ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
119
ҒЎЗАНИНГ F1 ДУРАГАЙ КОМБИНАЦИЯЛАРИДА ТОЛА
СИФАТИНИНГ ИРСИЙЛАНИШИ
Норов Бекзод Нематович
қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори катта илмий ходим, Пахта
селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий
тадқиқот институти, Сирдарё илмий-тажриба станцияси лаборатория
мудири,Сирдарё,
Мирахмедов Мирвахоб Садикович
биология фанлари номзоди, доцент, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон миллий университети
Тошкент,
О.Т.Хўжаева
магистр, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий
университети, Тошкент
https://doi.org/10.5281/zenodo.15173768
Глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида юзага келадиган ноқулай
шароитларда, айниқса шўрланган тупроқ шароитида ғўзадан мўл ҳосил
олиш билан бирга сифатли тола олишнинг энг асосий йўлларидан бири -
шўрга бардошли янги селекция навларини яратиш ва уларни ишлаб
чиқаришга
кенг
жорий
этишдир
(old.data.gov.uz;
www.FAO.org ).
Тола сифатини белгиловчи асосий кўрсаткич - тола микронейри (mic),
юқори ўртача узунлиги (Len), солиштирма узилиш кучи, (Str), узунлик
бўйича бир хиллилик индекси (Unf), нур қайтариш коэффициенти (Rd), ва
сарғишлик даражаси (+b) кўрсаткичлари толанинг йигирувчанлик
қобилияти коэффициентини (SCI) каби белгилар билан ифодалайди (
Uster HVI Spectrum).
Толанинг йигирувчанлик қобилияти коэффициенти қанча юқори
бўлса, калаванинг пишиқлиги шунча мустаҳкам ва толанинг умумий
йигирувчанлиги юқори бўлади. Шу боис, тола сифатини баҳолашда асосий
эътиборни толанинг йигирувчанлик коэффициентига қаратдик.
Толанинг ингичкалиги ва пишиб етилганлигини тавсифловчи
микронейр бўйича ота-она шаклларда энг юқори кўрсаткич С-5712 навида
4,1 mic, энг паст кўрсаткич С-5727 навида 4,7 mic.ни ташкил этиб, қолган
ота-она шаклларида 4,6 микронейр бўлганлиги таҳлил натижаларида
аниқланди.
F
1
дурагайларида эса 3,4-4,1 микронейрини ташкил этди. 5 та F
1
дурагай комбинацияларнинг 4 таси ўта доминантлик ҳолати кузатилган
бўлса фақатгина F
1
С-5712 х PolitexSirdaryo (hp=1,0) тўлиқ доминантлик
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
120
бўлганлиги аниқланди. Бунда тола микронейрни баҳолашда кичик
рақамли кўрсаткичлар ижобий деб баҳоланади (1-жадвал).
Юқори ўртача узунлик, яъни намуна массасининг яримини ташкил
қилувчи энг узун толаларнинг ўртача узунлиги дюймда ифодаланади.
Тажрибамиздаги ота-она шаклларида тола узунлиги бўйича энг юқори С-
5712 навида 32,16 дюйм ва энг паст Сирдарё-1 навида 29,27 дюйм
узунликни кўрсатди. Қолган ота-она шакллари ушбу навлар оралиғида
бўлди.
F
1
дурагайларда юқори ўртача узунликнинг ирсийланиши фақатгина
F
1
С-5712 х С-5727 (hp=0,6) комбинациясида оралиқ кўринишга ташкил
этиб, қолган дурагайлар тўлиқ доминант ҳолатда ирсийланди.
Жадвалдаги толанинг пишиқлигини тавсифловчи солиштирма
узилиш кучи бўйича энг юқори кўрсаткич С-5712 (34,7 гкуч/текс) навида
кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич С-5707 (30,0 г.куч/текс) навида
намоён бўлди. Қолган ота-она кўрсаткичлари 34,7-30,0 гкуч/текс орасида
ўрин эгаллади. Ушбу белгининг ирсийланиши F
1
дурагайларда турлича
кўринишга эга бўлиб, бунда 3 та дурагай комбинацияда салбий ҳолатда
ирсиийланган бўлиб, 2 та комбинация ижобий ҳолатда ирсийланганлиги
аниқланди.
Узунлик ва пишиқлик модулида аниқланадиган толанинг ип
йигирувчанлик коэффициенти тола сифатини баҳоловчи асосий мезондир.
Таҳлиллар натижасида ота-она шакллар ичида Сирдарё-1 ва С-5727
ғўза нави ип йигирувчанлик коэффициенти бир хил 148 бўлди, қолган
навлар 150 дан баланд, бу эса жуда юқори ҳисобланади. Ўрганилган F
1
дурагайларининг 2 тасида F
1
С-5712 х PoliTexSirdaryo (hp=0,2) ва F
1
С-5712 х
С-5727 (hp=1,0) оралиқ доминантлик кузатилиб, қолган 3 таси ўта
доминантлик ёки гетерозис ҳолатда бўлди.
жадвал
F
1
авлодда тола сифатининг ирсийланиши
т/
р
Комбинациялар
Тола
микроне
йр
Юқори ўртача
узунлик
Солиштир
ма
узилиш
кучи
Тола
йигирувчан-
лик
мic hp UHML
hp
Str
hp SCI
hp
1 Гулистон
4.3 -
30.29
-
34.3 -
153
-
2 PoliTexSirdaryo
4.6 -
31.81
-
33.8 -
165
-
3 Сирдарё-1
4.6 -
29.27
-
33.3 -
148
-
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
121
4 С-5707
4.6 -
30.01
-
30.0 -
150
-
5 С-5712
4.1 -
32.16
-
34.7 -
173
-
6 С-5727
4.7 -
30.30
-
33.6 -
148
-
7 F
1
С-5712 х
Гулистон
3.8 4,0 33.37
21,4 33.5 -5,0 175
1,2
8 F
1
С-5712х
PoliTexSirdaryo
4.1 1,0 31.58
2,2
32.5 -3,4 170
0,2
9 F
1
С-5712 х
Сирдарё-1
3.6 3,5 33.52
2,0
33.8 -0,2 182
1,7
10 F
1
С-5712 х С-
5707
3.4 4,5 32.57
1,2
33.7 0,5 177
1,3
11 F
1
С-5712 х С-
5727
3.8 2,5 31.91
0,6
36.0 3,1 173
1,0
Хулоса қилиб айтганда, тола сифатини белгиловчи кўрсаткичлар
мураккаб полиген белги бўлиб, ушбу белгиларни ирсийланиши турлича
кўринишга эга бўлди. Бунда аксарият комбинацияларда ўта доминантлик
ҳолатда ирсийланиш кузатилганлиги ушбу дурагайларнинг кейинги
авлодлари орасидан шўрланишга бардошли тола сифати белгиларининг
юқори кўрсаткичларига эга бўлган ғўза навлари селекцияси учун
қимматли бошланғич ашёлар ажратиб олиш имконияти мавжудлигини
кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
old.data.gov.uz
2.
www.FAO.org
3.
www.icac.org
4.
USTER HVI SPECTRUMThe fiber classification system. Common test
results in Upland cotton.February 2004. 4-30-р.