ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
157
ЎЗБОШИМЧАЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ТЕРГОВ
ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРГОВГА ҚАДАР ТЕКШИРУВ ОРГАНЛАРИ
БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Мирзаев Анвар Сатторалиевич
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси
мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15480631
Бугунги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши жамиятда
жиноятчиликни
ҳам
йилдан
йилга
янги
шаклларда
содир
этилаётганлигини кузатмоқдамиз. Хусусан мамлакатимизда молиявий
пирамида, кибер фирибгарлик крипто-актив, майнинг фаолияти каби янги
тушунчалар жиноят қонунчилигига киритилди. Ушбу жиноятларни тергов
қилиш, жиноят содир этган шахсларни фош этиш, фуқароларнинг
бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимларидан чуқур билим ҳамда маҳорат талаб
қилиш билан бир қаторда тергов органларини терговга қадар текширув
органлари шунингдек бошқа органлар билан ҳамкорликни ҳам талаб
қилишини замонний ўзи кўрсатиб турибди.
Шу нуқтаи назарда ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда
суриштирувчи ва терговчининг терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органлари билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Чунки
мазкур жиноятни муваффақиятли очиш, сифатли, тўлиқ ва ҳар томонлама
тергов қилиш, айбдорларни фош этиш, содир этилишига имкон берган
шарт-шароитларни аниқлаш ва содир этилишини олдини олиш учун
фақатгина суриштирувчи ва терговчининг процессуал фаолиятининг ўзи
етарли эмас. Шунинг учун ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар билан ўз вақтида
ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу орқали тезкор-қидирув маълумотларидан
ва техник-криминалистика воситалари ҳамда усулларидан комплекс
фойдаланиш лозим бўлади. Мана шу жиҳатдан ҳамкорликни жиноятларни
очиш ва тергов қилишнинг муҳим таркибий қисми дейишимиз мумкин.
Жиноятларни тергов қилиш мураккаб шу билан бирга кўп элементли
жараён бўлиб, криминалистика фани нуқтаи назаридан бир неча турли
босқичлардан иборат. Уларнинг асосий мазмуни тергов ва бошқа
процессуал ҳаракатлар, криминалистик комбинациялар ва операцияларни
ўз ичига қамраб олади. Тергов жараёни кўп ҳолларда терговга қадар
текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсларининг иштироки билан
кечади. Умуман олганда, терговни жиноят-процессуал ва криминалистик
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
158
воситалар мажмуаси ёрдамида амалга ошириладиган жараён сифатида
англашимиз мумкин.
Шу сабабли ўзбошимчалик жиноятини тергов қилиш суриштирувчи
ва терговчининг олдида турган вазифаларни ҳал қилишда иштирок
этувчи шахслар билан ўзаро ҳамкорлигига асосланади.
Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда терговга қадар
текширувни амалга оширувчи органлар билан ҳамкорлик масаласини
ёритишдан аввал “ҳамкорлик” тушунчаси, уни моҳияти ва ўзига ҳос
хусусиятларини англаб олишимиз лозим.
Турли хил фан соҳалари нуқтаи назаридан “ҳамкорлик” тушунчаси
турли хил талқинларга эга. Жумладан, фалсафа фанида ҳамкорлик
объектларининг бир-бирига таъсир қилиш жараёнларини, уларнинг ўзаро
шартлилигини акс эттирувчи махсус категория сифатида ишлайди.
Ҳамкорлик ривожланиш ҳаракатининг универсал шакли сифатида, ҳар
қандай моддий тизимнинг мавжудлиги ва таркибий ташкил этилишини
белгилайди .
Социология фанида ҳамкорлик камида икки шахс ёки жамоалар
ўртасидаги ижтимоий алоқа ёки алоқа шакли сифатида қаралади, бунда
уларнинг бир-бирига таъсири мунтазам равишда амалга оширилади .
Бу борада ҳуқуқшунос олим С.В. Ведренцеванинг фикрича, илмий
адабиётларда мавжуд бўлган илмий қарашлар таҳлилини ҳисобга олган
ҳолда, терговчининг ҳамкорлиги масалаларини жиноятларни тергов
қилишни ташкил этиш бўйича криминалистиканинг қоидалари
контекстида ҳал қилишни таклиф қилади ва унга кўра, марказий масала
“терговни ташкил этиш” ва “ҳамкорлик” тушунчалари ўртасидаги
муносабатлар бўлишини таъкидлайди .
В.Д. Зеленский ҳамкорликни тергов тузилмаси нуқтаи назаридан
кўриб чиқиб, уни терговнинг ташкил этилиши керак бўлган қисми
сифатида белгилайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, у терговни бошқаришни
жиноятни тергов қилишни ташкил этиш элементига киритади.
Муаллифнинг фикрича, терговни ташкил этиш ва ҳамкорлик ўртасида
“терговга раҳбарлик қилиш” деб номланган элемент мавжуд. Шу билан
бирга, ҳамкорлик терговнинг процессуал ва нопроцессуал воситаларидан
уларни қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда керакли натижани олиш
учун мувофиқлаштирилган ҳолда қўлланилиши сифатида белгиланади.
Унинг фикрича, ҳамкорликда асосий нарса, процессуал ва нопроцессуал
ҳаракатлар имкониятларидан оптимал фойдаланишнинг бирлигини
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
159
таъминлашдир. Бу биринчи навбатда, иштирокчиларнинг функцияларини
ажратиш ва ҳамкорлик қилиш ҳамда терговчининг етакчи роли билан
ҳамкорлик тамойилларини амалга оширишга ёрдам беради .
Ю.И.Миронов ўзаро ҳамкорликни ахборот алмашиш ва ўзаро
ҳамкорликда намоён бўладиган жамоавий ишнинг объектив хусусияти
сифатида баҳолайди. С.В.Шепелевнинг таъкидлашича, инсоннинг ўзаро
ҳамкорлиги фаолликни англатади, муайян мақсадларга эришиш
эҳтиёжларига асосланган онгли фаолият ва уни фақат инсоннинг шахсга
ўзаро ҳамкорлиги билан самарали ташкил этиш мумкин . Гегель ўзаро
ҳамкорликнинг энг яқин шакли бирбири учун қабул қилинган, ҳар бири
бошқасига нисбатан бир вақтнинг ўзида ҳам фаол, ҳам пассив
моддаларнинг ўзаро сабабийлиги билан ифодаланади - дея таърифлайди .
Р.С. Белкин бу масалани шакл ва мазмун категориялари нуқтаи
назаридан кўриб чиқишни таклиф қилади. Олимнинг фикрича, ҳамкорлик
жиноятларни тергов қилишни ташкил этиш шаклларидан бири бўлиб, у
терговчининг бошқа органлар билан қонунга асосланган, мақсадлари,
жойи ва вақти келишилган ҳолда ҳамкорлик қилишидан иборат.
Шунингдек, ушбу фаолият жиноят ишини якунлаш, тез, ҳар томонлама ва
холисона тергов қилиш ҳамда жиноят содир этиб яширинган шахсларни,
ўғирланган бойликлар ва иш учун муҳим бўлган бошқа ашёларни
қидириш мақсадида, қатъий равишда қайд этилган субектларнинг
ваколатлари доирасида амалга оширилишини таъкидлаган .
Криминалистик адабиётларда ҳамкорлик кўпинча терговчининг
ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг бошқа субъектлари билан қонунга
асосланган мувофиқлаштирилган фаолияти сифатида тушунилади,
уларнинг ҳар бири ўзига хос усул ва воситалардан фойдаланади .
Шу ўринда, терговчи ва суриштирувчининг алохида субъект сифатида
жиноят қидирув бўлинмалари билан ҳамкорлиги бўйича Д.Э.
Каримованинг ёндашуви ҳам ўринли деб ҳисоблаймиз .
Баъзи муаллифлар ҳамкорликнинг сифат томонига эътибор қаратиб,
ҳамкорлик жамоавий фаолият характерига эга бўлган таърифни таклиф
қиладилар .
Ф.Ю. Бердичевскийнинг фикрича ҳам ҳамкорликни вақтинчалик
характердаги муайян ташкилий, ўзига хос жамоавий тузилма сифатида
тушуниш лозим .
О.В. Танкевичнинг ёндашувида эътибор терговчи ва бошқа органлар
ўртасидаги жиноят ишини тергов қилиш жараёнида юзага келадиган ва
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
160
жиноят-процессуал ёки бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек,
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинадиган
муносабатларнинг касбий томонига қаратилади .
Ҳамкорлик тушунчасига Е.Н. Холопова томонидан берилган таъриф
жуда муҳим бўлиб, унга кўра, ҳамкорлик биргаликдаги, қонунга
асосланган, мақсадлар бўйича мувофиқлаштирилган, жой, вақт, кучлар,
воситалар ва усуллар бўйича режалаштирилган, ваколат ва масъулиятлар
аниқ чегараланган фаолият тушунилади .
Бизнинг назаримизда, А.И. Бастрыкиннинг ҳамкорликка берган
таърифи диққатга сазовор бўлиб, унинг фикрича, ҳамкорлик деганда бу
терговчининг, тезкор органнинг, эксперт-криминалистик бўлинмасининг
жиноятни тергов қилишда уларнинг ҳар бири ўз функцияларига мувофиқ
ва қонунда берилган ваколатлар доирасида амалга оширадиган
процессуал ҳаракатлар, тезкор-қидирув тадбирлар ва бошқа ҳаракатларни
оқилона уйғунлаштиришни назарда тутган ҳолда жиноят иши
юритишнинг вазифаларини энг муваффақиятли ва самарали бажариш
учун махсус билимлар, техник ва техник-криминалистик воситалардан
фойдаланиш бўйича мувофиқлаштирилган фаолияти тушунилади .
В.Е.Корноуховнинг фикрича, ўзаро ҳамкорлик деганда, терговчи ва
терговнинг бошқа иштирокчиларини мақсадлар, жой ва вақт нуқтаи
назаридан мувофиқлаштирилган, кучларнинг самарали уйғунлигини
таъминлаш, усуллар ва воситалардан комплекс фойдаланиш фаолияти
тушунилиши керак .
Биз ҳам юқоридаги бир қатор олимларнинг фикр-мулоҳазаларини
таҳлил қилган ҳолда, Ф.Ю. Бердичевский ва бошқа баъзи олимларнинг
ҳамкорликни вақтинчалик характердаги муайян ташкилий, ўзига хос
жамоавий тузилма сифатида тушуниш лозимлиги ва А.И. Бастрикиннинг
ҳамкорликни терговчининг бошқа субъектлар билан биргаликдаги
фаолияти сифатида белгиланиши, ҳамкорликнинг моҳияти уларнинг
ҳаракатларининг комбинацияси ҳисобланиши ҳақидаги таърифларга
қўшиламиз.
Назаримизда, ҳамкорликни ўзига хос жамоавий тузилма сифатида
тушунишга амалиётдаги тергов-тезкор гуруҳи фаолияти аниқ мисол бўла
олади. Бунда, содир этилган муайян жиноят бўйича суриштирувчи ёки
терговчи раҳбарлигида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, гурух таркибидаги
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор
шахсларига амалга оширишлари лозим бўлган муайян вазифалар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
161
белгилаб берилади. Суриштирувчи ёки терговчи жиноят ишига доир
процессуал фаолият билан шуғулланса, терговга қадар текширувни амалга
оширувчи орган вакиллари қонунда берилган ваколатлари доирасида
амалга оширадиган процессуал ҳаракатлар билан бирга тезкор-қидирув
тадбирлари ва бошқа ҳаракатларни бажариш орқали тергов органларига
ёрдам беради. Натижада тергов ва терговга қадар текширув органи
ўртасидаги ҳамкорлик ҳаракатларининг комбинацияси юзага келади.
Бизнингча ҳамкорликни жиноятларни тергов қилишни ташкил
этишни бир элементи деб ҳисоблаш мумкин. Чунки жиноятларни тергов
қилишни ташкил этиш суриштирувчи ёки терговчини ваколати бўлиб,
ҳамкорлик улар лозим топган жиноят иши доирасидаги юзага келади.
Аниқроқ қилиб айтганда, агар исботланиши лозим бўлган ҳолатларни
аниқлаш қийин бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчи тезкор хизматлар,
эксперт-криминалист ва бошқалар билан ҳамкорлик ўрнатмасдан туриб,
барча масалаларни тергов ҳаракатларини ўтказиш орқали ўзлари ҳал
қилиши мумкин.
Ҳамкорлик масаласида ҳуқуқшунос олим О.Қулбеков жиноят
ишларини тергов қилишда иштирок этаётган субъектларга қараб, ўзаро
ҳамкорликнинг турларини қуйидаги турларини ажратади. 1) терговчи ва
терговга қадар текширув органларининг ўзаро ҳамкорлиги; 2) терговчи ва
жиноят процессида иштирок этувчи бошқа шахсларнинг ўзаро
ҳамкорлиги; 3) терговчи ва жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик .
Олимнинг ушбу фикрларини қўллаб қувватлаган ҳолда назаримизда
тергов органларини халқаро ҳамкорликни ҳам киритиш ўринли
назаримизда. Зеро тергов органлари жиноят ишларини тергов қилиш
жараёнида юқори турувчи раҳбарият орқали бошқа давлатларга ҳам
топшириқлар чиқариш йўли билан муайян тергов ҳаракатларини
ўтказадилар шунингдек муайян маълумотлар оладилар.
Юқоридаги олимларнинг фикр-мулоҳазалари ва суд-тергов амалиёти
таҳлилларидан келиб чиқиб, ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда
суриштирувчи ва терговчининг терговга қадар текширувни амалга
оширувчи органлари билан ҳамкорлиги тушунчасига қуйидаги
муаллифлик таърифини таклиф қиламиз:
Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда суриштирувчи ва
терговчининг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар
билан ўзаро ҳамкорлиги деганда, суриштирувчи ёки терговчининг
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар билан
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
162
жиноятларни фош этиш, айбдор шахсларни аниқлаш, уларнинг
ҳаракатларига тўла ва ҳолисона баҳо бериш, жиноятларни содир
этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва содир
этилишининг олдини олиш мақсадида тезкор-қидирув ва криминалистик-
техник воситалари ҳамда усулларидан фойдаланишга қаратилган
комплекс чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади.
Тадқиқотимиз давомида ўрганилган криминалистик адабиётлар ва
суд-тергов
амалиёти
таҳлилларига
асосланиб,
терговчи
ва
суриштирувчининг ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишдаги терговга
қадар текширув органлари билан ҳамкорлигини уч босқичга бўлишимиз
мумкин.
Биринчи босқич ҳодиса жойига чиқишдан олдин бошланади ва содир
этилган жиноятнинг “иссиқ излари”ни аниқлаш билан тугайди. Бу ерда
ҳамкорлик жиноят содир бўлган жойдаги вазиятни тўлиқроқ ўрганиш,
ашёвий далилларни аниқлаш, қайд қилиш ва олиб қўйиш, жиноятчи шахси
ҳақида дастлабки маълумотларни олиш ва уни қидириб топиш учун зарур
чораларни кўриш. Деярли барча ҳолларда, ҳодиса содир этилган жойга
терговчи ёки суриштирувчи жиноят қидирув бўлимининг бир ёки бир
нечта
ходими,
худуд
профилактика
инспектори
ва
эксперт-
криминалистдан иборат бўлган таркибдаги тезкор-тергов гуруҳи билан
чиқади. Айрим ҳолларда терговчи ёки суриштирувчи кинолог ва қидирув
итини ҳам жалб қилиши мумкин.
Ҳодиса жойига чиқишдан олдин терговчи тезкор-тергов гуруҳи
таркибини тўлиқлигини текширади ва навбатчилик қисмидан ҳолат
юзасидан бирламчи маълумотларни олади. Олинган маълумотлардан
келиб чиққан ҳолда ҳодиса содир бўлган жойга олиб чиқилиши лозим
бўлган криминалистик техник воситаларни жамлайди ва текширади.
Тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ҳамда зарур воситалар тўлиқлиги
таъминлангандан сўнг ҳодиса содир бўлган жойга чиқилади.
Ҳодиса жойига етиб боргач, терговчи ёки суриштирувчи ҳар бир гурух
аъзоларининг вазифаларини белгилаб беради. Одатда, тезкор ходимлар ва
худуд профилактика инспекторига жиноят содир этган ва жабрланган
шахс, уларни ўзаро алоқалари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, воқеа
ҳолати қайд қилинган бўлиши мумкин бўлган кузатув камераларини
аниқлаш ва ундан тегишли видеотасвирларни кўчириб олиш, агар шахс
жиноят содир этиб ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган бўлса,
уни қидириб топиш чораларини кўриш вазифалари юкланади. Эксперт-
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
163
криминалистга эса, ҳодиса жойидаги далилларни аниқлаб, сифатли олиш
ва бошқа техник йўсиндаги вазифалар топширилади. Юклатилган
юқоридаги вазифалар бажарилиши билан ҳамкорликнинг биринчи
босқичи якунланади.
Иккинчи босқичда суриштирувчи ёки терговчи, тезкор ходим, худуд
профилактика инспектори ва эксперт-криминалист билан биргаликда
биринчи босқичда олинган маълумотларни таҳлил қиладилар. Ушбу
маълумотлар алмашинуви асосида дастлабки тергов версиялари ишлаб
чиқилади ва уларни текшириш бўйича чора-тадбирлар келишилиб, аниқ
ижрочилар белгилаб олинади ҳамда терговчи ёки суриштирувчи
томонидан тергов режаси ишлаб чиқилади. Режа ишлаб чиқилгач,
суриштирувчи ёки терговчи томонидан жиноятни “иссиқ изи”дан очиш
ёки жиноят содир этган шахсни аниқлаш бўйича вазифалар тақсимлаб
берилади.
Гумонланувчининг шахси аниқлангандан сўнг ҳамкорликнинг учинчи
босқичи бошланади. Бу босқичнинг асосий вазифаси вужудга келган
шубҳаларни тасдиқловчи ёки рад этувчи далилларни олиш, жиноятнинг
барча иштирокчиларини, жиноят содир этилишига ёрдам берадиган
ҳолатларни аниқлашдан ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб
чиқишдан иборат. Бу босқичда тезкор ходимлар ва худуд профилактика
инспекторлари зиммасига ҳодисага бевосита шоҳид бўлган гувоҳларни
аниқлаш, жиноят содир этган ва жабрланган шахслар ўртасидаги
алоқалардан хабардор бўлган гувоҳларни аниқлаш, жиноят қуроллари
яширилган жойларни, шунингдек иш учун муҳим бўлган бошқа
маълумотларни тезкор тарзда аниқлаш мажбурияти юкланади.
Суриштирувчи ёки терговчи бу вақтда сўроқ, юзлаштириш ва бошқа
тергов ҳаракатларини олиб боради. Эксперт-криминалистга эса
экспертиза ўтказиш учун ҳодиса жойидан олинган бармоқ изига гумон
қилинувчи ва воқеа юз берган вақтда ўша ерда бўлган шахсларнинг
бармоқ изларини солиштириш учун бармоқ изларини олиш, тегишли
экспертиза ўтказиш учун ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ёки
бошқа тергов ҳаракатлари давомида олинган бошқа обектларни
тайёрлаш, тергов ҳаракатларини амалга оширишда техник воситалардан
фойдаланишга жалб этиш бўйича кўрсатмалар беради.
Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда суриштирувчи ёки
терговчининг терговга қадар текширувни амалага оширувчи органлари
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
164
билан ҳамкорлигини давомийлигига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш
мумкин:
1) терговга қадар текширув материалларига кўра жиноят ишини
қўзғатишга ёки жиноят иши қўзғатишни рад этишга қадар ҳамкорлик;
2) жиноят иши терговчининг иш юритувига ўтганидан ва жиноят
иши қўзғатилгандан кейинги даврдаги ҳамкорлик.
Шунингдек, ҳамкорликнинг мақсадларига қараб қуйидаги шакллари
мавжуд: кундалик (жорий ёки доимий); вақти-вақти билан амалга
ошириладиган (оралиқ); узоқ муддатга мўлжалланган (бирон-бир иш ёки
фаолият жараёнида ташкил этиладиган); доимий (мунтазам равишда олиб
бориладиган); фавқулодда ташкил этиладиган.
Ўзбошимчалик жиноятини тергов қилишда тергов идоралари
ходимлари асосан терговга қадар текширувни амалга оширувчи
мансабдор шахслар билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Жиноятни содир этган
шахс аниқланмаганда ёки қочиб кетган ҳолларда ёхуд жиноят содир этиш
қуролини ва бошқа ишга алоқадор ашёвий далилларни қидириб топиш
зарурияти юзага келганда тезкор ходимлар билан ҳамкорлик қилади.