Авторы

  • Жума Тухтаев
    Иқтисодиёт ва педагогика университети “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси доценти (Қарши ш, Ўзбекистон)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.92044

Ключевые слова:

Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган.

Аннотация

Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари, мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

190

МАМЛАКАТИМИЗДА ОММАВИЙ ВА МИЛЛИЙ СПОРТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ОМИЛЛАРИ

Тухтаев Жума Жураевич

Email: jumаtоxtаyev@gmаil.cоm

Иқтисодиёт ва педагогика университети “Жисмоний маданият ва спорт”

кафедраси доценти (Қарши ш, Ўзбекистон)

https://doi.org/10.5281/zenodo.15487071

Аннотация:

Мақолада оммавий ва миллий спорт турлари,

мамлакатимизда спортга бўлган эътибор ва шарт-шаротлар, аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлашда болалар спортини ривожлантиришнинг
ўзига хос хусусиятлари келтириб ўтилган.

Шунингдек, миллий спорт турларини янада ривожлантириш, ёшларни

спортга қизиқтириш ва спорт мусобақаларига тайёрлаш тизими, спортни
ривожлантиришда ташкилотлар ҳамкорликлари ҳамда ёш авлодни
жисмонан соғлом қилиб тарбиялашда болалар спортини ривожлантириш
йўллари баён этилган.

Калит сўзлар:

тарбия тизими, соғлом авлод, саломатлик, спорт,

оммавий ва миллий спорт, кураш, якка спорт тури, жисмоний тайёргарлик,
мусобақа, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ва руҳий зўриқиш, спорт
тўгараги.

Аннотация:

В статье рассматриваются массовый и национальный

спорт, внимание и условия для занятий спортом в нашей стране,
особенности развития детского спорта в укреплении здоровья населения.

В нем также обозначены направления дальнейшего развития

отечественного спорта, система привлечения молодежи к спорту и ее
подготовки к спортивным соревнованиям, взаимодействие организаций в
развитии спорта, пути развития детского спорта в воспитании физически
здорового подрастающего поколения.

Ключевые слова:

система образования, здоровое поколение,

здоровье,

спорт,

массовый

и

национальный

спорт,

борьба,

индивидуальные виды спорта, физическая подготовка, соревнования,
здоровый образ жизни, физические и умственные нагрузки, спортивный
клуб.

Ўзбекистоннинг глобаллашув жараёнидаги ҳаёти, ўзгаришлар

шароитидаги ривожи инсонлардан навқирон авлодга хос жўшқинлик,
мардлик ва шижоат, доноларга хос вазминлик ва идрок, тадбиркорларга
ҳос етти ўлчаб бир кесиш ҳамда ҳар қандай вазиятлардан ҳам чиқиб кета


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

191

олиш, ҳар қандай муаммони ечишнинг бирдан-бир йўлини топиш,
зукколикни талаб қилади. Ёшлар ўз олдиларига ҳар замонда, ҳеч қачон
пайдо бўлмаган вазифаларга маҳкум этилганликларини чуқур ҳис
этишлари лозим.

Ўзбек халқи кўп асрлардан бери ўзининг Ўзбекистон миллий спорти

бўлмиш кураш, белбоғли кураш, турон ва кўпкари-ўлоқ ўйинлари
асосчилари бўлган жангчи полвонлари ва афсонавий чавандозлари билан
фахрланади. Мустақиллик туфайли, бизнинг маданий меъросимиз бўлган
миллий спорт турларимизни жаҳонга таништириш имконияти туғилди.
Ўзбекистон Республикасининг миллий спорт жамоаси халқаро
майдонларда мустаҳкам ва баланд чўққиларни забт этган ҳолда ўз
таркибий сонини йилдан-йилга кўпайтириб борилмоқда. Спортчиларнинг
юқори поғонага кўтарилиши мустақил мамлакатимизнинг халқаро
майдонларидаги обрўсини мустаҳкамлашда шубҳасиз кўмаклашади.
Нуфузли анжуманларда давлатимиз байроғини ҳимоя қилувчи ёшлар
махсус якка ва ўйин спорт турларининг профессионаллари ўз
тайёргарликларини ва маҳоратларини намойиш этиб мамлакатимизнинг
байроғини юқори ҳилпиратиб, мадҳиямиз янграшига сабаб бўлмоқда ва
давлатимиз қудратини намойиш этмоқдалар [1]. Жисмоний тарбия ва
профессионал спорт соҳасида юқори чўққиларга эришиш жиддий
ёндошишни, катта меҳнатни ва моддий ҳаражатларни талаб қилади. Мана
шуларнинг барчаси мавжуд бўлгандагина спортнинг бир меъёрда доимий
ривожланишига эришиш мумкин.

Кўпгина мамлакатларнинг тажрибиларига қараганда, миллий спорт

ва жисмоний тарбия тақдирлари ҳақида давлат томонидан ғамхўрлик
қилиниши ҳам шубҳасиз жуда катта фойда келтирмоқда. Ижтимоий
соҳадаги ушбу моддаларини қўллаб-қувватлашда биринчи навбатда ўсмир
болаларни

ва

жамиятнинг

ёш

муҳитини

руҳий

жисмоний

соғломлаштириш мақсадида барча қўлай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Агарда Япония миллионлаб спорт ишқибозлари тасаввурида дзюдо,
карате, самбо, Хитой-ушу ва кунгфу, Корея-таэквандо ва сирим, Англия-
футбол, Канада-шайбали ҳоккей, Ақш –бейсбол, баскетбол ватани деб
ҳисобланса, энди Ўзбекистон миллий спорт турлари-кураш, белбоғли
кураш, турон, бойқўрғон ва бошқалар халқаро спорт аренасида ушбу спорт
турлари ватани деб тан олинмоқда. Оммавий спортни ривожлантириш,
миллий спорт турларини, оммавий спорт тадбирларини ўтказишни
ташкил этиш бошқармасининг Низомида белгиланган вазифаларини


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

192

амалга ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасидаги фаолияти
бўйича маълумот беришича, Бошқарма ўз фаолиятини Вазирлар
Маҳкамасининг 2004 йил 30-сентябрдаги 455-сонли Қарори асосида олиб
боради [2].

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

номидан бошқа вазирлик ва иборалар тузилмалари билан ҳамкорликда
оммавий ва миллий спортни ривожлантириш ҳамда уни тарғиб қилиш,
бўйича иш юритиш ва мувофиқлаштириш бўйича кўплаб тадбирлар
ўтказилди, мақсадлар белгилаб олинди. Бу борада бошқарма томонидан
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида соғлом турмуш
тарзини шакллантириш, Оммавий ва Миллий спортни ривожлантириш,
алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта
махсус таълими, соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирликлари, Шунингдек, Ёшлар иттифоқи, Хотин-
қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш, Маҳалла, Соғлом
авлод жамғармалари, Республика ижтимоий мослашув маркази,
Ветеранлар уюшмаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва бошқа турли
ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.

Муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда, ёшлик, гўзаллик ва

спорт байрами бўлган “Универсиада” - Ўзбекистон ёшларининг ўзига мос
спорт олимпиадасидир. Ўзбекистоннинг гўзал воҳаларида ўтказилаётган
“Универсиада” мусобақа талаба ёшларимизни руҳан ва жисмонан
чиниқтириб, келажакда улар орасида мустақил Ўзбекистон довруғини
дунёга таратадиган машҳур спортчилар етишиб беришига ишончимиз
комил.

Ушбу бутун дунё спорт мусобақаларига иштирок этадиган ёш

спортчиларни танлаш, селекция қилиш тўғри ташкил этилар экан бизнинг
ёшларимиз ўзларига ғурур ва ифтихор туйғуларини хис қилган ҳолда,
албатта Оммавий ва Миллий спортни ривожлантиришда асосий куч бўлиб
ўзларини кўрсатади ва Ватанимиз байроғини бунданда юксакларга
кўтарадилар [3]. Спортимизга берилаётган эътиборлардан янада унумли
фойдаланиш, белгиланган мақсадларга эришиш жараёнини жадаллашиши
фақат спортчиларимизга эмас, балки барчамизга кўплаб вазифаларни
юклайди. Бу вазифаларни бажаришда сидқидилдан ёндашиб барчамиз
қўлни-қўлга берган ҳолда ҳамжиҳатликда мақсадлар сари дадил қадамлар
ташлашимиз керак. Юртимизнинг барча соҳалари каби спорт соҳасини
ривожланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Спорт соҳасини ривожланишида


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

193

эса ёшларнинг ҳаракати асосий кучдир. Бугунги кун ёшлари “Спорт
соғлик гарови”, “Соғ танда соғлом ақл” “Соғлигим-бойлигим” ва шу каби
бошқа шиорларни ўз ҳаёт йўлидаги асосий дастуриламал қилиб олганлар.
Бундан кўринадики, Оммавий ва Миллий спортимизнинг эртанги кун
ютуқлари бунданда юқори чўққиларини забт этади[4].

Хулоса қилиб айтганда, мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ

жамият тараққиётини негизи сифатида бош мақсадимиз маънавият ва
маърифатни ривожлантириш, жисмонан соғлом, илмий ва салоҳиятини
баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва
мамлакатимизда шундай истеъдодли ва иқтидорли ёшларга барча шарт-
шароитлар яратилмоқда. Дарҳақиқат, бугун мустақиллигимизни ўттиз
йиллиги даврида ёшларимиз илм ва маънавият ҳамда спорт борасида дунё
ёшлари билан беллаша олиш даражасига эришди. Зеро, мустақил
Ўзбекистоннинг келажаги юксак маънавиятли, жисмонан соғлом ва
баркамол ёшлар қўлида экан, биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар/Список литературы:

1. Ахматов М. Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт ҳаракатининг
ташкилий ва бошқарув асослари. “Фан − спорт” 2004.
2. Рахматхўжаев М.., Б.Сафаров. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт
мактабларининг раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма. Тошкент 2009 й.
3. Усмонхўжаев Т.С, Арзуманов С.Ғ., Қодиров В.А. Жисмоний тарбия.
Дарслик. Тошкент, 2004 й.
4. Ҳайдарова Г.А., Пардаева К. Халқ педагогикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент.
“Тафаккур” нашриёти, 2009 йил.

Библиографические ссылки

Ахматов М. Узлуксиз таълим тизимида оммавий спорт ҳаракатининг ташкилий ва бошқарув асослари. “Фан − спорт” 2004.

Рахматхўжаев М.., Б.Сафаров. Жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактабларининг раҳбар ва мураббийлари учун қўлланма. Тошкент 2009 й.

Усмонхўжаев Т.С, Арзуманов С.Ғ., Қодиров В.А. Жисмоний тарбия. Дарслик. Тошкент, 2004 й.

Ҳайдарова Г.А., Пардаева К. Халқ педагогикаси. Ўқув қўлланма. Тошкент. “Тафаккур” нашриёти, 2009 йил.