Авторы

  • Улуғбек Хамдамов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.83571

Аннотация

Жиноят процессида далилларни текшириш муҳим аҳамиятга эга.  Жиноят иш бўйича тўпланган ҳар бир далилнинг синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилиши шарт. Далилларни текшириш орқали ҳақиқатни аниқлаш амалга оширилади. Далилларни текшириш тушунчасини таҳлил қилар эканмиз, албатта ушбу таҳлилни мазкур тушунчанинг луғавий маъносидан бошлаш муҳимдир.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

34

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАЛИЛЛАРНИ ТЕКШИРИШНИНГ

ПРОЦЕССУАЛ ТАРТИБИ.

Хамдамов Улуғбек Абдумавлонович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15331287

Жиноят процессида далилларни текшириш муҳим аҳамиятга эга.

Жиноят иш бўйича тўпланган ҳар бир далилнинг синчковлик билан, тўла,
ҳар томонлама ва холисона текширилиши шарт. Далилларни текшириш
орқали ҳақиқатни аниқлаш амалга оширилади. Далилларни текшириш
тушунчасини таҳлил қилар эканмиз, албатта ушбу таҳлилни мазкур
тушунчанинг луғавий маъносидан бошлаш муҳимдир.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «текшириш» атамасига «тўғри-

нотўғри, ҳақ-ноҳақлигини билиш мақсадида кўздан, эътибордан
ўтказмоқ» деб изоҳ берилган .

ЖПКнинг 94-моддасида иш бўйича қабул қилинадиган қарор

синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текширилган
далилларгагина асосланган бўлиши лозимлиги ҳамда текширув қўшимча
далилларни тўплашдан иборат бўлиб, улар текширилаётган далилларни
тасдиқлаши ёки рад этиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Юридик адабиётлардаги бу борадаги фикрлар таҳлил қилинганда,

далилларни текшириш тушунчасига турли ёндашувлар мавжудлигини
кўриш мумкин.

Далилларни текшириш – жиноят иши ҳолатларини тўғри аниқлаш

учун ҳақиқий маълумотларнинг ишончлилигини ҳамда улар олинган
манбаларнинг сифатини синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона
аниқлаш бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг
фаолиятидир.

Далилларни текшириш деганда, текширилаётган далилларни

тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин қўшимча далилларни тўплашдан
иборат бўлган исбот қилиш жараёнининг муҳим бўғини тушунилади
дейди.

Далилларни текшириш – исботлаш субъектларининг билиш

фаолияти бўлиб, у иш бўйича исботлаш предмети ва чегаралари билан
шартлашилган далилларни тўплаш ва баҳолаш билан узвий боғлиқ бўлади
ҳамда жиноят-процессуал қонун талабларига мувофиқ ва процессуал
муддатлар доирасида амалга ошади, қонуний ва асосланган процессуал
қарор қабул қилиш учун асосий кафолатлардан бири ҳисобланади ҳамда
ушбу фаолиятнинг текшириш усулларини комплекс қўллаш орқали судга


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

35

қадар тўпланган далилларнинг ишончлилигини аниқлашга имкон беради
деб ҳисоблайди.

Далилларни текшириш, бу – суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд

томонидан далилларни таҳлил ва синтез қилиш, жиноят ишида мавжуд
бошқа далиллар билан таққослаш, уларнинг манбаларини аниқлаш,
текширилаётган далилни тасдиқловчи ёки инкор этувчи бошқа
далилларни олиш йўллари билан амалга оширилаётган исботлашнинг
мажбурий босқичидир.

Далилларни текширишни қуйидаги икки шаклини кўрсатиб ўтган:
а) фактик маълумотларни текшириш жараёнида бошқа далилларни

тўплаш;

в) фактик маълумотларнинг дастлабки шаклини сақлаб қолган ҳолда

кўриб чиқилишини таъминлаш.

Фикримизча, далилларни текшириш – исбот қилишнинг алоҳида

босқичи бўлибгина қолмасдан, далилларнинг етарли бўлган ҳажмини,
яъни мажмуини тўплашга хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиш учун
асос бўлиб, исботлашнинг бошқа босқичлари орасида марказий ўрин
эгаллайди ҳамда иш бўйича исботлаш предметига кирадиган ҳолатларни
аниқлашга ёрдам беради. Одатда далилларни текшириш ҳар бир далилга
нисбатан алоҳида амалга оширилиб, далил аниқланган ва тўплангандан
кейин ишлатиладиган босқичдир.

Юқорида далилларни текшириш тушунчаси борасида келтирилган

фикрларнинг таҳлилидан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин, яъни
далилларни текшириш бу:

1) текширилаётган далилларни тасдиқлаши ёки рад этиши мумкин;
2) далилларни синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона

текшириш;

3) далилларни таҳлил қилиш, жиноят ишида мавжуд бошқа далиллар

билан таққослаш, уларнинг манбаларини аниқлаш ва бошқа далилларни
олиш.

Исботланиши керак бўлган барча ва ҳар бир ҳолатнинг

ҳақиқийлигини сўзсиз тасдиқловчи ишга оид барча ишончли
далилларнинг тўпланиши, уларнинг жами ишни ҳал қилиш учун етарли
деб ҳисобланади. Яъни, ҳар бир далилни текшириш жараёнида тўпланган
янги ва қўшимча далиллар, уларнинг ўзида мавжуд ҳолатлар ҳақидаги
хулосаларни

тасдиқловчи

фактлар

ёки

нарсалар

тўғрисидаги

маълумотларни акс эттирганлиги, ҳолатнинг ҳақиқийлигини сўзсиз


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

36

тасдиқловчи ишга оид барча ишончли далилларнинг тўпланганлиги ҳамда
уларнинг ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланганлиги, тўпланган
далиллар мажмуининг жиноят ишини ҳал қилиш учун етарли ёки етарли
эмаслиги нуқтаи назаридан баҳолаш масаласини ҳал этишга кўмаклашади.
«Далилларни текшириш» тушунчасининг моҳиятини тўлароқ очиб бериш
мақсадида, хорижий давлатлар жиноят-процессуал қонунларининг
далилларни текшириш билан боғлиқ бўлган нормалари таҳлил
қилинганда, уларда турлича ёндашув ҳамда айрим илғор тажрибалар
борлиги кўзга ташланади.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94-моддасида далилларни

текшириш мезонлари сифатида қуйидагилар белгиланган: синчковлик
билан текшириш; тўла текшириш; ҳар томонлама текшириш; холисона
текшириш.

Юқоридаги

таҳлиллардан

кўриниб

турибдики,

Ўзбекистон

Республикаси

ЖПКнинг

94-моддасида

белгиланган

далилларни

текширишнинг босқичи бугунги кунда амалиёт талабларига жавоб
бермайди ва такомиллаштиришга муҳтож. Даллилларни текширишнинг
мезонларини унинг босқичларисиз тасаввур қилиш қийин. Даллилларни
текширишнинг босқичлари унинг мезонларида белгилаб берилган
шартларни бажаришга бекаму-кўст хизмат қилиши лозим. Бу эса ўз-
ўзидан қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-470-сон

Қонунига асосан киритилган ЖПКнинг 951-моддаси (далилларнинг
мақбул эмаслиги)нинг биринчи қисми 5-бандида номаълум манбадан ёхуд
жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган манбадан
олинган далиллар далил сифатида мақбул эмас деб топилиши белгилаб
қўйилган. Бу эса далилнинг манбасини ҳам текшириш лозимлигини
кўрсатиб турибди.

Юқоридаги таҳлиллар асосида биз далилларни текшириш

тушунчасига қуйидагича таърифни бериш мақсадга мувофиқ.

Далилларни текшириш бу – иш бўйича тўпланган ҳар бир далилни

синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона қиёсий таҳлил қилиш,
бошқа далиллар билан солиштириш ва қўшимча далиллар тўплашдан
иборат бўлиб, қўшимча далиллар текширилаётган далилни тасдиқлаши
ёки рад этишига кўра далилнинг ишончли ёки ишончли эмаслиги
аниқланади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

37

Юқоридаги фикрдан шундай хулоса қилиш мумкинки, ЖПКда исбот

қилишнинг мустақил босқичлари сифатида белгиланган далилларни
текшириш занжирсимон боғланган мантиқий изчилликдаги тузилма
бўлиб, бир-бирини тақазо этади ва бир вақтнинг ўзида паралел равишда
ҳаракат қилаверади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2006. – Б. 56.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-
тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни // http://lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т., 2006. – Б. 56.

Ўзбекистон Республикасининг «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2018 йил 4 апрелдаги қонуни // http://lex.uz.