Авторы

  • Наврўз Саттаров
    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё минтақавий филиали директори
  • Мансур Хўжаев
    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё минтақавий филиали кичик илмий ходим
  • Рахматилло Xaлимов
    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё минтақавий филиали кичик илмий ходим
  • Бахриддин Жўраев
    Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё минтақавий филиали катта илмий ходим

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.91199

Ключевые слова:

ғўза зараркунанда ғўза тунлами ABL-PROTECT Проклейм.

Аннотация

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти шароитида 2024-йил экилган ғўза ўсимлигида ғўза тунлами зараркунандасига қарши кимёвий препаратларнинг самарадорлигини ўрганиш  бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижаси баён қилинган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

187

ҒЎЗА ЎСИМЛИГИДА ҒЎЗА ТУНЛАМИГА ҚАРШИ КИМЁВИЙ

ПРЕПАРАТЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

Саттаров Наврўз Рўзинвич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё

минтақавий филиали директори

Хўжаев Мансур Мустафо ўғли

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё

минтақавий филиали кичик илмий ходим.

Xaлимов Рахматилло Раимович

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё

минтақавий филиали кичик илмий ходим.

Жўраев Бахриддин Хушбакович

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ИТИ Сурхондарё

минтақавий филиали катта илмий ходим.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15461850

Аннотация:

Ушбу мақолада Сурхондарё вилояти шароитида 2024-йил

экилган ғўза ўсимлигида ғўза тунлами зараркунандасига қарши кимёвий
препаратларнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган
илмий изланишлар натижаси баён қилинган.

Калит сўзлар:

ғўза, зараркунанда, ғўза тунлами, ABL-PROTECT,

Проклейм.

Аннотация:

В данной статье представлены результаты научных

исследований, проведенных с целью изучения эффективности химических
препаратов для борьбы с ночным вредителем хлопка в условиях
Сурхандарьинской области на посевах хлопка 2024 года.

Ключевые слова:

This article presents the results of scientific research

conducted to study the effectiveness of chemical pesticides against the cotton
noctuid pest on cotton plants grown in Surkhandarya region in 2024.

Abstract:

Хлопок, вредитель, хлопковая совка, ABL-PROTECT – ABL-

PROTECT, Проклейм.

Key words:

Cotton, Pest, Cotton noctuid, ABL-PROTECT, Proclaim.

Бугунги кунда ўсимликлар оламида бир нечта турдаги ҳашаротлар

учрайди. Ўсимликлар учун ушбу хашаротлар орасида фойдали ҳамда
зарарли турлари бор.

Зарарли турлари ўсимликларнинг ривожланишига, ҳосилдорликнинг

кескин камайишига олиб келади. Жумладан, мамлакатимиз шароитида
иқлимига мослашган ғўза ўсимлиги кўплаб ер майдонларга экиб
парвариш қилиниб келинмоқда. Ушбу ғўза ўсимлигида бир нечта турдаги
сўрувчи ва кемирувчи зараркунаналар зарар бериб келмоқда. Шунингдек,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

188

ушбу зараркунандалардан бири бу кўсак қурти зараркунандаси,
ўсимликларнинг генератив қисмларини шикастлаб, жиддий хавф
туғдиради. Бундан ташқари, бу зараркунанда юқори кўпайиш салоҳиятига
эга ва яширин ҳолатда зарар келтириши ҳимоя чораларини
мураккаблаштиради. (Хўжаев, 2015). Ғўза тунлами (Helicoverpa (Heliothis)
armigera Hp.) ғўзадан ташқари бир қатор турдош экинларнинг ҳам асосий
зараркунандаси ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришда янги юқори самарали инсектицидлар: Аваунт,

Караген, Суррендер ва бошқалар пайдо бўлишига қарамай (Хўжаев, Исаев,
2011), ғўза тунламига қарши янги инсектицидлар ва биологик фаол
моддаларни ўрганиш ва жорий этиш муаммоси долзарблигича қолмоқда
(Саттаров в. б., 2012; Солихов в. б., 2013; Шокирова б., 2013). Юқори намлик
шароитида (фитофтора, чанг, занг ва бошқалар) ривожланадиган
замбуруғлар келтириб чиқарадиган касалликлар кўпаяди. Айрим
зараркунандаларнинг зичлигида сезиларли ўзгаришлар кузатилади: шира,
ўргимчаккана, кузги ва ғўза тунламлари ва бошқалар (Хўжаев, 2015).

Олдимизга қўйилган илмий-тадқиқот ишларини Ўсимликлар

карантини ва ҳимояси илмий – тадқиқот институти ентомолог олимлари
томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга қўллаш учун қабул қилинган
усуллардан фойдаланилган.

Инсектоцидининг самарадорлигини ўрганиш учун дала тажрибасида

ғўза тунламига қарши, “ABL-PROTECT” 10 % с.д.г.– 0,3 кг/га андоза
сифатида Проклейм, 5% в.д.г – 0,35 л /га сарф меъёрда синалди.

Тажриба илмий ишларини ғўза тунлами (Helicoverpa (Heliothis)

armigera Hp) зараркунандасига қарши дала тажрибаси Ўсимликлар
карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти Сурхондарё
минтақавий филиалининг Ангор тумани ”Хомкон” ҳудудида жойлашган
тажриба даласида экилган ғўзанинг ўрта толали навли ғўза майдонида
олиб борилди. Тажриба икки хил усулда олиб борилди, яъни илмий
асосланган муддатда ва бузилган муддатда олиб борилди. “ABL-PROTECT”
10% с.д.г инсектицидининг биологик самарадорлигини ўрганиш бўйича
белгиланган муддатда, инсектицидларни синаш учун зарур талабларни
эътиборга олган ҳолда тажриба қўйилди. Бунда инсектицид 0,3 кг/га сарф
меъёрда назоратга нисбатан синалди. Олинган натижалар жадвалда
келтирилди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

189

жадвал

Ғўзадаги ғўза тунламига қарши ABL-PROTECT 10 %

с.д.г

.

инсектоцидининг биологик самарадорлиги

.

(Дала тажрибаси, Сурхондарё вилояти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

ИТИ Сурхондарй филиали тажриба даласи.) К-45 моторли қўл аппарати

800 л/га, 10-20.07.2024.

Вариантлар

Таъсир

этувчи

моддаси

Дори

сарфи,

кг/га

100 туп ғўзада ғўза тунламининг ўртача сони.

Биологик

самарадорлик, %

Ишловгача

Ишловдан кейин

кунлар бўйича:

Тухуми

Қурт

Жами

Шу жумладан ёшлари

бўйича:

I-II

III-IV

V-VI

3

7

14

3

7

14

Илмий асосланган муддатда ишлов берилган – 10.07.2024

1.

ABL-PROTECT 10
% с.д.г.

эмамектин

бензоат 100

г/кг.

0,3

15

10

6

3

1

3

2

1

76,0

80,0

91,1

2.

Проклейм,

5% в.д.г.
(андоза)

эмамектин
бензоат 50

г/кг

0,35

17

11

8

2

1

4

1

2

70,9

90,9

83,8

3.

Назорат
(дорисиз)

-

-

13

8

5

2

1

10

8

9

-

-

-

Бузилган муддатда ишлов берилган – 20.07.2024

1.

ABL-PROTECT 10

% с.д.г.

эмомектин

бензоат 100

г/кг.

0,3

0

8

3

4

1

2

2

3

85,0

83,3

71,8

2.

Проклейм,

5%

в.д.г.

(андоза)

эмамектин
бензоат 50

г/кг

0,35

1

9

2

4

3

3

2

4

85,1

77,7

66,6

3.

Назорат
(дорисиз)

-

-

1

6

2

3

2

10

9

8

-

-

-


Жадвалда кўриниб тургандек, ҳисоб китоблар ишловдан олдин ҳамда

ишловдан кейин 3,7 ва 14 кунда, 14 кун мобайнида олиб борилди (жадвал).
“ABL-PROTECT” 10% с.д.г инсектицидини ғўза тунламига қарши гектарига
0,3 кг/га ишлатганда, ишловгача 100 туп ғўзада қурт сони 10,0 дона
бўлган. Ишловдан сўнг уч кун ўтиб 3,0 дона қолган биологик
самарадорлик 76,0 % ни етти кун ўтгандан сўнг 2,0 дона биологик
самарадорлик 80,0 % ни, ўн тўрт кун ўтгандан сўнг 1,0 дона биологик
самарадорлик 91,1 % ни ташкил қилди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

190

Андоза ишлатилган Проклейм 5% инсектицидини ишлатилганда

ишловгача 100 туп ғўзада 11 дона бўлган бўлса, ишловдан сўнг уч кун
ўтгандан сўнг 4 дона бўлиб, биологик самардорлик 70,9 % ни, етти кун
ўтгандан сўнг 1,0 дона қурт бўлиб, биологик самарадорлик 90,9 % ни, ўн
тўрт кун ўтгандан сўнг эса 100 туп ўсимликда қурт сони 2 дона бўлиб,
биологик самарадорлик 83,8 % ни ташкил қилди.

Бузилган муддатда ишлов берилганда “ABL-PROTECT” 10% с.д.г

инсектицидни бир гектарга 0,3 кг/га ишлатилганда ишловгача жами 100
туп ғўзада қурт сони 8 дона бўлган бўлса, ишловдан кейин уч кун
ўтгандан сўнг қурт 100 туп ғўзада қурт сони 2,0 дона биологик
самарадорлик 85,0 % ни, етти кун ўтгандан кейин 2,0 дона биологик
самарадорлик 83,3 % ни, ўн тўрт кун ўтгандан кейин 3,0 дона биологик
самарадорлик 71,8% ни ташкил қилди.

Проклейм 5% инсектицидни андоза сифатида ишлатилганда

ишловгача 100 туп ўсимликда қурт сони 9,0 дона бўлган бўлса, ишловдан
сўнг уч кун ўтгандан сўнг 100 туп ғўзада қурт сони 3,0 дона қолган бўлса
биологик самарадорлик 85,1% ни, етти кун ўтгандан сўнг 2,0 дона бўлса
биологик самарадорлик 77,7 % ни, ўн тўрт кун ўтгандан сўнг қурт сони 4,0
дона биологик самарадорлик 66,6 % ни ташкил қилди.

Хулосалар.

1. ABL-PROTECT 10 % с.д.г. инсектицидининг препаратив шакли яхши,

сувга яхши аралашади, чўкма ҳосил қилмайди.

2. Ғўза тунламига қарши самарадорлиги қониқарли, гектарига 0,3

кг/га сарф меъёрда қўллаш учун тавсия этиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Сатторов Н., Хўжаев Ш.Т., Хакимова С. Кимёвий усулнинг истиқболлари
/И.-амалий конф. мат-ри (ЎзПИТИ, 3-5. XII. 2012 й.). – Тошкент, 2012. – 450-
452 б.
2. Солихов Ш., Тўраев А., Холбеков О., Хўжаев Ш., Шокирова Г. Ғўза
тунламининг феромон тутқичларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар
(ЎзФА БКИТИ, ЎзЎҲҚИТИ). – Тошкент, 2013. – 3 б.
3. Хўжаев Ш.Т. Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими ва унинг
таркибидаги биологик усулнинг тузилиши ва моҳияти. – Тошкент: “Munis
design group”, 2013. – 100 б.
4. Хўжаев Ш.Т., Саттаров Н., Шокирова Г.Н. Последствия применения
пестицидов для защиты растений /Тезисы докл. на межд. н.-практич.
конф. Молодых учёных, посвящённая году экологии в России (Персп.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

191

развития науки и образования в современных экологических условиях). –
Россия (с. Солёное Займище), 2017. – С. 11-15.
5. Хўжаев Ш.Т., Шокирова Г. Ғўза тунламига қарши кураш усулларининг
самарадорлиги //Ўсимликлар ҳимояси ва карантини. – 2015. - №1. – Б. 35-
37.

Библиографические ссылки

Сатторов Н., Хўжаев Ш.Т., Хакимова С. Кимёвий усулнинг истиқболлари /И.-амалий конф. мат-ри (ЎзПИТИ, 3-5. XII. 2012 й.). – Тошкент, 2012. – 450-452 б.

Солихов Ш., Тўраев А., Холбеков О., Хўжаев Ш., Шокирова Г. Ғўза тунламининг феромон тутқичларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар (ЎзФА БКИТИ, ЎзЎҲҚИТИ). – Тошкент, 2013. – 3 б.

Хўжаев Ш.Т. Ўсимликларни уйғунлашган ҳимоя қилиш тизими ва унинг таркибидаги биологик усулнинг тузилиши ва моҳияти. – Тошкент: “Munis design group”, 2013. – 100 б.

Хўжаев Ш.Т., Саттаров Н., Шокирова Г.Н. Последствия применения пестицидов для защиты растений /Тезисы докл. на межд. н.-практич. конф. Молодых учёных, посвящённая году экологии в России (Персп. развития науки и образования в современных экологических условиях). – Россия (с. Солёное Займище), 2017. – С. 11-15.

Хўжаев Ш.Т., Шокирова Г. Ғўза тунламига қарши кураш усулларининг самарадорлиги //Ўсимликлар ҳимояси ва карантини. – 2015. - №1. – Б. 35-37.