Авторы

  • Фарангиз Собирова
    Ўзбеистон Республикаси Банк-молия академияси талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.98163

Ключевые слова:

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мажбуриятлар қарзлар кредиторлик қарзлари олинган бўнаклар жорий тўланадиган солиқ нафақа фонди тўланадиган дивидендлар меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар.

Аннотация

Жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, меъёрий – ҳуқуқий базасини шакллантириш, журнал ўтказмаларида жорий активлар билан боғлиқ операцияларни акс эттириш, кредиторлик қарзлар ҳисоби, олинган бўнаклар ҳисоби, жорий тўланадиган солиқлар ҳисоби, нафақа фондларига қарзлар ҳисоби, қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар ҳисоби, меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар, узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми ҳисобга олиниши ва молиявий ҳисоботнинг тегишли сатрларида қайд этиш тартиби очиб берилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

136

ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС

ҲУСУСИЯТЛАРИ

Собирова Фарангиз Йўлдош қизи

Ўзбеистон Республикаси Банк-молия академияси талабаси

e-mail: sobirova9159@gmail.com, +998919123212

https://doi.org/10.5281/zenodo.15516533

Аннотация:

Жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида

ташкил этиш, меъёрий – ҳуқуқий базасини шакллантириш, журнал
ўтказмаларида жорий активлар билан боғлиқ операцияларни акс
эттириш, кредиторлик қарзлар ҳисоби, олинган бўнаклар ҳисоби, жорий
тўланадиган солиқлар ҳисоби, нафақа фондларига қарзлар ҳисоби, қисқа
муддатли қарзлар ва кредитлар ҳисоби, меҳнат ҳақи бўйича ходим билан
ҳисоблашишлар, узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми ҳисобга
олиниши ва молиявий ҳисоботнинг тегишли сатрларида қайд этиш
тартиби очиб берилган.

Калит сўзлар:

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари,

мажбуриятлар, қарзлар, кредиторлик қарзлари, олинган бўнаклар, жорий
тўланадиган солиқ, нафақа фонди, тўланадиган дивидендлар, меҳнат ҳақи
бўйича ходим билан ҳисоблашишлар.

Республикамизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида

молиявий ҳисобни халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш бугунги
кунда долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бу борада, Президентимизнинг 2020 йил 24-февралдаги 4611-сонли

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан, акциядорлик жамиятлари
2021 йилдан молиявий ҳисоботларини МҲХС асосида тузиши белгиланган.

Корхоналар фаолиятини молиялаштиришнинг муҳим манбалари

қаторига уларнинг бухгалтерия ҳисоби маъносидаги мажбуриятлари
киради. Соҳага доир манбаларда мажбуриятларга ҳуқуқий жихатдан
тавсифларни кузатиш мумкин, масалан “Мажбуриятлар – бу корхона
томонидан ҳар қандай битимларни амалга ошириш натижасида юзага
келувчи кредиторлик қарздорлиги бўлиб, товарлар, тақдим этилган ва
бажарилган ишлар учун кейинги тўловларга юридик асос бўлиб
ҳисобланади” [3].

Халқаро стандартлар жорий қилиниши бошлангандан сўнг, унга

мувофиқ келадиган таърифлар ишлаб чиқила бошлади, жумладан Россия
адабиётларида қуйидаги тарифни келтириш мумкин: “Мажбуриятлар –


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

137

корхонанинг қарздорлиги бўлиб, ўтган ходисалар оқибатида юзага келади
ва унинг сўндилиши ўзида келгусида олинадиган иқтисодий нафни
мужассамлантирган ресурсларнинг чиқиб кетишига олиб келади” – деб
таъриф келтирилган [4].

“Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот”нинг мажбуриятлар бўлими

иккига ажратилинади : узоқ муддатли мажбуриятлар ва жорий
мажбуриятлардир (1-расм).


























1-Расм. Мажбуриятларнинг МҲХС асосида таркибий тузилиши

1 – расмдан кўришимиз мумкинки, миллий ва халқаро стандартларга

мувофиқ мажбуриятлар 2 га, яъни жорий мажбуриятлар ва узоқ муддатли
мажбуриятларга бўлинади.

Мажбуриятлар

Узоқ муддатли мажбуриятлар

Жорий мажбуриятлар

Узоқ муддатли кредитлар

Кечиктирилган солиқ
мажбуриятлари

Узоқ муддатли ҳисобланган
мажбуриятлар

Бошқа узоқ муддатли мажбуриятлар

Савдо ва бошқа кредиторлик
қарзлари

Қисқа муддатли кредиторлар ва
заёмлар

Олинган аванс

Бюджетга тўловлар бўйича
қарзлар

Узоқ муддатли кредиторларнинг
жорий қисми

Қисқа муддатли ҳисобланган
мажбуриятлар ва захиралар


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

138

Юқори стандарт талабларини ҳисобга олиб, бухгалтерия ҳисоби

маъносида молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари сифатида
мажбуриятларга қуйидагича таърифни келтирамиз:

Мажбуриятлар – бу ташкилотнинг ўтган даврлар натижасида пайдо

бўладиган иқтисодий ресурсларини бериш эвазига юзага келадиган
қарзлар бўлиб ҳисобланади.

32-сонли МҲХС “Молиявий инструментлар: ахборотларни тақдим

этиш” стандартига мувофиқ молиявий мажбуриятлар тушунчаси
киритилган бўлиб, унга куйидагича таъриф келтирилган:

Молиявий мажбуриятлар – бу шартнома бўйича ҳар қандай

мажбурият: бошқа корхоналарга пул маблағларини ёки бошқа молиявий
активларнинг тақдим қилиш; бошқа корхоналар билан потенциал нафсиз
шартларда молиявий инструментларни алмаштириш; ҳисоб – китоблар,
қайсики хусусий ҳиссали инструментлар ҳисобидан амалга ошади ёки
амалга ошиши мумкин [5].

Р.Ҳ.Ҳермансон мажбуриятларга қуйиагича таърифни келтиради:

“Мажбурият – ўтган операциялар натижасида юзага келади ва келгуси
даврларда пул тўлаш, хизматини таъмин этиш ёки товарларни етказиб
бериш бўйича жавобгарликдир” [6].

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги

Қонунининг

17-моддаси

бешинчи

хатбошида

“Мажбуриятлар

тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс
эттирилади” [2].

Бугунги кунда халқаро концептуал асосларнинг янги тарихида

мажбуриятларга берган таърифни келтирамиз: “Мажбуриятлар – бу
корхона фаолиятида ўтган ҳодисалар натижасида юзага келган ҳақиқий
тўланадиган счётлари ҳисобланиб, уларнинг сўндирилиши (узилиши)
иқтисодий нафни мужассамлаштирувчи корхона ресурсларининг
ташқарига чиқиб кетишига олиб келади” [7].

Ҳуқуқий мажбурият шартнома тузилган пайтдан юзага келади.

Одатда, бухгалтерия мажбуриятлари ўтган даврдаги ҳодисалар ва
операциялар бўйича юзага келади. Масалан, товар ва хом-ашёлар харид
қилинганда, унинг тўлаш бўйича мажбуриятлари туғилади.

Корхоналар мажбуриятлари таркибида муддати узайтирилган

мажбуриятлар ва даромадлар алоҳида ўрин тутади. 21-сонли БҲМСга
мувофиқ муддати узайтирилган мажбуриятларга 1) дисконт (чегирма)
кўринишидаги муддати узатирилган даромад, 2) мукофот (қўшимча ҳақ)


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

139

кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар, 3) бошқа муддати
узайтирилган даромад, 4) солиқлар ва мажбуриятлар тўловлари бўйича
муддати узайтирилган мажбуриятлар, 5) вақтинчалик фарқларга оид
даромад (фойда) солиғи бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар, 6)
бошқа муддати узайтилган мажбуриятлар киради. Мажбуриятлар асосий
жиҳатларида олдиндан олинган мажбуриятлари муддати узайтирилган
даромад дейилади.

Муддати узайтирилган даромад – бу олиндан жамланган даромад

бўлаб, у ҳали ишлаб топилмаган ҳисобланиб, корхонада маҳсулотларни
ёки хизматларни таъмин этиш бўйича юзага келган мажбурият. Бундан
ташқари муддати узайтирилган даромадлар узайтирилмаган даромад ёки
бўнак тариқасида йиғилган даромад бўлиб ҳисобланади.

Худди шунингдек, катта суммадаги шартномалар бўйича, жумладан,

қурилиш пудрат ишларини бажаришда ҳам олдиндан тўловлар талаб
қилинади ва ушбу олдиндан тушумлар эвазига қурилиш – монтаж ишлари
бажарилади. Бу ҳолатда ҳам олдиндан олинган тушумга муддати
узайтирилган даромад деб айтилади.

Мажбуриятлар ҳисобга олинганда ҳали тўланмаган қарзлар сифатида

ҳисобга олинади ва корхона томонидан мажбурий тўловни назоратга
олиш учун имконият беради. Мажбуриятларни агар корхона ўз вақтида
тўлаб борса, тўловга қобилиятлилиги анада ошади.

Бу эса кредиторлар ва қарз берувчилар учун тегишли қарорлар қабул

қилишга имкон беради.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий мажбуриятлар МҲХС

асосида ҳисобга олиниши учун 1 йил давомида тўланадиган
мажбуриятларни ўз ичига олади.

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботнинг мажбуриятлар бўлимида

алоҳида жорий мажбуриятлар бўлими акс эттирилиб, унинг таркиби савдо
ва бошқа кредиторлик қарзлари, қисқа муддатли кредиторлар ва заёмлар,
олинган аванслар, бюджетга тўловлар бўйича қарзлар, қисқа муддатли
ҳисобланган

мажбуриятлар

ва

захиралар

ва

узоқ

муддатли

кредиторларнинг жорий қисмларидан иборат бўлади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-

4611-сонли қарори.
2.

Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сонли

“Бухгалтерия

ҳисоби

тўғрисидаги”ги

Қонуни..

https://www.lex.uz/acts/2931253


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

140

3.

https://nrm.uz/contentf?doc=344345_1_majburiyat va ularning turlari

&products=3_prakticheskaya_buhgalteriya
4.

https://studbooks.net/1320925/buhgalterskiy_uchet_i_audit/uchet_obya

zatelstv
5.

32- МСФО “Финансовые инструменты: предоставление информации».

https://finotchet.ru/articles/150/
6.

Hermanson, Roger H.Accounting: a business perspective. Irwin USA.

196.339-340-б. Accounting Principles: A Business Perspective Paperback-
February 16,2018
7.

О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. Электронный

научно-практический журнал «ИнноЦентр», выпуск № 4(25) декабрь 2019.
©Тверской ИнноЦентр 2019.http://innoj.tversu.ru/Vipusk4(25)2019/pdf

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сонли қарори.

Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сонли “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги”ги Қонуни.. https://www.lex.uz/acts/2931253

https://nrm.uz/contentf?doc=344345_1_majburiyat va ularning turlari &products=3_prakticheskaya_buhgalteriya

- МСФО “Финансовые инструменты: предоставление информации». https://finotchet.ru/articles/150/

Hermanson, Roger H.Accounting: a business perspective. Irwin USA. 196.339-340-б. Accounting Principles: A Business Perspective Paperback-February 16,2018

О.Б. Фомина. Изменение концептуальных основ МСФО. Электронный научно-практический журнал «ИнноЦентр», выпуск № 4(25) декабрь 2019. ©Тверской ИнноЦентр 2019.http://innoj.tversu.ru/Vipusk4(25)2019/pdf