ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
29
ЖИНОЯТЛАРНИ ОЧИШНИНГ ПРОЦЕССУАЛ ТАРТИБИГА ОИД
АЙРИМ ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАР
Хожиматов Дилшод Мухамматжонович
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходими
https://doi.org/10.5281/zenodo.15331279
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг асосий
вазифаларидан бири жиноятларни очиш ҳисобланади. Жиноятларни
очиш жиноят процессуал кодексида белгиланган тартиб асосида
ваколатли давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан амалга
амалга оширилади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисидаги Қонуннинг вазифаларидан бири
жиноятларнинг аниқлаш ва фош этиш ҳисобланади. Демак жиноятларни
очишнинг ҳуқуқий асосларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал қонуни ва Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги Қонунлари
ташкил қилади.
Жиноятни очиш мураккаб механизм бўлиб, у комплекслилик,
тизимлилик, изчиллик каби хусусиятларга эга. Бу механизм қонун
нормалари билан тартибга солинган. Жиноятни очиш ваколатли давлат
органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунларда ва қонун ости
норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процесуал кодексида белгиланган
жиноят процессининг принциплари жиноятни очишнинг раҳбарий
қоилари ҳисобланади. Ушбу принциплардан жиноятни очишнинг асосий
қоидалари белгилаб ўтилган. Жумладан, жиноятларни очишда қонун
нормаларида белгиланган қоидаларга риоя қилиш (ЖПКнинг 11-м),
жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида
жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда
айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда
назарда тутилган барча чораларни кўрилиши (ЖПКнинг 16-м), ишда
қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиниши,
ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни
ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши
мумкин эмаслиги, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг
шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб
келадиган, соғлиғини хавф остига қўядиган, асоссиз равишда унга
жисмоний ва маънавий азоб-уқубат етказадиган ҳаракатлар қилиш ёки
қарорлар чиқариш тақиқланиши (ЖПКнинг 17-м), жиноят ишини юритиш
учун масъулиятли барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
30
процессида қатнашаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини
муҳофаза қилишлари, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда ҳибсга
олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмаслиги, қонунга хилоф
равишда озодликдан маҳрум этилган ёки қонун ёхуд суд ҳукмида назарда
тутилганидан ортиқ муддат ҳибсда ушлаб турилган ёки қамоқда
сақланган ёхуд уй қамоғида бўлган ҳар қандай шахсни дарҳол озод
қилиниши, фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг турар жойлари
дахлсизлиги, ўзаро ёзишмалари, телеграф алоқалари ва телефон орқали
сўзлашувларининг сир сақланиши, шахсларнинг турар жой ёки бошқа
бино ва ҳудудда тинтув ўтказиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, алоқа
муассасаларида почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва уларни
олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари
орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали
узатиладиган ахборотни олиш фақат ЖПКда белгиланган ҳолларда ва
тартибда амалга оширилиши (ЖПКнинг 18-м), жиноят ишларини
юритишда жамоатчиликнинг иштирок этиши (ЖПКнинг 21-м), иш бўйича
ҳақиқатни аниқлаш учун фақат ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда
топилган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш
мумкин.
Гумон
қилинувчидан,
айбланувчидан,
судланувчидан,
жабрланувчидан, гувоҳдан ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслардан
зўрлаш, қўрқитиш, ҳуқуқларини чеклаш ва қонунга хилоф бўлган ўзгача
чоралар билан кўрсатувлар олишга ҳаракат қилиш ман этилиши,
исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар
томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, ишда юзага келадиган
ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам
фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам
енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва
ҳисобга олиниши, далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат
берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар
қонунчиликда белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси ёки бошқа
экспертиза ўтказилган ҳолда мажбурий текширилиши (ЖПКнинг 22-м),
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда
айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва
қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз
ҳисобланиши, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг
айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмаслиги, айбдорликка оид барча
шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса,
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
31
гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши, қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал
қилиниши (ЖПКнинг 22-м), суриштирувчи терговчи ва прокурор гумон
қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни
тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун
қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда
ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриши
(ЖПКнинг 23-м), процесс иштирокчилари ва бошқа шахслар жиноят
ишини юритишдан манфаатдор бўлган корхоналар, муассасалар ва
ташкилотларнинг вакиллари ЖПКда белгилаб қўйилган тартибда ва
муддатда суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья ва суднинг процессуал
ҳаракати ёки қарори устидан шикоят беришга ҳақлига оид қоидалар
ҳисобланади. Ушбу жараён жиноят-процессуал қонунда белгиланган
шаклда терговга қадар текширув органи мансабдор шахси, суриштирувчи,
терговчи ва прокурор томонидан амалга оширилади. Жиноятни очишда
жиноят процессуал қонун нормалари билан бир қаторда, мазкур тизимга
жиноят-процессуал қонунда кўзда тутилганидан фарқли қоидаларга
бўйсунадиган тезкор-қидирув фаолияти ҳам киритилган. Тезкор-қидирув
фаолияти билан эришиладиган ва ҳал қилинадиган мақсадлар ва
вазифаларнинг умумийлиги узоқ вақтдан бери олимларнинг эътиборини
жалб қилиб, турли жиҳатлар бўйича мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Терговчилар, суриштирувчилар ва тезкор-қидирув тадбирини амалга
оширувчи орган мансабдор шахслари жиноят-процессуал ва тезкор-
қидирув фаолияти содир этилган жиноятларнинг фош этилиши ва
муваффақиятли тергов қилинишини қонуний асоси эканлигини
таъкидладилар. Жиноятни очишда жиноят-процессуал ва тезкор-қидирув
фаолиятининг мақсадлари, вазифалари, ўзаро яқин ва бир-бирига мос
келади.
Бугунги кунда “тергов” ва “жиноятни очиш” тушунчаларининг
қўлланилиши анъанавий равишда кўплаб саволларни вужудга келишига
сабаб бўлмоқда. Бу тушунчалар ўртасидаги баҳс мунозаралар ўзоқ давом
этганига қарамай, билдирилган фикр ва мулоҳазаларда ҳамон якдиллик
кузатилмаяпти. Ҳозирги кунга қадар олимлар томонида тергов ва
жиноятни
очиш
тушунчалари
юзасидан
белдирган
фикр
ва
мулоҳазаларига тўхталиб ўтиш мантиқан тўғри бўлади. Энг умумий тарзда
тергов қилиш деб объектив воқеликни, яъни ўтмишда бўлиб ўтган
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
32
воқеаларни билишдир. Жиноят ҳам теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро
боғлиқ бўлганлиги сабабли воқеанинг ўзига хос изларини қолдиради.
Жиноят-процессуал қонунда “жиноятни тергов қилиш” тушунчасининг
мазмуни баён қилинмаган, бироқ жиноят процессининг бир босқичи
сифатида шакл берилган бўлиб, бунда суриштирув ва дастлабки тергов
органлари томонидан далилларни тўплаш ва текшириш, жиноятларни тез
ва тўла очиш, уларни содир этган шахсларни гумон қилинувчи ва
айбланувчи тариқасида жалб қилиш, уларга нисбатан эҳтиёт чоралари
қўллаш, жиноятларнинг олдини олиш, жиноятнинг содир этилишига
имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф
этиш, шунингдек жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг
қопланишини таъминлаш чоралари билан боғлиқ жиноят-процессуал
ҳаракатлар амалга оширилади ва қарорлар қабул қилинади. Олимлар
томонидан бугунги кунга қадар турли хил фикр ва мулоҳазалар
билдирилган. Жумладан, И.Н.Якимов жиноятни очиш жиноят содир этган
шахсни аниқлаш унинг тажовуз объекти ва жиноий фаолиятини аниқлаш
тушунилади , С.М. Потапов эса жиноятни очиш бу барча далилларни
тўплаш ва текшириш, улар баҳолангандан сўнг ҳукм чиқариш олдида
турган масалаларни тўғри ҳал қилиш учун етарли асос бўлиб хизмат
қилади , А.Н. Васильев ҳам жиноятни очиш деганда фақат жиноятни очиш
ва айбдорларни аниқлаш тушунилади, бу эса жиноятларни тергов
қилишда энг муҳими ҳисобланади деган фикрни илгари сурган.
Юқоридаги фикрларга қисман қўшилган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки
жиноятларни очиш қонун нормаларида белгиланган “жиноят-процессуал
шакл” ва “тезкор-қидирув фаолияти” каби атамалар билан чамбарчас
боғлиқ. Жиноят-процессида ишни судга қадар юритиш шакллари
белгиланган бўлиб, жиноятларни очиш ушбу шаклларда белгиланган
қоидалар асосида амалга оширилади. ЖПКда ишни судга қадар юритиш
жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар қабул қилинган
пайтдан бошланади ҳамда терговга қадар текширувни ва жиноят ишини
тергов қилишни ўз ичига олади (ЖПК 3201-м). Жиноятга оид аризалар,
хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш ва жиноят аломатларини
аниқлашнинг процессуал тартиби сифатида терговга қадар текширув
ўтказиш белгиланган. Терговга қадар текширув жараёни ва уни ўтказиш
тартиби содир этилган ҳаракатга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш ва жиноят
аломатлари яқол мавжуд бўлган ҳолларда жиноятни содир этган
шахсларни аниқлаш орқали жиноятни очиш амалга оширилади. Ушбу
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
33
жараён давомида асосан тергов ҳаракатлари ўтказилади ва тергов
ҳаракати натижасида олинган далиллар асосида қилмишга ҳуқуқий баҳо
берилади. Жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларда жиноятни содир
этган шахсни аниқлаш чоралари ҳам кўрилади.
Жиноятларни очиш деганда жиноят аломатлари аниқланган ҳар бир
ҳолатда қўзғатилган жиноят иши доирасида жиноят содир этишда айбдор
бўлган шахсларни айби тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказиш орқали суриштирувчи, терговчи, прокурор
томонидан тўпланган, текширилган далиллар орқали исботланиши
тушунилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси Мурожаат
қилинган сана 12.04.2025 https://lex.uz/docs/111460
2. Ўзбекистон Республикаси Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонун
Мурожаат қилинган сана 12.04.2025 https://www.lex.uz/acts/2107763
3. Якимов И.Н. Криминалистика. Уголовная тактика. М.: Изд-во НКВД, 1929.
С. 161.
4. Потапов С.М. Введение в криминалистику. М.: 1946. С. 10.
5. Васильев А.Н. Введение в курс советской криминалистики. М.: 1962. С. 4.