Авторы

  • Д.М. Реджабова
    ИИВ масъул ходими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.91203

Ключевые слова:

Жамият сиёсат хотин-қизлар фаоллик гендер медиа восита тадқиқот халқаро тажриба.

Аннотация

Ушбу мақола жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш масаласини ўрганади. Хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий жараёнлардаги фаоллиги жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омилдир. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш, таълим, медиа воситалари ва сиёсий иштирокнинг аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада олинган тадқиқотлар ва халқаро тажрибалар асосида хотин-қизлар фаоллигини ошириш бўйича тавсиялар берилади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

172

ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ,

ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЭРКАКЛАР ЎРТАСИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИККА

ЭРИШИШНИНГ СИЁСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Д.М.Реджабова

ИИВ масъул ходими

https://doi.org/10.5281/zenodo.15461387

Аннотация

Ушбу мақола жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш

масаласини ўрганади. Хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий
жараёнлардаги фаоллиги жамиятнинг барқарор ривожланиши учун муҳим
омилдир. Мақолада гендер тенглигини таъминлаш, таълим, медиа
воситалари ва сиёсий иштирокнинг аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада
олинган тадқиқотлар ва халқаро тажрибалар асосида хотин-қизлар
фаоллигини ошириш бўйича тавсиялар берилади.

Калит сўзлар:

Жамият, сиёсат, хотин-қизлар, фаоллик, гендер, медиа

восита, тадқиқот, халқаро тажриба.

Аннотация

В данной статье исследуется проблема расширения прав и

возможностей женщин в обществе. Активность женщин в политических,
социальных и экономических процессах является важным фактором
устойчивого развития общества. В статье анализируется важность
гендерного равенства, образования, средств массовой информации и
политического участия. В статье даны рекомендации по повышению
активности женщин на основе исследований и международного опыта.

Ключевые слова:

Общество, политика, женщины, активизм, гендер,

СМИ, исследования, международный опыт.

Abstract

This article explores the issue of women's empowerment in society.

Women's activity in political, social and economic processes is an important
factor for the sustainable development of society. The article analyzes the
importance of gender equality, education, media and political participation.

Key words:

Society, politics, women, activism, gender, media, research,

international experience.

Дунё мамлакатлари қаторида ва халқаро ҳамжамиятда муносиб

ўринга эга бўлган янги Ўзбекистоннинг давлат ва жамият сифатидаги
тараққиёти силсиласида аёлнинг ўрни, унинг сиёсий ва ҳуқуқий
маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги глобаллашув жараёнида
янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

173

позициясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг ижтимоий-
сиёсий ўрни ва роли ҳар қачонгидан муҳим. Шу боис ислоҳотларнинг
асосий мазмуни ҳам хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббуслар билан
чиқишларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда кенг кўламда амалга
оширилаётган ислохотлар, ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда
фаол иштирок этишларини таъминлашдан иборат.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва гендер тенгликка

эришишнинг сиёсий жиҳатлари муҳим ижтимоий ва сиёсий масала бўлиб,
ўта катта аҳамиятга эга. Бу масала, жамиятнинг ўсишини, барқарорлигини
ва адолатни таъминлашга қаратилган замонавий давлат сиёсатининг
асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Янги Ўзбекистонда хотин-
қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва гендер тенгликни
таъминлашга қаратилган қатор ислоҳотлар, ҳуқуқий меъёрлар ва давлат
сиёсати мавжуд.

Сиёсий ижтимоий назариялар аёлларнинг сиёсий ва ижтимоий

бошқарувга таъсирини тушуниш учун муҳим қадамдир. Бу назариялар
аёлларнинг давлат ва жамият сиёсий бошқарувидаги иштироки билан
боғлиқ бир қатор ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий омилларни таҳлил
қилишга ёрдам беради. Хотин-қизларнинг давлат ва жамият сиёсий
бошқарувидаги иштирокини ва муаммоларини ўрганиш учун назарий ва
методологик асосларнинг комплекс ёндашуви талаб қилинади. Бундай
ёндашув тадқиқотни чуқур ва кўп жиҳатли равишда олиб боришга ёрдам
беради, аёлларнинг сиёсий бошқарувдаги иштирокини яхшилаш ва гендер
тенглигини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
имконини беради.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва гендер тенгликка

эришишнинг назарий-методологик асослари, айниқса, жамиятнинг
ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу
концептуал ғоялар мураккаб ижтимоий ва маданий жараёнлар билан
боғлиқ бўлиб, уларни чуқур назарий ва методологик асослардан келиб
чиқиб ўрганиш муҳим.

Шу ўринда гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси

жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, жумладан, сиёсат,
иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида
хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг
тенглигини англатади. Дарҳақиқат, қадим юноннинг Суқрот, Арасту,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

174

Афлотун каби олимлари энг яхши давлат сифатида жамиятда тенглик ва
адолат ҳукм сурган полисни назарда тутишган.

Шу кунга қадар энг яхши қонунлар сифатида ҳам барча тенглигини

баробар кафолатлаган қонунларни илгари суришган. Эркак ва аёллар
тенглиги ғоясини юнон олими Антифонт ўз асарларида қўллаган ҳолда:
“Табиат барчани: аёлларни ҳам, эркакларни ҳам тенг қилиб яратади, лекин
одамлар инсонларни тенгсиз ҳолатга солувчи қонунларни ишлаб
чиқишади”, деб таъкидлаган. Шарқ қомусий олимлардан Абу Наср
Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида тенглик ҳукм сурган давлатни
фозилликка интилган давлат сифатида қайд этган бўлса, 1791 йилда
Олимпия Де Гуж томонидан тайёрланган фуқаролик ва аёл ҳуқуқи
деклорациясида илк бор аёлларнинг эркин фикрлаш ва ўз фикрини
билдириш ҳуқуқига эга эканлиги эътироф этилган.

ХХI аср хотин-қизларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий

имкониятлари ва масъулиятларини англаб етишига хизмат қилган давр
бўлди. Хотин-қизлар минглаб йиллар давомида умуман кўрмаган ва
гувоҳи бўлмаган, орзу интилишларининг мазмун-моҳиятига айланган
сиёсий ҳуқуқларга айнан шу асрда эришдилар. Ушбу асрда хотин-қизларга
нисбатан қарашларнинг тубдан ўзгарганлиги ва энди нафақат оилавий
ҳаёт, балки давлат ва жамият ҳаётида аёллар ва эркакларнинг мақоми ҳам
тенглашганлиги диққатга сазовордир. Айтиб ўтилган ютуқларга аёллар
осонлик билан эришаётганлари йўқ. Бир вақтнинг ўзида оила ишларини
саранжомлаш билан бирга, сиёсий масалаларга ҳам вақт топиш, нафақат
вақт топиш, балки ўзларига юклатилган вазифаларни адо этиш, том
маънода, сиёсий масалаларда ўз мақомига эга бўлиш, улардан эркакларга
нисбатан икки баробар кўпроқ энергия сарфлашни талаб қилмоқда.

Гендер тенглигининг ҳуқуқий ривожига эътибор қаратганда, гендер

тенгликнинг ҳуқуқий асосларини халқаро ва миллий қонунчилик нуқтаи-
назаридан келиб чиқиб таҳлил этиш жоиз. Албатта, барчамизга маълумки,
1948 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон деклорацияси”да эркак ва аёлларнинг тенглиги
алоҳида эътироф этилган бўлиб, деклорациянинг 1-моддасида “Ҳамма
одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб
туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-
бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак” ,
дея таъриф берилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

175

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундан бир неча йиллар аввал

Европа мамлакатларида аёллар жуда камситилиб хаттоки инсон
даражасида ҳам кўрилмаган. Кейинчалик ишлаб чиқариш ва саъноатнинг
ривожланиши ишчи кучига бўлган талабни ортишига сабаб бўлган. Бу эса
хотин-қизларнинг ҳам ишлаб чиқарувчи куч сифатида мавқега эга
эканлиги тўғрисидаги тасаввурларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Айнан мана шу ўзгаришлар ва бошқа омиллар таъсири остида аёлларга
бўлган қарашлар ўзгарган ва уларни инсон сифатида тан олиш ҳамда
эркаклар билан тенг ҳуқуқлилиги каби ғояларнинг вужудга келишига
пойдевор бўлган.

Хусусан, “1996 йилда бутун ер шари бўйлаб 6,8% аёллар министр

лавозимида бўлган, 1997 йилда бу кўрсаткич 7% га, 1998 йилда эса 7,4%га
ўсган. 1999 йилда дунё парламентларининг юқори палаталарида 677 аёл
сенаторлик лавозимида фаолият юритган. Холбуки шу даврдаги мазкур
лавозимдаги эркаклар сони 5639 та бўлган. Демак, дунё ҳамжамияти
хотин- қизларнинг жамиятни бошқариш ва раҳбарлик салоҳиятига тобора
катта эътибор қаратиб, мазкур жараёнларга аёлларни кенгроқ жалб этиш
ҳаракатидадир. Мазкур ҳаракат ўз ўрнида давлат ҳамда мамлакатнинг
ривожланганлик даражаси хусусиятларидир” .

Бугунги кунда юртимизда аёлларга эътибор, чинакам давлат сиёсати

даражасига кўтарилди. Унинг Конституциявий, ҳуқуқий ва институционал
асослари тубдан такомиллаштирилди. Мамлакатимизда гендер тенгликни
таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш
фаолияти, аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
такомиллаштириш,

аёлларни

ҳимоя

қилишнинг

институционал

асосларини ишлаб чиқиш, аҳолининг гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқлари
тўғрисида хабардорлигини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида уларга
риоя этилишини таъминлаш учун масъул мансабдор шахсларни тегишли
ҳуқуқий меъёрлар асосида ўқитиш каби асосий йўналишлардан иборат.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш учун давлат

тарафидан қабул қилинган ҳуқуқий, меъёрий ҳужжатлар ва қонунлар
муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, айни вақтда Ўзбекистонда хотин-
қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонунлар ва
дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Булар хотин-қизларнинг таълим олиш, иш
билан таъминланиш, раҳбарлик лавозимларига тайинланиш, ижтимоий ва
иқтисодий фаолиятга жалб қилишга имкон яратмоқда. Таълим ва малака
ошириш орқали хотин-қизларнинг касбий ва раҳбарлик салоҳиятини


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

176

ошириш муҳим вазифадир. Бунинг натижасида хотин-қизлар иш
жойларида юқори лавозимларга кўтарилиб, жамиятдаги ижтимоий,
сиёсий ва иқтисодий қарорлар қабул қилиш жараёнларига фаолроқ
иштирок этишга кўмаклашади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг кўзга

ташланарлиси гендер тенгликка эътибор қаратишдир. Гендер тенгликка
эришишнинг асосий қадами гендерга оид стереотиплар, яъни хотин-
қизлар ва эркаклар ҳақидаги кенг тарқалган ёлғон тасаввурларни
йўқотишдир. Хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка эришиш
учун жамиятдаги бу стереотиплар йўқотилиши зарур. Бу эса хотин-
қизларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда фаол
қатнашишлари учун тенг имкониятларни тақдим этади. Хотин-
қизларнинг сиёсий ва иқтисодий қарорлар қабул қилиш жараёнларига
ишончли ва тенг қатнашиши учун эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги
имкониятлар ҳам тенг бўлиши керак. Бунинг учун махсус тренинглар,
тажриба орттириш дастурлари, хотин-қизларнинг фаолиятини қўллаб-
қувватлаш чоралари амалга оширилади. Гендер тенгликка эришишда
муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир жиҳат, бу соҳадаги ижтимоий
дастурлар, таълим ва ҳужжатлардир. Гендер тенглик масалаларини илмий
асосда ўрганиш, гендер бўйича таълим дастурларини жорий қилиш ва
хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тўғри маълумот
тарқатиш муҳимдир.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат

сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 40дан ортиқ қонун ҳужжатлари
қабул қилинди. Ҳозирги кунда хотин-қизларимизнинг жамиятдаги ролини
оширишга, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани
натижасида ижтимоий муносабатларда ва қонунчиликда жуда катта
ўзгаришлар рўй бермоқда. Жумладан, 2019 йилнинг 2 сентябрь куни
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар
кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул
қилинган. Қонунда илк бор миллий қонунчилигимизда “гендер”
тушунчасига таъриф берилиб, давлат хизмати, сайлов жараёнлари,
ижтимоий-иқтисодий, таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш
соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун давлат томонидан тенг ҳуқуқ
ва имкониятлар яратилиши кафолатланди.

Умуман

олганда,

республикамизда

хотин-қизларни

қўллаб-

қувватлашга доир давлат сиёсатини амалга оширишда ҳуқуқий асос


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

177

яратилган бўлиб, давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан хотин-
қизларни жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, соғлом ва баркамол
авлодни вояга етказиш масалалари доимий диққат марказларидаги
долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Boodoo, S. (2020). Gender Equality and Women’s Empowerment. Journal

of International Studies, 5(3), 233-245.
2.

UN Women. (2022). Global Gender Equality Statistics. New York: United

Nations.
3.

Andreeva, E. (2019). Women’s Political Participation and Gender Equality.

Political Science Review, 12(2), 115-130.
4.

Johansson, L., & Svensson, P. (2018). Women’s Rights and Gender

Legislation in Nordic Countries. Scandinavian Journal of Politics, 23(1), 76-89.
5.

Махмудова, Г. (2021). Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий

фаоллиги. Тошкент: Илмий нашр.

Библиографические ссылки

Boodoo, S. (2020). Gender Equality and Women’s Empowerment. Journal of International Studies, 5(3), 233-245.

UN Women. (2022). Global Gender Equality Statistics. New York: United Nations.

Andreeva, E. (2019). Women’s Political Participation and Gender Equality. Political Science Review, 12(2), 115-130.

Johansson, L., & Svensson, P. (2018). Women’s Rights and Gender Legislation in Nordic Countries. Scandinavian Journal of Politics, 23(1), 76-89.

Махмудова, Г. (2021). Ўзбекистонда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги. Тошкент: Илмий нашр.