ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
32
ШАХСНИНГ ШАЪНИНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИНИ КАМСИТУВЧИ
ҲАМДА ИНСОН ҲАЁТИНИНГ СИР ТУТИЛАДИГАН
ТОМОНЛАРИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ОШКОР
ҚИЛИШ ЖИНОЯТИНИ ҚЎЛЛАШДАГИ МУАММОЛАР
Жумақулов Жахонгир Рахматуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти” магистратура йўналиши
тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15245646
Аннотация:
Мазкур мақолада “шахснинг шаъни ва қадр-қиммати”,
“инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи
маълумотлар ва уларни ошкор қилиш” жиноятини ижтимоий
хавфлилигининг ўзига хос ҳусусиятлари, мазкур жиноятнинг содир
этилишига олиб келаётган сабаблар ва уларнинг ҳуқуқий оқибатлари,
ҳозирги вақтда суд-тергов амалиётида юзага келаётган айрим масалалар
муҳокама қилинган.
Калит сўзлар:
Розиликсиз тарқатиш, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото
ва видео тасвирлар, шахс, шахснинг шаъни, қадр-қиммат, инсон ҳаёти, сир
тутиладиган маълумотлар, ошкор қилиш ва мавжуд муаммолар.
Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини қонун устуворлиги принципи
асосида ҳимоя қилиш энг устувор масалага кўтарилган бўлиб, мазкур
жабҳада кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президентимиз
Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Бош Ассамблеяси 78-сессиясида нутқ
сўзлаб, “Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш
Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини қатъий давом эттирмоқдамиз.
Мамлакатимиз “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида
демократия ва адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган туб
ислоҳотлар йўлидан дадил илгари бормоқда”
1
деб таъкидлади.
“Шаън ва қадр-қимматни камситиш” ёки “инсон ҳаётининг сир
тутиладиган томонлари” каби тушунчалар субъектлигига боғлиқ бўлиб,
қонунда уларнинг аниқ меъёрлари ва чегаралари батафсил ишлаб
чиқилмаган. Бу эса судларда ва тергов жараёнларида турлича талқин
қилинишига олиб келади. Ушбу жиноятни исботлаш учун аниқ ва етарли
далиллар талаб қилинади. Лекин кўп ҳолларда, айблов асосини ташкил
қилувчи маълумотларнинг қанчалик камситувчи ёки махфий эканини
1
Бирлашган
Миллатлар
Ташкилоти
Бош
Ассамблеясининг 78-сессияси
19.09.2023 й.
https://president.uz/uz/lists/view/6679 (Электрон манбага мурожаат қилинган сана: 15.03.2025).
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
33
аниқлаш қийин бўлади, чунки бу шахснинг субъектив қабул қилишига ҳам
боғлиқ.
Замонавий шароитда, айниқса ижтимоий тармоқлар орқали
маълумотларнинг тез тарқалиши ушбу жиноятнинг кўлами ва таъсирини
оширди. Бироқ, қонунни қўллашда кибержиноятларни тергов қилиш учун
етарли техник имкониятлар ва мутахассисларнинг тажрибаси етишмайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 141
3
-модда асосан оилавий
муносабатлардаги зўравонлик ёки таҳқирлаш билан боғлиқ ҳолатларга
қаратилган бўлиб, умумий жамоатчиликда, масалан, оммавий ахборот
воситалари ёки ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган таҳқирловчи
ҳаракатларни тўлиқ қамраб олмайди. Бу эса қонуннинг самарадорлигини
пасайтиради. Кўп ҳолларда, жабрланувчилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
учун ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишдан чўчишади ёки
бунинг ижтимоий оқибатларидан қўрқишади. Бу эса ушбу турдаги
жиноятларнинг яширин қолишига сабаб бўлади.
Судларда ушбу модда бўйича ишлар кўриб чиқилишида бир хил
ёндошувнинг йўқлиги ва судьяларнинг ушбу соҳада етарли тажрибага эга
эмаслиги кузатилган. Бу эса жазонинг адолатли ва мутаносиб бўлишига
шубҳа туғдиради.
Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон
ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни
ошкор қилиш жиноятининг диспозицияси “шахс танасининг ва (ёки)
жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз
ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан
оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки
Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни
тарқатиш билан қўрқитиш”
2
ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК
141
3
-моддаси билан квалификация қилинади.
Бироқ, ушбу қонунчиликда бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, улар
амалий қўлланишда ва жабрланувчиларни самарали ҳимоя қилишда
тўсиқлар юзага келтиради.
Ўзбекистонда шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг
яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини унинг розилигисиз
тарқатиш ёки бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш жинояти
бўйича мавжуд муаммолар бир қатор ижтимоий, ҳуқуқий ва технологик
омиллар билан боғлиқ.
2
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
34
Содир
этилган
ижтимоий
хавфли
қилмишни
Ўзбекистон
Республикаси ЖК 141
3
-моддаси билан квалификация қилишда модда
формулировкасининг умумийлиги таъсир кўрсатмоқда.
Жиноят
кодексининг
141
3
-моддасида
“шахсий
ҳаётга
оид
маълумотларни унинг розилигисиз тарқатиш” деб умумий шаклда
кўрсатилган, лекин яланғоч тасвирларни тарқатишнинг алоҳида
хусусиятлари (масалан, жинсий мазмун, киберфазода тарқалиши) аниқ
белгиланмаган. Бу тергов ва суд жараёнларида жиноятнинг тўғри
квалификация қилинишида муаммолар келтириб чиқаради.
Мисол учун: Агар тасвирлар порнографик сайтларда тарқатилса, бу
Ўзбекистон Республикаси ЖК 141
3
-модда билан бирга Ўзбекистон
Республикаси ЖК 130-модда яъни “Порнографик маҳсулотни тарқатиш,
реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек порнографик
маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан
оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки
Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш,
тарқатиш”
3
сифатида ҳам кўрилиши мумкин, лекин моддалар ўртасидаги
чегара аниқ эмас ва бирор бир норматив ҳуқуқий ҳужжатларда бу нарса
кўрсатиб ўтилмаган.
Жиноят таркибида “шахснинг розилигисиз” тарқатиш асосий элемент
сифатида кўрсатилган. Аммо розилик қандай шаклда берилган ёки
берилмаганлигини исботлаш қийин. Масалан, агар шахс аввалдан рози
бўлган бўлса, лекин кейинчалик фикрини ўзгартирган бўлса, буни қандай
баҳолаш муаммо бўлиб қолади.
Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги
фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш фақат
оммавий ахборот воситалари ёки Интернет билан чекланмайди, балки
шахсий хабар алмашув (масалан, мессенжерлар орқали) ҳам ушбу моддага
кириши мумкин. Бу эса тарқатиш доирасини аниқлашда қийинчиликлар
келтириб чиқаради.
Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги
фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан
қўрқитиш субъектив ният (mens rea) ва жабрланувчига таъсирни
исботлашни талаб қилади. Аммо қўрқитиш оғзаки, ёзма ёки билвосита
3
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сонли Қонуни таҳририда — Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
35
(масалан, шантаж орқали) бўлиши мумкин, бу далилларни йиғишни
қийинлаштиради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК 141
3
-моддасида “шаъни ва
қадр-қимматини камситиш” ёки “инсон ҳаётининг сир тутиладиган
томонлари” каби иборалар мавжуд, лекин уларнинг ҳуқуқий таърифи аниқ
эмас. Бу эса амалиётда субъектив талқинларга сабаб бўлади. Қайси
маълумот “махфий” ёки “камситиш” деб ҳисобланиши судья ёки терговчи
томонидан турлича баҳоланиши мумкин.
Ушбу жиноят кўпинча интернет орқали содир этилади (Telegram,
Instagram, X ва бошқалар), лекин қонунда рақамли далилларни тўплаш,
серверлардан маълумот олиш ёки хорижий платформалар билан
ҳамкорлик қилиш механизмлари етарлича ишлаб чиқилмаган. Бу
терговнинг самарасизлигига олиб келади. Агар жиноятчи VPN ёки аноним
хизматлардан фойдаланса, унинг шахсини аниқлаш қийинлашади.
Ушбу жиноятларнинг кўп қисми онлайн тармоқларда содир
этилгани учун далилларни тўплаш ва айбдорларни аниқлаш қийин
бўлади. IP-манзилларни аниқлаш, хостинг провайдерлари билан
ҳамкорлик қилиш каби жараёнлар узоқ ва мураккаб ҳисобланади.
Гарчи қонун мавжуд бўлса-да, унинг тўлиқ ижро этилишида
маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларининг тажрибаси ва ресурслари
етишмаслиги муаммо бўлиб қолади.
Telegram, Instagram ва бошқа платформаларда ноқонуний контент
тарқалиши кўп ҳолларда тез назорат қилинмайди. Бу платформаларнинг
маҳаллий қонунларга риоя қилиш борасидаги масъулияти чекланган.
Фуқароларнинг шахсий маълумотларини сақлаш ва уларни
ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш борасидаги чоралар етарли
эмас. Кўпчилик ўз паролларини осон тарзда топиш мумкин бўлган қилиб
қўяди ёки фишинг ҳужумларига дучор бўлади.
Интернетдаги анонимлик жиноятчиларга ўз ҳаракатларини яшириш
имконини беради, бу эса уларни аниқлаш ва ушлаб олишни янада
қийинлаштиради.
Ўзбекистонда ушбу жиноятлар бўйича аниқ статистика юритилмаган
ёки оммага очиқ эмас. Бу муаммонинг реал кўламини аниқлаш ва унга
қарши чоралар ишлаб чиқишни қийинлаштиради.
Юқорида айтилганидек, жабрланувчилар кўпинча ҳуқуқ-тартибот
органларига мурожаат қилмайди, бу эса расмий қайд этилган ҳолатлар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
36
сонини камайтиради ва муаммонинг жиддийлигини пасайтириб
кўрсатади.
Фото ёки видеонинг асллигини, унинг қачон ва ким томонидан
тарқатилганини аниқлаш учун махсус киберэкспертиза талаб қилинади.
Аммо тергов органларида бундай мутахассислар ва технологиялар
етишмаслиги мумкин.
Монтаж қилинган яланғоч сурат ҳақиқий эмас, лекин тарқатилган —
бу ҳолатда жавобгарлик юзага келиш ёки келмаслигини ҳам мавжуд
қонунчиликда аниқ кўрсатиб ўтилмаган. Шахснинг ҳаракатларини қайси
модда билан квалификация қилиш амалиётда муаммолигича қолмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
141
3
-моддаси (шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда
инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи
маълумотларни ошкор қилиш) замонавий кибержиноятларга қарши
курашишда муҳим ўрин тутса-да, унинг амaлда қўлланишида ва бошқа
моддалар билан муносабатларида бир қатор мураккаб казусли
(тўқнашувли) ҳолатлар юзага келади. Ушбу саволга жавобан модданинг
квалификация қилинишидаги муаммоларни янада батафсилроқ ёритиб,
уни бошқа моддалар билан ўзаро боғлиқлигидаги тўқнашувларга алоҳида
тўхталамиз.
Мисол учун: Ўзбекистон Республикаси ЖК 139-моддаси била туриб
бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш ҳамда нашр
қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий
ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет
жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилишни назарда
тутади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 141
3
-моддаси эса шахс танасининг
ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки)
видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш,
шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация
тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд
бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитишни назарда тутади. Агар шахс
ҳақиқий фото билан бирга унга ёлғон маълумот қўшиб тарқатса (масалан,
“ушбу шахс фоҳиша” деб ёзса), бу икки модда бўйича квалификация
қилинадими ёки фақат бири танланадими?. Амалиётда судлар кўпинча
141
3
-моддани афзал кўриши мумкин, чунки у махсусроқ нормани ташкил
қилади, лекин бу туҳматнинг алоҳида зарарини инобатга олмасликка олиб
келиши мумкин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
37
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК 140-моддаси яъни,
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш
ҳамда нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу
жумладан
оммавий
ахборот
воситаларида,
телекоммуникация
тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш
орқали ҳақорат қилишни назарда тутади. Агар яланғоч фото тарқатилиб,
унга ҳақоратли изоҳ қўшилса (масалан, “уятсиз”), бу икки модда бўйича
алоҳида жазоланадими ёки битта умумий жиноят сифатида кўриладими?.
Суд амалиётида икки модданинг элементлари бир-бирига яқин бўлгани
учун кўпинча фақат 141
3
-модда қўлланилади, бу эса ҳақоратнинг алоҳида
оқибатларини етарлича баҳоламасликка сабаб бўлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖК 165-моддаси яъни,
жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига
шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот
ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки
жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор
қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб
ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар
беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш
ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини
беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш ҳисобланади. Агар
шахс жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки)
видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитиб, пул
талаб қилса, бу ЖКнинг 165-моддаси билан квалификация қилинади.
Лекин агар пул талаб қилинмаса, фақат қўрқитиш бўлса, 141
3
-моддаси
билан баҳоланади. Аммо амалиётда бу икки ҳолатни ажратиш қийин.
Мисол учун: 2024 йилда Тошкентда А исмли шахс собиқ шеригини
жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз
ичига олган ахборотни тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган.
Жиноят иши ЖКнинг 165-моддаси бўйича тергов қилинган, лекин А.исмли
шахснинг ҳаракатларида ЖКнинг 141
3
-модда элементлари ҳам мавжуд
эди. Бу эса қўрқитишнинг шаънга зарарини эътиборсиз қолдиради.
Ўзбекистонда ушбу жиноятлар билан боғлиқ муаммоларнинг асосий
сабаблари жамиятдаги маданий нормалар, қонунларнинг амалий
қўлланишидаги муаммолар ва технологик ривожланишга мослашувнинг
секинлигидан келиб чиқади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун
маърифат ишларини кучайтириш, қонунларни қатъийлаштириш,
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
38
киберхавфсизликни яхшилаш ва жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш
тизимини яхшилаш зарур. Акс ҳолда, ушбу жиноятлар сони ортиб,
ижтимоий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси. // https://www.lex.uz/
2.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-
сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон
3.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. lex.uz/acts/111453
4.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-
сессияси 19.09.2023 й. https://president.uz/uz/lists/view/6679 (Электрон
манбага мурожаат қилинган сана: 15.03.2025).