ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
63
АГРАР СОҲАДАГИ ЛОЙИҲАЛАР РИВОЖИ - ХАЛҚ
ФАРОВОНЛИГИ ОМИЛИ
Умаров Жаҳонгир Нусратович
БМА магистри
https://doi.org/10.5281/zenodo.14190166
Бугунги кунда бутун дунёда аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли мева-сабзавотларга бўлган
талабини қондириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис,
кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш, қулай агробизнес муҳит ва қўшилган қиймат занжирини
яратиш, соҳа бошқарувида инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда
қишлоқ хўжалигида илм-фан ютуқларини жорий қилиш бўйича кенг
кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, аграр соҳада бозор муносабатлари босқичма-босқич жорий
қилиняпти. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш
ва сотиш бўйича субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий
асослари мустаҳкамланиб, соҳага инвестициялар кенг жалб қилинмоқда.
Айниқса, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурс тежамкор
технологиялар ҳамда соҳага илмий ёндашувларнинг татбиқ этилиши ер
унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширмоқда.
Таъкидлаш жоиз, биз узоқ йиллар мобайнида ерга бўлган
муносабатимизни ўзгартирмасдан маълум турдаги маҳсулотларни
етиштиришни фермер ва деҳқон хўжаликларига ташлаб қўйдик. Натижада
ер унумдорлиги пасайди, маҳсулот етиштиришда кимёвий моддалардан
тартибсиз фойдаланиш кенгайиб кетди, аҳолини зарур қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан таъминлашда муаммолар юзага келди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларининг аниқ таҳлилларга
асосланмаган ҳолда бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши
таъсирининг кескинлашуви оқибатида аҳоли жон бошига тўғри келадиган
суғориладиган ер майдонлари 24 фоизга, ўртача йиллик сув таъминоти
даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқариб кетди.
Кейинги йилларда эса, ерга бўлган муносабатни ўзгартириш, қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга кўмаклашиш ва уларга зарур
шароитларни яратиш, қўшимча ер майдонларини фойдаланишга киритиш,
шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифасини ўзгартириш фақагина
Президент қарор ва фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
64
амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Айниқса, аграр соҳага муносабат
давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030
йилларга мўлжалланган стратегияси, сув хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепцияси, чорвачилик соҳаси ва
унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 – 2026 йилларга
мўлжалланган дастури қабул қилинди.
Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам ер, ер ости
бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий
ресурслар умуммиллий бойлик эканлиги, улардан оқилона фойдаланиш
зарур ва улар давлат муҳофазасидалиги белгилаб қўйилди.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси мамлакатимиз ялпи ички
маҳсулотининг қарийб 30 фоизини ташкил этади. Аграр тармоқда 4 млн.
нафарга яқин киши ишчи-хизматчилар фаолият юритмоқда. Қолаверса,
юртдошларимизнинг ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини
инобатга олсак, соҳа ривожи йўлидаги амалга оширилаётган инқилобий
ислоҳотлар жамиятга дахлдор муҳим воқелик сифатида баҳоланиши лозим.
Яна бир аҳамиятли томони шундаки, охирги етти йилда аграр соҳани
ислоҳ
қилиш,
қишлоқ
хўжалигида
маҳсулотлар
етиштиришни
рағбатлантириш, озиқ-овқат тармоғини барқарор ривожлантириш,
чорвачиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган 200 га яқин норматив-
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, соҳада давлат сиёсатини янгича
ёндошувлар асосида юритиш тизими яратилди.
Соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишида аграр соҳани
ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчиларнинг кафолатли ҳуқуқларини таъминлаш
мақсадида
тизимли
равишда
қонунчилик
ҳужжатлари
такомиллаштирилиб борилмоқда.
Жумладан, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб,
томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни
ривожлантириш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди.
Қонунда шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини
юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари,
томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни
ривожлантириш соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият ва хўжалик
бошқаруви органларининг вазифалари ҳам белгилаб қўйилди.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
65
Томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил равишда бошқариш,
етиштирилган ёки қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
эркин реализация қилиш, мустақил равишда нархни белгилаш, бозорларда,
савдо шохобчаларида мустақил равишда эркин реализация қилиш
кафолатлари белгиланди.
Шу билан бирга, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш
соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Деҳқон хўжалиги
тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан деҳқон
хўжалигини ташкил этиш ва ҳисобга қўйиш ёки деҳқон хўжалигини
юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, ер
участкасидан фойдаланиш шартлари ва сув истеъмоли, деҳқон
хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари аниқ
кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашувини, қишлоқ хўжалиги
экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда
агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил белгилаши ўз
аксини топди.
Бундан ташқари, “Ер муносабатларини такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун
билан ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор
тамойилларига асосланган тартиби жорий этилди.
Ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни
таъминлаш, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага
киритиш ер участкасини ёки унинг бир қисмини фақатгина жамоат
эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгиланди.
Аҳамиятлиси, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўзига хос
мураккаблиги эътиборга олинган ҳолда ушбу соҳада фаолият юритаётган
ишчи-хизматчиларнинг машаққатли меҳнатларини қадрлашга алоҳида
эътибор қаратилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги
ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни билан декабрь ойининг
иккинчи якшанбаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди.
Буни мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳага бозор муносабатларини жорий
этиш борасида кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий ифодаси деб
баҳолаш мумин.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
66
Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишид эса озиқ-овқат
хавфсизлиги ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш,
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини
етиштиришда
аҳолининг
ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини
ошириш, шунингдек “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида
маҳсулот етиштиришни кенгайтириш мақсадида фуқароларга зарур
шароитлар яратилмоқда.
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатига
экспорт
қилинмоқда.
Бунда
мева-сабзавотлар
ва
дуккакли
маҳсулотларнинг экспорт ҳажми охирги етти йилда қарийб 2 баробарга
ошган. Албатта, бу каби натижаларга эришишда мамлакатимизда фаолият
олиб бораётган фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва мева-
забзавотчилик кластерларининг ўрни беқиёс.
Биргина мисол, 2022 йилнинг ўзида фермер хўжаликлари ва қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг ерларига жами 1,5 млн. гектар шундан, асосий
майдонга 523 минг гектар, боғ ва ток орасига 130 минг гектар ҳамда
ғалладан бўшаган такрорий майдонга 830 минг гектар озиқ-овқат
экинлари экилган. Сабзавот маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш
мақсадида 23 минг гектар интенсив усулда сабзавотлар плантация
шаклида экилган. Ҳудудларда ўрганишларда гувоҳи бўлдикки, бу борадаги
ишлар ҳажмини жорий йилда янада ошириш бўйича зарур чоралар
кўрилмоқда.
Қайд этиш жоизки, бундан 5-6 йил илгари даромад топиб, оиласига
нафи тегиши, халқимиз дастурхони тўкин бўлиши учун фуқароларимизга
ер берилиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганмиз. 2021 йил амалиётга
киритилган пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида
экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек,
аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан
самарали фойдаланиш тизими яратилди.
Хусусан, сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган
200 мин гектар ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этиш орқали
сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш
каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга ижарага
берилмоқда.
Бунда, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1
гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
67
Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган
ўлчамларда сув таъминоти яхши бўлган ер участкалари ажратиляпти.
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом
ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5
баравар кўп даромад олиш мумкин.
Шунингдек, ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик ривожлантирилиб,
кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар,
картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳалари қўллаб-қувватланиб,
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган
эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини
таъминланмоқда.
Хусусан, 2021 йилнинг ўзида 100 минг гектар экин ерини аҳолига
деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилган бўлиб, натижада 1,5 миллион
тонна қўшимча озиқ-овқат етиштирилиб, қишлоқларда 400 мингта янги
деҳқон хўжалиги ташкил қилинган. Энг асосийси, 1 миллион 200 мингдан
зиёд
фуқароларимиз
бандлиги
таъминланиб,
даромадларининг
кўпайишига эришилган.
Муҳими, бу борадаги ислоҳотлар давом эттирилиб, жорий йилда йилда
ҳам сув таъминоти яхши 100 минг гектар қўшимча экин майдонлари
аҳолига ажратилиши бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу эса янги
1 миллиондан ортиқ иш ўринлари яратилиши, аҳоли бандлиги
таъминланишига хизмат қилади.
Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, республика аҳолисини асосий
турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда бозорларда
маҳсулотларнинг нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида аграр соҳада
юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларига 2023 йилда 1
миллиард доллар ажратилган соҳани қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият
касб этади.
Албатта, бу каби ишларнинг барчаси мамлакатимиз аҳолисига қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш билан бирга, экспорт
салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
Сув хўжалиги аграр соҳанинг ажралмас қисми
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ўсиши ва
иқтисодиёт тармоқларининг кенгайиши, уларнинг сувга бўлган талаби
ортиб боришига ва сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб
боришига сабаб бўлмоқда.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
68
Таҳлилларга кўра, фойдаланилган ўртача йиллик сув миқдори 51-53
млрд. куб метрни, жумладан, 97,2 фоизи дарё ва сойлардан, 1,9 фоизи
коллектор тармоқларидан, 0,9 фоизи эса ер остидан фойдаланиб,
ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг
ажралмас қисми ҳисобланган сув хўжалигини модернизация қилиш ва
ривожлантириш, сув ресурсларини бошқаришда илмий ёндошиш, соҳага
сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида изчил ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
Жумладан,
соҳадаги
норматив-ҳуқуқий
хужжатларни
такомиллаштириш билан бирга сув хўжалигини ривожлантириш бўйича
устувор йўналишлар ва комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 –
2030 йилларга мўлжалланган концепцияси қабул қининди.
Концепцияда аҳолини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув
билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш, сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий
этиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш
ҳамда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
белгилаб қўйилди.
Бугун сув ресурсларидан нафақат самарали фойдаланиш, балки илмий
ёндашиш орқали томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияларини
кенг жорий этиш натижасида юқори ҳосилдорликка эришиш, тупроқ
табиий унумдорлигини сақлаб қолиш бўйича тизимли ишлар олиб
борилмоқда. Бунда нафақат фермер хўжаликлари, балки деҳқон
хўжаликларига ҳам ирригация ва мелиорация хизматлари кўрсатилиш
амалиёти йўлга қўйилди.
Шунингдек, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш,
хавфсизлигини таъминлаш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли
технологиялар асосида бошқарилиши ташкил этилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи суғориш
технологияларини жорий этиш давлат томонидан рағбатлантириб
келинмоқда. Шунингдек, трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш
масалалари бўйича давлатлараро муносабатлар ривожланмоқда. Айниқса,
Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги дўстона муҳит
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
69
яратилиб, сув ресурсларини биргаликда бошқариш механизмлари жорий
этилмоқда.
Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича
ривожланган хорижий давлатларнинг жумладан, Туркия, Хитой, Австралия,
АҚШ ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибалари қўлланилиб келинмоқда.
Бунда республикамизда томчилатиб, ёмғирлатиб ва дискрет каби
усулларда суғориш, шунингдек, ерларни лазер ускунали ер текислагичлар
билан текислаш технологияларини жорий қилинмоқда.
Ушбу ишларни тизимли ва ўз вақтида бажариб борилаётгани сув
танқислиги муаммоларини ҳал этишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштиришда
қулайликлар
яратишга,
иқлим
барқарорлигини
таъминлашга аҳолини узлуксиз равишда сифатли ва арзон нархдаги озиқ-
овқат маҳсулоти билан таъминлаш имкони беряпти.
Соҳани ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар
Жаҳон бозорида йилдан-йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш учун зарур уруғлар, минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари ошиб
бораётгани
мамлакатимизда
ҳам
нарх-наво
ошишини
янада
жадаллаштириши мумкин. Бундай шароитда ички бозорда нарх-наво
барқарорлигини
таъминлашнинг
иқтисодий
чораси
озиқ-овқат
маҳсулотлари етиштириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш лозим.
Шунингдек, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,
маҳсулотларнинг
ҳосилдорлигини
ошириш,
ғалладан
бўшаган
майдонларда такрорий экин экиш ишларини режалаштириш, аҳоли
томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чораларини
кўришимиз зарур.
Ҳудудларда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда янги
ерларни ўзлаштириш, унда ҳудуд иқлимидан келиб чиқиб маҳсулот
етиштиришни йўлга қўйиш, аҳолининг томорқасидан самарали
фойдаланиш механизмларини ҳам яратиш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайман.
Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган изчил
ислоҳотлар халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига, юртимиз
тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. Зеро, қишлоқ хўжалиги ривожи
фаровонлик ва юксалишга замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги
қонуни 30.04.1998 й. n 602-i (янги таҳрири); Ўзбекистон Республикасининг
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуни Қонунчилик палатаси томонидан
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
70
2021 йил 13 январда қабул қилинган. Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда
маъқулланган(https://lex.uz/).
2.
Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожланиши.
Статистик тўплам.- Тошкент, ДСҚ. 2023 йил
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисидаги ПФ60 сонли Фармони. (https://lex.uz/).
4.
Қ.А.Чориев. Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни ташкил
қилиш ва рағбатлантиришнинг асосий механизм ва йўналишлари.
5.
Попов Н.А. Экономика сельского хозяйства. –М.: Дело и Сервис, 2005. –
56 с.
6.
Сомов В.Л. Экономико-статистический анализ развития сельского
хозяйства Саратовской области.// Вопросы статистики, 2019,Т.26, № 6. – С.
47-54.
7.
Хўжақулов Х.Д. Аграр соҳада ишлаб чиқариш жараёнларининг
хўжалик юритиш шакллари бўйича статистик таҳлили //Иқтисодиёт ва
инновацион технологиялар илмий электрон журнали, 2014, № 3.
8.
Жумаев Қ.Х. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришнинг
иқтисодийстатистик таҳлили //Ўзбекистон статистика ахборотномаси
илмий электрон журнали, 2021 йил 4-сон
9.
Утанов Б. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини
самарадлорлигини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар //Ўзбекистон
статистика ахборотномаси илмий электрон журнали, 2019 йил 1-сон
10. Бердиқулов Қ.Ғ. Қишлоқ хўжаликида амалга оширилаётган таркибий
ўзгаришни статистик таҳлили // Ўзбекистон статистик аҳборотномаси
илмий электрон журнали, 2021 йил, 1-сон
11. Муродов Ч. Особенности либерилизации сельского хозяйства
Узбекистана. // Достижения наука и техники АПК. –2001.– №5.41–42 б.
12. Панков Б.П. Экономика агропромышленного комплекса; методы
хозяйствования. – М.: Знание, 2006. – 223 с 12.
