ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
53
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ МЕВАЛАРИНИ САҚЛАШДА КАСАЛЛИКЛАР
ТАЪСИРИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРНИ
ТАШКИЛЛАШТИРИШ
Салилаева Гулшад Патуллаевна
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва
агротехнологиялари институти, g.salillaeva@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.15425895
Аннотация
. Мақолада Қарақалпоғистон агроиқлим шароитида
экилган полиз экинлари меваларини тоза турида сақлашдаги касалликлар
таъсирини ўрганишга боғлиқ илмий тадқиқотлар натижалари берилган.
Калит сўзлар
: Қовун, тарвуз, қовоқ, ўсимлик, мева, касаллик,
замбуруғ, вирус, бактерия, биология, биокимё, қарши кураш.
Аннотация:
В статье приведены результаты научных исследований
по изучение влияние болезней при сохранение свежем виде плодов
бахчевых культур в агроклиматических условиях Каракалпакстана.
Ключевые слова:
Дынь, арбуз, тыквы, растений, плоды, болезней,
грибы, вирус, бактерия, биология, биохимия, мерь борьбы.
Abstract:
The article presents the results of scientific research on studying
the influence of diseases in preserving fresh fruits of melon crops in agro-
climatic conditions of Karakalpakstan.
Key words:
Melon, watermelon, pumpkin, plants, fruits, diseases, fungi,
virus, bacteria, biology, biochemistry, control measures.
Республикамизнинг шимолий агроиқлим шароитида жойлашган
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти хўжаликларида
экилаётган қишлоқ хўжалик экинлари турларидан полиз экинлари
аҳамияти катта ҳисобланади. Экиннинг халқ селекцияси ва бугунги
кундаги илмий-тадқиқотлар натижасида вегетация даври бошланиши
билан тезпишар навларининг мевалари пишиб етилиб истеъмолга яроқли
ҳолга келадиган бўлса, ўртапишар навларини тоза турида, қайта
ишланганда, август ойидан бошлаб фойдаланилади. Кешпишар
навларидан олинадиган меваларини тоза туридан куз ойларидан бошлаб,
махсус жойлардаги сақловхоналарда сақлаб келгуси йил ёз ойларигача
сақлаб қўйиб фойдаланиладиган агротехнологик жараёнлар ишлаб
чиқилган ва бугунги кунда янада ривожланган турида олиб борилмоқда.
Ҳудуд шароитида экилаётган полиз экинлари турларининг ушбу
аҳамиятли томонларини ҳисобга олиб, етиштирилаётган маҳсулотларига
бўлган талабнинг ортиши туфайли, давлатимизнинг қишлоқ хўжалиги
соҳасини ривожлантиришда ушбу экин тури майдонларини ошириш,
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
54
олинадиган ҳосилни кўпайтириш, биринчи галда тоза турида сақланган ва
қайта ишланган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришнинг аниқ режалари
белгилаб берилган.
Полиз
экинлари
турларидан
олинадиган
маҳсулотларини
кўпайтиришдаги асосий муаммоларидан бири вегетация даври
давомидаги абиотик ва биотик омилларнинг ҳосил меъёри ва сифатига
салбий таъсир қилишига бардош берадиган маҳаллий навларини яратиш,
меваларни тоза турида сақлаб ва қайта ишланганларини фойдаланишдаги
янги технологик жараёнларнинг ишлаб чиқиш ва барча тадбиркорларга
жорий этиш бугунги кундаги долзарб масалага айланган.
Тадқиқот услублари:
Полиз экинлари
турларини етиштириш,
меваларини тоза турида узоқ муддатларга сақлаб қўйиб, пишганларини
қайта ишланиб фойдаланишни ташкиллаштиришдаги агротехник
тадбирларни кўллашда М.Ибрагимов [3] Б.Ж.Азимов, Б.Б.Азимов [1] ,
меваларни сақлаш ва қайта ишлаш усулларини Л.Крживец [5],
М.Ибрагимов [4], салбий таъсир этадиган омилларни аниқлаш, бартараф
этиш Ш.Т.Хўжаев [7], Е.Ш.Торениязов ва б. [6] услубларидан
фойдаланилиб, натижаларнинг статистик таҳлиллари Б.А.Доспехов [2]
услублар асосида бажарилди.
Тадқиқот натижалари таҳлили:
Қорақалпоғистон Республикаси ва
Хоразмда вилояти агробиоценозининг қишлоқ хўжалик экинлари
жойлаштирилган биотопларида полиз экинларидан қовун (
Melo orientalis
(S.Kudr) Nab.), тарвуз (
Citrulus vulgaris
Sch.), қовоқнинг (
Cucurbita pepo
L.)
халқ селекцияси ва бугунги кундаги фаолият юритилаётган олимлар
томонидан эрта, ўрта ва кечпишар навлари яратилиб, етиштирилган
меваларини тоза пишган ҳолида фойдаланишдан ташқари, узоқ
муддатларга сақлаб қўйилиб, турли маҳсулотлар туридаги қайта
ишланган озуқалар тайёрланиб ички ва ташқи бозорга етказиб
берилмоқда.
Шунга қарамасдан, етиштирилаётган қовун, тарвуз ва қовоқ
навларидан озуқа ва ташқи бозорга чиқариш даражасидаги меваларни
етиштириш, қўйилган талаблар даражасидаги маҳсулотлар тайёрлаш
бироз орқада эканлиги, вужудга келаётган салбий омилларнинг
келтираётган таъсирлари катта бўлаётганлиги ҳисобга олинди. Бу
борадаги муаммоларнинг асосийлари меваларни узоқ муддатларда
сақлаганда ва қайта ишлаш жараёнларидаги сифат кўрсаткичларининг
паст бўлиши, тайёрланган маҳсулотларнинг кутилган даражадаги
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
55
муддатларда сақланмаётганлигида ташқи муҳит омилларининг ҳиссаси
катта эканлиги аниқланди.
Биринчи галдаги омиллардан ўсимликнинг вегетация давридаги
ўсиб-ривожланиш фазаларида пайдо бўладиган касалликлар, ривожланиш
шароитларининг сақловхоналарда давом эттирилиши бугунги кундаги
олдини олиш керак бўладиган вазиятлардан хисобланади.
Бу борадаги олиб борилаётган кузатувларимизда, полиз экинлари
турлари фазаларида илдиз чириш, ун-шудринг, баргларнинг доғлониши
ва ўлиш касалликлари ривожланган далаларда олинган меваларни сақлаш
ва қайта ишлаш жараёнларида касалликлар таъсири янада кўпайиши
ҳисобга олинди. Тадқиқотларимиз даврида, полиз экинлари турларидан
сақлаш учун мевалари олинадиган далалар аниқланиб, ҳисобга олинган
касалликларига қарши ишлатилганда катта самара берадиган 50% н.кук
фундазол-0,8 л\га ва мис купароси 6,0 кг/га фунгициди билан ишлов
берилиб, ушбу далалардаги экинлар турларидан мевалар олиниб,
берилган
тавсияларни
тўғри
сақлаган
ҳолда
кузатувлар
ташкиллаштирилганда, ижобий натижалар олинди (1-жадвал).
Натижада, қовун навларида ривожланадиган касалликларига қарши
фунгицидлар ишлатилган далалардан сақловга олиб келинган қовун
меваларининг 10,1% нобуд бўлган бир даврда, ишлов берилмаган
далалардан йиғилганларининг 37,5% ида турли касалликлар ривожланиб
нобуд бўлганлиги, мазкур мевалар 18,9 кунга кўпроқ сақланиб,
таркибидаги қанд 5,1%, ушбу мевалардан олинган мураббо 0,2 кг, қанди
эса 2,4% кўп бўлганлиги билан аҳамиятли натижани исботлайди.
Ҳудуд шароитида ушбу мақсадлар учун кўпроқ ишлатиладиган тарвуз
навларидан танланган 55,5 дона меванинг 23,8 донаси, 43,1% нобуд
бўлганлиги, ушбу меваларга нисбатан 20,1% мева 23,5 кунга кўпроқ
сақланиб, 1,2% қанд ортиқча ва маҳсулотдан қайта ишланганда 0,123 кг
мураббо, 2,0% қанд ортиқ олинганлиги тақозо этилади.
Тадқиқотлар учун танланган қовоқ навлари касалликларига қарши
кураш тадбирлари олиб борилган даладан йиғилганларига нисбатан
39,7% кўпроқ касалланиб, 39,8 кун олдин нобуд бўлиб, 1,3% қанд меъёри
камайиб қайта ишланган маҳсулотлар вазни 0,3 кг/га, қанди эса 0,9%
камайганлиги ҳисобга олинган натижалар катта бўлганлиги ҳисобга
олинди.
Полиз экинлари турларида пайдо бўладиган касалликларидан
вақтида тавсия этилган қарши кураш тадбирларини қўллаш туфайли
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
56
ҳимоя қилингандаги турлар бўйича ўртача 29,7 дона кўпроқ
касалланганлиги туфайли нобуд бўлиб, 2,5% қанд меъёри камайганлиги,
қайта ишланган маҳсулотнинг 0,208 га қанднинг эса 1,8% даражасида
юқотилганлиги, тавсия этилган усуллар вақтида олиб борилган
далалардан сақлаш учун меваларни тайёрлашни тақозо этади.
Натижалардан олинган хулосалар:
Полиз экинлари турлари
навларидан етиштирилган меваларни тоза турида, узоқ муддатда сақлаб,
қайта ишланган турида истеъмол қилишнинг самарадорлигини
оширишдаги асосий омил навларини тўғри танлаш ва олиб бориладиган
агротехник тадбирларни қўйилган мақсад ва вазифалар асосида
ташкиллаштириш эканлиги исботланди. Турларнинг ўсиб ривожланиш
даврида кўплаган касалликлари тарқалиб, вегетация даври охиригача
ривожланишни давом этиб, ҳосилдорликка ва сифат кўрсаткичларини
салбий таъсир этиши туфайли, вегетация даврида ривожланадиган
ўсимлик касалликларига қарши кураш тадбирлари олиб боришни тақозо
этилади.
Меваларни сақлаш давридаги микроиқлим ва бошқада керак
бўладиган омилларни тўла таъминлайдиган сақловхоналарда қовун
меваларини махсус йилларга ошиб, тарвуз ва қовоқ меваларини
сўкчакларга жойлаштириш усули билан сақлаш тавсия этилади.
Сақлаш учун йиғиб-териб олишдаги асосий омиллардан бири, мевалар
даланинг ўзида бироз вақт қолдирилиб, ташқи муҳит омилларига
бордошлиги оширилгандан кейин, сақлаш жойларига келтирилганда
касалликларнинг бирга келишига йўл қўймаслик. Сақловхонадаги
меваларининг узоқ ва сифатли сақланишида ҳаво ҳарорати 1-7 °C,
ҳавонинг нисбий намлиги 75-80% бўлиши тўла таъминланиши керак.
Сақловхоналар
турларининг
қанақа
бўлишидан
қатъий
назар,
маҳсулотлар доимий кузатувда бўлиб, меванинг пишиб етилиши,
ранггининг ўзгариши, турли ҳид ҳосил қилиши ва вазн йўқотиши аниқлаб
бориш, ўзгаришлари вужудга келганларини ажратиб олиб ташқарига
чиқариш, касаллик ва бошқада турларининг тарқалишини олдини олиш
тавсия этилади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
57
1-жадвал
Қорақалпоғистон шароитида полиз экинлари меваларини
сақлаш ва қайта ишлашдаги сифатига касалликлари келтирадиган
таъсирини аниқлаш (2023-2024 йй.)
Эк
и
нл
ар
ту
ри
Олиб борилган
тадбирлар
Навлари
Мева
сони,
дона
III-V ойларда
нобуд
бўлгани
Тоза
турида
сақланди
Мураббоси
Дон
ас
и
Кун
д
авомид
а
Қанд
меъ
ёри
, %
кг
%
дона
%
Ко
ву
н
Қарши кураш
ўтказилди
Алахамма
65,5
6,0
9,2
5
9,5
202,0 13,5 1,2
1
4,7
Туя қовун
71,0
8,5
11,9
6
2,5
201,0 13,5 1,3
1
4,2
Торноввот
78,0
7,0
9,1
7
1,0
202,0 14,0 1,2
1
4,8
Ўртача
71,5
7,2
10,1
6
4,3
201,7 13,7 1,2
1
4,6
Қарши кураш
ўтказилмади
Алахамма
75,5
30,0
33,0
4
5,5
180,0 8,3
1,0
1
1,2
Туя қовун
81,5
35,0
30,7
4
6,5
179,5 9,2
1,1
1
2,5
Торноввот
67,0
32,5
48,8
3
4,5
184,5 8,2
0,961
1
3,0
Ўртача
74,7
32,5
37,5
4
2,2
182,8 8,6
1,0
1
2,2
Айирмаси
3,2
25,3
27,4
2
2,1
18,9
5,1
0,2
2,4
Т
арву
з
Қарши кураш
ўтказилди
Қўзибой 62,0
7,0
11,3
5
5,0
176,5 8,2
0,466 8,2
Ҳаит қора 57,0
10,0
9,2
4
9,5
174,5 8,1
0,538 8,2
Гулистон 56,5
5,5
9,7
5
1,0
173,5 8,2
0,595 8,3
Ўртача
58,5
7,5
10,1
5
1,8
174,8 8,2
0,533 8,2
Қарши кураш
ўтказилмади
Қўзибой 57,0
25,5
44,8
3
1,5
151,0 7,1
0,417 6,1
Ҳаит қора 57,5
22,0
38,7
3
5,5
151,0 7,1
0,420 6,2
Гулистон 52,0
24,0
45,9
2
8,0
152,0 6,8
0,392 6,2
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
58
Ўртача
55,5
23,8
43,1
3
1,7
151,3 7,0
0,410 6,2
Айирмаси
3,0
16,3
33,0
2
0,0
23,5
1,2
0,123 2,0
Қовоқ
Қарши кураш
ўтказилди
Палов кади
50,0
5,0
10,0
4
5,0
236,5 10,7 1,4
6,2
Нон кади
51,5
5,5
10,5
4
6,0
228,5 6,8
1,6
6,2
Испан кади
53,0
4,5
8,9
4
8,5
231,0 11,5 1,6
6,3
Ўртача
51,5
4,7
9,8
4
6,5
232,0 9,7
1,5
6,2
Қарши кураш
ўтказилмади
Палов кади
53,5
17,5
34,7
3
6,0
190,5 8,8
1,1
5,1
Нон кади
52,0
21,0
41,4
3
1,0
193,5 8,8
1,2
5,3
Испан кади
51,0
20,5
43,1
3
0,5
192,5 7,9
1,2
5,4
Ўртача
52,2
31,3
39,7
3
2,5
192,2 8,4
1,2
5,3
Айирмаси
0,7
26,6
29,9
1
4,0
39,8
1,3
0,3
0,9
Учта ту
р
Кураш ўтказилди
60,5
6,5
10,0
5
4,2
202,9 10,5 1,078 9,7
Кураш ўтказилмади
60,8
29,2
40,1
3
5,5
175,4 8,0
0,870 7,9
Айирмаси
0,3
22,7
30,1
1
8,7
27,5
2,5
0,208 1,8
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва
картошкачиликда тажрибалар ўтказиш методикаси. –Т.: Мехнат, 2002. -200
б.
2.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. –М.: Агропромиздат, 1986. –
Б. 25-110.
3.
Ибрагимов М.Ю. Полиз экинлари. –Нукус, 2002. –Б. 18-25.
4.
Ибрагимов М.Ю. ҳәм б. Қарақалпақстан шараятында баў-бақша ҳәм
палыз өнимлерин жетистириў усыллары. –Нөкис: «Қарақалпақстан», 2009.
–Б. 65-88.
5.
Крживец Л.С. Қарақалпақстан қаўынлары. –Нөкис: Қарақалпақстан,
1977. –Б. 121-123.
6.
Торениязов Е.Ш., Хўжаев Ш.Т., Холмуродов Э.А. Ўсимликларни ҳимоя
қилиш. Дарслик. –Тошкент: «Наврўз», 2018. –Б. 278-381.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
59
7.
Хўжаев Ш.Т. Агротоксикология асослари ҳамда тадқиқот ўтказиш
усул ва шартлари. –Тошкент: «Зилол булоқ», 2020. -150 б