ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
81
ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ҲУҚУҚИДА ДАВЛАТ
МУКОФОТЛАРИ: ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛ
Турсоатов Содиқ Худоёр ўғли
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат
ва ҳуқуқ институти, мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15142349
Давлат мукофотлари масаласида ҳар бир мамлакатда ўзига хос
қонунчилик шаклланган. Давлат мукофотлари тўғрисидаги қонунчиликни
конституция, конституциявий қонунлар, қонунлар, кодекслар, фармон,
низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.
Мустақил
давлатлар
ҳамдўстлиги
мамлакатларида
рағбатлантиришлар тўғрисидаги қонунчилик давлат ҳокимиятининг
қонунчилик органи томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатлари, давлат
бошлиғи ҳужжатлари, ижро ҳокимияти ҳужжатлари, низомлар ва
бошқалардан иборат.
Россия
Федерациясининг
рағбатлантиришга
оид
ҳуқуқий
муносабатлари 1995 йил 31 июлда қабул қилинган «Россия
Федерациясининг давлат хизмати асослари тўғрисида»ги қонуни, Россия
Федерацияси Президенти Фармони билан 1993 йил 22 декабрда
тасдиқланган «Федерал давлат хизмати тўғрисида»ги Низом, Меҳнат
кодекси ёрдамида тартибга солинган .
«Россия Федерациясининг давлат хизмати асослари тўғрисида»ги
қонуни ва Россия Федерацияси Президенти Фармони билан 1993 йил 22
декабрда тасдиқланган «Федерал давлат хизмати тўғрисида»ги Низом,да
рағбатлантириш асослари мустаҳкамланган. Россия Федерацияси
Президенти томонидан 1994 йил 2 мартда қабул қилинган «Россия
Федерациясининг давлат мукофотлари тўғрисида»ги фармонида, рус
давлатчилиги ривожланиши ва фуқароларни Россиянинг фаровонлиги,
тараққиёти ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолияти учун
Россия Федерацияси конституциясига мувофиқ, Россия Федерациясининг
давлат мукофотлари тўғрисидаги низом тасдиқланиши мустаҳкамланди.
Шу билан бирга қуйидаги орденлар: «За заслуги перед Отечеством» (Ватан
олдидаги хизматлари учун), орден Мужества (Мардлик), орден «За
военные заслуги» (Ҳарбий хизматлари учун), орден Почета (Ҳурмат),
орден Дружбы (Дўстлик); медаллар: «За заслуги перед Отечеством» (Ватан
олдидаги хизматлари учун) ордени медали, «За отвагу» (Жасорати учун),
«За спасение погибавших» (Ҳалок бўлаётганларни қутқарганлиги учун),
Суворов, Ушаков, Нестеров, «За отличие в охране государственной
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
82
границы» (Давлат чегараларини қўриқлашдаги алоҳида хизматлари учун),
«За отличие в охране общественного порядка» (Жамоат тартибини
қўриқлашдаги алоҳида хизматлари учун); «За безупречную службу»
(Бенуқсон хизматлари учун) белгиси таъсис этилиши кўрсатилди.
Россия Федерациясининг давлат мукофотлари тўғрисидаги низомда
давлат мукофотлари тушунчаси берилади. Россия Федерациясининг
давлат мукофотлари Ватанни ҳимоя қилиш, давлат қурилиши,
иқтисодиёт, фан, маданият, санъат, тарбия, маърифат, фуқароларнинг
ҳаёти ва ҳуқуқлари, соғлиғини сақлаш, саховатпешалик ва давлат
олдидаги
бошқа
юксак
хизматлари
учун
фуқароларни
рағбатлантиришнинг олий шакли ҳисобланади.
Низомда давлат мукофотларининг қуйидаги турлари кўзда тутилади:
Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони, Россия Федерацияси орденлари,
медаллари, олий унвонлари; Россия Федерациясининг фахрий унвонлари.
Низомда Россия Федерацияси Президентининг давлат мукофотлари
соҳасидаги ваколатлари мустаҳкамланган. Унга кўра, президент, давлат
мукофотлари таъсис этиш тўғрисидаги фармонлар чиқаради; давлат
мукофотлари билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонлар қабул қилади;
давлат мукофотларини топширади; Россия Федерацияси президенти
ҳузурида мукофотлаш тўғрисидаги матариалларни баҳолаш ва
фуқароларни
рағбатлантиришда
холис
ёндашиш
учун
давлат
мукофотлари
бўйича
комиссия
тузади;
Давлат
бошлиғининг
конституциявий
ваколатларини
татбиқ
этилишини
ва
давлат
мукофотлари соҳасида ягона сиёсат олиб борилишини таъминлаш учун
Россия Федерацияси президенти Админстрацияси таркибида бўлим
тузади.
«Қозоғистон Республикасининг Давлат мукофотлари тўгрисида»ги
қонун 1995 йилнинг12 декабрида қабул қилинган. Мазкур қонун 10 та боб
ва 44 та моддадан иборат . Қонунда давлат мукофотларининг умумий
тушунчаси, давлат мукофотлари турлари, давлат мукофотларига тақдим
этиш тартиби, мукофотлаш, кўп болали оналар учун мукофотлар, орден,
медал ва бошқа белгиларни тақиб юриш тартиби, давлат мукофотлари ва
улар билан тақдирланган шахсларнинг мақоми, давлат мукофотларидан
маҳрум қилиш масалалари мустаҳкамланган.
Қонунга биноан Қозоғистон Республикаси фуқаролари уларнинг
Республика олдидаги хизматларини тан олиш, унумли давлат, жамоат,
ижодий фаолияти, меҳнат ва жанговар ғалабалари учун давлат
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
83
мукофотлари билан тақдирланадилар. Қозоғистон Республикаси давлат
мукофотлари билан Қозоғистон Республикаси олдидаги юксак хизматлари
учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам
тақдирланишлари мумкин. Давлат мукофотлари билан Қозоғистон
Республикаси Президенти мукофотлайди (1-модда).
Қонун давлат мукофотлари турларини белгилаб беради. Унга кўра,
олий даражали белги – «Алтын Кыран», «Халык каhарманы» унвони ҳамда
бошқа орден, медал, фахрий унвон ва фахрий ёрлиқлар Қозоғистон
Республикасининг давлат мукофотлари ҳисобланади. Давлат мукофотлари
тавсифи, «Алтын Кыран», «Халык каhарманы» орденлари китоби
намунаси, орденлар китоблари, медал гувоҳномалари ва фахрий унвонлар
бериш тўғрисидаги гувоҳномалар, давлат мукофотларига тақдим этиш ва
уларни топшириш тартиби, бошқа ҳужжатлар ва қоидалар Қозоғистон
Республикаси президенти томонидан тасдиқланиши белгиланган (3-
модда).
«Алтын Кыран» ордени билан тақдирлашга номзодлар Қозоғистон
Республикаси президенти томонидан белгиланади. Бошқа давлат
мукофотлари билан тақдирлаш учун парламент, ҳукумат, министрликлар,
давлат комитетлари, ижроия ҳокимиятининг бошқа марказий ва
маҳаллий органлари, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотлар
томонидан
Қозоғистон
Республикаси
президентига
тақдимнома
киритилади. Мукофотлаш учун номзодлар меҳнат жамоалари томонидан
кўриб чиқилиши ва тавсия этилиши мумкин. Чет эл фуқароларини
мукофотлаш Ташқи ишлар министрлиги, бошқа министрликлар ва давлат
комитетлари, Қозоғистон Республикасининг бошқа марказий ижроия
органлари томонидан киритилган тақдимнома асосида амалга
оширилади.
Қонунда навбатдаги давлат мукофотига тақдим этиш муддати
белгиланган. Унга кўра, фуқароларни навбатдаги мукофотга тақдим этиш
олдинги мукофотлашдан беш йил ўтгандан кейин амалга оширилади. Кўп
болали оналарни мукофотлаш, алоҳида ҳолларда қаҳрамонлик
намунасини кўрсатиш, фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ равишда ушбу
муддат ўтмасдан ҳам мукофотлаш кўзда тутилади (4-модда).
Мукофотлар бўйича ҳужжатларни дастлабки кўриб чиқиш ҳамда
таклифлар тайёрлаш учун республика президенти ҳузурида давлат
мукофотлари бўйича комиссия тузилади. Комиссия таркиби ва унинг
фаолияти тўғрисидаги низом президент томонидан тасдиқланади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
84
Қонунда давлат мукофотлари таснифи мустаҳкамлаган. Унга кўра,
давлат мукофотлари олий даражадаги белги, орденлар, медаллар, фахрий
унвонлар, кўп болали оналар учун мукофотлар ҳамда Қозоғистон
Республикасининг Фахрий ёрлиғидан иборат.
«Алтын Кыран» (Олтин бургут) Қозоғистон Республикасининг олий
даражали давлат мукофоти бўлиб ҳисобланади. «Алтын Кыран» ордени
билан фуқаролар фақат Қозоғистон Республикаси олдидаги ўта муҳим
давлат хизматлари учун тақдирланадилар. Қонунга кўра, республика
президенти эгаллаган лавозимига кўра алоҳида намунадаги мазкур
орденнинг соҳиби бўлади.
«Халык каhарманы» унвони давлат олдидаги буюк хизматлари, унинг
эркинлиги ва мустақиллиги учун йўлидаги ғалабалари учун берилади.
«Халык каhарманы» унвонига эга бўлган шахсларга алоҳида белги – Олин
юлдуз ва «Отан» ордени топширилади.
Қонунда қуйидагилар орденлар деб ҳисобланиши белгиланган:
«Отан» (Ватан); «Казакстан Республикасынын Тунгыш Президентi
Нурсултан
Назарбаев»
(Қозоғистон
Республикасининг
биринчи
президенти Нурсултан Назарбаев); «Барыс» (Барс); «Данк» (Шуҳрат);
«Айбын» (Жасорат); «Парасат» (Улуғвор); «Достык» (Дўстлик); «Курмет»
(Ҳурмат).
Қонунда мазкур орденлар билан тақдирлаш омиллари, қандай
хизматлар учун белгиланганлиги мустаҳкамланган. Жумладан, «Отан»
(Ватан) ордени билан фуқаролар: давлат ва жамоат фаолиятида; иқтисод,
ижтимоий соҳа, фан ва маданият; давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва
ҳарбий хизмат, демократиян ривожлантириш ва ижтимоий тараққиёт
йўлида алоҳида хизматлари учун тақдирланадилар.
Қозоғистон Республикаси давлатчилигини ва суверенитетини
мустаҳкамлаш; тинчликни таъминлаш, жамиятни жипслаштириш ва
Қозоғистон халқини бирлаштириш; давлат, ишлаб чиқариш, илмий,
ижтимоий-маданий ва жамоат фаолияти; халқлар ўртасида ҳамкорликни
мустаҳкамлаш, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва ўзаро бойитиш,
давлат ўртасида дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ишига қўшган
алоҳида хизматлари учун «Барыс» ордени билан мукофотланади.
Ҳарбий соҳада кўрсатган юксак хизматларни тақдирлаш учун «Барыс»
ва «Айбын» каби орденлар таъсис этилган. Қуролли кучлар, бошқа
қўшинлар ва ҳарбий тузилмалар олий офицерлар таркиби ҳамда
прокуратура органлари, миллий хавфсизлик, ички ишлар ва юстиция
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
85
министрлигининг жиноий – ижроия тизими раҳбарлар таркиби «Данк»
ордени билан мукофотланади. Мазкур орден билан тақдирлаш учун
қуйидаги хизматлар асос бўлиши мумкин: қўшинга раҳбарлик ва
бошқариш, қўшиннинг юқори даражадаги ҳарбий тайёргарлиги ва
мамлакатнинг мудофаа қудратини таъминлаш ишида эришган ютуқлари;
ҳарбий, чегара ва ички хизматни аъло даражада ташкил этганлиги,
миллий хавфсизликни таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва
жамоат тартибини муҳофаза этиш.
«Айбан» ордени билан Қуролли Кучлар, бошқа қўшин ва ҳарбий
тузилмалар ҳамда прокуратура, миллий хавфсизлик, ички ишлар ва
юстиция министрлигининг жиноий – ижроия тизими ҳарбий
хизматчилари мукофотланади. «Айбын» уч даражадан иборат: I даражали
«Айбын» ордени, II даражали «Айбын» ордени ва III даражали «Айбын»
ордени.
I ва II даражали «Айбын» ордени билан кичик ва катта офицерлар
таркибига кирувчи шахслар мукофотланади. III даражали «Айбын» ордени
билан солдатлар, матрослар, сержантлар, старшиналар тақдирланади.
Қозоғистон Республикасининг медаллари бўлиб қуйидагилар
ҳисобланади: «Ерлiгi yшiн» (Жасорати учун); «Жауынгерлiк ерлiгi ушiн»
(Ҳарбий жасорати учун); «Ерен енбегi ушiн» (Фидокорона меҳнати учун);
«Шапагат» (Шафқатлилиги учун).
Қонунда ҳар бир медал билан тақдирлаш асослари, хизмат кўрсатиш
соҳалари батафсил мустаҳкамлаб берилган.
Қозоғистон Республикаси давлат мукофотлари тизимида фахрий
унвонлар алоҳида аҳамиятга эга. Қонунга биноан «Казакстаннын енбек
сiнiрген
кайраткерi»
(Қозоғистонда
хизмат
кўрсатган
арбоб),
«Казакстаннын гарышкер – ушкышы» (Қозоғистон летчик - космонавти)
каби фахрий унвонлар ўрнатилиши белгиланган.
Қонунда кўп болали оналарга давлат мукофотлари белгиланган. Унга
кўра, кўп болали оналарга мукофот бўлиб «Алтын алка» (Олтин ҳалқа) ва
«Кумiс алка» (Кумуш ҳалқа) ҳисобланади (27-модда). «Алтын алка» (Олтин
ҳалқа) мукофоти билан ўн ва ундан ортиқ фарзанд туғиб тарбиялаган
оналар, «Кумiс алка» (Кумуш ҳалқа) мукофоти билан эса саккиз ва тўққиз
фарзанд туғиб тарбиялаётган оналар тақдирланади. «Алтын алка» (Олтин
ҳалқа) ва «Кумiс алка» (Кумуш ҳалқа) мукофотлари тақдирлашда қонун
билан белгиланган тартибда фарзандликка олинган болалар; давлат
манфаатлари йўлида ёки бошқа хизмат мажбуриятларини бажариш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
86
чоғида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган, табиий ҳалокатлар ёки инсон
ҳаёти ва моддий бойликларни қутқариш учун фуқаролик бурчини
бажариш чоғида, жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини
сақлаш ҳамда кўрсатилган ҳолатларда олинган жароҳат, шикаст етиши
ёки касаллиги, ёки меҳнат ва касбий касаллик туфайли ҳалок бўлган
болалари ҳисобга олинади.
«Алтын алка» (Олтин ҳалқа) ва «Кумiс алка» (Кумуш ҳалқа)
мукофотлари Қозоғистон Республикасининг орденлари мақомига эгадир.
Қозоғистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи давлат мукофоти
бўлиб, у билан фуқаролар, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, фан, маданият,
таълим, ҳарбий ва бошқа давлат хизмати, жамоат ва давлат фаолияти учун
тақдирланишлари мумкин. Фахрий ёрлиқ билан ижодий гуруҳлар халқлар
орасида маданий алоқаларни, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга
хизмат қилган гастроль чиқишлари натижасида тақдирланишлари
мумкин.
Қонуннинг тўққизинчи боби давлат мукофотлари ва улар билан
тақдирланган шахсларнинг мақомига бағишланган. Олий даржали унвон,
«Отан» ордени, ёки «Казакстан Республикасынын Тунгыш Президентi
Нурсултан Назарбаев» ордени билан мукофотланган шахслар тўғрисида
ҳукумат томонидан таъсис этилган Қозоғистон Республикасининг Шуҳрат
китобида ёзиб қўйилади.
«Алтын алка» билан мукофотланган кўп болали оналар ёки илгари
«Қаҳрамон - Она» унвонига эга бўлганлар биринчи навбатда ўрнатилган
меъёрлар асосида уй-жой билан таъминланади. Уй-жой харажатларини
тўлаш ҳамда коммунала тўловларини тўлаш учун махсус давлат нафақаси
ажратилади. «Кумiс алка» билан тақдирланган кўп болалали оналарга
имтиёзлар маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ажратилади.
Арманистон Республикасида «Арманистон Республикаси давлат
мукофотлари тўғрисида»ги қонун 1994 йил 22 апрелда қабул қилинган.
Унга кўра, Арманистон Республикаси, жамияти олдида юксак ва алоҳида
хизматларни тақдирлаш учун - Арманистон Республикаси олий унвони,
орденлари ва медаллари - давлат мукофотлари таъсис этилади .
Давлат мукофотлари Арманистон Республикаси Олий Совети
томонидан ўрнатилади. Арманистон Республикаси президенти ўз фармони
орқали мамлакат олий унвонини беради, орден ва медаллар билан
мукофотлайди.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
87
Арманистон Республикаси олий унвони, орденлари ва медаллари
тўғрисида Олий Совет қонун қабул қилиб, тақдирлаш тартиби, давлат
мукофотларини тақиб юриш қоидаларини ўрнатади. Арманистон
Республикаси олий унвони, орденлари ва медалларининг тавсифи ва
намуналарини ўтказилган конкурс натижасида Арманистон Республикаси
ҳукумати тасдиқлайди (4-модда).
Арманистон Республикасининг олий унвони фақат Арманистон
Республикаси фуқароларига берилиши мумкин. Арманистон Республикаси
орденлари ва медаллари билан Арманистон Республикаси фуқаролари, чет
эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин.
Қонунда давлат мукофотлари билан мукофотланиши мумкин
бўлмаган шахслар – мансабдор шахслар белгиланган. Унга кўра,
Арманистон Республикаси Президенти, вице-президенти, Арманистон
Республикаси Олий Совети ва маҳаллий Советлари депутатлари давлат
мукофотлари билан мукофотланиши мумкин эмас.
Шундай қилиб, давлат мукофотлари хорижий мамлакатлар сиёсатида
алоҳида аҳамиятга молик масала тарзида кўрилиб, давлат олий ҳокимияти
органлари ваколатига тегишлидир. Давлат мукофотлари масаласи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдамида тартибга солинади. Давлат
мукофотлари ҳар бир давлатнинг тарихий тараққиёти, аҳолининг диний
эътиқоди, давлат бошқарувига боғлиқ ҳисобланади.