ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
80
ЎЗБЕКИСТОНДА КАРТОШКА УРУҒЧИЛИГИ ТИЗИМИНИНГ
АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Аҳатқулов Баҳриддин Матлабович
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш
ва тадқиқотлар халқаро маркази
https://doi.org/10.5281/zenodo.15429855
Аннотация.
Ўзбекистон картошка уруғчилиги тизимининг аҳамияти
ўрганилган. Ёндашув ва муаммолар таҳлил қилинган шунингдек,
имкониятлар баҳоланган, картошка уруғчилидаги замонавий яндашув,
ижтимоий ҳолат ҳамда иқтисодий муносабатларга фикр-мулолоҳазалар
билдирилган.
Калит
сўзлар.
Ўзбекистон
картошка
уруғчилиги
тизими,
агротехнологик амалиётлар, замонавий селекция ва замонавий
биотехнологиялар, ижтимоий ҳамда иқтисодий ёндашувлар.
Картошка уруғчилиги тизими қишлоқ хўжалигида муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун, картошка уруғчилиги тизимининг самарадорлигини
оширадиган замонавий агрономик ва биотехнологик усуллардан
фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифалардан бири.
Бутун дунёда замонавий селекция ва генетик модификация усуллари
орқали юқори хосилдор, зараркунандаларга чидамли ва иқлимга мос
навлар яратиш бўйича тажрибалар кенгаймоқда. Шу билан бирга,
картошка навларнинг генофондини сақлаб қолиш ва замонавий
биотехнологиялар асосида ушбу навларнинг генетик хусусиятларини
бойитиш ишлари жадаллашмоқда. Айнан, замонавий селекция ва
биотехнология усуллар навлар ҳосилдорлигини ошириш, табиий
ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳаллий шароитларга мос
экинлар етиштириш имконини яратади.
Тажрибаларга
назар
соладиган
бўлсак,
стерил
шароитда
озиқлантирувчи муҳитда ўстирилган тўқималардан генетик жиҳатдан бир
хил ўсимликлар олиш мумкин [1], тўқималарнинг юқори кўпайтириш
коеффициенти ўсимликларни вируслар ва патоген микроорганизмлардан
ҳимоялаш имкониятини беради [2], ушба усуллар ёрдамида қишлоқ
хўжалигида соғлом экин материаллари етиштирилади [3] шу билан бирга,
автоматлаштирилган агротехнологиялар билан картошка уруғчилиги
такомиллаштирилади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
81
Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш ва касалликларни
камайтириш учун вируслардан ҳоли уруғликларни ишлаб чиқариш ва
уларни кўпайтириш “Ин витро” усулида мувоффақиятли амалга
оширилади. Бунда, ҳар бир омон қолган новда учи микропропагация
қилинади, клон ишлаб чиқарилади ва вирусдан тозаланади. Ушбу
жараёнлар 200 кунгача давом этиши мумкин [4].
Картошка ҳосилини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш учун
ундирилган туганаклардан экиш тавсия этилади. Ундирилган туганаклар
баҳорда экилса ҳосил 12-15 % га ошади ва 10-15 кун эртароқ пишади.
Ундиришда хона ҳарорати 18-22°C бўлиши керак. Экиш вақтида нишлар
узунлиги 0,5-1 см
(қўлда экишда 3-4 см гача)
бўлиши мақсадга мувофиқ
бўлади [5]. Картошка ўсиш даврида озиқ моддаларни она туганакдан
олади. Картошка уруғликларининг тугиш даври салқин кунларга тўғри
келиши керак. Сақлашда эса салқин омборлардан фойдаланиш ҳамда
сақлашда оптимал ҳарорат
(7-10°C)
ва намлик
(90-95%)
даражаси муҳим.
Картошка пишиш даврларига тавсиф
Т/р Пишиш гуруҳлари Балл
Экилган
кундан
бошлаб
(кун, нишлаган уруғ ҳисобида)
Фойдаланиш
мумкин
бўлган
шаклда
Палак сўлишни
бошланишида
1.
Жуда эртаки
2
55-60
70-80
2.
Эртаки
3
60-70
80-90
3.
Ўртача эртаки
4
70-80
100-115
4.
Ўрта пишар
5
80-100
115-125
5.
Ўртача кечки
6
100-110
125-140
6.
Кечки
7
110-120
140-150
Манба:
И.М.Яшина, Н.Склярова “Картофель” Москва-2000
Картошка етиштиришда замонавий ирригация тизимларидан
самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эта. Бу
усуллар ернинг намлигини оптимал даражада сақлайди ҳамда зарур
микдорда сув билан таъминлайди. Сувни тўғридан-тўғри ўсимлик
томирларига
етказиш
орқали
сув
сарфини
камайтириш
ва
самарадорликни таъминлаш мумкин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
82
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон
шароитида 1 гектар картошкани насос орқали суғоришда 7 минг м
3
сув ва
2,3 минг киловат электр-энергия сарфланади
(электр-энергия сарфи 1 кв
электр-энергия учун 900 сўмдан 2,1 млн сўмгача маблағни ташкил этади)
.
Бу омиллар картошка ишлаб чиқариш таннархини 3,5-4 фоизга оширади.
Бундан ташқари, суғориш усуллари картошканинг биокимёвий таркибига
ҳам таъсир қилади. Масалан, тажрибада эгатлаб суғоришда қуруқ
моддалар миқдори назорат вариантида 18,0 фоиз бўлган бўлса,
томчилатиб суғориш усулида 19,0 фоизга, ер остидан суғориш усулли
вариантда эса 18,9 фоизга ошган. Крахмал миқдорида ҳам ўзгаришлар
кузатилган [6]. Автоматлаштирилган замонавий ирригация тизимлари
орқали тупроқдаги намлик ҳолатини кузатиб бориш мумкин.
Суғориш усулларига кўра картошка
(1 центнер ҳосил)
учун сарфланган сув ҳисоби
(2014-2016 йилларда олиб борилган тадқиқот натижаси)
Суғориш
усуллари
Ҳосилдорлик т/га
Мавсумий сув,
сарфи, м
3
/га
1 ц ҳосил учун
сув сарфи, м
3
/ц
Эгатлаб
суғориш
3750
185,6
Ёмғирлатиб
суғориш
1714
80,0
Томчилатиб
суғориш
1873
81,0
Ер остидан
суғориш
1883
84,0
Манба:
Ўзбекистон аграр фани хабарномаси №3 (3). 2022, 56-58 б.
Картошка етиштиришда макро
(азот, фосфор, калий) ва
микроэлементлар (бор, мис, рух ва бошқалар)
муҳим. Уларнинг етмаслиги
ва/ёки ортиб кетишини ўсиш, иммун тизим, ҳосил ва сифатга таъсири
катта. Картошканинг озиқ элементларга бўлган талаблари ўсиш даврида
турлича бўлади, бу тупроқ иқлим шароитларига, агротехника
амалиётнинг сифати ва нав хусуситяларига боғлиқ.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
83
Сифатли ҳосил олиш учун ўғитлаш даражасини ҳам тартибга солиш
керак. Кўп йиллик тажрибалар ялпи озиқ моддалари миқдори жиҳатидан
бир хил бўлган гўнг ва минерал ўғитлардан олинадиган қўшимча ҳосил
деярли бир хил бўлиши аниқланган [7]. Масалан, органик ўғитлар,
жумладан гумуслар ҳамда компостлар ернинг унумдорлигини сақлайди ва
табиий унумдорлигини оширади. Шу билан бирга, бор, манган ва магний
картошка сифатини яхшилайди. Гумусдан озиқа моддалар босқичма-
босқич шаклланади. Биринчи-иккинчи йилларда азот 15-20 %, фосфор ва
калий 10-15 %, учинчи йилда азотни 10-15 %, фосфор 5-10 % ва калий 0-10
% шаклланади.
Озуқа элемантларининг хусусиятлари турлича бўлади. Масалан, Азот
(N)
картошка ўсимликларининг ўсишини, яъни ўсимликларнинг ўсиш ва
дам олиш жараёнини яхшилайди. Азот етишмаса ўсиш сустлашади.
Фосфор
(P)
ўсимликларнинг томирлари, гуллари ва плодлари учун муҳим,
энергия алмашинувини яхшилайди. Фосфорнинг етишмаслиги ҳосилни
камайишига олиб келади. Калий
(K)
картошканинг вирус, касалликлар ва
қурғоқчиликка чидамлийлигини оширади. Ўзбекистонда картошка ишлаб
чиқариш учун катта ресурслар мавжуд. Картошка етиштириш ҳамда савдо
хомашёни билан боғлиқ тадбиркорларга имкониятлар етарли. Уруғчилик
тизимини такомиллаштириш, ҳосилдорликни ошириш ва фермерларга
сифатли уруғларни етказиб бериш мавжуд имкониятларни кенгайтиради.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
84
Ўзбекистонда 1960 йилда картошка навларининг маҳаллий
селекцияси бўйича тадқиқотлар бошланган. Аввал, коллекция нав
намуналаридан саралаб олиш йўли билан, кейинчалик эса дуругайлаш
усулларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. 1998 йилдан бошлаб
Давлат реестрига Нидерландия, Германия ва Польша давлатларнинг
картошка навлари киритила бошланган.
Бугунги кунда 50 дан ортиқ импорт навлар ва 15 тадан ортиқ
маҳаллий
навлар
етиштирилмоқа.
Картошкачиликни
янада
ривожлантириш учун янги чидамли навларни селекциялаш, илғор
технологияларни жорий этиш ва сифатли уруғлик материални
кўпайтиришга алоҳида эътибор бериш зарур.
Асосий муаммо шундаки, уруғлик картошка импортига бўлган талаб
кам, текширилмаган уруғларни ҳар йили такрор экиш ва озуқа картошдан
уруғ сифатида фойдаланиш ҳолатлари кўп учрайди, тадбиркорларнинг
айланма маблағлари етарли эмас ва юқори фоизли кредитлар
харажатларни қопламайди. Бундан ташқари, логистика харажатлар
қиммат, шунинг учун уруғлик картошка импорти кам. Масалан, 2023
йилда республикага 5 900 тонна уруғлик картошка импорт қилинган, 2024
йилда бу кўрсаткич 1 200 тоннагача қисқарган. Маълумот ўрнида
2016 й. 2017 й. 2018 й. 2019 й. 2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й. 2025 й.
Ортиқча ёки етишмайдиган ҳажми, (+/-)
-25,2
-193,6
-224,4
-276,1
-449,8
-559,0
-552,5
-544,8
-622,2
-602,9
Эҳтиёжнинг таъминланиш даражаси, %
99,1
93,5
92,8
91,8
87,5
85,5
86,2
86,8
85,7
86,6
Экспорт
0
0
0,3
6,1
0,3
0
2,8
4,2
3,2
3,6
Импорт
25,2
193,6
224,7
282,2
450,1
559,0
555,3
549,0
625,3
606,6
Ишлаб чиқариш
2 789,5
2 793,7
2 911,9
3 089,7
3 143,8
3 285,6
3 441,7
3 574,1
3 721,1
3 888,5
Умумий истеъмол ҳажми
2 814,7
2 987,3
3 136,3
3 365,8
3 593,6
3 844,6
3 994,2
4 118,9
4 343,2
4 491,5
-2 000,0
-
2 000,0
4 000,0
6 000,0
8 000,0
10 000,0
М
и
нг
т
о
нн
а
Ўзбекистонда картошка етиштириш, импорт ва экспорт
кўрсаткичлари бўйича статистик маълумот
Манба:
https://siat.stat.uz/reports-filed/323/table-data.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
85
айтадиган бўлсак, 2024 йилда барча тоифа хўжаликларида 280 минг
гектарга
(шундан, 173 минг га фермер ва деҳқон хўжаликларда, 107 минг га
аҳоли томорқасида)
картошка экилган, ялпи ҳосил 3,7 млн тонна,
гектарига эса ўртача ҳосилдорлик 13,2 тоннани ташкил этган. Ҳосилнинг
3,0 млн тоннаси истеъмолга, 600 минг тоннаси уруғликка йўналтирилган
(табиий йўқотиш 100 минг тн – 3 фоиз)
.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда картошканинг эртаги ҳамда ўртапишар
навлар юқори ҳосилдорликни
(25-40 т/га)
таъминлайди. Шунга кўра, янги
картошка уруғлари товарлик сифати 90 % дан паст бўлмаслиги, вирус ва
касалликларга чидамли бўлиши зарур ҳамда мавжуд навларга нисбатан
20-25 % юқори ҳосилдорлик талаби қўйилган. Шу билан бирга, ёзги
экишда тугунакларнинг 30 кун ичида камида 70 % униб чиқиши, ўсиш
даври 65-90 кун, ҳосил эса юқори биокимёвий сифатга эга бўлиши керак.
Хулоса қиладиган бўлсак, картошка уруғчилигида стандартлар ҳамда
меъёрларни белгилаш, мониторинг қилиш ва сертификатлаш каби давлат
назорати муҳим аҳамиятга эга. Молиялаштириш, турли грантлар ва
имтиёзли
кредитлар
ажратиш
картошка
етиштирувчиларини
манфаатларини таъминлайди.
Ўзбекистонда картошка уруғчилигини ривожлантириш нафақат
қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорликни оширишга, балки иқтисодий
ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Уруғчиликни
илмий асосда ташкил этиш сифатли уруғлик материалларини ички
бозорни тизимли етказиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мумкин.
Адабиётлар/литература/reference:
1. N.V.Matsishina, A.S.Didora, O.A.Sobko, I.V.Kim and D.I.Volkov 2020 //
Assessment of resistance of potato varieties and hybrids to Phytophthora
infestans Mont. de Bary in the Primorsky Territory Vegetables of Russia3 77-80
doi.org/10.18619/2072-9146-2020-3-77-80.
2.
V.K.Karimova,
N.L.Nechai,
A.K.Yesimseitova,
A.N.Nurmaganbetova,
A.Zh.Izmaganbetova and A.A.Kakimzhanova 2015 Use of Phytophthora infestans
isolates in potato cell breeding. Biotechnology Theory and Practice 3 23-6
3. S.D.Kiru and T.Ye.Zhigadlo 2015 Yevaluation of source material for breeding
potato varieties in northern conditions Methods and technologies in plant
breeding and crop production: materials of the International Scientific and
Practical Conference (Kirov: Research Institute of Agriculture of the North
Yeast) 114-7.
4. Alicja Tymoszuk and Dariusz Kulus, In Vitro Technology and Micropropagated
// (Plants// mdpi.com/journal/horticulturae). 2024. 136-p.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
86
5. Р.А.Хакимов, А.М.Аббосов, Б.Ж.Азимов, Ф.К.Ганиев, В.В.Бережнова,
А.И.Расулов//Фермер ва деҳқон хўжаликларида сабзавот, полиз, картошка
экинларини етиштириш бўйича тавсиялар. 2012 й,35-б.
6. L.F.L. Pratiwi, S.Hardyastuti, Analisis faktor-faktor yang mempengaruhi
pendapatan usahatani kentang pada lahan marginal di Kecamatan Kejajar
Kabupaten Wonosobo, Berkah Ilm Agribisnis Agridevina, 7 (2018), pp. 14-26,
10.33005/adv.v7i1.1127.
7. Т.Э.Остонақулов, А.Х. Ҳамзаев “Ўзбекистонда картошкачиликнинг илмий
асослари” - Т.: Фан, 2008. - 444 б.
8. И.М.Яшина, Н.Склярова “Картофель” Москва-2000.
9. Ўзбекистон аграр фани хабарномаси №3 (3). 2022, 56-58 б.
10. siat.stat.uz/reports-filed/323/table-data.