Авторы

  • Жасур Абдуқодиров
    Термиз давлат университети академик литсейи “Аниқ фанлар кафедраси” катта ўқитувчиси.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.92045

Ключевые слова:

инновация Давлат таълим стандарти малака талаблари оптика ностандарт масалаларнинг таълим.

Аннотация

Мазкур мақолада Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида физика фани Оптика бўлимига доир ностандарт масалаларни ечишга қаратилган методик инновацияларнинг моҳиятли, мақсадли жорий этилиши ҳақида фикр юритилган. Умумий ўрта таълим мактабларининг давлат таълим стандарти малака талабларига жавоб берадиган, тизимли.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

123

ФИЗИКА ФАНИДАН НОСТАНДАРТ МАСАЛАЛАРНИ ЕЧИШ

КОМПОНЕНТЛАРИ

Абдуқодиров Жасур Бахтиёр ўғли

Термиз давлат университети академик литсейи

“Аниқ фанлар кафедраси” катта ўқитувчиси.

g-mail:aabdusamatov912@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15486986

Аннотация.

Мазкур мақолада Умумий ўрта таълим мактаблари

ўқувчиларида физика фани Оптика бўлимига доир ностандарт
масалаларни ечишга қаратилган методик инновацияларнинг моҳиятли,
мақсадли жорий этилиши ҳақида фикр юритилган. Умумий ўрта таълим
мактабларининг давлат таълим стандарти малака талабларига жавоб
берадиган, тизимли.

Калит сўзлар:

инновация, Давлат таълим стандарти, малака

талаблари, оптика, ностандарт масалаларнинг таълим.

Мамлакатимизда таълим танқидий-таҳлилий фикрларга лаёқатли,

атроф-борлиқни онгли равишда идрок этувчи, мустақил ижодий ҳамда
инновацион фаолиятда юқори даражадаги мотивацияга, шунингдек, ўз-
ўзини ривожлантириш учун юксак салоҳиятга эга бўлган шахсни
тарбиялашга қаратилгандир. Бундан келиб чиқадики, умумтаълим
муассасаларидаги ўрта таълим ўқувчига фақат ахборот, маълумот
кўринишидаги билимларни бериш билан чекланиб қолмасдан, уларни
“ижодга ва тадқиқот йўналишидаги таълимга рағбатлантириши,
ахборотларни излаб топадиган, улар асосида билим ҳосил қиладиган ва
пировардида олинган билимга асосланиб ўз олдига савол қўядиган
авлодни тарбиялаши”2 талаб этилади .

Ўқувчи ўз-ўзини ривожлантиришнинг муайян босқичларидан ўтгач,

ўзида ижодий қобилият пайдо бўла бошлаганини ҳис қилади. Ижодий
қобилият кўплаб маҳорат, кўникма, қобилиятларнинг тизимлашган
йиғиндиси сифатида шакллана боради ва аниқ бир ҳаётий (ёки таълимий)
вазиятга қаратилган ёндашувларда аниқ аломатларга эга бўлган маҳорат
кўринишида намоён бўлади [1, 67- бет].

Ижодий

қобилият

феноменини

мустақил

фикрлар

билан

адаштирмаслик учун биз мулоҳазаларимиз муқаддимасида турли давр
мутахассисларининг мазкур тушунчага берган таърифлари орасидан
тадқиқотларимиз мавзусига мазмунан ва моҳиятан яқин бўлганларини
умумлаштириб, физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт масалаларни


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

124

ҳал этиш учун зарур бўладиган ижодий қобилиятнинг тавсифни келтириб
ўтамиз.

Ижод – инсон фаоллиги ва мустақил фаолиятининг олий даражада

намоён бўлиш шаклидир. Ижод учун хос бўлган фаолиятнинг схемаси
мутахассислар томонидан қуйидаги кўринишда тасвир этилади:
“ахтараман – топиш учун ноандазавий (ноанъанавий) ёндашаман,
ўйлайман – ҳар ёқлама фикрлайман – ҳал этаман, ўз-ўзимни
ривожлантираман – ўзгараман – ўзгартираман”[2, 95- бет]. Бундан келиб
чиқиб, айтиш мумкинки, ижодий фаолиятнинг пировард маҳсули
ўрганилаётган объектнинг хоссаларини мақсадли ўзгартиришдан
иборатдир. Яъни:

-ўрганилаётган ҳодиса (объект) моҳиятининг янги жиҳатларини

очиш;

-объектга оид янги мулоҳазалар ва қарашларнинг пайдо бўлишига

замин яратиш;

-ижодий фаолият натижасининг объект ҳақидаги тасаввурларнинг

ўзгаришини таъминлаши [3, 28-бет].

Биз ушбу ўринда физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт

масалаларни ҳал этишда зарур бўладиган ижодий қобилиятнинг таркибий
қисми ҳисобланган энг муҳим хусусиятларнинг шаклланиш жараёнига оид
мулоҳазаларга

тўхталиб

ўтамиз.

Мутахассисларнинг

фикрича

ижодкорлик, яъни ижодий қобилият ўз таркибига қуйидаги
хусусиятларни мужассам этади:

-таҳлил этиш маҳорати (ностандарт масаланинг шарти ва

талабларини англаб етиш);

-умумлаштира билиш маҳорати (оптика бўлимига оид ўз

билимларининг ҳал этилаётган масалага доир қисмларини бир фараз ёки
тахминга қаратган ҳолда умумлаштириш);

-натижани кўра билиш маҳорати (илгари сурган тахмин ёки фаразни

тасдиқлаш ёки инкор этишга оид асосларга эга бўлган ҳолда масала
ечимига киришиш) .

Биз физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт масалалар ечиш учун

зарур бўладиган энг муҳим сифатлардан бири саналган ижодий
қобилиятнинг таркибий қисми бўлган хусусиятлардан ҳар бирининг
шаклланиш жараёнига алоҳида эътибор қаратишни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз.

Таҳлил эта билиш маҳоратини ўрганар эканмиз, ностандарт масалани


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

125

ҳал этишга қаратилган таҳлилнинг муайян мақсадли кетма-кетлиги

бўлиши шарт деган фикрдамиз. Бизнинг назаримизда ностандарт
масалалар ечимига қаратилган таҳлил қуйидаги кетма-кетликда амалга
оширилиши лозим:

-масала таркибига киритилган тушунчалар, атамалар, сўзларнинг

таҳлили;

-ностандарт масала шартлари ва талабларига оид мавжуд ахборотлар

таҳлили (ушбу таҳлил ўқувчиларнинг ўқитувчи саволларига жавоблари
ёки ўқувчиларнинг ўзларида пайдо бўлган саволлар кўринишида бўлиши
мумкин);

-ностандарт масала ечими учун зарур бўлган ўқув материаллари ва

қўшимча манбалар таҳлили (оптика қонунлари, мавзу доирасида
қўлланилган тушунчалар);

-ностандарт масаланинг ечиш усуллари таҳлили.
Мазкур кетма-кетликда дастлаб энг оддий объектларнинг таҳлилига

киришилганлигини, кейин эса таҳлил объектлари маромли тарзда
мураккаблаша бораётганлигига эътибор қаратишимиз муҳимдир.

Мутахассисларнинг фикрича , таҳлил юқоридаги кетма-кетликда

амалга оширилса, таҳлил қилиш маҳоратининг шаклланиш жараёни
самаралироқ кечади ва унинг натижаси ҳам маҳсулдорроқ бўлади, яъни
бир ўрганиш объектига қаратилган таҳлил муваффақиятли якунлангач,
навбатдаги мураккаброқ объектнинг таҳлилига киришилади. Биз бу
кетма-кетликни шартли равишда “таҳлилга ўрганишнинг даражалари”
деб аташимиз мантиққа зид бўлмайди.

Ҳамоноки, ўқувчида таҳлил эта билиш маҳоратини шакллантириш

физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт масалаларни ечишнинг энг
муҳим шартларидан бири экан, биз юқорида келтириб ўтганимиз
“таҳлилга ўрганишнинг даражалари”га мувофиқ равишда бу жараённи
амалга оширишнинг усуллари хусусида манбаларга асосланган
мулоҳазаларимизни баён қиламиз. Ўқувчида физика (оптика бўлими)
бўйича ностандарт масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган ижодий
қобиятнинг энг асосий таркибий қисми ҳисобланган таҳлил эта билиш
маҳоратини шакллантириш учун унда тузилмавий кўриш сифатининг
шаклланишини таъминлайдиган замин яратиш лозим . Унга кўра,
ўқувчида

таҳлил

эта

билиш

маҳоратига

қизиқишни

дарс

машғулотларининг энг биринчи соатларидан бошлаш лозим: деярли ҳар
бир мавзуда учрайдиган оптикага оид тушунчаларнинг нега тез-тез


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

126

такрорланиш сабабларини ўқувчининг ўзи англай бориши учун таълимий
муҳит яратилиши керак. Масалан, “Нур” тушунчасининг туб моҳияти
мавзудан мавзуга ўтиш асносида кенгайиб бораётганини ва у оптика
бўйича ўрганилган дастлабки мавзудаги талқинига нисбатан анча
мураккаброқ эканлигини ўқувчи ўзи мустақил равишда идрок этиши учун
шароит ҳосил бўла бориши керак. Айнан шундай таълимий шароит ва
педагогик муҳитда мунтазам ва мақсадли равишда ташкил этиладиган
тизимли дарс машғулотларининг муайян босқичида ўқувчи аниқ бир
оптик тушунча ёки оптика қонуниятларининг туб моҳиятини, уларнинг
фанга киритилишидан кўзда тутилган бош мақсадларни тизимли равишда
кўра билиш кўникмасига эга бўлади.

Таҳлил объектини тузилмавий равишда кўра билишга асосланган

ёндашув “дарсдан – дарсга” тартибига мувофиқ мустаҳкамланиб
боришили лозим ва алалоқибат мазкур ёндашув ўқувчида таҳлил этиш
хусусиятининг кўникмага айланишини таъминлайди.

Таҳлил, ўқувчининг ностандарт масалани ҳал учун эга бўлиши талаб

этиладиган ижодий қобилиятнинг энг муҳим компоненти сифатида бир
неча психологик хатти-ҳаракатлар ва амалларни ўз ичига олади:

-тақдим этилган масала билан (яъни таҳлил объекти билан)

танишиш;

-таҳлил объектининг алоҳида ташкил этувчиларини муфассал

ўрганиб чиқиш;

-таҳлил объектини ташкил этган ҳар бир элементнинг моҳиятини

аниқлаштириш;

-умумлаштириш ва талқин (тахмин, фараз)ни илгари суриш.
Модомики, биз ўқувчида тузилмавий кўриш хусусиятининг “дарсдан

дарсга” тартибига мувофиқ, таҳлил кўникмасига эга бўла бориш
жараёнининг кечиш усуллари ҳақида гапирмоқчи эканмиз, дастлаб
“тузилмавий кўриш” тушунчасининг моҳиятини аниқлаштириб олишимиз
зарур бўлади.

Мазкур тушунча “тузилма” сўзининг туб моҳиятини ўзида мужассам

этиб, таҳлил объектини ҳосил қилувчи бирламчи элементларни алоҳида
кўринишда ажратиб олиб, уларнинг ҳар бири замиридаги туб моҳиятни
ўрганишга қаратилади. Масалан, ўқитувчи “Нурнинг синиш бурчаги
деганда нимани тушунамиз?”, “Кўриш қандай содир бўлади?”, “Нега бизга
моддий объектлар турли хил шаклда кўринади?” каби қизғин баҳс-
мунозараларга мавзу бўладиган саволни ўртага ташлаши ва ҳар бир


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

127

ўқувчининг мазкур баҳс-мунозараларда иштирок этиш фаоллигини
кузатиб бориши, айни вақтда жараённи мувофиқлаштириб бориши лозим.
Ушбу ўринда тузилмавий кўриш қобилиятини шакллантиришга
қаратилган ёндашув шундан иборатки, ўқитувчи ўртага ташлаган
саволини кичик деталлар шаклида ҳавола этиши зарур: масалан, “Нурнинг
синиш бурчаги” тушунчасини ҳосил қилувчи учта сўз замиридаги туб
маънони грамматик, лисоний ва физика (оптика бўлими) нуқтаи
назаридан аниқлаштиришга қаратилган тахминлар илгари сурилиши учун
шарт-шароит яратади. Ушбу мисолимизда “Нурнинг синиш бурчаги”
оптика бўлимига оид тушунча сифатида таҳлил объекти бўлиб, уни ҳосил
қилувчи элементлар (“Нур”, “синиш”, “бурчак” сўзлари)нинг моҳияти аниқ
схемага таянилган ҳолда ойдинлаштирилади. Мазкур схема қуйидаги
кўринишда бўлиши кутилган самарани беради:

-таҳлил объектини ҳосил қилувчи элементларнинг (бизнинг

мисолимизда “Нур”, “синиш”, “бурчаги” сўзларининг) грамматик, лисоний
ва оптикавий маънолари ўрганилади;

-таҳлил объектини ҳосил этувчи элементларнинг моҳиятини

ифодалай оладиган муқобил вариантлар таклиф этилади (яъни мазкур
сўзларни яна қандай атама билан тавсиф этиш мумкинлиги);

-таҳлил объектини ҳосил этувчи элементлар орасида оптика

бўлимига оид тушунча ёки атама даражасидагилари ажратиб олинади
(бизнинг мисолимизда ҳар учта сўз ҳам оптик атамадир);

-таҳлил объектининг элементлари оптика бўлимининг ўрганилаётган

мавзусини ўрганишдаги аҳамият даражасига қараб таснифланади (яъни
санаб ўтилган учта сўзнинг қайси бири муҳимроқ эканлиги);

-таҳлил натижалари умумлаштирилади.
Юқорида келтириб ўтилган тартиб асосида физика (оптика бўлими)

бўйича ностандарт масала ечиш давомида масаланинг шартлари ва
мақсадларини аниқлаштиришга қаратилган таҳлил амалга оширилади: бу
жараёнда ўқувчиларнинг ҳар бирининг тахмин ва фаразлари ўқитувчи
томонидан рефлексив тарзда қабул қилиниши муҳимдир.

Мақоламиз давомида физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт

масалалар ечиш ўқувчиларда эвристик қобилият ва ўқув-билиш
фаоллигини ошириши ҳақидаги мулоҳазаларга етарлича тўхтаб ўтилди.
Аммо мазкур бобдаги асосий саволлардан бири, яъни физика (оптика
бўлими) бўйича ностандарт масалалар ечиш амалиётини эвристик муҳит
ва юксак даражадаги ўқув-билиш фаоллигига эга бўлган ўқув


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

128

муассасаларида жорий этиш керакми ёки айнан физика (оптика бўлими)
бўйича ностандарт масалалар ечишни жорий этиш орқали ўқувчилардаги
мазкур қобилият ва сифатларни ривожлантириш керакми эканлиги
ҳақидаги савол атрофида манбаларга ва муаллифнинг шахсий
тажрибаларига асосланган мулоҳазалар юритилди. Пировард шундай
хулосага келиндики, дастлаб физика (оптика бўлими) бўйича ностандарт
масалалар ечиш учун ўқувчига зарур бўладиган ўқув-билиш хусусиятлари,
сифатлар ва кўплаб қобилиятларни шакллантириш тавсия этилади. Яъни
физика фани ўқитувчиси ўқувчини “дарсдан дарсга” тартиби асосида
изчил ва мақсадли равишда “тайёрлаб бориши” мақсадга мувофиқдир.
Айнан шу масала бизнинг мақоламиз доирасида кўзда тутилган муҳим
масалалардан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Лернер И. Я. Учебные умения. — М.: Просвещение, 1984. —

(Проблемы школьного учебника; вып. 12).
2.

Лихтарников Л. М. Элементарное введение в функциональ ные

уравнения. — СПб.: Лань, 1997.
3.

Лук А. Н. Психология творчества. — М.: Наука, 1978.

4.

Менчинская Н. А. Проблемы умения и умственного развития

школьника // Избранные психологические труды. — М.: Педагогика, 1989.
5.

Моляко В. А. Психология решения школьниками творческих задач. —

Киев, 1983.
6.

Лернер И. Я. Развитие мышления учащихся в процессе обучения

истории. — М.: Просвещение,
7.

Платонов К. К. Структура и развитие личности / Отв. ред. А. Д.

Глоточкин. — М.: Наука, 1986.

Библиографические ссылки

Лернер И. Я. Учебные умения. — М.: Просвещение, 1984. — (Проблемы школьного учебника; вып. 12).

Лихтарников Л. М. Элементарное введение в функциональ ные уравнения. — СПб.: Лань, 1997.

Лук А. Н. Психология творчества. — М.: Наука, 1978.

Менчинская Н. А. Проблемы умения и умственного развития школьника // Избранные психологические труды. — М.: Педагогика, 1989.

Моляко В. А. Психология решения школьниками творческих задач. — Киев, 1983.

Лернер И. Я. Развитие мышления учащихся в процессе обучения истории. — М.: Просвещение,

Платонов К. К. Структура и развитие личности / Отв. ред. А. Д. Глоточкин. — М.: Наука, 1986.