги даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам
тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятлари билан
йўғрилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳақидаги тасаввурларни
кўриш мумкин.
Дарҳақиқат, эзгулик инсонни эзгу амалларни бажаришга, ёмон
ишлардан тийилишга, ёвузлик эса инсонни жамиятга зид қилмишлар,
хусусан, ваҳшийлик, хунрезлик ва жоҳиллик каби салбий хатти-
ҳаракатларни содир этишга ундайди.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
190
“Авесто”да баён этилган ғояларга кўра, олам икки асоснинг, икки
ибтидонинг, яъни ёруғлик билан зулматнинг, яхшилик билан
ёмонликнинг тўхтовсиз курашидан иборат. Яхшилик ва эзгулик худоси
Аҳурамазда ер, ўсимлик ва бошқа ҳамма табиий бойликларни яратган.
Ёмонлик ва ёвузлик тимсоли Анхрамайну Аҳурамаздага қарши тўхтовсиз
курашади, аммо уни енгишга ожизлик қилади. Бу кураш абадий давом
этади.
“Авесто”да жиноят-оғир гуноҳ деб эътироф этилган ва қуйидаги;
- кунтичилик-эркак билан эркак ўзаро зино қилиши (Кунтичилик -
эркак билан эркак ўртасида шаҳвоний алоқа зардушт динида энг улуғ
гуноҳ ҳисобланади. Таржима учун тожикча сўздан фойдаландик. Форс
тилли нашрда - кунварзий.),
- жасадни ерга кўмиш (Зардуштийликда жасад Дуруж насу номли дев
томонидан ифлос қилинган. Ахримандан пайдо бўлган нопок нарса
ҳисобланган. Уни муқаддас на покиза эпга кўмиш ерни ҳаром қилиш деб,
таъқиқланган. Насу сўзидан тилимизда нас шакли қолган. «Нас босмоқ»
ибораси бунинг мисолидир. Маълумки, нас босган нарса ҳаром ва ундан
покланмагунча бирор ишга қўл уриш мумкин эмас)
- жоду (Жоду - (ёлғондирким), афсунгарлик орқали пайдо
қилинадиган (алдовдир). Жодуга дуч келган пайтда (имонли) одам (ҳақ
сўзи бўлмиш) дуоларни ўқиб, уни қайтармоғи лозимдир)
- мунофиқлик (Зарлуштийлик эътиқодда сидқидилликни асосий
қоида деб билган. Динда сустлик, чала эътиқод гуноҳ ҳисобланган. Шу
сабабли Авеста китобида барча неъматлари учун Шукригадир намозим,
баралладир овозим» деган нақарот такрор-такрор келади.)
- мурдани (муқаддас) оловда ёқувчи (Гуноҳкор банда (яъни, мурдани
бир ўзи кўтариб нас босган, энди тоабад покланиши мумкин бўлмаган
одам),
- ўзгадан қарз олиб, уни қайтармаслик (киши молини ўғирламоқдир.
Бундай одам қўшнининг молини (нарсасини) ўзиники қилиб уйида қанча
муддат сақласа, у шунча муддат ўзгалар молини (тинимсиз) кеча-кундуз
ўғирлаш билан шуғулланган кабидир».)
- қурол зарби етказиш билан ярадор қилиш
- сув олдида ва олов олдида аҳдга хиёнат қилиш каби жиноят (оғир
гуноҳ) турлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, “Авесто”да мазкур ижтимоий хавфли қилмишларни, яъни
жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан муайян жазо чораларини
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
191
қўллаш
масалалари
тартибга
солинган.
Бу
борда
жазонинг
муқаррарлигини таъминлаш орқали профилактик таъсирчанликка
эришилган. Хусусан, жазо тизимида ўлим жазоси, қамоқ, тан жазоси,
гуноҳини ювиш, хун олиш жазолари ўрин эгаллаган.
“Авесто”да нафақат жазонинг муқаррарлиги, балки танани азоблаш
орқали жазонинг қанчалик оғир ва шафқатсиз эканлигини ҳис қилдириш
фалсафасининг мавжудлиги ҳам кўзга ташланади.
Зардўштийлар ақидасига кўра тўрт тоифа кишилар, яъни: мурда
(ўлимтик, ўлакса)ни ёқувчи, йўлтўсар қароқчи, баччабоз ва энг қабиҳ
гуноҳ устида қўлга олинган кимсалар сўзсиз, ҳеч қандай ҳукм ва ҳакамсиз
қатл қилинганлар .
Такрорий жиноят (ҳуқуқбузарлик) содир этганлик учун янада
оғирроқ жазо тайинланиши белгиланган. Бу эса ўзида ҳуқуқбузарликлар
профилактикасида қўлланиладиган “мажбурлаш” усули хусусиятини
ўзида акс эттиради.
Шунингдек, олдин жиноят (оғир гуноҳ) содир этиб жазоланган
(илгари судланган) шахс билан якка тартибдаги профилактиканинг
(бизнинг табиримизча) оғир чоралари кўрилган, яъни жиноятчи
(гуноҳкор банда) жамиятдан ажратиб қўйилиб, хаётидан маҳрум
қилишгача бўлган чоралар кўрилган. Сабаби, Зардуштийлар ниятнинг
бузилиши ўзи гуноҳ деб ҳисоблаган. Киши гуноҳ иш қилдими унинг
танасини ёвуз девлар эгаллаб олган унинг умрининг охиригача ушбу
девлар танасини тарк этмайди деб билган. Жумладан, “Видевдот” китоби
3-фрагард 20-21-бандларда “Гуноҳкор банда (яъни, мурдани бир ўзи
кўтариб нас босган, энди тоабад покланиши мумкин бўлмаган одам),
қаригач, мункиллаб қолгач, баданидан суви қочиб уруғи хам қуригач,
маздаяснийлар унинг ёнига бақувват, чаққон ва уддабурор бир одамни
юборсинлар. Токи у (гуноҳкорни) тоғ тепасига олиб чиқиб бошини
танидан жудо қилсин. Унинг мурдасини Муқаддас Руҳ, яратган эзгу
яралмиш хилқатлардан энг мурда тозалагичларига бургутларга ташласин
ва ушбу дуони ўқисин: «Шу билан ёвуз ўй, ёмон сўз, ёмон ишлар (бу
гуноҳкор банда)ни тарк этсин».” Агар бу бандда янада ёвуз ишлар қилган
бўлса, улар учун ҳам жазо шудир. Бошқа гуноҳлар қилмаган бўлса тоабад у
қилган гуноҳидан қутилган бўлади.
“Авесто”да рағбатлантириш орқали профилактик таъсир кўрсатиш
масаласига ҳам эътибор қаратилган. Шунингдек, гуноҳкор чин кўнгилдан
пушаймон бўлиб, динига содиқлигини таъкидлаб, яхши ниятга ўтган
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
192
бўлса, товба қилган бўлиб, маърифатли киши бўлса гуноҳлари
кечирилиши ҳақида таъкидланган.
“Видевдот” китоби 3-фрагард 39-40-бандларда “Бундай одамнинг
гуноҳи қасамёдига яраша кечирилади. Эй, Спитама - Заратуштра (астойдил
тавба қилса), иймонли одамни ўлдиргани ҳам, мурданинг ҳаромлигидан
хазар қилмаслик ҳам, ёвуз қилмишлари ҳам, кечирилмас гуноҳлари ҳам,
изи ўчмас айблари ҳам - ҳар қандай бўлмасин ёвуз амалларининг барчаси
кечирилади”
Яхшиликни ифодаловчи кучлар осмонда, ёмонликни ифодаловчи
кучлар ер остида жойлашган, ер сатҳи эса кураш майдонидир. Ҳаётдаги
турфа ўзгаришлар қайси кучнинг ғалаба қилишига боғлиқ. Инсон ҳам тана
ва руҳнинг, ахлоқ эса яхши ва ёмон хулқнинг ўзаро курашидан иборат.
Айниқса, “Авесто”да жоҳиллик, зўравонлик, туҳмат каби ёмон хислатлар
қораланади, соф кўнгилли бўлиш, хиёнат қилмаслик, савдода бир-бирини
алдамаслик, ҳақорат қилмаслик каби хислатлар тарғиб этилади .
Инсоният тафаккури тараққиётида илк бора эзгу ният, эзгу сўз ва
эзгуликка асосланган амалиёт бирлиги ҳар қандай ижтимоий
ривожланишнинг асоси эканлиги тўғрисидаги буюк таълимот Зардўшт
гоҳларида шакллантирилган эди. Фуқаролари бошқа фикрни ўйлаб, бошқа
сўзларни айтишга ва яна бошқа амалий ишлар қилишга йўналтирилган
жамият муқаррар тарзда таназзулга юз тутиши мумкинлиги тўғрисидаги
инқилобий ғоя ҳам айнан шу таълимотга мансуб.
Ушбу мақолани ёзишда Тошкент давлат шарқшунослик университети
Манбашунослик ва тасаввуф герменевтикаси кафедраси профессори,
тарих фанлари доктори ҳурматли устозимиз Мирсодиқ Исҳоқовнинг
маслаҳатларидан фойдаланилди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Авесто. Видевдот китоби. Мирсодиқ Исҳоқов таржимаси. Тошкент:
ТДШИ. -2007.
2. Абдурасулова Қ.Р. Мамлакатимизда криминологик таълимотларнинг
шаклланиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва замонавий криминология
фанининг вазифалари // Жамият ва инновaциялар – Общество и
инновaции – Society and innovations Issue. ‒ Т.,– 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-
1415. ‒ Б. 81.
3. Исмаилов И., Зиёдуллайев М.З. Ички ишлар органлари таянч
пунктларида
профилактика
инспекторларининг
фаолияти
ва
ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-амалий қўлланма. ‒ Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2017. ‒ Б. 37..
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
193
4. Шайх Зоҳидхон Қодир Отахон ўғли. Пайғамбарлар қиссаси. ‒ Т.,
“Қомуслар бош таҳририяти”, 1993, ‒ б 416.