Авторы

  • Ғайрат Замонов
    Божхона қўмитасининг Божхона институти ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.91181

Аннотация

Жамиятда инсон ҳуқуқларининг таъминланганлиги ҳар бир ҳуқуқий демократик давлатнинг ўта муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан кейинги вақтларда ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, уни том маънодаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига айлантиришга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини изчил амалга ошириш орқали одил судловга эришиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, давлатнинг стратегик дастурларида бош йўналиш сифатида белгиланилиб келинмоқда.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАРНИНГ

АҲАМИЯТИ

Замонов Ғайрат Панжи ўғли

Божхона қўмитасининг

Божхона институти ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15472200

Жамиятда инсон ҳуқуқларининг таъминланганлиги ҳар бир ҳуқуқий

демократик давлатнинг ўта муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Шу
боисдан кейинги вақтларда ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, уни том
маънодаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига айлантиришга қаратилган суд-
ҳуқуқ ислоҳотларини изчил амалга ошириш орқали одил судловга
эришиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, давлатнинг
стратегик дастурларида бош йўналиш сифатида белгиланилиб
келинмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги қарори билан тасдиқланган

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш
Концепциясида миллий хусусият ва шароитлар, илғор халқаро
стандартлар ва хорижий амалиётни эътиборга олган ҳолда жиноят
қонунчилигига хорижий давлатлар тажрибасини имплементация қилиш,
шу жумладан, жазони енгиллаштириш ёки шахсни жиноий жавобгарлик
ёхуд жазодан озод қилиш шартларини белгиловчи меъёрларни
кенгайтириш зарурлиги назарда тутилган . Жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларни такомиллаштиришда ривожланган давлатлар тажрибасини
ўрганиш, ушбу институтни ривожлантиришнинг янгича асосларини
яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Жиноят ишларини юритишда энг аввало жиноят содир қилиш билан

боғлиқ бўлган барча ҳолатларини, уни содир қилган шахсни, қилмишда
жиноят қонунида кўзда тутилган барча белгиларнинг мавжудлигини тўла
ва батафсил аниқлаш, жиноятни тўғри квалификация қилиш, қонунийлик
ва адолатлилик принципига риоя қилишнинг асосий шартидир. Жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар маълум даражада
қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини белгиловчи мезон бўлиб ҳам
ҳисобланади.

Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар — содир этилган жиноятнинг ва

жиноят содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини
камайтирувчи ҳамда енгилроқ жазо тайинлаш учун асос бўладиган
ҳолатлар. Ўзбекистон ЖК (55-модда)да Жазони енгиллаштирувчи
ҳолатларнинг рўйхати берилган, у қатъий бўлмай, суд айбдорга жазо


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

тайинлаш вақтида мазкур моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни ҳам
енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин. Mac. айбдорнинг
қарамоғида ёш болалари, қари ёки ногирон ота-оналари борлиги Жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади. Жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлар жиноят таркибига кирувчи белги бўлмай, балки ундан
ташқарида

бўлган

қолат

ҳисобланади.

Шу

боисдан

Жазони

енгиллаштирувчи ҳолатлар жиноятни квалификация қилишга таъсир
этмайди, айбдорнинг қилмиши квалификация этилган моддада назарда
тутилган жазонинг енгилроқ турини ёки камроқ қисмини тайинлашга
асос бўлади .

Қуйида

жазо

тайинлашда

эътиборга

олинадиган

жазони

енгиллаштирувчи ҳолатларга тўхталамиз:

а) айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан

пушаймон бўлиш ёки жиноятни очишга фаол ёрдам бериш;

б) етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш;
в) оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул

аҳволда жиноят содир этиш;

г) мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёхуд бошқа

жиҳатдан қарамлилиги сабабли жиноят содир этиш;

д) жабрланувчининг зўрлик, оғир хақорати ёки бошқача

ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган кучли руҳий
хаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиш;

е) зарурий мудофаанинг, охирги заруратнинг асосли чегарасидан

четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган
шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли
таваккалчиликда зарар етказиш;

ж) вояга етмаганнинг жиноят содир этиши;
з) ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши;
и) жабрланувчининг ғайриқонуний ёки аҳлоққа зид хулқ-атвори

таъсири остида жиноят содир этиши .

Ўзбекистон

Республикаси

ЖКнинг

55-моддасида

жазони

енгиллаштирувчи ҳолатларнинг, бир томонидан реал хаётда кўпроқ
учрайдиган турлари ва турли жиноятлар содир қилиш учун типик бўлган
ҳолатлар олинган бўлса, иккинчи томондан, қонун чиқарувчи орган
жиноят содир этиш ва жиноятчи шахсига жиддий таъсир қиладиган
ҳолатларнигина жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар рўйхатига киритган .


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

Бизнинг назаримизда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-

моддасида кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолатларнинг таснифи
белгиланган. Масалан, вояга етмаганнинг жиноят содир этиши (ЖК 55-
моддаси «ж» банди) ва ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши (ЖК 55-
моддаси “з” банди) фақат шахсга тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат
ҳисобанса, мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатдан ёхуд бошқа
жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят содир қилиш фақат жиноятга
тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобанса, айбини бўйнига олиш
тўғрисида арз қилиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш ҳам
жиноятга, ҳам шахсга тегишли бўлган енгиллаштирувчи ҳолат
ҳисобанади.

Жазони

енгиллаштирувчи

ҳолатлар

фақатгина

жазони

енгиллаштиришнинг ўзи учун асос бўлмасдан, балки жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш учун ҳам асос бўлиши мумкин.
Жумладан, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол
ёрдам бериш, ЖКнинг 66-моддаси асосида жавобгарликдан озод қилиш
ёки ЖКнинг 71-моддаси қоидаларига кўра, содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфи катта бўлмаслиги ёки жиноят унча оғир бўлмаслиги
керак. Агар содир этилган жиноят оғир ёки ўта оғир бўлса ва ЖКнинг 55-
моддаси «а» бандидаги ҳолат мавжуд бўлса, суд енгиллаштирувчи ҳолат
деб жазо тайинлаши мумкин.

ЖКнинг 55-моддасида кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи

ҳолатларнинг барчаси учун қуйидаги хусусиятлар хосдир.

1.

ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган енгиллаштирувчи

ҳолатлар ЖКнинг махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган
жиноятларнинг жиноят таркибидан ташқарида бўлиб, қилмишни
квалификация қилиш учун таъсир қилмайди, квалификацияни
ўзгартирмайди.

2.

Бу моддада кўрсатилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар

қилмишни ЖКнинг махсус қисми моддаси бўйича квалификация қилиш
учун зарурий белгиси сифатида кўрсатилган бўлса, жазо тайинлаш
вақтида яна 55-моддага мурожаат қилинмай, ўша модданинг санкцияси
доирасида жазо тайинланади, чунки қонун чиқарувчи орган 55-моддада
назарда тутилган енгиллаштирувчи ҳолатни ЖКнинг махсус қисмида
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатиб, шунга мувофиқ равишда
санкцияни ҳам енгиллаштирган .


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

Масалан, ЖКнинг 55-моддасининг «д» бандида «Жабрланувчининг

зўрлик, оғир хақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли
вужудга келган кучли руҳий хаяжонланиш ҳолатида жиноят содир этиши»
- енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида кўрсатилган. ЖК махсус
қисмининг 98-моддасида эса жабрланувчи томонидан ғайриқонуний
зўрлик ёки оғир хақорат, шунингдек, унинг бошқа ғайриқонуний
ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий хаяжонланиш
ҳолатида қасддан одам ўлдириш беш йилгача муддатга озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади, дейилади. ЖКнинг 97-моддасида,
қасддан одам ўлдириш учун шу модданинг 1-қисмида 15 йилгача
муддатга, 2-қисмида 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши
белгиланган. ЖКнинг 98-моддасида қасддан одам ўлдириш, лекин кучли
руҳий хаяжонланиш бу жиноятнинг жиноят таркиби доирасига зарурий
белги сифатида киритилганлиги учун енгиллаштирувчи ҳолат
ҳисобланиб, шу модданинг ўзида назарда тутилган. Демак, ЖКнинг

55-моддасида кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолат махсус қисмнинг

барча моддаларида кўрсатилган жиноятлар учун махсус қисмнинг муайян
бир моддасида кўрсатилган енгиллаштирувчи ҳолат фақат шу модданинг
ўзи учунгина аҳамиятлидир.

ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи

ҳолатларнинг рўйхати қатъий бўлмай, суд жазо тайинлаш вақтида, бу
моддада кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни ҳам ишдаги ҳолатларга қараб
енгиллаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаши мумкин. Масалан, давлат олдидаги
катта хизматлари, ақлий ривожланишининг жисмоний ривожланишига
нисбатан орқада колиб кетганлиги кабилар ҳам енгиллаштирувчи ҳолат
деб ҳисобланиши мумкин.

Аксарият хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигида жиноят

содир этган шахсга нисбатан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни
ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлашда инсонпарварлик тамойилларига
амал қилишга устувор аҳамият берилган.

Хорижий

давлатлар

жиноят

қонунчилигидаги

жазони

енгиллаштирувчи ҳолатларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу
енгиллаштирувчи ҳолатларни аниқлаш ва қўллаш бўйича жиддий
тафовутлар мавжуд эмас. Масалан, Беларус Республикаси Жиноят
кодексида жазони енгиллаштирувчи 11 та ҳолат назарда тутилган.
Беларус Республикасида кекса ёшдаги шахснинг жиноят содир этиши


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

53

жазони енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири ҳисобланади. Ушбу тартиб
Эстония Республикаси Жиноят кодексида ҳам белгиланган .

Миллий қонунчилигимизда жиноят содир этган шахснинг кекса ёшда

экани қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини камайтирадиган
ҳолатлардан бири ҳисобланади.

Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан

жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори 37-банди
учинчи хатбошисига асосан, судланувчининг кекса ёшда экани
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлардан биридир . Аммо амалдаги Жиноят кодексининг 55-моддасида
кекса ёшдаги шахснинг жиноят содир этиши жазони енгиллаштирувчи
ҳолат сифатида эътироф этилмаган. Шу боис қонунчилигимиздаги ушбу
ҳуқуқий

бўшлиқни

бартараф

этиш

ҳамда

инсонпарварлик

тамойилларидан келиб чиққан ҳолда Жиноят кодексига кекса ёшдаги
шахснинг жиноят содир этгани жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида
киритилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Амалдаги қонунчилик талабига кўра, жиноят содир этган шахсга

нисбатан у ахлоқан тузалиши ва такрор жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак. Масалага мантиқан
ёндашилса, кекса ёшдаги шахснинг содир этган жинояти учун енгилроқ
жазо қўлланилиши жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун
етарлидир.

Бундан ташқари аксарият хорижий давлатларнинг Жиноят кодексида

жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига дарҳол тиббий ва бошқа
ёрдам кўрсатиш ҳолати ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири
сифатида эътироф этилган. Масалан, Россия Федератив Республикаси,
Озарбайжон Республикаси ва бошқа давлатлар қонунчилигида жиноят
содир этилганидан кейин айбдорнинг жабрланувчига дарҳол тиббий ва
бошқа ёрдам кўрсатиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат деб белгиланган.

“Жиноят содир этилганидан сўнг жабрланувчига дарҳол тиббий ва

бошқа ёрдам кўрсатиш” деганда, жиноят содир этган шахс томонидан
жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун келиб чиққан оқибатлардан
қатъи назар кўрсатиладиган турли хил ёрдамлар тушунилади.

Тиббий ёрдам кўрсатилиши жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун,

айниқса, жиноят аҳоли пунктларидан узоқда содир этилган бўлса, кўпроқ
зарарли оқибатлар келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

54

Шу сабабли амалдаги Жиноят кодексига жиноят содир этилганидан

сўнг жабрланувчига дарҳол тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатишни жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида киритишни таклиф этамиз.

Бу таклиф иккита амалий жиҳатни ўзида ифода этади:
— биринчидан, жиноят қонунчилигини замонавий юриспруденция

талаблари асосида халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат
қилади;

— иккинчидан, жиноят содир этган шахсга нисбатан жазо

тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни қўллаш орқали айбдор
шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг таъсирчан
ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Жиноят содир этган шахснинг қарамоғида вояга етмаган ёш болалар

борлиги ҳам айрим хорижий давлатларда (Россия, Озарбайжон, Беларус,
Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон) жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлардан бири ҳисобланади.

Қонунда назарда тутилмаган бўлса-да, судлар томонидан жазо

тайинлашда ҳисобга олиниши мумкин бўлган ҳолатлардан бири
судланувчининг қарамоғида ёш боласининг борлигидир. Ушбу ҳолатни
енгиллаштирувчи ҳолат сифатида белгилашда айбдорнинг бола
тарбиясида тутган ўрни, ёш боланинг айбдор билан бирга яшаши ва шунга
ўхшаш бошқа ҳолатларга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Бунда ёш
болалар ҳақиқатдан ҳам, айбдор билан бирга яшаши ва унга нисбатан
жиноий жазонинг қўлланиши ёрдамга муҳтож бўлган болани оғир аҳволга
солиб қўйиши мумкинлиги муҳим аҳамиятга эга.

Шуни таъкидлаш керакки, айбдорнинг ёш боласи билан бирга яшаши

ҳар доим ҳам унинг фарзандини тарбиялаш ва моддий таъминлашда
иштирок этишидан далолат бермайди. Айбдор улар билан бирга яшамаса-
да, лекин моддий жиҳатдан таъминлаб туриши ҳам мумкин. Шунингдек,
айбдор ёш болани моддий жиҳатдан таъминламасдан туриб, унинг
тарбияси билан шуғулланишига оид ҳаётий мисоллар бор.

Демак, бу ўринда энг муҳим омил айбдорнинг қарамоғида ёш

боласининг бўлиши ҳамда уни моддий таъминлаш ёки тарбиялашда
иштирок этишидир.

Агар айбдор ёш боласига нисбатан қўпол муносабатда бўлса, уни

жиноят ёки бошқа ахлоққа зид хатти-ҳаракатлар содир этишга жалб қилса
ёки болага нисбатан жиноят содир этса, бу жазони енгиллаштириш учун
асос бўлиши мумкин эмас.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

55

Беларус, Озарбайжон қонунчилигида енгиллаштирувчи ҳолатлар ўн

тўрт ёшга тўлмаган боласи бор эркаклар ва аёлларга нисбатан ҳам татбиқ
этилади.

Мамлакатимиз Жиноят кодексида жиноят содир этган шахс

қарамоғида

вояга

етмаган

ёш

болаларнинг

борлиги

жазони

енгиллаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутилмаган. Халқаро
тажрибадан келиб чиқиб, жиноят содир этган шахс қарамоғида вояга
етмаган ёш болаларнинг мавжудлиги ҳолатини жазони енгиллаштирувчи
ҳолатлардан бири сифатида Жиноят кодексига киритиш мақсадга
мувофиқдир.

Бундан ташқари Молдова Республикаси Жиноят кодексининг 76-

моддаси ҳамда Латвия Республикаси Жиноят кодексининг 47-моддасига
асосан ақли норасо шахс томонидан жиноят содир этиш ҳолати ҳам
жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади.

Мамлакатимиз Жиноят кодексининг 18-моддаси иккинчи қисмида

ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда
бўлган шахс жавобгарликка тортилмаслиги белгиланган.

Фикримизча, жиноят содир этиш вақтида ақли расо шахсга ҳамда

ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга
нисбатан жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асосларига кўра,
бир хил ёндашувнинг мавжудлиги адолат ва инсонпарварлик
тамойилларига мос эмас. Чунки бу тоифадаги шахс жиноят содир этиш
вақтида ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини тўлиқ
даражада англамаган (интеллектуал элемент) ёки уларни бошқара
(иродавий элемент) олмаган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда шахс
субъектив тарафнинг интеллектуал ва иродавий элементларини назорат
қилиш имкониятига эга бўлмайди.

Шу боис Жиноят кодексига ақли расоликни истисно этмайдиган

тарзда руҳий ҳолати бузилган шахс томонидан жиноят содир этиш
ҳолатини ҳам жазони енгиллаштирувчи ҳолатлардан бири сифатида
белгилаб қўйиш лозим.

Жазони

енгиллаштирувчи

ҳолатлар

фақатгина

жазони

енгиллаштиришнинг ўзи учун асос бўлмасдан, балки жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш учун ҳам асос бўлиши мумкин.
Жумладан, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол
ёрдам бериш, жавобгарликдан озод қилиш ёки содир этилган жиноятнинг
ижтимоий хавфи катта бўлмаслиги ёки жиноят унча оғир бўлмаслиги


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

56

керак. Агар содир этилган жиноят оғир ёки ўта оғир бўлса ва ЖКнинг 55-
моддаси «а» бандидаги ҳолат мавжуд бўлса, суд енгиллаштирувчи ҳолат
деб жазо тайинлаши мумкин.

Юқорида баён этилган таклифлар амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқ

ва ноаниқликларни бартараф этиб, келгусида инсон ҳуқуқларини
таъминлаш ва одил судлов сифатининг ошишига хизмат қилади, деган
умиддамиз.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. https://lex.uz/docs/3735818
2. https://qomus.info/encyclopedia/cat-j/jazoni-engillashtiruvchi-holatlar-uz/
3. https://www.lex.uz/acts/111453
4. Рустамбоев М.Ҳ. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Олий ўқув юртлари учун
дарслик. Тошкент.: «ИЛМ ЗИЁ», 2015. Б.476.[Rustamboev M.H. Criminal law
( General part ) Course book high educational institutions Tashkent.: “ILM
ZIYO”, 2015. P.476]
5. https://muzrabot.uz/oz/blog/isobotlar/187
6. Уголовние кодекси зарубежних стран. Коллективноэ авторства. Учебноэ
пособие. МГУ. 2011. С. 220. [Criminal codes of foreign countries. Collective
authorship. Tutorial. MSU. 2011. P. 220]
7.Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
қарори.

Библиографические ссылки

Рустамбоев М.Ҳ. Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. Тошкент.: «ИЛМ ЗИЁ», 2015. Б.476.[Rustamboev M.H. Criminal law ( General part ) Course book high educational institutions Tashkent.: “ILM ZIYO”, 2015. P.476]

Уголовние кодекси зарубежних стран. Коллективноэ авторства. Учебноэ пособие. МГУ. 2011. С. 220. [Criminal codes of foreign countries. Collective authorship. Tutorial. MSU. 2011. P. 220]

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори.